yurak aritmiyalari

PPTX 38 стр. 2,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 38
юрак аритмиялари юрак аритмиялари режа: 1. аритмиялар тўғрисида тушунча 2.юрак автомотизми бузилишидан келиб чиқадиган аритмиялар 3. қўзғалувчанликни бузилиши натижасида келиб чиқадиган аритмиялар 4.юрак ўтказувчанлиги билан кечадиган аритмиялар 5. қўзғалувчанлик ва ўтказувчанликни бузилиши билан кечадиган аритмиялар 6.юрак қисқаришларини бузилишидан келиб чиқадиган аритмиялар аритмияни грекчадан таржима қилинганда, ритмни йўқлиги, ритмни бузилиши, деган маънони англатади. юрак ритмини бузилиши, юракнинг автоматизми, қўзғалувчанлик, қисқарувчанлик, ўтказувчанлик хоссаларини бузилиши натижасида келиб чиқади. аритмия юрак автоматизми бузилиши билан кечадиган аритмиялар ушбу аритмиялар 2 гурухга бўлинади. биринчи гурух аритмияларни номотоп ритмли аритмиялар дейилади, ушбу аритмияларда қўзғалишлар синус тугунида ҳосил бўлади, буларга: синусли тахикардия, синусли бракдикардия, синусли аритмиялар киради. иккинчи гурухга кирувчи аритмияларни гетеротоп ритмли аритмиялар, яъни синус бўлмача тугунларни бўшаши синдроми дейилади. ушбу аритмияларда импульслар синус тугунда эмас, балки ўтказувчи тизимнинг у ёки бу қисмида юзага келади, атрио-вентрикуляр ритм, юрак ритмини таъминловчи қисқаришлар миграцияси, бўлмача қисқаришларининг тўхташи, идиовентрикуляр ритм, интерферловчи диссоциациялар ушбу аритмияларга мисол бўлади. ушбу аритмияда юрак қисқаришлари …
2 / 38
травма, бош мия чаноғида босим ортганда, юракка парасимпатик нерв толаларни кучли таъсирида, аксинча симпатик нерв толаларни кучсиз таъсиридан келиб чиқади. бундан ташқари, профессионал спортсменларда, оғир физик меҳнат қилувчиларда ҳам учраши мумкин. юрак чегараларини рентген билан текширганимизда нормада, юрак тонларининг бироз бўғиқлашганлиги кузатилади. экгда р-q интервал бироз узайган бўлади. синусли брадикардия маълумки, автоматизм тарзда импульсларни ҳосил бўлиши, ўтказувчи тизимда жойлашган р-ҳужайраларни фаолияти билан боғлиқ. юракнинг диастоласида, уларнинг ҳужайра мембранасида, спонтан секин деполяризация рўй беради. ушбу деполяризация маълум критик даражага етганда ҳаракат потенциали юзага чиқади. синусли тахикардия ва брадикардияларни келиб чиқиш механизми импульсларни ҳосил бўлиш частотаси, ушбу ҳужайра мембранасида максимал диастолик потенциални катталигига ва секин диастолик деполяризацияни тезлигига боғлиқ бўлади. демак, максимал диастолик потенциал ва диастолик деполяризацияни тезлиги ёки критик даражани у ёки бу томонга ўзгариши, импульслар генерациясига таъсир этади. максимал диастолик потенциал пасайиб, секин деполяризацияни тезлиги ортганда, импульслар генерацияси ортади, оқибатда тахикардия келиб чиқади. аксинча, секин деполяризация тезлиги пасайганда, максимал диастолик …
3 / 38
юрак ритмини бошқарувчиси ушбу аритмияда, синус тугуни бўлмай, балки атриовентрикуляр тугун бўлиб қолади, лекин ушбу аритмия ривожланишида импульс тугуннинг қайси қисмидан ҳосил бўлаётганлиги ҳам катта аҳамиятга эга. импульслар юқори бўлмача соҳасида, ўрта бўлмача ва қоринча чегарасида, қуйи қоринча сохаларида ҳосил бўлади. ушбу аритмия, юрак фаолиятига сезиларли салбий таъсир кўрсатмайди, беморлар айтарли шикоят қилмайди. объектив кўрилганда бўйин венасининг пульсацияси кузатилади. пульс 80-40 та бўлади. экгда эса р тиш манфий бўлиб, qrs комплекси олдида ёки қўшилиб кетади. диагноз фақат экг асосланиб қўйилади. атрио-вентрикуляр ритм ушбу аритмияда импульслар 2 та ўчоғ юзага чиқади, яъни синус ва атриовентрикуляр тугунларда ҳосил бўлади, қизиғи шундаки, синус тугунидан кўра, атриовентрикуляр тугунда импульслар кўп ҳосил бўлади. бу аритмияни синус тугуни жароҳати, айрим инфекцион касалликлар, ўткир ревматизм, миокардитлар келтириб чиқаради. ташҳиси асосий касалликка қараб қўйилади. экгда қоринча ва бўлмача бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда қўзғалиши кузатилади. интерферловчи диссоциация идиовентрикуляр ритм ушбу аритмияда импульсларни чиқарувчи жой атриовентрикуляр тугундан пастда жойлашган бўлади. …
4 / 38
ритмия бўлмачанинг турли қисмларида эктопик ўчоқларни юзага чиқишидан пайдо бўлади. экгда р тиш паст, икки фазали, манфий бўлиб қолади. ors комплекс эса сақланиб қолади ва экстрасистолиядан сўнг, диастолик интервал чўзилади. ушбу экстрасистолада тўлиқ бўлмаган компенсатор пауза кузатилади. ушбу аритмияда қўшимча қўзғалиш атриовентрикуляр тугунда пайдо бўлади. қўшимча қўзғалиш, тугунни юқори ва ўрта қисмида ҳосил бўлса, у икки йўналишда ҳаракатланади, яъни қоринчада нормал, бўлмачада ретроград тарзда. экгда р тиш манфий бўлиб, qrs комплекс устига тушади. диастолик интервал экстрасистоладан сўнг, бирмунча чузилади. қўшимча қўзғалиш атриовентрикуляр тугуннинг пастки қисмидан ҳосил бўлса, компенсатор пауза кузатилади. бўлмача-қоринчали экстрасистола. ушбу аритмияга тўлиқ компенсатор пауза ҳарактерлидир. тўлиқ компенсатор паузани келиб чиқиши қуйидагича тушунтирилади. бевақт ҳосил бўлган қўзғалиш, қоринчани қамраб олсада, атриовентрикуляр тугун орқали ретроград тарзда бўлмачаларга ўтмайди, бу вақтда синус тугундан келган навбатдаги нормал қўзғалиш, қоринча бўйлаб тарқала олмайди, чунки у абсолют рефрактерлик фазада бўлади. шундан, қоринчаларни келгуси қисқариши, синус тугундан келган навбатдаги нормал қўзғалишларга жавобан юз беради. …
5 / 38
чрайди. экстрасистолани иккита учоғдан чиқаётган патологик таъсирловчилар юзага чиқариш мумкин, бундай экстрасистолани парасистолия деб юритилади. экстраситолани келиб чиқишида, нерв тизимини роли, яъни парасимпатик ва симпатик тизимлар ўртасидаги мутаносиблигини бузилиши катта аҳамиятга эга. бундан ташқари: инфекциялар, интоксикация, руҳий зўриқишлар, климат, атмосфера омиллари ҳамда ички органларнинг рефлектор таъсирланиши натижасида келиб чиқади. экстраситола жуда кўплаб юрак қон томир касалликларида юзага чиқади. клиника: беморларга, юрак худди тўхтаб қолгандай туюлади, бунинг сабабида, узоқ компенсатор пауза ётади ёки бемор томоғига бир нарса урилгандай туюлади, чунки, компенсатор паузадан сўнг, юрак кучли қисқаради. экстрасистола билан оғриётган беморларни 2- гурухга ажратиш мумкин: 1-гурухдаги беморларда пульс, артериал босим пасайган, диафрагма кўтарилган, юрак “ётган” холда бўлади, булар асосан семиз одамлардир, ушбу беморларда экстрасистола тинч холатларда ҳам учраши мумкин. 2-гурухдаги беморларда пульс тезлашган, бу холат озғин одамларда кузатилади, экстарсистола эса оғир жисмоний иш бажаргандагина кузатилади. беморларда экстарсистола пайтида пульс топганимизда, вақтдан олдин, кучсиз тебранишни сезамиз, баъзилари эса перифериягача етиб келмайди. аускультацияда 2 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 38 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "yurak aritmiyalari"

юрак аритмиялари юрак аритмиялари режа: 1. аритмиялар тўғрисида тушунча 2.юрак автомотизми бузилишидан келиб чиқадиган аритмиялар 3. қўзғалувчанликни бузилиши натижасида келиб чиқадиган аритмиялар 4.юрак ўтказувчанлиги билан кечадиган аритмиялар 5. қўзғалувчанлик ва ўтказувчанликни бузилиши билан кечадиган аритмиялар 6.юрак қисқаришларини бузилишидан келиб чиқадиган аритмиялар аритмияни грекчадан таржима қилинганда, ритмни йўқлиги, ритмни бузилиши, деган маънони англатади. юрак ритмини бузилиши, юракнинг автоматизми, қўзғалувчанлик, қисқарувчанлик, ўтказувчанлик хоссаларини бузилиши натижасида келиб чиқади. аритмия юрак автоматизми бузилиши билан кечадиган аритмиялар ушбу аритмиялар 2 гурухга бўлинади. биринчи гурух аритмияларни номотоп ритмли аритмиялар дейилади, ушбу аритмияларда қўзғали...

Этот файл содержит 38 стр. в формате PPTX (2,3 МБ). Чтобы скачать "yurak aritmiyalari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: yurak aritmiyalari PPTX 38 стр. Бесплатная загрузка Telegram