нерв-мускул препаратини тайёрлаш

DOCX 42 стр. 637,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 42
амалий куникмалар 1-иш. бақани ҳаракатсиз ҳолатга келтириш. нерв-мускул препаратини тайёрлаш. бақа кўпинча унинг марказий нерв системаси (мас) i орқа ва бош миясини бузиш орқали ҳаракатсизлантирилади. мнс ни бузиш 2 хил усулда: боши сақланган ҳолда ва декапитизация (бошни олиб ташлаш) йўли билан олиб борилади. иккала усулда ҳам бақанинг бошдан паст қисми орқа оёқлари ёзилган, олдинги оёқлари эса танага йиғилган ҳолда дока билан ўраб ушланади. биринчи усул билан ҳаракатсизлантирилганда, бақа чап қўлга олиниб қўлнинг кўрсаткич бармоғи ёрдамида бош ва умуртқа поғонаси ўртасида маълум бурчак ҳосил қилинган ҳолда калласи олдинга эгилади (20- расм, а). 20-расм. бақанинг бош ва орқа миясини бузиб ҳаракатсизлантириш. изоҳи матнда берилган. кейин игнани енгил босиш билан бошнинг юқоридан пастга томон бўйинни ва биринчи умуртқа поғонаси ва энса суяги соҳасидаги ўрта чизиқ бўйлаб мембранага тўғри келувчи чуқурликка сирғаниб кетмагунча киритилади. шу ерда тери ва парда (мембрана) тешилиб, игна бош мия бўшлиғига киритилади. бир қанча ҳаракатлар ёрдамида бош мия ишдан чиқарилади …
2 / 42
(21-расм, а). 21-расм. нерв-мускул препаратини тайёрлаш босқичлари. изоҳи матнда берилган. шундан кейин бақанинг орқа оёқларидан ушланиб, қайчи билан териси, мускуллари, ички органлари кесилади ва танасининг олд қисми билан бирга олиб ташланади. орқа оёқларидан териси шилиб олинади. бунинг учун 2 та салфетка олиниб, бири умуртқа поғонасининг қолдиғидан, бошқаси бақа терисидан ушланиб, қўлнинг тез ҳаракати билан тери унинг орқа оёқларидан шилиб олинади. айрим тажрибаларда фойдаланиш учун бақанинг орқа оёғидан препарат олинади (21-расм, б). орқа оёқлар препарати умуртқа поғонаси қолдиғидан чап қўлга олинади, натижада дум суяги юқорига бўртиб чиқади ва у қайчи ёрдамида кесиб ташланади (21-расм, г). шундан кейин қорин (вентрал) томонга ағдарилади. ҳосил бўлган дарча орқали кўз назоратида қайчи билан орқа оёқлар препарати умуртқа поғонаси ва тос суяклари чигали нервларини жароҳатламаган ҳолда ўртасидан узунасига кесилади ва орқа оёқларидан иккита препарат олинади (21-расм, в, д). ҳосил бўлган препаратнинг бири рингер эритмаси билан стаканда сақланади, иккинчисидан эса нерв-мускул препарати тайёрлашда фойдалани-лади. нерв-мускул препаратини тайёрлаш …
3 / 42
и (21-расм, з). изоляция қилинган мускул препаратини тайёрлаш учун нерв-мускул препаратидан нерв кесиб ташланади (21-расм, е). ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. нерв-мускул препаратининг расмини чизиб, унинг қисмларини белгилаб чиқинг ва ундан қайси мақсадларда фойдаланишни кўрсатинг. 2-иш. қўзғалувчи тўқималарда биоэлектрик ҳодисалар гальвани тажрибалари (i ва ii-тажрибалар) қўзғалувчи тўқималардаги биоэлектрик ҳодисалар биологик йўл ёки электрофизиологик усуллар билан аниқланиши мумкин. гальванининг биринчи тажрибаси. иш анжомлари: биметалл пинцет, препаровка асбоблари йиғиндиси, жомча, универсал штатив, дока салфеткалар, рингер эритмаси, бақа. тажриба ўтказиш тартиби. бақанинг оёқларидан 2 та препарат тайёрланиб, штативга осилади. мис ва темирдан ясалган биметалл пинцет олинади. пинцетнинг мис қисми умуртқа поғонасидан чиқаётган нерв тугунларига, темир қисми эса бир вақтда мускулка теккизилади. оёқ мускулларининг қисқариши кузатилади. ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. тажриба схемасини чизинг, мускулнинг қисқариш сабаби тўғрисида хулоса чиқаринг. гальванининг иккинчи тажрибаси (металлсиз қисқариш). гальвани-нинг иккинчи тажрибаси ёрдамида жароҳатланган ва жароҳатланмаган мускул сатҳларида "ҳайвон токи" борлиги биринчи марта исботланган. агар ана шу 2 та ўрнига …
4 / 42
анининг 2-тажрибаси (қуймич нервини сон мушагига ташлаш усули кўрсатилган). ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. тажриба схемасини чизинг, хулосада бақа мушагининг қисқариш сабабларини тушунтириб беринг. 3-иш. мускулларнинг қисқаришини ёзиш ва таҳлил қилиш мускул якка қисқаришининг ёйилган эгри чизиғини ёзиш ва таҳлил қилиш. скелет мушаги қисқа муддат давом этадиган якка таъсирлашга бир марта қисқариш билан жавоб беради. мускулнинг ёйилган бор қисқаришини тез айланувчи барабанли кимограф ёки фаль-аппарат ёрдамида ёзиб олиш мумкин. мускулнинг ёйилган якка қисқаришини 3 та фазага ажратиш мумкин: 1) латент (яширин) давр (таъсирлаш бошлангандан кейин қисқариш пайдо бўлгунча кетган вақт); 2) қисқариш фазаси; 3) бўшашиш фазаси болдир мушагининг якка қисқариш цикли 0,11—0,12 шундан латент давр 0,01 с, қисқариш фазаси 0,05 бўшашиш фазаси 0,05—0,06 с давом этади. иш анжомлари: фаль-аппарат ёки тез айланувчи кимограф, вертикал миограф, универсал штатив, препаровка асбоблари йиғиндиси, кўзтомизгич, жомча, вақтни қайд қилувчи асбоб, дока салфеткалар, рингер эритмаси, бақа. тажриба ўтказиш тартиби. бақанинг болдир мушагидан препарат тайёрланади ва вертикал …
5 / 42
ди, натижада контакт узилиб, мускулка таъсир ўтказилади ва якка қисқариш ёзиб олинади. якка қисқариш остига камертон билан вақтни белгиловчи эгри чизиқ ёзиб олинади. якка қисқариш фазаларининг давомийлигини аниқлаш учун вақтни белгиловчи эгри чизиққа мускулнинг якка қисқариш эгри чизиғи маълум нуқталаридан тик (перпендикуляр чизиқ) туширилиши керак. ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. тажриба схемаси тасвирини чизинг, мускулнинг ёйилган эгри якка қисқариш кимограммасини дафтарга ёпиштириб қисқариш фазаларини ва уларнинг давомийлигини аниқланг. 27-расм. мускулларнинг якка қисқаришини ёзиш ва тахлил қилиш учун қурилма схемаси. а) фаль-аппарат; 1) рама; 2) йўналтирувчилар; 3) кареткани жойидан кўчириш учун юк; 4) каретка; 5) эгри чизиқни ёзиш учун қоғоз қуйгич; 6) каретка фиксатори; 7—8) осма контактлар; 9) якка таъсирлагичлар ҳосил қилувчи электрик схема; 10-11) узгичлар; д - диод, r- қаршилик, r1 – ўзгарувчан қаршилик; с-сиғим; б) вертикал миографга маҳкамланган мускул билан штатив; в) мускул якка қисқаришининг эгри чизиғи. 1) контактларнинг узилиш пайти; 2) латент қисқаришининг эгри чизиғи; 3) қисқариш фазаси; 4) …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 42 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нерв-мускул препаратини тайёрлаш"

