фиркаларга булинмасликка чакирув

DOC 137.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403339233_44654.doc фирқаларга бўлинмасликка чақирув режа: 1. фиркаларга булинмасликка чакирув. 2. тинчликка рахна солувчилар 3. динда ғулу (чуқур кетиш)нинг зарари 4. турли фитналарга алданиб қолмаслик 5. душман билан муомалада огоҳ бўлишнинг зарурлиги ҳаммангиз аллоҳнинг «арқони»ни (қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. дўзах ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади. сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир. изоҳ: бу ердаги «сизлардан» сўзидан араб тили қоидаси бўйича икки хил маъно олиш мумкин. яъни сизлардан бир жамоат чиқиб, яхшиликка даъват қилиш, амри маъруф, наҳйи мункар ишлари билан шуғуллансин, деб ҳам тушуниш мумкин. бу тафсирга кўра, амри маъруф ва наҳйи мункар билан шуғулланиш фарзи кифоя саналиб, умматнинг ҳаммаси эмас, балки маълум бир қисми …
2
бордир. оли имрон, 103-105 сизларга васиятим шуки, саҳобаларимга, сўнг улардан кейингиларга эргашинглар. ундан сўнг ёлғончилик кенг тарқалади. ҳатто, одамлар сўралмаса ҳам қасам ичиб, ёлғон гувоҳликка ўтаверадилар. огоҳ бўлгинки, қайси бир эркак бир (бегона) аёл билан хилватда бўлса, уларнинг учинчиси шайтондир. доимо кўпчилик билан бирга бўлинглар. бўлиниб кетишдан сақланинглар. шайтон ёлғиз одам билан биргадир. икки кишидан эса узоқлашур. кимки жаннатнинг ўртасига тушишни хоҳласа, жамоат билан бирга бўлсин. кимки ўзининг яхши ишидан қувонса, ёмон ишидан хафа бўлса, демак, у ҳақиқий мўминдир. ҳадис аллоҳ таоло менинг умматимни нотўғри йўлга, залолатга жамламайди. ҳадиси шариф жамоат бўлмай якка ҳолда яшаш даври ўтиб кетди. ҳадис менга не бўладики, сизларни турли гуруҳларга бўлинган ҳолда кўрмоқдаман. ҳадис модомики, қуръон аллоҳ наздидан нозил бўлган экан, демак унда ихтилофлар бўлиши мумкин эмас. ҳар хил фирқалардаги кишиларнинг қур’он оятларини тушунишдаги ихтилофларга сабаб қуръон эмас, балки уларнинг оятларни тушунмаслигидадир. мотуридий ихтилофларнинг асосий сабаби қўйидагилардир: 1 - инсон табиатининг лаззатли нарсаларга мойиллиги; 2 …
3
аиф инсондан зўрроқ килиб қўйгани каби, хоҳласа уни ҳам сендан зўрроқ қилиб қўйиши мумкин. ҳадиси қудсий эй, бандаларим, бу дунёда зулм қилишни қўйинглар, шу сизларга охират азобидан енгилроқдир. ҳадиси қудсий огоҳ бўлингки, ҳар бир хиёнатчи қиёмат куни хиёнати миқдорида (танилиш учун) байроқ кўтариб юрур. ҳадис тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар. ҳадис халқ соясидан фойдаланиб турган дарахтни кесиб юборган одамни аллоҳ таоло дўзахга маҳкум этур. ҳадис кимки бизларга қарши тиғ кўтарса, у аҳли исломдан эмас. ҳадис жангу жадал аҳллари гоҳ шодлигу, гоҳ хафаликда бўладилар. замахшарий низо ва нифоқ мавжуд жойда нохушлик, қайғу ҳасрату фақирлик бўлур. замахшарий тандир ҳикоя. алишер навоийнинг кекса қўшниси бўлар эди. у киши умр бўйи ишлаб, биргина том ёптириб олган экан, холос. кунлардан бир кун қўшни навоийнинг ҳузурига келибди-да: – ҳазрат, ўзингизга аёнки, мен анча-мунча ёшга бориб қолдим. бугун бўлмаса, эртага омонатни топширадиганга ўхшайман. сизга айтадиган бир илтимосим бор, хўп десангиз, айтай,-дебди. – …
4
кўрсатаркин?” – дебди-да, шоирнинг ҳузурига келибди. навоийга мақсадини айтибди. шунда навоий: – яхши. аммо тандиринг бироз эскироқ кўринади. бузиб янгисини қур. уйнинг нархи икки баробар ортади, – дебди. ўғил уйига келиб, тандирига қараса, ҳақиқатан ҳам тандир жуда эски, бир томони қулаб тушган эмиш. “навоий тўғри айтди, буни бузиб, яхшисини қурсам, уйнинг нархи икки баробар ошади”, – дебди – да, тандирни бузибди. қўшни қишлоқда тандирчи бор экан, ўшаникига жўнабди. тандирфурушдан тандир сотиб олибди-да, орқага қайтибди. йўлда кетаётиб, ниҳоятда чарчабди. “бир оз нафасимни ростлаб олай”, – деб бир дўнгликка ўлтирмоқчи бўлган экан, тандир ерга қаттиқроқ тегиб, синиб кетибди. ўғил орқага қайтиб, ҳалиги устадан яна битта тандир сотиб олибди. уйига етай деганда, уни ҳам синдириб қўйибди. бир иложини қилиб, учинчи тандирни уйига олиб келибди-да, эскисининг ўрнига қура бошлабди. устига кўп лой бостириб юборган экан, эрталаб туриб қараса, тандир тушиб ётган эмиш. унинг жаҳли чиқиб: “навоий нега мени бунчалик оворагарчиликка солиб қўйди”, – дебди-да, …
5
илиги) – ўзига, ва орттиргани (ёмон амали) ҳам ўзигадир. «эй, раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! эй, раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! эй, раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! сен бизнинг хожамизсан...»71 (71 ушбу оятда аллоҳ таоло ўз бандаларига қандай дуо қилиш кераклигини ўргатади.) бақара, 286 ...ҳеч бир жонни тоқатидан ташқарисига таклиф (амр) қилмаймиз... анъом, 152 динда ҳаддан ташқари ғулу кетманглар. чунки сизлардан илгари ўтган қавмлар динда ғулу кетганлари сабабли ҳалок бўлганлар. ҳадис яхшилик нафсинг таскин топиб, дилинг ором оладиган ишдир. ёмонлик ёки гуноҳ эса унинг аксидир, гарчи муфтийлар фатво берсалар ҳам ўз қалбингизга қараб иш тутинг. ҳадис муфтийлар фатво берсалар ҳам, ўз виждонинг билан иш қил. ҳадис эй, билол билгинки: «кимки менинг вафотимдан кейин унутилиб кетган суннатимни қайта жорий қилса, унга амал қилувчиларга қанча савоб берилса, унга ҳам шунча савоб ёзилур. бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фиркаларга булинмасликка чакирув"

1403339233_44654.doc фирқаларга бўлинмасликка чақирув режа: 1. фиркаларга булинмасликка чакирув. 2. тинчликка рахна солувчилар 3. динда ғулу (чуқур кетиш)нинг зарари 4. турли фитналарга алданиб қолмаслик 5. душман билан муомалада огоҳ бўлишнинг зарурлиги ҳаммангиз аллоҳнинг «арқони»ни (қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. дўзах ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади. сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир. изоҳ: б...

DOC format, 137.0 KB. To download "фиркаларга булинмасликка чакирув", click the Telegram button on the left.