hayol

PPTX 26 sahifa 10,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
хаёл хаёл маърузачи: психология фанлари доктори, доцент шамшетова анжим карамаддиновна режа хаёл тўғрисида умумий тушунча. хаёл билиш жараён сифатида ҳаёлнинг ўсиши хаёл турлари хаёл шакллари ҳаёл нима? ҳаёл - бу янги тасвир ёки ғояни моделлаштиришга қаратилган ақлий когнитив жараён. ҳаёл - инсоннинг ички дунёсига кириб бориши ва у ерда тасвир, расм ва ғояларнинг яратилишидир. ҳаёл суриш, тасаввур - бу ижодий жараён бўлиб ҳаёл ақл, фикрлаш, хотира ва диққатни ўз ичига олади. психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидаи бири ҳисобланиб, у инсоний ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. хаёл тўғрисида умумий тушунча бизнинг онгимизда ўзимиз илгари идрок қилган объектлар тўғрисидагина эмас, шу билан бирга, биз идрок қилмаган обектлар (нарсалар, воқеалар, шахслар, жойлар ва шу кабилар) тўғрисида ҳам тасаввурлар бор хаёлнинг билиш жараёни сифатидаги асосий вазифаси шундан иборатки, у амалий фаолият бошланмасдан туриб, унинг маҳсулини олдиндан тасаввур …
2 / 26
пецифик фаолияти хотира тасаввурларини ўзига хос анализ ва синтез қилишдан иборат бўлади. хаёл учун материал бўладиган тасаввурлар хаёл яратиб бераётган образларга, кўпинча, тўлиқ ҳолда кирмасдан, балки қисман киради синтез қилиш фаолиятида янги тасаввур — хаёл тасаввури вужудга келади хаёл билиш жараён сифатида хаёл билиш жараёнлари билан узвий алоқада ҳукм суради, уларни акс эттириш имкониятининг тўлароқ рўёбга чиқишига ёрдам беради. айниқса, у тафаккур билан бсвосита алоқада бўлади, худди шу боисдан уларнинг ҳар иккаласи ҳам башорат қилиш, олдиндан пайқаш, сезиш, истиқбол режасини тузиш имкониятига эга. шунинг учун улар ўртасида бир қатор ўхшашликлар ва айрим фарқлар мавжуддир. бу ҳолат қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 1) хаёл тафаккур сингари муаммоли вазиятда, масала ва топшириқлар ечиш жараёнида туғилади; 2) янги ечим, усул, восита қидиришда ва уларни саралашда умумийлик мавжуд; 3) хаёлнинг ҳам, тафаккурнинг ҳам пайдо бўлиши шахснинг эҳтиёжларига бевосита боғлиқ; 4) эҳтиёжларни қондиришнинг дастлаб хаёлий образлари яратилади, унинг натижасида вазиятни ёрқин тасаввур қилиш имкони туғилади; 5) …
3 / 26
ив жараён бўлиб, ҳеч қандай янги образ яратмайди. болаликдаги тасаввурнинг дастлабки шакллари ўйин ҳаракатлари ва объектларини умумлаштириш асосида шаклланади. ҳаёл ўсиши тасаввурнинг ривожланишига турли омиллар таъсир қилиши мумкин: ўйин, турли хил самарали фаолият турлари, ўқиш, бола ўқиётган таълим дастури, ўқитувчининг ижодий фазилатлари ва бошқалар. нега тасаввурни ривожлантириш керак? тасаввур фикрлаш жараёнини рағбатлантиради, ҳақиқатдан ташқарига чиқишга ва келажакни башорат қилишга ёрдам беради, ёрқин ҳис-туйғуларни уйғотади. бундан ташқари, инсон ўйлаб топилган тасвирлардан фарқли ўлароқ, ҳақиқий ҳис-туйғуларни бошдан кечиради. ҳаёл ўсиши ҳаёл кутилмаган ғоялар манбаи бўлиб, бу ижодий ва бадиий шахс, эркин ва муваффақиятли шахснинг асосидир. тасаввур кўп қиррали: у ёрқин суратларни кўриш, ҳидларни ҳидлаш, товушларни эшитиш ва буларнинг барчасини фақат фикр кучи ёрдамида кўриш имконини беради. ҳаёл когнитив жараёнларга тегишли бўлса-да, идрок ва тафаккурдан фарқли ўлароқ, у инсонга нафақат атрофидаги дунёни тушунишга, балки уни ўзгартиришга, янги механизмлар, билимларни, санъат асарларини яратишга, яъни фаолиятнинг турли соҳаларида ижодкорликка хизмат қилади. ҳаёл қилишимизнинг муҳим жиҳатлари …
