онкоэпидемиология

PPT 16 sahifa 1,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
епідеміологія злоякісних пухлин. методи діагностики і лікування онкоэпидемиология онкология кафедраси ассистент: тиббиёт фанлари номзоди раҳматов дилшод баҳриддинович саноат корхоналари кўп бўлган шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши юқори бўлиб у ерда яшовчилар орасида ўпка раки юқори бўлади.атмосферани ифлослантирувчи канцероген моддаларга полициклик ароматик углеводородлар,асбест ва айрим металлар киради. ҳавони ифлосланишини кўрсатувчи индикатор сифатида 3,4-бензпирен қўлланилиб,у жуда юқори канцероген активликка эгадир. ионловчи нурланишлар уларнинг тури ва таъсир механизмидан қатъий назар ҳужайра генетик аппаратига шикастловчи таъсири орқали канцероген эффектга эга бўлади. қуёш инсоляциясининг тери меланомаси ва бошқа хавфли ўсмалари келиб чиқишидаги роли сузсиз исботланган. днк сақловчи вирусларнинг гепатоцеллюляр рак,лимфоманинг айрим турлари,бачадон бўйни раки,вульва ва олат ракини келтириб чиқаришдаги,рнк-сақловчи вирусларнинг т-ҳужайрали ракни келтириб чиқаришдаги аҳамияти ҳам ўрганилган. шистосомозни сийдик қопи ракини,описторхозни ўт қопи ракини келтириб чиқаришдаги роли ўрганилган бўлиб,канцерогенез механизми бу паразитларни ҳаёт фаолиятида нитрозаминларнинг канцероген эффекти кўпайиши билан боғлиқ бўлади. энг кенг тарқалган канцероген эффекти исботланган фактор бўлиб тамаки маҳсулотларини чекиш ҳисобланади. чекиш билан алкогол …
2 / 16
хавфли ўсма аниқланса барча даволаш-профилактика муассасалари томонидан тўлдирилади. хавфли ўсма касаллиги билан беморларга № 30-3- шаклдаги назорат картаси тўлдирилади. барча даволаш профилактика муассасаларида онкологик беморнинг касаллик тарихидан №027-1 шаклдаги кўчирма тўлдирилади ва бемор стационардан чиққанидан кейин ҳудудий онкология марказининг вилоят филиалига юборилади. касалликнинг ўтинқираган босқичида бирламчи аниқланган беморларга (визуал локализация ўсмалари учун - iii - iv босқичларда , ички локализациялар учун iv босқичда ) № 027-2 шаклдаги «хавфли ўсмани кечки босқичида аниқланган беморга баённома» расмийлаштирилади. № 090 шаклдаги «тезкор хабарнома» асосида ҳар кварталда,6 ойда ва йил охирида хавфли ўсма касаллиги билан беморлар тўғрисида ҳисобот ва № 30-3- шаклдаги назорат картаси асосида хавфли ўсма касалликлари ҳақидаги форма № 7 тўлдирилади. клиник гуруҳлар хавфли ўсма касалликлари билан диспансер кузатувига олинган беморларга махсус даво ўтказилишини ва ҳисобот юритишни енгиллаштириш учун 4 та клиник гуруҳга ажратилади. ia- клиник гуруҳга ташхиси номаълум бўлган,хавфли ўсмага шубҳа қилинган беморлар киритилади.бу гуруҳга киритилган беморлар 10 кун давомида чуқурлаштирилган …
3 / 16
кузатилмаса у диспансер ҳисобидан чиқарилади. ii- клиник гуруҳга хавфли ўсма билан беморларга ўтказилган махсус даво туфайли улар касалликдан халос бўлиши ёки узоқ муддатли ремиссияга тушиши мумкин. iia-клиник гуруҳга хавфли ўсма билан радикал даво ўтказиш мумкин бўлган беморлар киритилади.радикал даво –бу замонавий даво усуллари бемор касалликдан тўлиқ тузалади.бу клиник гуруҳга касалликнинг илк босқичи(асосан i- ii босқич) билан беморлар киритилади. iii-клиник гуруҳга радикал даводан кейинги соғлом беморлар киритилади.агарда бу гуруҳдаги беморларда рецидив кузатилса улар ii клиник гуруҳга қайтарилиб махсус даво ўтказилади ёки жараён тарқалиб кетган бўлса iv клиник гуруҳга ўтказилади. iii-клиник гуруҳга киритилган беморлар ўтказилган махсус даводан кейин биринчи йили ҳар 3 ойда,иккинчи йили ҳар 6 ойда,3 йили рецидив ва метастаз бериш эҳтимоли юқори бўлгани учун ҳар 3 ойда,кейин 5 йилгача ҳар 6 ойда ва ундан кейин бир умр ҳар йилда 1 марта интенсив тартибда назоратда бўлиб туришади. iv- клиник гуруҳга жараённинг тарқалиб кетганлиги туфайли махсус даво ўтказиб бўлмайдиган симптоматик давога муҳтож …
