milliy mahsulot yuksalishi

PPTX 27 sahifa 571,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
слайд 1 режа: 19-мавзу. иқтисодиётнинг цикллилиги ва макроиқтисодий беқарорлик 1 макроиқтисодий беқарорлик ва иқтисодиётнинг цикллилиги 2 иқтисодий цикл назариялари. циклларнинг асосий турлари 3 инқирозларнинг мазмуни ва турлари 4 ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари 5 жаҳон молиявий инқирозининг ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар вақти-вақти билан объектив қонунларнинг ўзгартириб бўлмайдиган таъсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида айрим вақтларда, айрим бўғинларда узилишлар пайдо бўлади ва бу узилиш иқтисодиёт номутаносибликларининг кескин шаклда намоён бўлиши ҳисобланади. бу ҳолат иқтисодий адабиётларда иқтисодиётнинг циклли ривожланиши деб аталади. 1. макроиқтисодий беқарорлик ва иқтисодиётнинг цикллилиги иқтисодий цикл деганда одатда иқтисодиёт ривожланишининг бир ҳолатидан бошланиб, бирин кетин бир неча фазаларни босиб ўтиб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр тушунилади. турғунлик турғунлик жонланиш жонланиш юксалиш юксалиш инқироз инқироз иқтисодий цикл иқтисодий цикл миллий маҳсулот ҳажми вақт иқтисодий цикл фазалари инқироз фазаси у ишлаб чиқаришнинг пасайишида …
2 / 27
иш фазасининг юксалиш босқичига ўсиб ўтишига имконият яратади. янги цикл юксалишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. юксалиш фазасида ишчи кучига бўлган талабнинг кенгайиши ишсизликнинг бирмунча камайишига ҳамда иш ҳақининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида истеъмол товарларига тўловга қодир талаб кенгаяди. пировард талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал туртки беради. рақобат ва фойда кетидан қувиш оқибатида номутаносибликларнинг тўпланиб боришидан иборат занжирли реакция тезлашади. бу билан янги инқироз муқаррар бўлиб қолади. кўпчилик ҳозирги замон иқтисодчилари иқтисодий циклларнинг объектив тавсифини тан олиб, бу ҳодисани унга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омилларни таҳлил қилиш орқали ўрганишни тавсия қилади. 2. иқтисодий цикл назариялари. циклларнинг асосий турлари иқтисодий циклларни ташқи омилларнинг мавжудлиги билан тушунтирувчи назарияни экстернал назария деб аталади. ташқи омилларга иқтисодий тизимдан ташқарида ётувчи ва иқтисодий ҳодисаларнинг даврий такрорланишини келтириб чиқарадиган омиллар киритилади. бу ташқи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1 урушлар, инқилобий ўзгаришлар ва бошқа сиёсий ларзалар; 2 олтин, …
3 / 27
га йўналтириладиган маблағлар ҳажми; 4 ишлаб чиқариш, талаб ва таклифлар ҳажмига таъсир кўрсатишга қаратилган давлат иқтисодий сиёсатининг ўзгариши. иқтисодиётнинг циклли ривожланиши сабабларини изоҳлашда бир қатор назариялар ҳам илгари сурилади. соф монетар назария. бу назария тарафдорларининг фикрича бозор иқтисодиётида марказий ўринни пул ва кредит эгаллайди. иқтисодиётнинг циклли ўзгариши энг аввало пул массаси оқимини ўзгартиришга боғлиқ. иқтисодий фаолликнинг ўсиши, иқтисодиётнинг равнақ топиши, унинг турғунлик билан алмашиниб туришига ягона сабаб пул оқимининг ўзгаришидир. товарларга талабнинг ортиши натижасида савдо, чакана нарх ўсиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига олиб келади. пул оқими (истеъмол харажатлари суммаси) пул миқдорининг ўзгариши натижасида ўзгаради. пул миқдорининг камайиши иқтисодий фаолият фаоллигини пасайтиради. номонетар назария тарафдорлари эса технологик ўзгаришлар, янгиликлар, ихтироларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, пул жамғаришнинг кўпайиб кетишидаги ролини кўрсатишади. монетар ва номонетар йўналиш ўртасидаги фарқ унча катта эмас, бири иккинчисини тўлдиради. ҳар иккала назария ҳам охир-оқибат иқтисодий фаолликнинг кучайишига истеъмол эмас, балки инвестиция сабаб бўлади, деган фикрни илгари суради. етарлича истеъмол қилмаслик …
