элга хизмат – олий ҳиммат

PPTX 12 pages 8.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
презентация powerpoint “ахборот ва мураббийлик соати” мавзу: элга хизмат – олий ҳиммат бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг турли қатламларига ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, жисмоний салоҳиятини инобатга олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш тизими жорий қилиниши, тиббий, ҳуқуқий, ахборот, маданий, ижтимоий, иқтисодий каби соҳаларда кенг намоён бўлмоқда. жумладан, ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлардан бири «ижтимоий соҳани ривожлантириш» қилиб белгиланган. мазкур вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш ижтимоий хизмат тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда. инсониятнинг ўтмишида ижтимоий иш ёки хизмат деб аталувчи муайян тизим бўлмаган бўлсада, бироқ, бу фаолиятнинг элементлари қадимдан мавжуд бўлган. қадимги миср ибодатхоналарида очларга текин нон ва бошқа озиқ-овқат турларини, қадимги юнонистон ва римда амал қилган филантропик ҳаракатлар, яъни камбағаллашган аҳоли қатламларига нон, кийим – кечак ҳамда пул тарқатилиши, қадимги хитойда ҳамдард бўлиш ва ғамхўрлик кўрсатишни кузатиш мумкин. саҳоватга амал қилиш ва чорлаш марказий осиё минтақасида, жумладан «қўли калта» аҳоли гуруҳига жамоавий шаклда, яъни ҳашар …
2 / 12
лардаги ҳашар амир темур даврида ижтимоий хизмат кўрсатиш давлат даражасида амал қилган бўлиб «фақиру мискин, бирон касб қилишга ожиз шол-кўрларга нафақа белгиланган». тарихий манбаларда амир темур томонидан «турлик-турлик хайру эҳсонлар қилиниб, синф-синф садақалар мустаҳикларга етказилиб, фақир ва мискинларга бисёр обу ош берган»лиги келтирилган. шу тарздаги фаолиятнинг натижасида, ижтимоий хизмат тизими маълум вақт ўтиши билан жамият ижтимоий тараққиётида муҳим ҳисобланган алоҳида мустақил соҳага айланади. мутафаккир адиб алишер навоий саховат ва ҳимматни инсоният боғининг ҳосилдор дарахти, у дарахтнинг фойдали меваси деб атайди. у бунда мутлақо муболаға қилмайди. дарҳақиқат, инсонлар ўртасидаги муносабатларда саховатлилик, ҳимматлилик сингари олийжаноб хислатлар йўқолган куни бу ҳаёт дарахти қақраб қуримоғи турган гап. навоий олийҳиммат кишиларни баландпарвоз лочинга, беҳиммат кимсаларни эса сичқон овловчи калхатга ўхшатиши бежиз эмас. бунга қўшимча, чинакам саховатли ва ҳимматли кишиларга миннат деган қусур мутлақо ётдир. ўзбек халқи азал-азалдан бағрикенг, серҳиммат, саховатли халқ. шунинг учун ҳам бугун унинг бағрида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч, …
3 / 12
тушунчаларни шарҳлаш мақсадга мувофиқдир. хусусан, ёш файласуф олим дусмурод рахмоновнинг қайд этишича, «сахийлик – бу ҳеч кимдан нарсасини, яхшилигини аямаслик, ҳотамлик хислатини англатувчи тушунчадир». айни вақтда сахийлик бошқаларга қайтишига умидвор бўлмасдан, таъма, манфаат кутмасдан, хизмат ҳақи талаб этмасдан ёрдам беришни англатади. сахийлик воситасида хизмат кўрсатишнинг моддий ва маънавий шакллари фарқланади. саҳоватнинг маънавий фазилат билан бир қаторда холис хизмат тури эканлигини хусрав деҳлавий қуйидаги байтида аниқ ифодалаган: «ҳотам киши уйда тутатганда уд, қўшни ҳовлида ҳам шул муаттар дуд». «ҳиммат» (арабча ғайрат, шижоат, жўшқинлик, ҳаракат, ҳафсала, қунт) – одамгарчилик, мурувват юзасидан қилинадиган яхшилик, яхши иш, ёрдам, инсонга хос хислатни англатувчи тушунча бўлиб, бу борада фаридиддин аттор: «ҳиммати олийга етса ҳар кўнгул, давлати беминнат унга юзланур» - дея инсонларни ҳимматли бўлишга чорлаш орқали қалб софлиги, кўнгил хотиржамлиги, маънавий етукликка ундайди. ҳиммат тушунчасининг асосида иқтисодий ёки моддий асос ётади. шунингдек тарихий манбаларда учрайдиган «ҳиммат» тушунчалари ижтимоий хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан қиёсий ўрганилганда унинг асосан …
4 / 12
элга хизмат – олий ҳиммат - Page 4
5 / 12
элга хизмат – олий ҳиммат - Page 5

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "элга хизмат – олий ҳиммат"

презентация powerpoint “ахборот ва мураббийлик соати” мавзу: элга хизмат – олий ҳиммат бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг турли қатламларига ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, жисмоний салоҳиятини инобатга олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш тизими жорий қилиниши, тиббий, ҳуқуқий, ахборот, маданий, ижтимоий, иқтисодий каби соҳаларда кенг намоён бўлмоқда. жумладан, ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлардан бири «ижтимоий соҳани ривожлантириш» қилиб белгиланган. мазкур вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш ижтимоий хизмат тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда. инсониятнинг ўтмишида ижтимоий иш ёки хизмат деб аталувчи муайян тизим бўлмаган бўлсада, бироқ, бу фаолиятнинг элементлари қадимдан ма...

This file contains 12 pages in PPTX format (8.0 MB). To download "элга хизмат – олий ҳиммат", click the Telegram button on the left.

Tags: элга хизмат – олий ҳиммат PPTX 12 pages Free download Telegram