yirinchi jarayonlar va ularning davolash usullari

PPTX 41 sahifa 8,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 41
powerpoint presentation маъруза № 4 маъруза мавзуси йирингли жараёнларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг асосий тамойиллари. маърузачи: катта ўқитувчи гульманов и.д. мавзу мақсади йирингли жараёнларнинг баъзи симптомлари ва тарқалиш йўлларига оид топографик-анатомик маълумотларни ёритиш. йирингли-яллиғланиш жараёнлар улар тери ости ва мускуллараро клетчаткалар, томир-нерв тутами фасциал ғилофлари, фасциялараро тирқишлар ва мускуллараро оралиқлар бўйлаб тарқалади. бирламчи ўчоқдан қўшни соҳаларга йирингли жараёнларнинг тарқалишини тушуниш учун йиринг тарқалишининг барча йўлларини иккита гуруҳга ажратиш мумкин: бирламчи; иккиламчи. бирламчи – анатомик структуралар ва элементлар бузилиши руй бермасдан табиий фасциялараро ва мускуллараро клетчаткаларнинг секин-аста йиринг натижасида «чириши». бириктирувчи тўқима, ёғ клетчаткаси йиринг тарқаладиган locus minoris resistentiae ҳисобланади. иккиламчи – анатомик элементлар ва структуралар бузилиши, шунинг оқибатида йирингнинг бир фасциал ғилофдан ёки мускуллараро клетчаткалардан иккинчисига ўтиши билан кечади. йирингли жараёнлар тарқалишининг бирламчи йўллари асосий тарқалиш йўллари фасцияларнинг йўналиши билан аниқланади, йиринг фасциялар бўйлаб оқиб боради. фасциялар бир-биридан структур-функционал хусусиятлари билан фарқланадики, бу жараён ривожланишига таъсир қилади. келиб чиқишига кўра, …
2 / 41
н редукцияси ва уларнинг бириктирувчи тўқима билан алмашиши ҳисобига (курак-ўмров фасцияси ва бошқ.). целомик фасциялар келиб чиқиши эмбрионал ривожланиш давридабирламчи бўшлиқлар шаклланишига боғлиқ. целомик фасциялар икки гуруҳга ажратилган: 1. бирламчи целомик фасциялар: бўйин ичи, кўкрак ичи, қорин ичи. 2. иккиламчи целомик фасциялар: - чамбар орти, - буйрак олди. йирингли жараёнларнинг мушаклар гуруҳига тааллуқли фасциал ғилофлардаги хусусиятлари. елкада 2 ғилов бор: олдинги — букувчи мускулларга; орқа — елканинг уч бошли мускулига. билакда 3 фасциал ғилоф бор: ташқи (m. brachioradialis); орқа (ёзувчи мушаклар); олдинги (букувчи мушаклар). фасциялар синергист мушаклар гуруҳлари учун фасциал ғилофлар ҳосил қилади. қўл ва оёқнинг турли соҳаларида бир нечта фасциал ғилофлар мавжуд. сон ва болдирдаги фасциал ғилофлар: букувчи мускулларга, ёзувчи мускулларга, яқинлаштирувчи мускулларага. маълум бир мускул гуруҳида йирингли жараён ривожланишига қуйидаги топографик-анатомик хусусиятлар таъсир этади: а) фасция ва мушак орасидаги тирқишсимон бўшлиқ ҳажмининг камлиги: бу ҳолат фасциал ғилоф ичида йирингнинг кам миқдорда бўлишини ва патологик ўчоқ чуқурда жойлашганда маҳаллий …
3 / 41
ғилоф ичида босим ортишига олиб келади, бу ўз навбатида мускулга келувчи қон томир ва нервларнинг қисилишига ва ишемик оғриқ синдроми тезда юзага келишига сабабчи бўлади; в) берк фасциал ғилоф ичида қон томир ва нервлар охирларининг қисилиши ушбу мускул ригидлигига олиб келади (бўйин қийшайиши, соннинг яқинлаштирилган ҳолатда бўлиши ва ҳакозо); г) турли соҳаларга бирикувчи узун мускуллар фасциал ғилофлари йирингли жараён тарқалишига сабабчи бўлади. фасциал ғилофларнинг анча катта масофагача давом этганлиги йирингли жараёнларнинг «сакраб» тарқалиш каби ҳолатларни вужудга келтиради. масалан, йирингли мастоидитда йиринг кўкрак соҳасига, тикувчилар мускули яллиғланганда қорин ва тизза соҳаларигача тарқалиши мумкин; д) бундан ташқари фасциал ғилоф деворларида қон томир-нервлар ўтадиган тешиклар мавжуд бўлиб, улар йирингли жараёнларнинг атрофдаги фасциал ғилофларга тарқалишига сабабчи бўлади. шунингдек йирингли жараён фасциал ғилофдан мускуллараро клетчаткага тарқалади. мушаклараро тирқишлар қўл ёки оёқнинг мушак қавати кўп бўлган соҳаларида аҳамиятга эга. билакнинг пастки учдан бир қисмида пирогов клетчаткаси мавжуд. бу клетчатка бўшлиғи орқадан квадратсимон пронатор, олдиндан бармоқларни букувчи …
