qizilўngachning hirurgik kasalliklari

PPT 45 sahifa 8,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 45
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти қизилўнгачнинг хирургик касалликлари факультет ва госпитал хирургия кафедраси тайёрлади: ахмедов р.м. комилов с.о. қизилўнгачнинг хирургик анатомияси қизилўнгач (оеsорhаgus) — ҳалқумни меъданинг кардиал қисми билан туташтириб турадиган ковак аъзо қизилўнгач эркак ва аёлларда ўртача узунлиги 24—29 см қизилўнгач деворининг қалинлиги 3—4 мм қизилўнгач диаметри 2,7-3 см қизилўнгач узуксимон тоғайнинг пастки чети, vi бўйин умуртқаси соҳасидан бошланади. қизилўнгачнинг пастки қисми қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб xi кўкрак умуртқаси соҳасида тугайди. қизилўнгачда 3 та асосий торайма бор: юқориги торайма қизилўнгачнинг кириш қисмида юқори қозиқ тишлар олдинги четидан тахминан 14— 15 см масофада, ўрта торайма аорта равоғи ва чап бош бронх соҳасида, пастки торайма диафрагма билан кесишган жойида бўлади. қизилўнгач анатомик жиҳатдан 3 қисмга бўлинади: бўйин қисми (раrs сervicalis) – бошланишдан орқа кўкс оралиғига кириш қисмигача (7-8 …
2 / 45
бўлади ва овқат луқмаси сурилиши учун фақат бир йўналиш қизилўнгач қолади. ҳалқумни қисадиган мушаклар қаттиқ қисқариб овқат луқмаси қизилўнгачга йўналади. қизилўнгач касалликларининг умумий симптоматологияси дисфагия; оғриқ; кекириш (eructatio); қизилўнгачдан қусиш (regurgitatio); сўлак оқиши; қон кетиши; ҳиқичоқ; оғирлик ҳисси; босимнинг ошиши; ориқлаб кетиш. иштаҳанинг пасайиши ёки йўқлиги; оғиздаги ёқимсиз таъм; умумий ҳолсизлик... дисфагия (disphagia) дисфагия (ютишнинг бузилиши) — ютиниш ҳаракатини бажара олмаслик, ҳалқумда ва қизилўнгач бўйлаб овқат луқмаси ҳаракатининг бузилиши, шунингдек бу аъзоларда овқат тутилиб қолиши билан боғлиқ ёқимсиз сезгилар. дисфагия оғриқ билан ўтиши мумкин — disphagia dolorosa ютишда оғриқ одатда зарарланган сатҳда сезилади, у орқага, бўйинтуруқ венага ҳам ўтиши мумкин. оғриқ (dolor) қизилўнгач касаллигига учраган кўпгина беморлар оғрикдан шикоят қиладилар. одатда у тўш орқасида ўрта чизиқ бўйлаб зарарланиш соҳасига тахминан мос келадиган жойда бўлади, бироқ у ўнг томондан орқага ва тўшдан чап томонга берилиши ҳам мумкин. оғриклар овқат ейиш билан боғлиқ бўлиши ва ютинишнинг бузилиши билан ўтиши мумкин (рак, стеноз, …
3 / 45
патологик кекириш – сабабларсиз пайдо бўладиган ва беморларни безовта қиладиган тез-тез ва қаттиқ кекириш; овқат қизилўнгачда ёки дивертикулда туриб қолганда, рак стенозида, мегаэзофагусда кекирганда қўланса ҳид келади. қизилўнгачдан қусиш (regurgitatio) қизилўнгачдан қусиш овқат билан кекиришга яқин. бундай қусишдан олдин кўнгил айниши кузатилмайди, унда одатда қорин бўшлиғи ва меъда мушаги қисқармайди, овқат кенгайиб ва тўлиб кетган қизилўнгачдан унинг деворлари спастик қисқариши натижасида оғизга отилиб чиқади. қизилўнгачдан қайт қилиш: қизилўнгачда овқат тутилиб ва йиғилиб қолиши билан ўтадиган касалликларда — стеноз, қизилўнгач раки, кардия ахалазиясида; қизилўнгач дискинезиясининг айрим турларида кузатилади. қаттиқ ҳиқичоқ тутиши қизилўнгач ракида, камроқ ҳолларда қизилўнгач тешиги чурраларида кузатилиши мумкин. қизилўнгач касалликлари (рак, камроқ дивертикуллар, ахалазия) бўлган талайгина беморлар оғиздаги ёқимсиз таъм ва иштаҳа йўқлигидан нолийдилар. қизилўнгачдан қип-қизил рангли қон оқиши қизилўнгач ракида, веналари варикоз кенгайганда кузатилади. овқатланишнинг бузилиши оқибатида ҳолдан тойиш қизилўнгач анчагина торайганда (рак, стенозлар, кардия ахалазияси ва бошқалар) учрайди. қизилўнгач ракида ҳолдан тойиб ориқлаб кетишга рак интоксикацияси ва …
4 / 45
кўриниши: қизилўнгач кенгайган; гастроэзофагал соҳада қизилўнгач бўшлиғининг торайиши – “қуш тумшуғи” симптоми қизилўнгачда қолдиқ барий. ценкер дивертикулининг эндоскопик кўриниши қизилўнгач дивертикуллари қизилўнгач дивертикуллари қизилўнгач деворининг бўртиб чиқишига қизилўнгач дивертикули дейилади. rokitansky 1840 йилдаёқ дивертикулларни пульсион ва тракцион турларга бўлган эди. қизилўнгач дивертикуллари аксарият 5 дан 70 ёшгача, аёлларда эркакларга нисбатан бирмунча кўпроқ учрайди. классификацияси: келиб чиқишига қараб турлари: пульсион дивертикуллар қизилўнгач деворининг қизилўгач ичи босимнинг ошиши натижасида бўртиб чиқиши туфайли ҳосил бўлади. тракцион дивертикулларнинг пайдо бўлиши атроф тўқималардаги яллиғланиш жараёни ва қизилўнгач деворини касал аъзо йўналишида тортадиган (tractio) чандикдар ҳосил бўлиши билан боғлиқ. аралаш жойлашишига қараб турлари: ҳалқум-қизилўнгач ёки ценкер дивертикуллари – 58,7% эпибронхиал (бифуркацион, ўрта қизилўнгач) – 27,2% эпифренал (эпидиафрагмал) – 13,4% классификацияси туғма дивертикуллар орттирилган дивертикуллар ҳақиқий дивертикуллар – девори нормал қизилўнгач деворининг ҳамма қатламларини сақлаган дивертикуллар, сохта дивертикуллар – девори мушак қатламидан маҳрум бўлган дивертикуллар. сохта дивертикуллар прогностик жиҳатдан ёмонроқ, чунки қисилиб қолиши, чўзилиши ва ҳатто тешилиши …
5 / 45
аларни қайд қиладилар. ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари патологик анатомияси : дивертикул аста-секин бир неча йиллар ичида ривожланади. ҳалқум қуйи бўлими орқа деворида ҳосил бўлган дивертикул қизилўнгачнинг орқа девори ва умуртқа поғонаси орасида пастга тушади. дивертикул тешиги одатда энлик ва ҳалқумнинг тўғридан-тўғри давоми ҳисобланади ва қизилўнгач кириш қисми олдинга, ҳиқилдоққа силжиган. дивертикул катта-кичиклиги ҳар хил кичкина ботиқликдан то нок катталигигача бўлади. у овқат билан тўлганда қизилўнгачни олдинга қисиб қўяди ва ютишни жуда қийинлаштиради. дивертикул қопчасида мушак толалари бўлмайди ва одатда атрофдаги тўқималар билан ёпишиб кетмаган бўлади. дивертикулнинг ички юзаси ҳалқум шиллиқ пардаси билан қопланган. баъзан юзасида эрозиялари билан донадор ёки ясси чандиқлари бўлади. клиник манзараси : кичик дивертикул бир неча йилгача юзага чиқмаслиги ёки ҳалқумда ачишиш, қирилиш сезгиси, йўтал, ҳалқумда ёт жисм ҳисси, ютиниш бузилиши, гиперсаливация, оғиздан бадбўй ҳид келиши, кўнгил айниши каби симптомларни пайдо қилиши мумкин. дивертикул қопчаси катталашуви билан бир вақтда ютишнинг бузилиши пайдо бўлади. беморга ҳиқилдоқ орқасида овқат тўхтаб қолаётгандек …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 45 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qizilўngachning hirurgik kasalliklari" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти қизилўнгачнинг хирургик касалликлари факультет ва госпитал хирургия кафедраси тайёрлади: ахмедов р.м. комилов с.о. қизилўнгачнинг хирургик анатомияси қизилўнгач (оеsорhаgus) — ҳалқумни меъданинг кардиал қисми билан туташтириб турадиган ковак аъзо қизилўнгач эркак ва аёлларда ўртача узунлиги 24—29 см қизилўнгач деворининг қалинлиги 3—4 мм қизилўнгач диаметри 2,7-3 см қизилўнгач узуксимон тоғайнинг пастки чети, vi бўйин умуртқаси соҳасидан бошланади. қизилўнгачнинг пастки қисми қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб xi кўкрак умуртқаси соҳасида тугайди. қизилўнгачда 3 та асосий торайма ...

Bu fayl PPT formatida 45 sahifadan iborat (8,8 MB). "qizilўngachning hirurgik kasalliklari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qizilўngachning hirurgik kasall… PPT 45 sahifa Bepul yuklash Telegram