milly iqtisodiyotning muvozanatli va mutanosibli rivojlanishi

DOC 13 стр. 144,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
12-мавзу. миллий иқтисодиётнинг мувозанатли ва мутаносибли ривожланиши. иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик. режа: 1. иқтисодий мувазанат тушинчаси. умимиқтисодий ва хусусий мувозанатлик. 2. иқтисодий мутоносиблик ва унинг турлари. мутоносибликларнинг таснифланиши. 3. иқтисодий иқтисодий ривожланишдаги номутаносибликлар ва уларнинг намоён бўлиш шакиллари. 4. иқтисодиётнинг цикилли ривожланиши. иқтисодий цикил фазалари. цикил тебранишлар. миллий иқтисодиёт миқёсида жамиятнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мувозанат асосий ўрин тутиб, бу ялпи таклиф (яратилган миллий даромад) ва ялпи талаб (фойдаланилган миллий даромад) ўртасидаги мувозанатнинг ўзига хос намоён бўлишидир. мавзуда дастлаб иқтисодий мувозанат тушунчаси ва ишлаб чиқариш мувозанати даражасини аниқлашга турлича ёндашувлар қараб чиқилади. ижтимоий такрор ишлаб чиқариш мутаносибликлари тизими ва уларнинг даражаси ҳамда тармоқлараро баланснинг мазмуни баён этилади. макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг бозор механизмларини ёритиб берилади. мавзуда шунингдек иқтисодий циклларга, яъни иқтисодиёт учун хусусиятли бўлган ишлаб чиқариш, бандлилик ва нарх даражасининг даврий тебранишларига умумий тавсиф берилади. кейин иқтисодий цикл фазалари ва даврий тебранишнинг сабаблари қараб чиқилади. таҳлил давомида таркибий ва аграр …
2 / 13
билан харажатлар ўртасидаги мутаносибликларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 2. тармоқлараро мутаносибликлар. миллий иқтисодиётнинг мувозанатини таъминлашда тармоқлараро мутаносибликлар алоҳида ўрин тутади. мамлакат халқ хўжалиги жуда кўп тармоқ ва соҳалардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши бир-бирини тақозо қилади. бир тармоқда яратилган маҳсулот бошқа тармоқда истеъмол қилинади ёки пировард маҳсулотга айлантирилиб, ўз истеъмолчисини топади. масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг кўпчилик қисми (пахта, ғалла, пилла, сут ва ҳ.к.) саноатнинг тегишли тармоқларида қайта ишланиб, пировард маҳсулотга айлантирилади ва истеъмолчилик товарлари бозорига чиқарилади. ўз навбатида саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари яратадиган соҳаларнинг маҳсулотлари халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари (қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ҳ.к.)да унумли истеъмол қилинади. бу уларнинг бир-бирига боғлиқликда ривожланишини тақозо қилади. тармоқлараро мутаносибликларга саноат билан қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари ўртасидаги мутаносибликлар мисол бўлади. 3. тармоқ ичидаги мутаносибликлар. тармоқлараро мутаносиблик ва миллий ишлаб чиқариш даражасидаги мувозанатлик тармоқлар ичидаги мутаносиблик орқали таъминланади. тармоқлар ичидаги мутаносиблик алоҳида олинган тармоқ таркибидаги соҳа ва ишлаб чиқаришлар ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. масалан, …
3 / 13
бўлмайди. лекин алоҳида ҳудудий бўлинмалар (вилоят, туман, шаҳар ва бошқа ҳудудий бирликлар)нинг бир-бирига иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан боғлиқлиги, ихтисослашиш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва коммуникация нуқтаи-назаридан қаралса, бу боғлиқликнинг аҳамияти яққол кўринади. 5. давлатлараро мутаносибликлар. бу мутаносибликни икки ҳолат тақозо қилади. биринчидан, дунёнинг кўпчилик мамлакатлари халқаро меҳнат тақсимоти орқали бир-бири билан боғланган, иккинчидан, шу боғлиқлик орқали миллий ишлаб чиқаришнинг бир қисми чет элликлар томонидан харид қилинади ёки миллий ишлаб чиқарувчилар ўз истеъмолининг бир қисмини четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобига қондиради. бу боғлиқлик қанчалик катта бўлса, соф экспорт ҳажми орқали макроиқтисодий мувозанатликка шунчалик кучли таъсир кўрсатади. қараб чиқилган мутаносибликларга эришиш орқали миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ривожини таъминлаб боришдан қуйидагилар кўзда тутилади: · мамлакатда мавжуд бўлган иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда жамиятнинг эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш; · тўла бандлиликка эришиш, яъни меҳнат қилишга лаёқатли бўлган ва ишлашни хоҳлаганларни тўлиқ ва самарали иш билан таъминлаш; · нарх-навонинг нисбий барқарорлигига эришиш ва уни инфляция таъсиридан холи …