4 / 27
ологик назариялар ҳам кенг ўрин олиб бормоқда. психологик назария тарафдорларига ж.м.кейнс, у.митчелл, ф.хайек ва бошқаларни киртиш мумкин. уларнинг фикрича, инсондаги оптимизм ва пессимизм фаолият активлигига объектив иқтисодий омиллар: фоиз меъёри, пул оқими, фойда ва бошқалар таъсир кўрсатиб, бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг қисқариши ёки кенгайиши рўй беради. кредитнинг кенгайиши, талаб ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши одамларнинг кайфиятини кўтаради ва аксинча. бундан ташқари кишилар борган сари ликвидлиги юқори бўлган пул жамғаришга мойиллиги ортиб бориши ва ўз навбатида иқтисодий ривожланишга таъсир этишини кўрсатишади. цикл турлари циклнинг давомийлиги асосий хусусиятлари китчин цикли 2–4 йил захиралар миқдори  ямм, инфляция, бандликнинг тебраниши, тижорат цикллари жуглар цикли 7–12 йил инвестицион цикл  ямм, инфляция ва бандликнинг тебраниши кузнец цикли 16-25 йил даромад  иммиграция  уй-жой қурилиши  ялпи талаб  даромад кондратьев цикли 40-60 йил техника тараққиёти, таркибий ўзгаришлар форрестер цикли 200 йил энергия ва материаллар тоффлер цикли 1000-2000 йил цивилизацияларнинг ривожланиши циклларнинг асосий турлари китчин …
5 / 27
ҳисса қўшган клемент жуглар (1819-1905 йй.) номи билан аталади. биринчи саноат цикли 1825 йили англияда металлургия ва бошқа етакчи тармоқларда машинали ишлаб чиқариш ҳукмрон мавқени эгаллаган даврда кузатилади. 1836 йилдаги инқироз дастлаб англияда бошланиб, кейин ақшга ҳам тарқалади, 1847-1848 йилларда ақш ва қатор европа давлатларида бошланган инқироз туб моҳиятига кўра биринчи жаҳон саноат инқирози бўлган. кузнец цикли кўп ҳолларда «қурилиш цикли» деб ҳам номланиб, 20 йилгача бўлган иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. саймон кузнец ўзининг «миллий даромад» (1946 й.) номли китобида миллий даромад, истеъмол сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар ҳамда бино ва иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20 йиллик ўзаро боғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини кўрсатиб берган. 1955 йилда америкалик иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини кузнец цикли деб номлашга қарор қилинади. кондратьев цикли «узоқ тўлқинлар» цикли деб ҳам аталади. цикллиликнинг бу назариясини ишлаб чиқишга рус олими н.д.кондратьев катта ҳисса қўшган. унинг тадқиқоти англия, франция ва ақшнинг 100-150 йил давомидаги ривожланишини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"milliy mahsulot yuksalishi" haqida

слайд 1 режа: 19-мавзу. иқтисодиётнинг цикллилиги ва макроиқтисодий беқарорлик 1 макроиқтисодий беқарорлик ва иқтисодиётнинг цикллилиги 2 иқтисодий цикл назариялари. циклларнинг асосий турлари 3 инқирозларнинг мазмуни ва турлари 4 ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари 5 жаҳон молиявий инқирозининг ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар вақти-вақти билан объектив қонунларнинг ўзгартириб бўлмайдиган таъсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида айрим вақтларда, айрим бўғинларда узилишлар пайдо бўлади ва бу узилиш иқтисодиёт номутаносибликларининг кескин шаклда намоён бўлиши ҳисобланади. бу ҳолат иқтисодий адабиётларда иқтисодиётнинг циклли ривожланиши деб аталади. 1. м...

Bu fayl PPTX formatida 27 sahifadan iborat (571,8 KB). "milliy mahsulot yuksalishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: milliy mahsulot yuksalishi PPTX 27 sahifa Bepul yuklash Telegram