лимон кислотаси

PPTX 23 pages 349.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
лимон кислотасини ишлаб чиқариш технологияси лимон кислотасини ишлаб чиқариш технологияси озиқ овқат саноати, кимё ва фармацевтика ҳамда медицина учун кенг миқдорда талаб қилинадиган органик карбон кислота, шунингдек, кимё ва енгил саноатда жуда кенг миқёсда ишлатилади. лимон кислотаси антиоксидант ва ичимликлар, джем, қиёмлар, конфет ва бошқа ширинликлар тайёрлашда консервант сифатида, ҳамда уларга ўзига хос нордонлик бериш мақсадида ишлатилади. шунингдек, лимон кислотаси озиқ-овқат саноатининг қандолатчилик алкагольсиз ичимликлар ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, газмолларни бўяшда, фотография ва тиббиётда ҳам қўлланилади. лимон кислота шееле томонидан 1784 йилда лимон шарбатидан ажратиб олинган. маълумотларга кўра дунё миқёсида лимон кислотасини ишлаб чиқариш ҳажми йилига 400 минг тоннани ташкил этади. лимон кислотаси апелсин, мандарин, наъматак ва тамаки баргининг таркибида учрайди. лимон кислотаси кўп йиллар давомида лимондан ишлаб чиқарилган. лимон таркибидаги қуруқ моддаларнинг 9% ни лимон кислотаси ташкил қилади. кейинчалик лимон кислотаси тамаки баргидан олинадиган бўлди, унинг таркибида қуруқ моддага нисбатан 7-8% лимон кислотаси бор. тамаки баргидан олинган лимон кислотаси …
2 / 23
и мелассали озуқа муҳитида aspergillus niger микроскопик замбуруғини ўстириб, микробиологик синтез асосида олинади. лимон кислотасини ишлаб чиқариш жараёни ўзида микробиологик технологиянинг барча асосий босқичларини мужассамлаштиради: - экув материалини тайёрлаш; меласса - хом ашёларни ферментацияга тайёрлаш; ҳавони тайёрлаш ва стериллаш; ферментация; мицелий - продуцент биомассаларини ажратиш; культурал суюқликдан лимон кислотасини ажратиш ва уни кристалл кўринишда олиш. махсус микробиологик музейларда aspergillis niger штаммлари қуруқ спора кўринишида (конидий) фаоллаштирилган кўмир аралашмасида сақланади. дастлабки культура пробиркаларда агарли озуқа муҳитида ривожланади, сўнгра колба ва кюветаларда қаттиқ озуқа муҳитида ўстирилади. ўстириш ҳарорати 32 с бўлиб, ўстириш давомийлиги ҳар бир босқичда 2 суткадан 7 суткагача давом этади. етилган конидийлар вакуум ускунаси ёрдамида йиғиб олинади. йиғиб олинган конидийлар стерил ҳолдаги қўшимчаларга (тальк ёки фаоллаштирилган кўмир) аралаштирилади ва 32 с ҳароратда қуритилади. тайёр экув материали стерил шиша колбаларга ёки 0,5 дан 1 литргача бўлган сиғимли банкаларга жойланади. лимон кислотаси продуцентларини юза қисмга ва суюқлик ичига экиш усулларида ўстириш мумкин. …
3 / 23
ш жараёни бижғитиш чанларида, озуқа мухитининг барча нуқталарида олиб борилади. бунда озиқ мухити жадал аэрацияланади. бу усулнинг сиртда ўстириш усулидан афзаллиги, ишлаб чиқариш майдонидан унумли фойдаланиш, инфекция тушишини олдини олиш ва жараённи механизациялаш мумкин. сувли эритмалардан рангсиз, тиниқ, ромбик кўринишидаги кристаллар пайдо бўлади. лимон кислотасини саноат асосида олиш учун субстрат сифатида шакар саноатининг қолдиқ маҳсулоти бўлган меласса қабул қилинган. меласса аниқ стандартга (таркибга) эга бўлмаган хом ашё ҳисобланади, шунинг учун унинг яроқлилиги лаборатория шароитида назорат ферментацияларда лимон кислота синтез бўлиши бўйича текшириб кўрилади. яхши, сифатли меласса таркибида 46% дан кам бўлмаган шакар сақлайди. агарда назорат ферментация жараёнида лимон кислота синтези, юза қисмга экиш усулида 1,25 кг/(м (3) ·сут) ёки суюқликда экиш усулида 12 кг/(м3 ·сут) ни ташкил этса, бундай меласса ишлаб чиқариш учун яроқли ҳисобланади. ферментация жараёни учун дастлабки меласса эритмаси 4% дан кам бўлмаган шакар сақлаши лозим. агарда фементация жараёнида шакар миқдори кескин камайса, 25-28% шакар сақловчи стерил меласса …
4 / 23
икробиологик ишлаб чикаришда кенг фойдаланиладиган конструкциялар хисобланади. 3. комбинирланган – яъни, бир неча жараёнлар учун мўлжалланган ферментёрлар. 4. тор доирали - яъни, айнан бир жараён учун мулжалланган ферментёрлар. ферментёрларда аралаштиришдан максад куйидаги вазифаларни бажаришдир: газ-суюқлик ва суюқлик хужайра масса узатиш интенсификацияси; термостатланаётган мухитга иссиклик узатиш интенсификацияси; газ пуфакчалари ва суюқлик томчиларининг дисперсланиши; аралаштирилаётган мухит хажмидаги хароратнинг тенглаштирилиши; мухит хажмидаги моддалар концентрациясининг тенглаштирилиши. ферментаторлар узида махсус ускуналар: 1.хавонинг диспергирланиши ва узатилиши; 2.озикалар гомогенизацияси; 3.купикланиш; 4.кизитиш ва совитиш; 5.епик алматуралар ва ўзгаришларни назорат килувчи ускуналари билан таъминланган епик цилиндрсимон идишни мужассамлаштирди. image1.png /docprops/thumbnail.jpeg
5 / 23
лимон кислотаси - Page 5

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "лимон кислотаси"

лимон кислотасини ишлаб чиқариш технологияси лимон кислотасини ишлаб чиқариш технологияси озиқ овқат саноати, кимё ва фармацевтика ҳамда медицина учун кенг миқдорда талаб қилинадиган органик карбон кислота, шунингдек, кимё ва енгил саноатда жуда кенг миқёсда ишлатилади. лимон кислотаси антиоксидант ва ичимликлар, джем, қиёмлар, конфет ва бошқа ширинликлар тайёрлашда консервант сифатида, ҳамда уларга ўзига хос нордонлик бериш мақсадида ишлатилади. шунингдек, лимон кислотаси озиқ-овқат саноатининг қандолатчилик алкагольсиз ичимликлар ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, газмолларни бўяшда, фотография ва тиббиётда ҳам қўлланилади. лимон кислота шееле томонидан 1784 йилда лимон шарбатидан ажратиб олинган. маълумотларга кўра дунё миқёсида лимон кислотасини ишлаб чиқариш ҳажми йилига 400 минг...

This file contains 23 pages in PPTX format (349.7 KB). To download "лимон кислотаси", click the Telegram button on the left.

Tags: лимон кислотаси PPTX 23 pages Free download Telegram