didaktik o'yinlar

PPTX 30 стр. 292,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
powerpoint presentation дудуқланишни бартараф этишда ҳаракатли ва дидактик ўйинлар дидактик ўйинлар. дидактик ўйинлар катталар томонидан тузилади, ўзига хос маълум бир мазмун ва қоидаларга эга бўлиб, болаларни юқори даражадаги фаолликка ундайди. эшитиш ва кўриш қобилиятини, майда қўл маторикани, тақлидчиликни, ихтиёрий хотирани ривожлантиради. аниқ қоидали ва ҳаракатли дидактик ўйинлар барча дудуқланувчи болаларни бир ҳолатга қўяди, бу эса уларда интизомлиликни тарбиялашга имкон беради. дидактик ўйинларда логопед нутқи намуна сифатида катта аҳамиятга эга. логопеднинг нутқи коррекциялаш курсининг бошларида болаларнинг тинч алоқа қилишларига ёрдам беради. дудуқланувчи болаларнинг нотўғри нутқи ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлса ҳам ўйин давомида намоён бўлади. ўз камчилигини билиш, ўз нутқларидан қўрқиш кабилар болаларни ўйин фаолиятига киришишларига қийинчилик туғдиради. бундай болалар ўйин давомида пассив кузатувчи бўлиб қатнашадилар ёки умуман қатнашмайдилар. баъзида эса аксинча болалар ўйинда фаол иштирок этадилар. дидактик ўйинлар орқали бу каби камчиликларни бартараф этиш мумкин. турли ёшда дидактик ўйинлар мазмуни, қоидаси ўзгариб боради. 5 ёшдаги болалар дидактик ўйинларда предметлар сони ва …
2 / 30
билиш, ўз фикрларини кетма-кет, аниқ айтиб бера олиш кўникмаларини шакллантиради. расмли дидактик ўйинларда болалар предмет ва ҳодисаларни классификация қиладилар, бу эса уларни ақлий фаоллигини оширади. дудуқланишни бартараф этишда ҳаракатли ўйинлар. ўйин мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун энг яқин, энг севимли машғулотдир. ўйин болалар учун эрмак эмас, балки болаларнинг куч ва қобилиятини ўстиришга ёрдам берадиган муҳим воситадир. болалар ўйин жараёнида теварак-атрофдаги ҳаёт ва табиат ҳодисалари билан танишадилар, нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини билиб оладилар. болалар теварак-атрофдаги кўрган нарсаларини ўйинда ифодалаб, ҳар хил ҳаракатларни бажарадилар, кўрган-билганларини ўзларича актив талқин қилишга ҳаракат қилиб, пировардида ифодаланаётган нарсаларини яхшироқ тушуниб, билиб оладилар. ўйин давомида болалар юрадилар, сакрайдилар, югурадилар, ўрмалайдилар, бирон буюмни ирғитадилар, натижада уларнинг мускуллари ривожланади ва сезги органлари ривожланади, улар организмининг ҳает фаолияти янада ўсади. болалар ўйин вақтида ўртоклари билан, катталар билан, ўйинчоқлари билан гаплашадилар, жамоа бўлиб ўйнаганларида ҳар бир боланинг нима иш қилиши кераклигини биргаликда муҳокама қиладилар. . булар болаларнинг нутқ ва фикрлаш қобилиятини …
3 / 30
адилар. бола фаолияти жараёнида ўзига завқ уйғотадиган ёрқин, оҳангдор нарсалар билан ўйнашга интилади. бола сезги органлари орқали идрок этган теварак-атрофдаги нарса ва табиат ҳодисалари унинг хотирасида тасаввур тарзида сақланиб қолади. ўйинга раҳбарлик қилиш дегани ўйинни шунчаки четдан кузатиб туриш ва унга четдан туриб иштирок этиш дегани эмас, албатта. логопед ўйин хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос йўллар билан раҳбарлик қилиш керак. логопед ўйинга раҳбарлик қилиб, ўйин мазмунини бойитади, боланинг ижодий қобилиятини ўстиради, яхши ахлоқий сифатларни тарбиялайди. шундай қилиб, ўйин болаларни ҳар томонлама ривожлантириш воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади. ҳар хил гуруҳ ёшидаги болалар билан ўтказилган ўйинлар турли-туман бўлиб, уларнинг бир-биридан фарқи катта. 5-6 ёшли дудуқланувчи болалар билан ўтказиладиган ҳаракатли ўйинларнинг кўпи сюжетли ўйинлар бўлиб, унда болалар муайян бир қоидага (масалан: қуён инидан маълум сигналдан сўнггина чопиб чиқиши мумкинлигига) риоя қилган ҳолда айиқ, қуённинг юриши сингари ҳаракатларни бажардилар. логопед болалар билан кўпинча биргаликда ўйнаб, уларни ўйин қоидасини бажаришга одатлантирадилар. шу билан …
4 / 30
иқиш, қолган мебелларни иложи борича четроқда суриб қўйиш лозим. тез таъсирланадиган, ҳаддан ташқари ҳаракатчан болалар алоҳида эътиборни талаб қилади: улар билан кам ҳаракатланувчан органларни ҳаракатга келтирадиган ҳаракатли ўйинларни тез-тез ўйнаб туриш зарур. қуйида, биз мактабгача тарбия ёшидаги дудуқланувчи болалар учун текширув натижалари таҳлилига асосланиб қуйидаги ҳаракатли ўйинларни тавсия қиламиз. 1. «арғимчоқ-арғимчоқ" ўйини. нутқий нафасни меъёрлаштириши, умумий ва нутқий моторикасини ривожлантириш, мувозанатни сақлаш. болалар жуфт-жуфт бўлиб, қўл ушлашиб, навбати билан ўтириб турадилар. ҳаракатга муайян ритм, суръат қўшиш учун шеър айтиш мумкин. арғимчоқ, арғимчоқ, сенда учсам кўнглим чоқ! услубий кўрсатма: ўйин иштирокчиларининг ўтириб-туришига, қаддини тўғри тутишга эътибор бериш лозим. 2. «дўппи яширма» ўйини. майда қўл моторикасини ривожлантириш, нутқий нафасни ривожлантириш, нутқий моторикани ривожлантириш. болалар давра қуриб турадилар. она боши ўртадан жой олади: ўйин итирокчиларига дўппи берилади. улар дўппини ўйин бошига билдирмаган ҳолда бир-бирига оширадилар. онабоши дўппи кимнинг қўлида эканлигини кўрмай туриб, топиши керак. топса улар ўрин алмашадилар. услубий кўрсатма: иштирокчилар дўппини бир-бирларига …
5 / 30
крорланади. қизиқчилар бир ҳаракатни такрорламай, балки хилма-хил ҳаракатларни такрорлаши керак. 4. «акс-садо» ўйини. мушаклар тонусини фаоллаштириш умумий ва нутқий моторикани ривожлантириш. логопед болаларни икки гуруҳга бўлади. биринчи гуруҳ қуйидаги шеърни айтади: биз ўрмонга борамиз қўзиқорин терамиз бақириб чақирамиз ау! ау! ау! ҳеч жавоб келмас бизга акс-садо келар бизга. иккинчи гуруҳ эса паст овозда ау! ау! ау! деб жавоб беради. кейин болалар жойларини алмаштиришади. 5. «арра» ўйини. нутқий нафасни меъёрлаштириш, умумий, майда қўл моторикасини ривожлантириш. болалар иккитадан бўлиб, ўнг қўлларини ушлашади ва ўтин арралашга тақлид қилишади. арра, арра, аррала, ари каби гувулла. арра, арра, аррала, тезроқ аррала яна. ўйин давомида болалар ўрин алмашадилар. 6. «жимжитлик» ўйини. эркин ҳаракатларни таъминлаш, умумий моторикани ривожлантириш, ўз-ўзини бошқаришни шакллантириш. бошловчи девор олдида туради, болалар эса рўпарадаги девор олдида туришади. болалар эҳтиёткорлик билан бошловчининг олдига етиб келишлари керак. болалар эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилсалар, бошловчи огоҳлантириш беради ва бола тўхтайди. бошловчининг олдига қайси бола биринчи бўлиб етиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "didaktik o'yinlar"

powerpoint presentation дудуқланишни бартараф этишда ҳаракатли ва дидактик ўйинлар дидактик ўйинлар. дидактик ўйинлар катталар томонидан тузилади, ўзига хос маълум бир мазмун ва қоидаларга эга бўлиб, болаларни юқори даражадаги фаолликка ундайди. эшитиш ва кўриш қобилиятини, майда қўл маторикани, тақлидчиликни, ихтиёрий хотирани ривожлантиради. аниқ қоидали ва ҳаракатли дидактик ўйинлар барча дудуқланувчи болаларни бир ҳолатга қўяди, бу эса уларда интизомлиликни тарбиялашга имкон беради. дидактик ўйинларда логопед нутқи намуна сифатида катта аҳамиятга эга. логопеднинг нутқи коррекциялаш курсининг бошларида болаларнинг тинч алоқа қилишларига ёрдам беради. дудуқланувчи болаларнинг нотўғри нутқи ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлса ҳам ўйин давомида намоён бўлади. ўз камчилигини билиш, ўз нутқларидан қ...

Этот файл содержит 30 стр. в формате PPTX (292,2 КБ). Чтобы скачать "didaktik o'yinlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: didaktik o'yinlar PPTX 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram