ta'lim olganlikni tashhis etish

DOCX 13 pages 37.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
4-мавзу. ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ташхис этиш. режа: 1. таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти. 2. таълим олганликни ташхис этиш тамойиллари. 3. ўқув фаолиятини назорат қилиш турлари, шакл ва методлари. 4. билим, кўникма, малакаларни ва компетенсияларини баҳолаш мезонлари. 5.таълим сифати мониторинги. таянч тушунчалар: ташхис, ташхис этиш, назорат, ҳисобга олиш, текшириш, баҳолаш, баҳо, таълим сифати, мониторинг. 1.таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти. ташхис - бу дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш демакдир. ташхиссиз дидактик жараённи самарали бошқариш, мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас. дидактик ташхислашнинг мақсади ўқув жараёнида кечадиган барча жиҳатларни унинг маҳсули билан боғлиқ ҳолда, ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат. ташхислаш назорат, текшириш, баҳолаш, статистиcмаълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш, динамика,тенденсияларни аниқлаш, воқеаларнинг кейинги ривожинитахминлашни ўз ичига олади. ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш, баҳолаш ташхислашнинг зарурий таркибий қисмлари саналади. таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олиш, уларнинг вазифалари. таълим жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан …
2 / 13
нинг мақсади нафақат ўқувчининг билим даражаси, сифати, балки унинг ўқув меҳнати ҳажмини ҳам аниқлашдан иборат. ўқувчиларнинг билим ва малакаларини текшириш қуйида кўрсатилган мантиқий кетма-кетликда олиб борилиши керак: текшириш тизимидаги биринчи бўғин таълим олувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш ҳисобланади. одатда, у ўқув йили бошида ў қувчилар томонидан аввалги ўқув йилида ўзлаштирилган билимлари даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. бу каби текшириш, шунингдек, ўқув йилининг ўртасида янги бўлим (курс)ни ўрганишга киришилганда ҳам ўтказилиши мумкин ва ўринли бўлади. билимларни текширишнинг иккинчи бўғини ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текширишдир. жорий текшириш таълим олувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган айрим алоҳида элементларни ўзлаштириш даражасини ташхислаш имконини беради. мазкур текширишнинг асосий вазифаси ўргатишдир. бундай текширишнинг шакл ва методлари турлича бўлиб, улар ўқув материали мазмуни, мураккаблиги, ў қувчиларнинг ёши ва тайёргарлиги, таълим босқичи ва мақсадлари, муайян педагогик шароитларга боғлиқ бўлади. такрорий текшириш билим, кўникма ва малакаларни текширишнинг учинчи бўғини саналиб, жорий текшириш каби мавзули бўлиши мумкин. янги мавзуни ўрганиш …
3 / 13
ълим олувчиларнинг, таълим жараёнининг барча босқичларида эгалланган билим, кўникма ва малакаларини якуний текшириш ва ҳисобга олишдир. ўзлаштиришнинг якуний ҳисоби ҳар бир чорак ва ўқув йили охирида ўтказилади. у олинган баҳоларни қўшиб, ўртача арифметик баллни механик тарзда чиқаришдангина иборат бўлмаслиги лозим. бу, аввало, мазкур босқичда белгиланган мақсадга мувофиқ тарзда амалдаги таълим олганлик даражаси (сифати)ни ташхислашдир. текширишдан ташқари назорат ўз ичига баҳолашни (жараён сифатида) ва баҳони (натижа сифатида) ҳам олади. баҳолаш деб билим, кўникма ва малакаларни ўқув дастурида кўрсатилган эталон (кўрстакич, қолип, ўлчагич)лар билан солиштиришни айтамиз. баҳо деб баҳолашнинг балл шаклида кўрсатилган сон жиҳатдан ўлчамига айтилади. ўзлаштириш табеллари, синф, гуруҳ журналлари, рейтинг дафтарчалари ва шу кабиларда баҳолар шартли белгилар, код сигналлари, хотиралаш белгилари ва хоказолар баҳо кўринишида қайд этилади. ўқувчининг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун назорат якунлари (натижалари) асос бўлади. бунда ўқувчилар ишининг ҳам сифат, ҳам миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олинади. ўқитувчи ўқитиш билан бир вақтда ўқувчиларнинг ўрганилаётган мавзуни қандай қилиб идрок этишини, эсда …