4 / 41
м ифодаланган бўлади, лекин умумий белгилар шиддат билан ривожланади. пайлар (апоневрозлар) бўйича йиринг тарқалиши ўзига хос хусусиятларига эга. масалан, қўл ёки оёқ панжаси апоневрози бўйлаб. улар учун ўзига хос хусусиятлар қуйидагилардан иборат: а) катакчали тузилиш; б) ушбу апоневрозларнинг бириктирувчи тўқимали структуралар орқали тери билан боғланганлиги; в) апоневроз ости клетчаткасининг мавжудлиги. панжадаги юза йирингли-яллиғланиш жараёнлари фақат чуқурга қараб тарқалади. бунда комиссурал тешиклар аҳамияти катта. йирингли жараён «қум соати» кўринишига эга бўлади. «қум соати» кўринишидаги жараёнда беморнинг умумий аҳволи билан маҳаллий белгилар орасида номутаносиблик мавжуд. операция вақтида фақат юза ўчоқни очиш ва дренажлаш энг кўп учрайдиган хато ҳисобланади. мускул келиб чиқиш хусусиятига эга фасциялар бўйлаб яллиғланиш жараёнларининг тарқалиши қуйидаги хусусиятларига эга: а) флегмоналар фасциянинг бутун юзаси бўйлаб тарқалади (“ёйилиб оқиш” хусусияти); б) маҳаллий симптомларнинг кучайиб бориши; в) йирингли ўчоқнинг қўшни соҳалардан чегараланганлиги (фасциялар тешиклар йўқлиги ва уларнинг суякларга бирикканлиги ҳисобига). масалан: 3- ва 2-фасциялар орасидаги тўш усти апоневрозлараро клетчатка. йирингли оқмаларнинг параангиал …
5 / 41
плекс шикастланиши кузатилади. параангиал қин ичидаги ғовак клетчатка йирингнинг қин бўйлаб тезда тарқалишига олиб келади, бунга артерияларнинг пулсацияси ҳам қўшимча шароит яратади. fasciae endocervicalis, endothoracica, endoabdominalis, endopelvina. бу фасциялар йирингли жараённинг кенг тарқалишига, ва у соҳадан бошқа соҳага ёки бўшлиққа тезлик билан ўтишига сабабчи бўлади. бирламчи целомик фасцияларнинг яллиғланиш жараёни тарқалишидаги аҳамияти бўйиннинг превисцерал флегмоналари олдинги кўкс оралиғи клетчаткасига; ретровисцерал флегмоналарда орқа кўкс оралиғига; орқа медиастинитда йиринг тарқалиши кўкрак ичи фасцияси бўйлаб ёки плевра йўналишига мос ҳолда параплеврал клетчаткага; параплеврал клетчаткадан диафрагмадаги тирқишлар орқали қорин парда орти бўшлиғи клетчаткасига; қорин ичи фасцияси бўйлаб қорин парда орти бўшлиғидан тос бўшлиғи клетчаткасига тарқалиши мумкин. тана бўшлиқларида юзага келган йирингли жараён фасция варақалари, тоирм-нерв тутамлари йўналиши, мускуллараро клетчакалар бўйлаб тананинг юза соҳаларига ҳам тарқалади. бундай ҳолатлар юзага келишида анатомик тешиклар роли катта. пти учбурчаги (қорин парда орти флегмоналари). йирингли жараёнлар тарқалишининг иккиламчи йўллари «қайси жой ингичка бўлса, ўша жой йиртилади» тамойилига биноан фасциал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 41 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yirinchi jarayonlar va ularning davolash usullari" haqida

powerpoint presentation маъруза № 4 маъруза мавзуси йирингли жараёнларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг асосий тамойиллари. маърузачи: катта ўқитувчи гульманов и.д. мавзу мақсади йирингли жараёнларнинг баъзи симптомлари ва тарқалиш йўлларига оид топографик-анатомик маълумотларни ёритиш. йирингли-яллиғланиш жараёнлар улар тери ости ва мускуллараро клетчаткалар, томир-нерв тутами фасциал ғилофлари, фасциялараро тирқишлар ва мускуллараро оралиқлар бўйлаб тарқалади. бирламчи ўчоқдан қўшни соҳаларга йирингли жараёнларнинг тарқалишини тушуниш учун йиринг тарқалишининг барча йўлларини иккита гуруҳга ажратиш мумкин: бирламчи; иккиламчи. бирламчи – анатомик структуралар ва элементлар бузилиши руй бермасдан табиий фасциялараро ва мускуллараро клетчаткаларнинг секин-аста йиринг натижасида «чириши»....

Bu fayl PPTX formatida 41 sahifadan iborat (8,4 MB). "yirinchi jarayonlar va ularning davolash usullari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yirinchi jarayonlar va ularning… PPTX 41 sahifa Bepul yuklash Telegram