ta'lim mazmuni va o'qitish mazmunini tuzishda o'quv-me'yoriy hujjatlar

DOCX 8 pages 56.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
__________________________________________________________________ таълим мазмуни ва ўқитиш мазмунини тузишда ўқув-меъёрий ҳужжатлар __________________________________________________________________ режа: 4.1. таълим мазмунини давлат таълим стандартларида ифодаланиши. 4.2. мутахассисларга касбий талаб - касблар таснифлагичи: моҳияти ва функциялари. 4.3. мутахассислик фанларини ўқитишда ўқув режа ва дастурлар аҳамияти ва уларнинг вазифалари тушунча ва таянч иборалар: давлат таълим стандартлари, кичик мутахассис, касблар таснифлагичи, ўқитиш мазмуни, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар қисми, математик ва табиий-илмий фанлар қисми, умумтаълим фанлар қисми, махсус фанлар қисми 4.1.таълим мазмунини давлат таълим стандартларида ифодаланиши ривожланган мамлакатларда касб таълими (шу жумладан олий таълим)нинг бош мақсади - рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва барча тоифадаги малакали ходимларни тайёрлаш орқали рақобатбардош хизмат кўрсатишдан иборат. узлуксиз таълимни ташкил этишда унинг жаҳон талаблари даражасида бўлиши ҳамда у юксак маънавият заминида қурилишига катта аҳамият бериш кераклиги, давлат таълим стандартларини жорий этиш ва унинг механизмини ишлаб чиқиш муҳимлиги устувор соҳа сифатида кўриб чиқилганлиги бежиз эмас. ҳўш, таълимда давлат стандарти нима? таълимни стандартлаштириш - инсониятнинг ижтимоий онгида рўй …
2 / 8
га олиниши лозим. давлат ва жамият таълим муассасалари олдига муайян ижтимоий буюртмалар қўяётган экан, ўша муассасалар томонидан тайёрланадиган кадр эгаллаши лозим бўлган ижтимоий сифатларнинг минимал чегарасини ҳам кўрсатиб бериши табиийдир. таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва маънавий сифатларнинг энг қуйи миқдори илмий асосларда белгилаб берилган расмий педагогик ҳужжат - давлат таълим стандарти ҳисобланади. бундан кўриниб турибдики, дтс назорат воситаси, айни вақтда, таълим муассасаларида кўзланган кўрсаткичларни қўлга киритиш учун зарур бўлган шароитни белгилаш ўлчови ҳамдир. давлат таълим стандартларининг икки асосий вазифасини алоҳида таъкидлаб қўрсатиш мумкин. бундай стандартлар ўқувчиларга бериладиган таълим мазмунининг мажбурий минимумини ҳамда битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини белгилаб беради. таълим мазмунининг мажбурий минимуми ўқув дастурлари ва дарсликларда тўлиқ ўз ифодасини топиши шарт. битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига кўра ўқувчи муайян босқичда эгаллаши шарт бўлган билим, кўникма ва малакаларининг минимал миқдори белгиланади. таълим стандарти таълимнинг мақсади, қиммати, унинг мазмуни ва натижаси (тайёрлов даражасига бўлган талаб), таълим-тарбия программавий хусусияти, таълим …
3 / 8
шахснинг қандай сифат ва хислатларни шакллантириш” саволларига жавоб беради. мазмун – инсон ривожланиши мақсадлари билан мувофиқликда танланадиган ва унга етказиб бериладиган, авлодлар ижтимоий маҳорат қисми. педагогик жараён мазмунида икки ўзаро боғлиқликдаги таркибий ташкил этувчиларни– ўқитиш мазмуни ва тарбиялаш мазмуни ажратиб кўрсатиш мумкин. уларнинг ҳар бири ўзининг хусусиятига эга, яъни ўқиш мазмуни “нимага ўқитиш керак?”, тарбиялаш мазмуни – “шахсда қандай сифат, хислат, муносабатларни шакллантириш керак?” саволларига жавоб беради. ўқитиш мазмуни (ўқитиш, маълумот олиш)- таълим жараёнида эгаллаши зарур бўлган, илмий билим, амалий кўникма ва малакалар тизими. ўқув ахборотининг манбаси адабиётлар ва ўқув қўлланмалар, луғатлар, маълумотномалар ва маълумотли манбалар ҳисобланади. умумлаштирилганда улар фан бўйича ўқитиш мазмунини ташкил этади. ўқув ахборотини танлаш қуйидаги омилларга асосланади: · белгиланган мақсадлар билан – қандай мақсад билан ўрганиш? · мавжуд бошланғич вазият ҳолати билан- берилган мазмунни амалга ошириш учун мақбул шароитлар мавжудми? · мазмунни тузилмавийлик хусусияти билан – фан ёки модулли, ёки масофавий таълим учунми? · таълим стандарти …
4 / 8
давлат таълим стандарти. давлат таълим (тармок) стандарти (дтс) мутахассисликларнинг ёзма модели бўлиб, касбий тайёргарлик даражасига қўйилган талабларни хамда шахсий фазилатларни ўзига қамраб олади. дтс асосида куйидагилар амалга оширилади: · таълим мазмуни танлаб олинади ва шакллантирилади; · ўқув дастурлаштириш ва методик хужжатлар, таълим воситалари ишлаб чиқилади; · таълим натижаларига қўйилган талаблар шакллантирилади; · касбий тайёргарлик сифатини назорат қилиш тизими ишлаб чиқилади; · таълим муассасаси аттестация қилинади; · касбий маслаҳат, касбга йўналтириш, касбий танлаш ишлари ташкил этилади; дтсни ишлаб чиқишни ташкил этиш. дтснинг амалий муҳимлигини ҳисобга олиб, уни қуйидаги тартибда ишлаб чиқиш тавсия этилади: · муаллифлик жамоаларини тузиш; · алоҳида бўлимларни ишлаб чиқиш, уларни дастлабки баҳолаш ва ўзгартиришлар киритиш; · дтс лойиҳасини тузиш, уни эксперт баҳолаш; · якуний ишлов бериш, таҳрирлаш, расмийлаштириш ва тасдиқлаш; дтснинг мазмуни қуйидагилар асосида аникланади: · давлат ва соҳа меъёрий, техник ва технологик ҳужжатлар; · меҳнат бозори талаблари; · мутахассис меҳнат фаолияти мазмуни; · илмий техник тараққиёт ва …
5 / 8
ка, қарашли эканлигидан ва мулкчилик шаклидан қатьий назар айнан қўлланилиши шарт. таснифлагичда қуйидаги таърифлар қўлланилган: тайёрлов йўналишлари; касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичи (тикиут); ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасаларида кичик мутахассисларни тайёрлаш бўйича тайёрлов йўналишлари; касблар ва мутахассисликларнинг тизимлаштирилган рўйхати. малака мутахассиснинг касбий тайёргарлик даражаси, ундаги маълум ишни бажариш учун зарур бўлган билим , иш-ҳаракат усулларининг аниқ, тез фурсатда, талаб даражасида бажарилишидир. у мутахассиснинг малакасини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, у ҳақида тоифа ёки дипломнинг мавжудлиги ҳисобланади. кичик мутахассис - бу таълим дастурини муваффаққиятли ўзлаштиришга, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига бериладиган малака даражасидир: кичик мутахассис: · назарий ва амалий билимлар мажмуасига касбий билим, кўникма ва малакаларга; · мазкур жамиятда ўзининг муваффаққиятли ҳаёт даражасини таъминлайдиган умумий ва касбий маданият, ижтимоий аҳамиятли хусусиятлар ва шахсий фазилатларга эга бўлади. ихтисослик - бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибалари билан эришилган зарурий билимлар, кўникма ва малакалар мажмуаси. касблар таснифлагичининг …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ta'lim mazmuni va o'qitish mazmunini tuzishda o'quv-me'yoriy hujjatlar"

__________________________________________________________________ таълим мазмуни ва ўқитиш мазмунини тузишда ўқув-меъёрий ҳужжатлар __________________________________________________________________ режа: 4.1. таълим мазмунини давлат таълим стандартларида ифодаланиши. 4.2. мутахассисларга касбий талаб - касблар таснифлагичи: моҳияти ва функциялари. 4.3. мутахассислик фанларини ўқитишда ўқув режа ва дастурлар аҳамияти ва уларнинг вазифалари тушунча ва таянч иборалар: давлат таълим стандартлари, кичик мутахассис, касблар таснифлагичи, ўқитиш мазмуни, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар қисми, математик ва табиий-илмий фанлар қисми, умумтаълим фанлар қисми, махсус фанлар қисми 4.1.таълим мазмунини давлат таълим стандартларида ифодаланиши ривожланган мамлакатларда касб таълими (шу жумладан...

This file contains 8 pages in DOCX format (56.3 KB). To download "ta'lim mazmuni va o'qitish mazmunini tuzishda o'quv-me'yoriy hujjatlar", click the Telegram button on the left.

Tags: ta'lim mazmuni va o'qitish mazm… DOCX 8 pages Free download Telegram