амалий куникмалар 1-иш. бақани ҳаракатсиз ҳолатга келтириш. нерв-мускул препаратини тайёрлаш. бақа кўпинча унинг марказий нерв системаси (мас) i орқа ва бош миясини бузиш орқали ҳаракатсизлантирилади. мнс ни бузиш 2 хил усулда: боши сақланган ҳолда ва декапитизация (бошни олиб ташлаш) йўли билан олиб борилади. иккала усулда ҳам бақанинг бошдан паст қисми орқа оёқлари ёзилган, олдинги оёқлари эса танага йиғилган ҳолда дока билан ўраб ушланади. биринчи усул билан ҳаракатсизлантирилганда, бақа чап қўлга олиниб қўлнинг кўрсаткич бармоғи ёрдамида бош ва умуртқа поғонаси ўртасида маълум бурчак ҳосил қилинган ҳолда калласи олдинга эгилади (20- расм, а). 20-расм. бақанинг бош ва орқа миясини бузиб ҳаракатсизлантириш. изоҳи матнда берилган. кейин игнани енгил босиш билан бошнинг юқоридан пастга том...

Этот файл содержит 42 стр. в формате DOCX (637,3 КБ). Чтобы скачать "нерв-мускул препаратини тайёрлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нерв-мускул препаратини тайёрлаш DOCX 42 стр. Бесплатная загрузка Telegram