4 / 13
биз учун бош вазифа бўлиб қолади» . 2. иқтисодий мутоносиблик ва унинг турлари. мутоносибликларнинг таснифланиши. иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлишини тақозо қилади. иқтисодий мувозанат деб иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир–бирига тенг келган ҳолатига айтилади. шунинг учун ҳам бутун иқтисодиётнинг мувозанати тўғрисида гап борганда энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги тенглик эътиборга олинади. макроиқтисодиётда иқтисодий мувозанатнинг шаклланиш жараёни, уни таъминлаш анча мураккаб ва зиддиятли. чунки у ўз ичига хусусий ва умумий тавсифдаги бир қатор мувозанатлар тизимини олади. хусусий мувозанат — бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши. хусусий мувозанат ишлаб чиқариш ва истеъмол, аҳолининг сотиб олиш лаёқати ва товар таклифи масалалари, бюджет даромадлари ва харажатлари, алоҳида товарларга талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат кўринишида намоён бўлади. бу мувозанатлар ичида президентимиз и.а.каримов таъкидлаб ўтганларидек:«...ички бозорда талаб билан таклиф ўртасида мутаносибликка эришиш, яъни чиқарилган пул миқдори …
5 / 13
нг умумий таркибий тузилиши истеъмолнинг таркибий тузилишига мос келиши лозимлигини билдиради. тўртинчидан, иқтисодиётда мувозанатнинг умумий шарт-шароитлари бўлиб бозор мувозанати, яъни барча асосий бозорлар (товарлар, ресурслар, ишчи кучи ва ҳоказолар)да талаб ва таклиф мувозанатга эришиши хизмат қилади. макродаражада умумий иқтисодий мувозанат – бу мамлакат бутун иқтисодиётнинг мутаносиблигидир. бу барча соҳалар, тармоқлар, хўжаликларнинг меъёрида ривожланишини таъминлайдиган иқтисодий фаолиятнинг барча қатнашчилари ҳамда барча бозордаги ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қиладиган мувозанатлар тизимини ўз ичига олади (1-чизма). иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашда асосан иккита ўзаро боғлиқ усулдан фойдаланилади: 1) ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули; 2) жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули. ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш учун ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг миқдорий кўрсаткичи сифатида соф миллий маҳсулот (смм), иқтисодиётда ялпи сарфлар сифатида истеъмол ҳажми ва соф инвестиция сарфларининг умумий суммаси (с+in) олинади. мазкур моделда ялпи инвестициялар ўрнига соф инвестициялар кўрсаткичидан фойдаланиш ишлаб чиқариш умумий ҳажмини ифодалашда яим ўрнига сммнинг қўлланиши билан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "milly iqtisodiyotning muvozanatli va mutanosibli rivojlanishi"

12-мавзу. миллий иқтисодиётнинг мувозанатли ва мутаносибли ривожланиши. иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик. режа: 1. иқтисодий мувазанат тушинчаси. умимиқтисодий ва хусусий мувозанатлик. 2. иқтисодий мутоносиблик ва унинг турлари. мутоносибликларнинг таснифланиши. 3. иқтисодий иқтисодий ривожланишдаги номутаносибликлар ва уларнинг намоён бўлиш шакиллари. 4. иқтисодиётнинг цикилли ривожланиши. иқтисодий цикил фазалари. цикил тебранишлар. миллий иқтисодиёт миқёсида жамиятнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мувозанат асосий ўрин тутиб, бу ялпи таклиф (яратилган миллий даромад) ва ялпи талаб (фойдаланилган миллий даромад) ўртасидаги мувозанатнинг ўзига хос намоён бўлишидир. мавзуда дастлаб иқтисодий мувозанат тушунчаси ва ишлаб чиқариш мувозанати даражасини аниқлашга т...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOC (144,5 КБ). Чтобы скачать "milly iqtisodiyotning muvozanatli va mutanosibli rivojlanishi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: milly iqtisodiyotning muvozanat… DOC 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram