birlamchi suyak o'smasi bilan bog'liq mahsulot haqida ma'lumotlar

PPT 39 sahifa 15,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 39
powerpoint presentation хавфли ўсма касалликлар ичида бирламчи суяк ўсмалари 1-1,5% ни ташкил қилади. аксарият холларда касаллик болалар ва навқирон ёшдаги кишиларда учрайди. жумладан, остеосаркома, юинг саркомаси аксарият ҳолларда 10 ёшдан юқори кишиларда учраса, хавфли фиброз гистоцитома, хондросаркома ва гигант хужайрали ўсмалар эса аксарият холларда 30-50 ёшдаги кишиларда учрайди. ўзбекистонда 1 йилда 400 дан ортик беморда бирламчи суяк ўсмаси аниқланади. хозирги даврда бирламчи суяк ўсмаларини этиологияси тўлиқ ўрганилган эмас. баъзи бир кимёвий моддалар бериллий, метилхолантрен ва радиоизотоп моддаларнинг узоқ вақт салбий таъсири натижасида ўсма ривожланиши мумкин. бундан ташқари жарохат олиши ўсма жараёнининг ривожланишига олиб келиши мумкин. шунингдек баъзи бир касалликлар, яъни, педжет касаллиги, суяк инфаркти ва ирсий синдромлар касаллик ривожланишида катта ахамиятга эга. ўсма касаллигини ривожланишида асосий ўзгаришлар хужайрани геномида содир бўлади ва мутацион ўзгаришларга олиб келади. бунинг натижасида организмда мутацион ген хосил бўлиб (онкоген) ўсма жараёнининг ривожланишига олиб келади. беморлар аксарият холларда қуйидаги шикоятлар билан мурожаат қилади: ўсманинг жойлашган жойида …
2 / 39
аёни бўғимга яқин жойлашаганда, атроф тўқима зарарланганда учрайди. барча бирламчи суяк ўсмалари ўзининг клиник кечувига қараб икки гурухга бўлинади: - агрессив ривожланувчи ва клиник кечувга эга бўлган ўсмалар (остеосаркома, юинг саркомаси, хавфли фиброз гистиоцитома, қуйи дифференциаллашган суяк ўсмалари) ушбу ўсмаларда касаллик тез кечиб қисқа муддат ичида узоқ аъзоларда метастазлар пайдо бўлади ва беморни ўлимга олиб келиши мумкин. - секин ривожланувчи ва нисбатан яхши оқибатга эга бўлган суяк ўсмалари (параостал саркома, гигант хужайрали ўсма, фибросаркома, хондросаркома ва бошқалар). ушбу касалликда ўсма жараёни секин ривожланади, кам метастазлар хосил бўлади. суяк хавфли ўсмаларида беморларга ташхис қўйишда комплекс ёндошиш мақсадга мувофиқдир. бунда беморларни клиник текширишдан ташқари лаборатор усуллар, инструментал ва рентгенологик, ултратовуш текширишлари билан биргаликда замонавий усуллардан кт, мрт, ангиография, морфологик ва иммуногистохимик текширишларни ўтказиш мақсадга мувофиқдир. ҳар битта усул ўзининг мавқега эга бўлиб биринчи навбатда ўсма жараёнининг табиатини, тарқалганлигини, гистологик кўринишини унинг босқичини ва хавфлилик даражасини ва қолаверса прогнозини аниқлашда мухим ўрин тутади. …
3 / 39
ластик турида аксарият холада қўшимча равишда суяк тўқимаси хосил бўлади, кортикал қаватда суякнинг минерал қаттиқлиги бузилади, суяк контури бузилиши натижасида спикулалар хосил бўлади, периостал ўзгаришлар хосил бўлиб атроф тўқимадаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин. суякнинг кортикал қавати қўшимча суяк тўқимаси билан икки томонлама ўраб олинади ва атроф тўқимага ўсиши кучаяди. остеосаркомада аксарият холатда “учбурчак симптоми” (кодмен симптоми), спикула хосил бўлади, юинг саркомасида эса пиёз пўстлоғи шаклида периостал ўзгаришлар аниқланади. хондромаркомада эса кичик ва катта хажмдаги деструктив ўзгаришлар аниқланади. остеолитик турида эса суякнинг ички қаватидан емирилиш кузатилади, периостал реакция яққол ривожланмайди, аксарият холатда бу ўзгаришлар суякда деструктив ўзгаришлар хосил қилиб суякни парчаланишига олиб келади. шунинг учун хам патологик синишлар кузатилади. ўсманинг аралаш рентгенологик турида суякда деструктив ўзгаришлар суякнинг парчаланиши билан, баъзи бир жойларда эса патологик суяк хосил қилиш ўчоқлари борлиги билан тафовут қилинади. ўсма суякда турли хил периостал ўзгаришлар ва минерал модданинг ўзгаришига олиб келиши мумкин. шунинг учун хам ўсмада икки турдаги …
4 / 39
материал олиш имконини беради ва ташхис қўйишда маълум даражада ўзини ўрнига эга бўлади. хавфли ўсма касалликларида аспирацион биопсия 60-70% гача ўсмани қайси тўқимадан чиқаётганлиги аниқлаш имконини яратади ва ўсмани маълум даражада суяк билан боғлиқлиги аниқланади. гистологик текшириш асосий усуллардан хисобланади. бунда ўсманинг қайси тўқимадан келиб чиқаётганлиги, гистогенетик тури ва атроф тўқимага қай даражада тарқалганлиги аниқланади. шунингдек гистологик текшириш йўли билан ўсманинг қай даражада фаоллиги аниқланиши мумкин, бунда ўсманинг дифференциаллашган даражаси аниқланади (g). гистологик текшириш учун ўсмадан наъмуна трепанбиопсия, очиқ биопсия орқали ёки жаррохлик амалиётидан сўнг олиниши мумкин. ушбу текширишлар ўтказилгандан сўнг ўсма жараёнинг тўлиқ ташхис қўйилади. i а босқич g1,2 т1 n0 м0 i в босқич g1,2 т2 n0 м0 ii а босқич g3,4 т1 n0 м0 ii в босқич g3,4 т2 n0 м0 iii босқич аниқланмайди iv а босқич хохлаган g хохлаган т n1 м1а iv в босқич хохлаган g хохлаган т хохлаган n м1б gх – дифференциаллашиш даражаси …
5 / 39
сўнг (патоморфоз) адъювант кимё терапия ўтказилади. кимёвий терапияда аксарият холларда доксорубицин, цисплатин, циклофосфан, винкристин, этопазид, ифосфамид ва юқори дозали метотрексат қўлланилади. ўсма жараёни олиб ташлангандан сўнг ўсманинг патомофози ўрганилиб бунинг натижасида кўрсатилагн кимёвий препаратлар ўзгартирилиши мумкин. ўсма жараёнини патоморфози iv даражада ўрганилади. i даражада ўсмада 25% гача нур ва кимёвий препаратнинг таъсири натижасида некроз аниқланади. ii даражада эса 50 % гача некроз аниқланади. iii даражада эса 75 % гача некроз аниқланади. iv даражада эса 100 % гача некроз аниқланади. iii – iv даражадаги натижалар олинганда кимёвий терапия неоадъювант режимдаги дори воситалари билан ўтказилади, i – ii даражадаги ўзгаришларда эса кимёвий дори воситаларининг турлари ўзгартирилади. жаррохлик амалиётига кўрсатмалар аъзоларни олиб ташлаш жаррохлик амалиётлари ўсма жараёнинг кенг тарқалган турларида, яъни ўсманинг магистрал қон томирларига, нервларга ўсганини, терида ўзгаришлар пайдо бўлганини, ўсма парчаланганда ва патологик синиш мавжуд бўлганда бажарилади. бу ўсманинг ўтиб кетган босқичларига тўғри келади. аъзоларни сақлаш амалиёти эса – неоадъювант кимиёвий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 39 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"birlamchi suyak o'smasi bilan bog'liq mahsulot haqida ma'lumotlar" haqida

powerpoint presentation хавфли ўсма касалликлар ичида бирламчи суяк ўсмалари 1-1,5% ни ташкил қилади. аксарият холларда касаллик болалар ва навқирон ёшдаги кишиларда учрайди. жумладан, остеосаркома, юинг саркомаси аксарият ҳолларда 10 ёшдан юқори кишиларда учраса, хавфли фиброз гистоцитома, хондросаркома ва гигант хужайрали ўсмалар эса аксарият холларда 30-50 ёшдаги кишиларда учрайди. ўзбекистонда 1 йилда 400 дан ортик беморда бирламчи суяк ўсмаси аниқланади. хозирги даврда бирламчи суяк ўсмаларини этиологияси тўлиқ ўрганилган эмас. баъзи бир кимёвий моддалар бериллий, метилхолантрен ва радиоизотоп моддаларнинг узоқ вақт салбий таъсири натижасида ўсма ривожланиши мумкин. бундан ташқари жарохат олиши ўсма жараёнининг ривожланишига олиб келиши мумкин. шунингдек баъзи бир касалликлар, яъни, п...

Bu fayl PPT formatida 39 sahifadan iborat (15,8 MB). "birlamchi suyak o'smasi bilan bog'liq mahsulot haqida ma'lumotlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: birlamchi suyak o'smasi bilan b… PPT 39 sahifa Bepul yuklash Telegram