4 / 13
лиш назорат, ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш вазифаларини бажаради. назорат қилиш вазифаси ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш ва баҳолашдан иборат. бу ўқув материалларини ўрганишнинг кейинги босқичига ўтиш имкониятларини аниқлаштиради ҳамда ўқитувчининг ўқув методларини ва усулларини тўғри танлаганини назорат қилади. назорат қилиш вазифаси ўқув материалларини ўрганишнинг мақбул йўлларини топиш билан боғ лиқдир. ўқитиш вазифаси ўқувчиларнинг билимини текширишда аниқ кўринади. янги мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида ёки уй вазифаларини текширишда ўқувчиларнинг ўтилган мавзуни такрорлашга, улар учун тушунарсиз бўлган маълумотларни билиб олишларига имкон туғилади. назоратнинг тарбиялаш вазифаси шундан иборатки, ўқувчилар текширишга тайёр бўлиш учун дарсларни ўз вақтида тайёрлайдилар, бўш вақтларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, интизомга ў рганадилар. агар назоратнинг ўқитиш ва тарбиялаш вазифалари тўғри амалга оширилса, шахснинг тафаккурини ривожлантиришга, хис-туйғулари ва ахлоқий сифатларини тарбиялашга имкон туғилади. бу эса ўз-ўзидан назоратнинг ривожлантирувчи вазифаси саналади. 2.таълим олганликни назорат қилиш ва ташхислаш тамойиллари. педагогикада ўқувчиларнинг таълим олганлигини ташхислаш ва назорат қилиш тамойилларининг тизими ишлаб чиқилган. улардан энг …
5 / 13
шгача бўлган босқичларида олиб бориш керак.тизимлилик барча таълим олувчилар ўқув муассасида бўлган биринчи кундан бошлаб охиригача мунтазам ташхисга жалб этилишини англатади. таълим олувчининг билими ва эгаллаши лозим бўлган барча жиҳатларни ишончли текшириш учун таъ лим назоратини тез-тез ўтказиш керак. тизимлилик тамойили ташхис ўтказишга бир бутун ёндашувни талаб этадики, бунда назорат, текшириш, баҳолашнинг турли шакллари, методлари, воситалари узвий ўзаро боғлиқликда ва бирликда қўлланилади, бир мақсадга хизмат қилади. бу каби ёндашув ташхиснинг айрим методлари ва воситаларини мутлоқлаштиришга йўл қўймайди. кўргазмалилик (ошкоралик) тамойили аввало барча таълим олувчилар-ни айнан бир хил мезонлар бўйича очиқ синовдан ўтказишни англатади. ташхис жараёнида белгиланадиган ҳар бир ўқувчи рейтинги кўргазмали, қиёсий характерга эга. ошкоралик тамойили, шунингдек, баҳоларни эълон қилиш ва мотиватсиялашни талаб этади. баҳо мўлжал (ориентир) бўлиб, таълим олувчилар унга мувофиқ ўзларига қўйиладиган талаблар ва педагогнинг холислиги ҳақида фикр юритади. тамойилни амалга оширишнинг зарур шарти ташхислаш натижаларини эълон қилиш, уларни манфаатдор шахслар иштирокида муҳокама ва таҳлил қилиш, нуқсонларни тугатишнинг …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ta'lim olganlikni tashhis etish"

4-мавзу. ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ташхис этиш. режа: 1. таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти. 2. таълим олганликни ташхис этиш тамойиллари. 3. ўқув фаолиятини назорат қилиш турлари, шакл ва методлари. 4. билим, кўникма, малакаларни ва компетенсияларини баҳолаш мезонлари. 5.таълим сифати мониторинги. таянч тушунчалар: ташхис, ташхис этиш, назорат, ҳисобга олиш, текшириш, баҳолаш, баҳо, таълим сифати, мониторинг. 1.таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти. ташхис - бу дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш демакдир. ташхиссиз дидактик жараённи самарали бошқариш, мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас. дидактик ташхислашнинг мақсади ўқув жараёнида кечадиган барча жиҳатларни унинг маҳсули билан боғлиқ ...

This file contains 13 pages in DOCX format (37.0 KB). To download "ta'lim olganlikni tashhis etish", click the Telegram button on the left.

Tags: ta'lim olganlikni tashhis etish DOCX 13 pages Free download Telegram