yozish va taqdimot tayyorlash ko'nikmalari

PPTX 16 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
университет профессор-ўқитувчиларини ўқув ҳужжатлари тшплами: расмийлаштириш ва юритиш тартиби мавзу: ёзиш ва тақдимот тайёрлаш кўникмалари фан номи ёзиш ва тақдимот тайёрлаш куникмалари фаннинг кредит соати 3/72 фан ўқитувчисининг ф.и.о. исламов анвар аширқулович и.ф.н., доцент кафедра номи таълим дарс вақти/аудитория чоршанба 14:00-15.20 пайшанба 15:30-16:50 4-қават 402-ўқув хонаси чоршанба 17:00-18.20 пайшанба 17:00-18.20 3-қават 303-ўқув хонаси e-mail anvar.0373@mail.ru anvarislamov0373@gmail.com телефон рақами: +99890 8080373 +99899 9080373 мустақил таълимни бажаришнинг сўнгги муддати: ҳар ҳафтанинг жума куни соат 18:00 га қадар профессор-ўқитувчининг электрон почта манзилига юборилади пaрaгрaф тaркиби, бирлик вa уйғунлик. қўллaб-қуввaтлaнaдигaн тaфсилoтлaр: фaктлaр, иқтибoслaр вa стaтистикaлaр. эссе ва унинг турлари. рeфeрaт тушунчaси: турлaри, тaркиби ва рaсмийлaштириш тaлaблaри. факт-мавжуд бўлган воқеа, ҳодиса ҳақида маълумот ёки далил. факт-воқеа, ҳодиса жараёнлар тўғрисида қатъий бир фикрга келиш учун хизмат қиладиган асос. факт теория характерия эга бўлиб, уни ўзи асос бўлиши ва қайта асослашга эҳтиёжи бўлмаслиги керак. иқтибос (арабча зиё олмоқ) бирор асардан сўзма-сўз олинган парча. иқтибос баён қилинаётган фикрни …
2 / 16
тилида "essay", "assay" – интилиш, ижодий синов, очерк; лотинча "exagium" – "ўйлаш" деган маънони билдиради эссе – ўқувчининг аниқ мавзу юзасидан шахсий фикр-мулоҳазалари асосида ёзиладиган ихчам ижодий иш ҳисобланади. унинг ўзгачалиги мавзуда кўтарилаётган муаммога факт ва далилларни ўринли келтириш орқали ўз муносабатини билдириш. иншо – араб тилидан олинган сўз бўлиб, "бино қилиш", "қуриш" деган маънони билдиради. иншо ўқувчининг ўзбек адабиёти фанидан олган назарий билимларини ўз фикри ва дунёқараши билан боғлаб ёзадиган ижодий меҳнати. бунда ўқувчидан ўқилган бадиий асарни чуқур ўйлаши, таҳлил қилиши, сўнг бадиий тил билан таъсирли ифодалаши талаб этилади. эссе ва иншонинг фарқли томонлари эссе иншо эссе эркин композиция асосига қуриладиган, тузилиш жиҳатдан ихчам насрий асар бўлиб, бадиий-публицистик жанрнинг бир тури. эссе муайян бир режа асосида ёзилмайди. иншо – тузилиши жиҳатдан ҳажми кенг, фан бўйича эгалланган назарий билимлар асосида ёзиладиган ижодий иш. иншо учун режа тузилади ва эпиграф ёзилади. эссенинг турлари бир неча хил бўлиб, ёзилиш мақсадига кўра унинг …
3 / 16
баёнидаги тутган ўрнига, тасвир воситасига ўз муносабатини билдириб ёзади. умумлаштирувчи эссе ўқувчининг маълум бир масаланинг бир неча хил талқинини фикр элагидан ўтказиши, унинг у ёки бу жиҳатларини ўзаро таққослаши, шулар орқали ечим чиқариши ва ўз хулосасини билдирилиши билан характерланади. аргументли эсседа ўқувчи эссе бошиданоқ ўз шахсий нуқтаи назарини билдиради, уни қатъий тарзда фактлар орқали далиллайди. ижодий эссени ўқувчи асар юзасидан олган таасуротларидан келиб чиқиб ёзади. бунда маълум қахрамон ҳақида фикр юритилиши, вазиятга тушиши, унинг хатта-характларидаги ожиз ёки кучли жиҳатлар ҳақида фикр юритилиши мумкин. эссе ёзишда қуйидаги талабларга катъий риоя килинади. шахсий муносабатни билдириши; тезис – калит сўзини тўғри аниқлаш; фактлар далиллар; назарияга асосланиши; атамаларни ўз ўрнида қўллаш; цитаталар келтириш; турли хил кўз карашларни мисолга келтириш; юмор, ўткир ҳажв; фойдаланилган илмий манбаларга ҳаволалар. ўқувчиларга беш мавзуни тавсия этилади. ҳар бир ўқувчи ўзи учун маъқул бир мавзуни танлаб олади. ўқувчилар танланган мавзу буйича хажми 250-300 сўздан иборат эссе ёзадилар. ёзилган имтиҳон иши …
4 / 16
ан иборат бўлиши ва ҳар бир хатбошида икки-уч гап ифодаланиши мумкин. ўқувчини қизиқтириш, унинг эътиборини жалб этиш мақсадида эссенинг кириш қисми жонли ва аниқ ёзилиши керак. бунда хитоб, ундов, шахсий тажрибага ишора, риторик сўроқ кабилардан фойдаланиш ўринлидир. кириш қисмида ўқувчи эссе мавзусига тушунча беради, шу орқали унинг эссе мавзусини қандай тушунганлиги аниқланади ва бу мавзу нима учун долзарб эканлиги ёритилади. мавзу ва унинг долзарблиги ёритилгандан кейин тезис қўйилади. тезисдан кейин асосий қисмга боғловчи гап ёзилади. агар тезис аниқ ва яққол берилса, гап ёзилмаслиги ҳам мумкин. тезис қўйиш эссенинг энг муҳим шартларидан биридир. тезис – эссенинг калити. калити топилмаса, эссенинг асосий мақсадига етиш қийин. тезис – муаллифнинг шахсий нуқтаи назарини билдириб, у асосий қисмда исботланадиган фикрни йўналтирувчи ғоя ҳисобланади. тезис эссенинг кириш қисмида ёзилади. асосий бўлим – мавзунинг назарий асоси ва саволнинг мазмунини баён этувчи бўлим. бунда мавзуга мос барча билимлар, асосий фикр ва муаммога боғлиқ далил ва фактлар жамланган бўлиб, …
5 / 16
лардан жамланган маълумотлар битта мавзуни ёритиш мақсад қилинади. реферат – турли адабий манбалар (китоб, мақола, илмий тўплам ва бошқалар) даги ахборотларни берилган мавзуда ёритиб бериш услубидир. реферат таркиби қуйидагича: титуль қоғози таркиби, мундарижа ёки режа кириш асосий қисм хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати иловалар рефератнинг асосий икки тури мавжуд - продуктив, репродуктив продуктив: реферат-обзор, реферат-маъруза. танланган манбанинг ижодий, танқидий таҳлили. шунингдек бир неча манба асосида қиёсий ёзиш мумкин. реферат-маъруза нафақат бирламчи манбада келтирилган ахборот таҳлилига эга, балки муаммонинг объектив таҳлилига ҳам эга бўлади. репродуктив: реферат-резюме, реферат-конспект. бу турдаги рефератда бирламчи манба тўлиқ ёки қисман такрорланади. ўқув режада келтирилган асосий адабиётлар билан танишиш учун реферат-конспект қўлланилади. реферат-резюмеда белгиланган мавзу ёки манба бўйича асосий ҳолатлар келтирилади. реферат турлари классификацияланган реферат турининг мақсади, ўрганилган материални ўзлаштиришни тезлаштириш учун мўлжалланган. билишга оид реферат ўқув курсига кирмаган назарий маълумотни ўрганиш имконини беради, шунингдек олинган маълумотларни асосий дастурдаги топшириқларни ечишни ўргатишга хизмат қилади. курс иши ёзишдан олдингни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yozish va taqdimot tayyorlash ko'nikmalari" haqida

университет профессор-ўқитувчиларини ўқув ҳужжатлари тшплами: расмийлаштириш ва юритиш тартиби мавзу: ёзиш ва тақдимот тайёрлаш кўникмалари фан номи ёзиш ва тақдимот тайёрлаш куникмалари фаннинг кредит соати 3/72 фан ўқитувчисининг ф.и.о. исламов анвар аширқулович и.ф.н., доцент кафедра номи таълим дарс вақти/аудитория чоршанба 14:00-15.20 пайшанба 15:30-16:50 4-қават 402-ўқув хонаси чоршанба 17:00-18.20 пайшанба 17:00-18.20 3-қават 303-ўқув хонаси e-mail anvar.0373@mail.ru anvarislamov0373@gmail.com телефон рақами: +99890 8080373 +99899 9080373 мустақил таълимни бажаришнинг сўнгги муддати: ҳар ҳафтанинг жума куни соат 18:00 га қадар профессор-ўқитувчининг электрон почта манзилига юборилади пaрaгрaф тaркиби, бирлик вa уйғунлик. қўллaб-қуввaтлaнaдигaн тaфсилoтлaр: фaктлaр, иқтибoслaр вa стa...

Bu fayl PPTX formatida 16 sahifadan iborat (1,1 MB). "yozish va taqdimot tayyorlash ko'nikmalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yozish va taqdimot tayyorlash k… PPTX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram