hirurgik kasalliklar haqida tushuncha

DOCX 134 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 134
хирургик касалликлар хакида тушунча, хирургик касалларни қабул қилиш маслаҳат беришнинг асосий қонуниятлари ва турлари. бемор деганда жисмонан, руҳан инсон организмида кечаётган табиий жараёнлар умум қабул қилинган меъёрлардан қисман ёки тўлиқ издан чиқиши ва атрофдагиларнинг кўмагига муҳтож бўлиб қолиши тушинилади. шунинг учун тиббий амалиётда беморларни кўпинча “соматик”, “руҳий”, “юқумли”, “реанимацион” (реанимация чора-тадбирларига муҳтож), “хирургик” бемор атамаларини қўлланилишини кузатиш мумкин. чунки ушбу беморлар давосига юқорида кўрсатилган гуруҳлардан бирига кирадиган даво чоралари кўпроқ қўлланилиши кузатилади. хирургик бемор деганда касалликни текшириш, ташхислаш даволаш ва парваришлаш жараёнида бевосита хирургик муолажаларни қўлланилиши назарда тутилади. беморлар ёшига нисбат берилганда “катталар”, “болалар” атамаларини қўлланилишига гувоҳ бўламиз. “болалар хирургик касалликлари” деганда, туғилганидан балоғат ёшига еткунига (ўзбекистон республикасида 18 ёшгача) қадар даволаш ва парваришлаш жараёнида хирургик муолажаларни талаб қиладиган туғма ёки ортирилган касалликларга чалинган беморлар назарда тутилади. демак “хирургик бемор бола парвариши” деганда юқорда кўрсатилган атамалар категориясига кирадиган беморлар парвариши назарда тутилади. парвариш қилиш кўлами беморнинг ёши ва ҳолатига, касаллик …
2 / 134
адиган операциясини оддий, бемор тушунадиган сўзлар билан тушунтириш керак. энг асосийси хирург беморга (ёки унинг ота-онаси, яқин қариндошларига) унинг тузалишини хохлаётганини, даволай олишига ишонишини ва даволаш самарали бўлишини кўрсата билиши керак. ҳамма холатларда беморларга далда керак, лекин шифокор албатта бемор ота-онасига, лозим бўлганда яқин қариндошларига унинг ахволи жиддийлигини, асоратлар бўлиши мумкинлигини айтиб ўтиши керак. истисноли холатлар ҳам бор, булар онкологик беморларда бўлади. шифокор, хаттоки энг кичик ўзгаришларни ҳам беморга билдириши керак, бу беморга далда бўлади. шуни эътиборга олиш керакки, ҳар қандай инвазив муолажалар учун беморнинг ота-онаси, лозим бўлганда яқин қариндошлари ёзма розилиги керак ва у касаллик тарихига қўшиб қўйилади. касаллик тарихида беморнинг ота-онаси имзоси бўлмаса, беморнинг қариндошлари томондан иш судда юридик кўриб чиқилиши мумкин. касалликка қарши курашиш ва даво қилишда бемор парвариши муҳим ўрин тутади. парвариш деганда бемор аҳволини енгиллаштиришга ва даволашнинг муваффақиятли чиқишига қаратилган тадбирларни тушуниш лозим. бу тадбирлар касалликнинг тури ва характеридан қатъий назар умумий ва муайян бўлиши …
3 / 134
аб туриш ҳамда врач кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш каби муҳим ишларни қамраб олади. беморларни парвариш қилиш айни вақтда касаллик туфайли дармони қуриган организмда жиддий асоратлар ривожланишига тусқинлик қиладиган профилактик тадбир ҳам ҳисобланади. айниқса хирургик беморларни парвариш қилаётганда, унинг касаллигини эмас, балки беморнинг ўзини кўз олдимизга келтиришимиз керак. «даволаш» ва «парвариш» тушунчаларини бир-биридан ажратиш мумкин эмас, чунки улар бир-бири билан узвий боғлиқ, бири иккинчисини тўлдириб туради ва битта мақсадни кўзда тутади. тиббиёт олий билимгоҳи талабалари беморларни парвариш қилишда тиббий ҳамширалар билан биргаликда ишлашлашлари лозим, айрим ҳолларда эса баъзи тадбирларни бажаришда кичик тиббий ходимлар (санитарка, энагалар) ёрдамидан фойдаланилади. тиббий ҳамширанинг иши ниҳоятда масъулиятли, чунки беморни асосан улар парвариш қилишади. ўз ишига меҳр қўйган, беморга меҳрибонлик кўрсата олган тиббий ҳамширагина яхши ҳисобланади. бироқ бундан ташқари тиббий ҳамшира ва ишлаб чиқариш практикасини ўтаётган ёки махсус беморлар парваришига оид дастур асосида дарс ўтаётган олий тиббиёт билимгоҳи талабалари етарли даражада тиббий билимларга эга бўлиши ва қуйидаги …
4 / 134
орларни кўриш учун касалхонага келувчиларнинг касалхона ички тартиб-қоидаларини аниқ бажариши устидан кузатиш; - қайси аъзо операция қилинганига қараб парҳез талабномаларини тузиш ва беморларнинг ўзларига белгиланган парҳез таомлари олишлари устидан кузатиб бориш; - операция қилиш керак бўлган беморлар учун асосан қон, дори-дармонлар, боғлов материали ва беморларни парвариш буюмларига талабномалар тузиш ва бўлим ҳамширасига топшириш. тиббий ҳамширанинг вазифаларидан бири бемор руҳиятини имкон борича эҳтиётлашга ва даволашнинг таъсирчанлигини оширишга қаратилган, тиббий ходимларнинг хатти-ҳаракати принциплари тўғрисидаги фан — тиббий деонтология қоидаларига пухта риоя қилиш ҳисобланади. бемор билан хушмуомалада бўлиш ва унга меҳрибонлик қилиш, бемор ножўя хатти-ҳаракат қилганда ўзини тута билиш, бемор ва унинг яқин қариндошлари билан мулойимлик билан гаплашиш, врачга сиполик билан мурожаат қилиш ва унинг танқидий фикрларига босиқлик билан қулоқ солиш — тиббий ҳамширанинг асосий фазилатларидан бўлиши керак. тиббий ҳамшира беморга ҳам, унинг қариндошларига ҳам ҳеч қандай ортиқча маълумотлар бермаслиги керак. бемор ҳузурида парвариш жараёнида вужудга келадиган асоратлар тўғрисида гапирмаслик ва даволаш жараёнида …
5 / 134
и ёрдамчиси бўлиши учун тиббий ҳамшира врачнинг ҳар бир кўрсатмасидаги маънони яхши тушуниб олиши ва уни онгли бажариши лозим. бунинг учун у тиббий адабиётларни доим ўқиб бориб, олган билимларини такомиллаштириб туриши лозим. тиббий ҳамшира врачнинг у ёки бу кўрсатмасининг зарурлигини тушуниб етганидан кейингина беморга тайин қилинган давонинг фойда бўлишига уни ишонтира олади. тиббий ҳамшира ўзининг ҳамма шубҳаларини врачга маълум қилиши керак. бундан ташқари, ўзининг хатти-ҳаракати билан врачнинг обру-эътиборини мустаҳкамлаши, беморда врачга бўлган ишончини қувватлаб туриши керак. маслахат беришнинг асосий принциплари, операция қабул қилишда, операция олди ва кейинги даврларда маслахат бериш. ўзаро тушуниш ва ишонч, шифокорнинг ўзини тутиши. хирургик касалликлари бўлган болаларни парваришлашда уларни операциядан олдин тайёрлаш, операция қилиш ва операциядан кейин парвариш муҳим аҳамиятга эга. хирургик бўлимга тушадиган беморларнинг кўпчилиги операция қилинади. операциядан олдинги давр улар касалхонага тушган вақтдан бошланади, бу давр ичида ҳамма нарса операция хавфини камайтириш, асоратларнинг олдини олишга қаратилади. сирасини айтганда операциядан олдинги давр операциядан олдинги тайёргарлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 134 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hirurgik kasalliklar haqida tushuncha" haqida

хирургик касалликлар хакида тушунча, хирургик касалларни қабул қилиш маслаҳат беришнинг асосий қонуниятлари ва турлари. бемор деганда жисмонан, руҳан инсон организмида кечаётган табиий жараёнлар умум қабул қилинган меъёрлардан қисман ёки тўлиқ издан чиқиши ва атрофдагиларнинг кўмагига муҳтож бўлиб қолиши тушинилади. шунинг учун тиббий амалиётда беморларни кўпинча “соматик”, “руҳий”, “юқумли”, “реанимацион” (реанимация чора-тадбирларига муҳтож), “хирургик” бемор атамаларини қўлланилишини кузатиш мумкин. чунки ушбу беморлар давосига юқорида кўрсатилган гуруҳлардан бирига кирадиган даво чоралари кўпроқ қўлланилиши кузатилади. хирургик бемор деганда касалликни текшириш, ташхислаш даволаш ва парваришлаш жараёнида бевосита хирургик муолажаларни қўлланилиши назарда тутилади. беморлар ёшига нисбат...

Bu fayl DOCX formatida 134 sahifadan iborat (1,1 MB). "hirurgik kasalliklar haqida tushuncha"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hirurgik kasalliklar haqida tus… DOCX 134 sahifa Bepul yuklash Telegram