4 / 16
виал ва сероз пардалардан келиб чиқадиган ўсмалар. 7 ) нерв тўқимасидан ривожланадиган ўсмалар; 8 ) эмбрионал тўқима қолдиқларидан ривожланадиган ўсмалар ; 9 ) трофобластик ўсмалар ; 10 ) аралаш ўсмалар. ўсмаларнинг tnm ва ptnm классификацияси халқаро ракка қарши иттифоқ (uicc) томонидан 1952 йилда ўсмаларнинг tnm таснифи таклиф қилинган бўлиб,бу тасниф 3 компонентга асосланади: t (tumor) – бирламчи ўсманинг тарқалганлиги; n (nodulus) - регионар лимфа тугунларининг ҳолати; m (metastasis) – узоқ аъзоларга метастаз бор ёки йўқлиги. бу таснифнинг клиник (ctnm ёки tnm) ҳамда патоморфологик (ptnm) вариантлари қўлланилади. *ички ва ташқи факторларнинг канцероген таъсирини олдини олиш,тўғри овқатланиш,соғлом турмуш тарзини олиб бориш,организмнинг зарарли омилларга нисбатан қаршилигини оширишга ракнинг бирламчи профилактикаси дейилади. рак олди ҳолатлари ва касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни даволаш ҳамда беморларни диспансер кузатувига олишга ракнинг иккиламчи профилактикаси дейилади. айрим онкологлар хавфли ўсма касаллигининг прогрессияланишининг (генерализация, рецидив) олдини олишга ракнинг учламчи профилактикаси дейишади. тиббий этика этика – (юнон.сўз- “ахлоқ фалсафаси”,юнон ( …
5 / 16
беморни айтгани, талаб қилганини эмас ўзи тўғри ва лозим деб ҳисоблаган текшириш ёки даволаш муолажасини қилиши керак деб ҳисоблаган.бундаги патернализмнинг маъноси - яъни “врач яхшироқ билади”. патернализм (латин.paternus- “оталик”, “отага хос)- мунособатлар тизими бўлиб,ҳокимият фуқароларнинг талабларни бажаради ва бунинг эвазига ҳокимият фуқароларнинг хулқининг моделини шахсан ва оммавий равишда айтиб белгилаб беради. тиббий этика врач ва бемор,врач ва беморнинг қариндошлари,врач ва унинг касбдошлари орасидаги мунособатни белгилайди ҳамда шифокорлик бурчи ва жавобгарлигини,шифокорлик сири ва касбдошлиликни, врачнинг ўзини тутиши,кийиниши,гапириши,беморнинг олдида ҳазиллаша олиши каби хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради. “врач- бемор” мунособатида кейинги 10 йилликларда катта ўзгаришлар содир бўлди.диагностика ва даволашда замонавий технологияларни жорий қилиниши бемор тақдирини ҳал қилишда тиббий ходимнинг ролини бироз камайтирди.патерналистик ёндошув ўрнига врач ва бемор мунособати контракт асосида йўлга қўйилаяпти.расмий равишда врачдан:1)беморга объектив информация бериш;2)беморга мустақил равишда қарор қабул қилишга имкон бериш талаб қилинади.мутахассис врач беморга ташхис ва уни даволаш усули тўғрисида маълумот бериш керак.айрим ҳолларда соғлом фикрлаб тан олиш керакки,беморнинг ҳаётини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"онкоэпидемиология" haqida

епідеміологія злоякісних пухлин. методи діагностики і лікування онкоэпидемиология онкология кафедраси ассистент: тиббиёт фанлари номзоди раҳматов дилшод баҳриддинович саноат корхоналари кўп бўлган шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши юқори бўлиб у ерда яшовчилар орасида ўпка раки юқори бўлади.атмосферани ифлослантирувчи канцероген моддаларга полициклик ароматик углеводородлар,асбест ва айрим металлар киради. ҳавони ифлосланишини кўрсатувчи индикатор сифатида 3,4-бензпирен қўлланилиб,у жуда юқори канцероген активликка эгадир. ионловчи нурланишлар уларнинг тури ва таъсир механизмидан қатъий назар ҳужайра генетик аппаратига шикастловчи таъсири орқали канцероген эффектга эга бўлади. қуёш инсоляциясининг тери меланомаси ва бошқа хавфли ўсмалари келиб чиқишидаги роли сузсиз исботланган. днк с...

Bu fayl PPT formatida 16 sahifadan iborat (1,9 MB). "онкоэпидемиология"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: онкоэпидемиология PPT 16 sahifa Bepul yuklash Telegram