teri, teri osti yogʼ qavatining bolalardagi anatomo-fiziologik xususiyatlari va asosiy kasallanish semiotikasi. tana xaroratini boshqarish

PPTX 30 sahifa 2,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
тери, тери ости ёғ қавати анатомо-физиологик хусусиятлари. teri, teri osti yogʼ qavatining bolalardagi anatomo-fiziologik xususiyatlari va asosiy kasallanish semiotikasi. tana xaroratini boshqarish 1 маърузанинг мақсади: талабаларнинг терини анатомо-физиологик хусусиятларини ўрганиш, тана хароратини бошқариш ва болаларда учрайдиган баъзи касалликларни семиотикаси билан таништириш. вазифалари: терининг анатомо-физиологик хусусиятлари. тана хароратини бошкариш ва уларда учрайдиган баъзи касалликларларнинг семиотикаси. болаларда терининг морфологик ва функционал хусусиятлари, тери ривожланишининг ахамияти. тери касалликлари семиотикаси ва уларни текширув усуллари. терининг вазифалари тери танани ташки томондан ўраб олган мураккаб аъзо хисобланиб, организмнинг физиологик ва патологик холатларида мухим вазифани ўтайди. тери тананинг ҳамма аъзолари ва тизимлари билан узвий боғлиқдир. терининг вазифалари мухофаза вазифаси: организмни зарарли механик, химик хамда инфекцион таъсирларидан сақлайди. бирлаштирувчи туқималарнинг эластик ва механик хусусиятлари, тери, тери ости ёғ туқималарининг буфер вазифаси билан белгиланади. тери организмнинг радиацион нурланишдан химоя килади. инфрақизил нурларнинг асосий қисми мугуз қатламда ушланади, ультрабинафша нурлар эса қисман ушланади. ультрабинафша нурлар эпидермис асосига бориб, меланин пигементини …
2 / 30
, хароратни бошкарув марказлари бола 3-4 ойлигидан ташкил топади. нафас олишда фаол иштирок этади: 2% га якин газлар тери оркали алмашинади, яъни тери оркали нафас олади. бир ёшгача болаларда газ алмашинуви кучлироқ кечади. синтетик вазифаси: ферментлар, биологик фаол моддаларнинг, меланин пигментини, витамин дз хосил бўлишида иштирок этади. терининг вазифалари сўрилиш вазифаси: ёғда эрувчи моддалар эпидермис оркали сўрилади, сувда эрувчи моддалар эса соч-фолликулалари орқали сўрилади. ажратиш вазифаси: терининг тер ва ёғ безлари секрецияси туфайли руёбга оширилади. буйраклар функциясининг бузилиши туфайли сийдик орқали ажралиб чиқадиган моддаларнинг (ацетон ва бошка моддалар) тер оркали ажратилиши кучаяди. тана ҳароратини бошқаришдаги вазифаси жуда каттадир. терининг тузилиши тери икки асосий қатламдан иборат: 1. тери устки эпидерма қатлами 5 қаватдан тузилган: - базал, тиканакли, доначали, ойнасимон ва мугуз қаватлари. хамда тўкилиб турувчи устки қисм. 2. дерма - хусусий тери қатлами –- сўрғичсимон (рагs рарillaris) ва - тўрсимон (рагs геtсиlаris) қаватлар. тери ости ёг қаватига гиподерма дейилади. терининг морфологияси …
3 / 30
ардаги хусусиятлари тери юзасига кўпроқ капиллярлар тўғри келади ва улар нисбатан кенгроқ бўлади. шунинг учун хам бир ёшгача бўлган болаларда терининг юмшоқ, нозик, пушти рангда бўлиши кузатилади. ёш болаларда катталарга қараганда тери қатламлари 2-3 марта юпқа бўлади. эпидермис ва дерма қатламлари қалинлиги вақт сари ортиб боради ва 7 ёшлик боланинг дерма ва эпидермаси катта одамдан фарқ қилмайди. эмизикли боланинг терисини 80-82% сув ташкил этади. катта бўлган сари сув микдори хужайралараро суюқликқ хисобига камаяди. ёғ безлари. ёг безлари хомила даврида шакллана бошлайди, шунинг учун янги туғилган гўдак териси қалин ёғ қатламига ўралган холда бўлади (vernux caseonus). бу шилимшиқсимон модда тери ёғи, каротин, холестерин ва гликогендан тузилган. янги туғилган чақалоқларда ёғ безлари махсулотини кўплаб ишлаб чиқарилиши ва без йўлларида туриб колиши сабабли бурун учида ва канотларида, лунжда, юз чаккасида оқ сарғиш рангдаги нуқталар (milia) кузатилади. уларнинг катталиги уруғдек бўлиб, бир неча кун ёки 1,5-2 хафта давомида сақланади, сўнгра ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. …
4 / 30
бўдган хар хил қалинликдаги соч ўсади. катта одамларда кузатиладиган фолликулитлар чақалоқларда бўдмайди. соч ўсиши чақалоқларда қош ва киприклар кам тараққий этган бўлиб, кейинчалик уларнинг узунлигини ўсиши тезлашади, эънига эса қалинлашади. 3-5 ёшли болаларда киприк узунлиги худди катталарникидек бўлади. ундан кейинги даврда деярли ўсмайди. балогатга етиш даврида жинсий гармонлар таъсирида юзда (ўғил болаларда), кўлтиқ ости ва қовуқ сохаларида сочнинг ўсиши пайдо бўлади. тирноқлар туғилган даврда қўл ва оёқлардаги бармоқларда тирноқлар бўлади, улар бармоқларнинг учигача етади, лекин нозик ва юпқа бўлади. тери ости ёғ қавати тери ости ёғ қавати хомиладорликнинг 5 ойлигидан шаклланади. хомиладорликни охири ва бола ҳаётининг биринчи йилида ёғ тўқималари ёғ хужайралари хисобига катталашади. чақалоқ ва кўкрак ёшидаги болаларда тери ости ёғ қаватининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд: ёғ хужайралари майда ва ўзида ядро ушламайди. кейинчалик ёғ хужайралари кенгайиб ядро кичраяди. тери ости ёғ қавати бир ёшгача бўлган болаларда тана массасига нисбатан кўп. кўкрак ва қорин бўшлиғида ёғ хужайралари бўлмайди. улар …
5 / 30
лади, суяк тукимасида, тогай тукимасида, бирлаштирувчи тукималарда эса кам иссиклик пайдо булади. юзаки жойлашган органлар, тери, скелет мушаклари куп иссиклик берадилар, хамда ички органларга караганда тез совук котадилар. тана хароратининг бир меъёрда тутиб туриши иссикликни хосил булиши (химиявий иссиклик регуляцияси) ва иссиклик ажралиши (физикавий иссиклик регуляцияси) процессларининг биргаликда харакати оркали амалга ошади. физик терморегуляцияга одамнинг холати хам таъсир курсатади. совук хавода одам кул-оёкларини букиб ётади, бу билан иссиклик ажратиш юзаси камаяди. иссикликни йукотишга тери ости ёг катлами хам таъсир килади, чунки ёг тукималарининг иссиклик йукотиши пастдир. тана харорати кон томиридаги коннинг харакатига хам боглик. совукда терининг кон томирлари кискаради, кон куп микдорда корин бушлиги кон томирларига йигилади, шу билан иссиклик ажралиши камаяди. ташкарига жойлашган кон томирларидаги коннинг камайиши, кон микдорини ички органларда ошиб кетишига сабаб булади, бу эса иссикликни ички органларда саклайди. тана хароратини бир меъёрда туриши марказий нерв системаси ишига боглик. марказий нерв системасининг терморецепторлари гипоталамус, урта миянинг ретикуляр …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"teri, teri osti yogʼ qavatining bolalardagi anatomo-fiziologik xususiyatlari va asosiy kasallanish semiotikasi. tana xaroratini boshqarish" haqida

тери, тери ости ёғ қавати анатомо-физиологик хусусиятлари. teri, teri osti yogʼ qavatining bolalardagi anatomo-fiziologik xususiyatlari va asosiy kasallanish semiotikasi. tana xaroratini boshqarish 1 маърузанинг мақсади: талабаларнинг терини анатомо-физиологик хусусиятларини ўрганиш, тана хароратини бошқариш ва болаларда учрайдиган баъзи касалликларни семиотикаси билан таништириш. вазифалари: терининг анатомо-физиологик хусусиятлари. тана хароратини бошкариш ва уларда учрайдиган баъзи касалликларларнинг семиотикаси. болаларда терининг морфологик ва функционал хусусиятлари, тери ривожланишининг ахамияти. тери касалликлари семиотикаси ва уларни текширув усуллари. терининг вазифалари тери танани ташки томондан ўраб олган мураккаб аъзо хисобланиб, организмнинг физиологик ва патологик холатлари...

Bu fayl PPTX formatida 30 sahifadan iborat (2,8 MB). "teri, teri osti yogʼ qavatining bolalardagi anatomo-fiziologik xususiyatlari va asosiy kasallanish semiotikasi. tana xaroratini boshqarish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: teri, teri osti yogʼ qavatining… PPTX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram