мунавварқори абдурашидхон ўғли (мунаввар қори абдурашидхон уғли)

DOC 86.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662747123.doc мунаввар +ори абдурашидхон ы/ли мунавварқори абдурашидхон ўғли (1878—1931) мунаввар қори абдурашидхон ўғли туркистон тарихида миллий маориф ва маданият, ижтимоий-сиёсий соҳада туб бурилиш ясаган, жадидчилик ҳаракатининг ташкилотчиларидан бири бўлган. у ўз миллати фидойиси сифатида туркистон мусулмон халқлари миллий-озодлик ҳаракатининг тошкентдаги “шўрои исломия”, қўқондаги “туркистон мухторияти” ташкилотларига раҳбарлик қилган. абдурашидхон сотиболдихон олим ўғли мунаввар қори 1878 йилда тошкент шаҳрининг марказий даҳаси — шайх холванд тахурнинг дархон маҳалласида мударрис абдурашидхон ва хосият отин оиласида дунёга келади. у етти ёшида отасидан ажрайди. дастлабки таълимни онаси хосият отиндан олади, хат-саводи чиқгач, ўша даврдаги йирик мактабдорлардан бири — усмон домлада ўқийди, сўнг тошкентдаги юнусхон мадрасасида таҳсил кўради. бироқ, ўша даврда ўрта осиёда илм маркази бухоро эди. шунинг учун у 1898 йилда бухорога бориб, мадрасалардан бирида таҳсил ола бошлайди. аммо кўп ўтмай, моддий қийинчиликлар туфайли тошкентга қайтиб келади ва дархон масжидида имомлик қилади. шу даврда тошкентда ҳам жадидчилик ҳаракати кучайиб боради. мунаввар қори ҳам тараққийпарварлар сафига …
2
р билан қараб, унинг бойликларини шафқатсиз ташиётганликлари, миллий озодлик ҳаракатларини қонга ботираётганликлари фақат оддий меҳнаткашларнинг эмас, балки бойлар ва зиёлиларнинг ҳам кўзини очиб бораётган эди. халқни бу балолардан фақат мактаб таълим-тарбиясидаги кескин ислоҳотлар қутқара олар эди. шу боис, мунаввар қори рус-тузем мактабларига қарши ўз янги мактабларини очишга аҳд қилди. шундай қилиб, мунаввар қори 1901—1904 йилларда қримлик дўсти расм кешод ёрдамида тошкентда “усули савтия” мактабини очади, айни вақтда мактабда имомлик ҳам қилади. 1906 йилда эса янги усул мактаби соҳасидаги фаолиятини ўз уйининг ташқари ҳовлисида давом эттиради, орадан кўп вақт ўтмай мактаб учун икки хоналик қўшимча бино қурдиради. қисқа муддат ичида бу мактаб довруғи ортади, болалар сони кўпайиб кетади. натижада қори акага ҳаммаҳалла бўлган бувахон тўра пошшахон ўғлининг ташқи ҳовлисида мактабнинг икки синфли шўъбаси очилади. бу ерда 1, 2-синфларни битрган болалар ўқишни мунаввар қори ҳовлисида давом эттирганлар. 1913—14 ўқув йилида мактабда юқори синфлар (5 ва 6-синфлар) очила бошлайди. тўртинчи синфдан рус тили …
3
аҳрум қўймоқдин ҳеч бир ибо қилмаслар. баъзи азизларимиз бордурки, ўғлини қўлидин тутуб мактабға олиб борур. муаллимдан талаб қилурки, “тақсир, шу ўғлимнинг гўшти сизники, устухони бизники, бир илож қилуб тезлик ила нақд ва насия ёзмоқни ўргатиб берурсиз” дер. мана, оталарнинг фарзандлари тақдирига, истиқболига бўлган муносабати. мунаввар қори мактаб ўқитувчиларининг (домлаларнинг) ҳам қиёфасини тавсифлаб, аксар ўқитувчилар — бадхулқ, золим, болаларни калтаклашади, яъни “муаллим афанди қўлида зўр бир таёқ, қайси болани боши ҳаракатдан қолса, ушбу таёқ шу болани бошида ўлур. аммо ўқуғон-ўқумағон ила ҳеч кимни иши йўқ. бошни қимирлатиб ўтурса, кифоя қилур. ҳаттоки ўтган йилларда бу тариқа золим муаллимларни таёқини остида вафот қилмоқ ҳам воқеъ ўлди. бу тариқа золим ва бадхулқ, жоҳил муаллимларни тарбиясида ўскан боллардан нима умид қилмоқ керак”... мунаввар қори ўқитишнинг бундай ярамас усули қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида куюниб ёзади: “... бошқа вилоятларда хат билмайтурғон киши юздин ўн бўлса, туркистон вилоятида юздин тўқсондир”1. бунга боис мактабда ўқитиладиган дарс ва китобларнинг …
4
. бу жамият орқали қашшоқ ва касалманд кишиларга, ўқувчиларга ёрдам кўрсатади ва бу билан чекланмайди, у россия ва туркиядаги олий ўқув юртларига талабалар юбориш билан ҳам шуғулланди. айрим маълумотларга қараганда шу жамиятнинг ёрдами билан мирмуҳсин шермуҳаммедов уфадаги “олия” мадрасасида ўқиган. мунаввар қори 1906 йил сентябрида “хуршид” журналини нашр эттириб, ўзи муҳаррирлик қилади. бу журнал ўзбек халқининг кўзини очишга, фикрий уйғонишга, ўз ҳақ-ҳуқуқини танишига хизмат қилгани учун оқ пошшо малайлари томонидан тезда ёпиб қўйилди. кейинроқ у “нажод”, “сурат”, “ҳақиқат”, “турон”да бош муҳаррир бўлиб ишлади. у матбуотни элни ғафлат уйқусидан уйғотувчи буюк куч, маданият ва маърифатга чорловчи қудратли восита, ҳақиқат кўзгуси, деб қаради. у туркистоннинг мустамлакага айланиши, миллатнинг инқирозга учраши сабабларини очиб беради: “бу замондан юз йилдан зиёдроқ муқаддам замондан бошлаб оҳиста-оҳиста миллат деворларининг ҳар тарафига раҳна пайдо бўлди. мунга сабаб уламо ва уламоларимизнинг ўз нафслари риоясида ҳаракат қилмоқлари бўлди. подшоҳ ва хонларимиз бўлса, миллатга қилган хизматлари танҳо хотин олмоқ ва кучук …
5
хабарсизлик балосидан қутилмак учун аввал орамизда ҳукм сурган бузуқ одатларнинг бузуқлиғини билмак ва ўрганмак керакдир”, дейди у. маълумки, золим николай ii нинг 1916 йил 25 июнда «фронт орқасидаги хизматлар учун туркистон, сибирь ва кавказ инонародецларидан ўн тўққиздан 31 ёшгача эр кишилардан мардикорликка олиш ҳақида 1526 рақамли фармони эълони қилинади. бу ноқонуний фармонни ўлка қонини сўриб ётган губернаторлар бош-бошдоқлик билан амалга оширадилар. оқибатда, туркистоннинг кўпгина вилоят ва шаҳарларида аҳоли ўртасида норозилик туғилиб расмий исёнлар бошланиб кетади. исёнлар шафқатсизлик билан бостирилади. ана шу паллада тошкентлик тараққийпарвар кишилар сукут сақламай, аҳолига ёрдам беришга киришадилар. ушбу ҳаракат натижасида «туркистон мардикорликка олиш қўмитаси» ташкил этилади. мунаввар қори шу қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланади. у чор ҳукумати олиб бораётган бу сиёсатнинг нотўғрилигини халққа тушунтиради ва бу масалада петербургга вакил юборишни ташкил этиш ишларида фаол қатнашади. ўзбек халқини маърифатли қилишга интилган буюк мураббий 1918 йил май ойида тошкент шаҳрида “турк ўчоғи” илмий-маданий жамияти тузади. у бу жамиятни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мунавварқори абдурашидхон ўғли (мунаввар қори абдурашидхон уғли) "

1662747123.doc мунаввар +ори абдурашидхон ы/ли мунавварқори абдурашидхон ўғли (1878—1931) мунаввар қори абдурашидхон ўғли туркистон тарихида миллий маориф ва маданият, ижтимоий-сиёсий соҳада туб бурилиш ясаган, жадидчилик ҳаракатининг ташкилотчиларидан бири бўлган. у ўз миллати фидойиси сифатида туркистон мусулмон халқлари миллий-озодлик ҳаракатининг тошкентдаги “шўрои исломия”, қўқондаги “туркистон мухторияти” ташкилотларига раҳбарлик қилган. абдурашидхон сотиболдихон олим ўғли мунаввар қори 1878 йилда тошкент шаҳрининг марказий даҳаси — шайх холванд тахурнинг дархон маҳалласида мударрис абдурашидхон ва хосият отин оиласида дунёга келади. у етти ёшида отасидан ажрайди. дастлабки таълимни онаси хосият отиндан олади, хат-саводи чиқгач, ўша даврдаги йирик мактабдорлардан бири — усмон домлада...

DOC format, 86.5 KB. To download "мунавварқори абдурашидхон ўғли (мунаввар қори абдурашидхон уғли) ", click the Telegram button on the left.