4 / 26
ҳоҳиши билан боғлиқ бўлмайди. пассив хаёл ихтиёрий ва ихтиёрсиз турларга бўлинади. актив хаёл тикловчи ва ижодий кўринишларга бўлинади. инсон қуйидаги холатларда хаёлот оламига кириб бориши мумкин: 1)инсон ҳеч қандай йўл билан ҳал қилиб бўлмайдиган масалалар, муаммолар исканжасидан беркиниш мақсадида; 2) турмушнинг оғир шароитларидан, заҳматларидан ҳимояланиш ниятида; 3) шахсий нуқсонларнинг таъқибидан; 4) патологик ҳолатга учраганда; 6)алкоголизм, наркомания ва бошқа вазиятларда. хаёлот (фантазия) турмушда гавдаланиши мумкин бўлмаган, амалга ошириш имконияти йўқ хатти-ҳаракатлар дастурини намоён этади. юқоридаги мулоҳазалар негизидан келиб чиқувчи хаёлнинг бундай шакли психология фанида пассив хаёл деб номланади ўзининг моҳияти билан тасаввурларга мувофиқ келадиган тасаввурлар, тасвирлар тизимини яратувчи хаёл тикловчи хаёл деб аталади. ижодий хаёл- бизнинг тажрибамизда бўлмаган ва воқеликнинг ўзида ҳам учрамаган нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаввур ва образлар яратишдан иборат бўиган хаёл тури орзу — ижодий хаёлнинг тилакдаги келажакка қаратилган фаолиятидир ихтиёрсиз хаёл: ихтиёрсиз хаёл аввало қондирилмаган шу топдаги эҳтиёж сабабли туғилади ихтиёрий хаёл инсон учун катта аҳамиятга эга. …
5 / 26
нмаган, бироқ, кўп ҳаётий эҳтиёжлар, бирор сабаларга кўра реал ҳаётда амалга ошмаган бўлади галлюцинация - воқелик билан ҳеш қандай алоқаси бўлмаган фантастик кўринишлар. бу ақл ва тананинг ички ишининг бузилиши натижаси бўлиб, касаллик ҳолатлари билан кузатилади. орзу – актив ҳаёл бўлиб, ҳаммасидан ҳам реалистик ва воқелик билан боғлиқ бўлади (асосан амалга ошади)тассавурнинг воқеликлиги шахснинг умумий йўналиши билан боғлиқ бўлади. орзу кейинчали мақсад ва режаларни шакллантиради фантазия нима? фантазия - бу ҳақиқатга тўғри келмайдиган одам томонидан тасаввур қилинадиган ҳолат ёки истак. фантазия - реал воқеаларга асосланган тасвир ва ғояларни тақдим этиш. фантазия - оддий нарсаларда ғайриоддий ва қизиқарли нарсаларни кўриш қобилияти. инсон учун фантазия илҳом манбаи ва дунёга янгича қараш сифатида мутлақо зарурдир. фантазиянинг ўзига хос хусусияти - ассоциациялар, чизмалар ва ҳикоялар занжирини яратиш орқали тасаввурдаги идрокни умумлаштирилган тасвирга айлантиришдир. фантазиялар фикрлашнинг мослашувчанлигини ривожлантиради. фикрлашнинг мослашувчанлиги эса, ўз навбатида, чинакам ажойиб ғояларни ўйлаб топиш қобилиятини ривожлантиради. мослашувчан фикрлаш қобилиятига эга одам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hayol" haqida

хаёл хаёл маърузачи: психология фанлари доктори, доцент шамшетова анжим карамаддиновна режа хаёл тўғрисида умумий тушунча. хаёл билиш жараён сифатида ҳаёлнинг ўсиши хаёл турлари хаёл шакллари ҳаёл нима? ҳаёл - бу янги тасвир ёки ғояни моделлаштиришга қаратилган ақлий когнитив жараён. ҳаёл - инсоннинг ички дунёсига кириб бориши ва у ерда тасвир, расм ва ғояларнинг яратилишидир. ҳаёл суриш, тасаввур - бу ижодий жараён бўлиб ҳаёл ақл, фикрлаш, хотира ва диққатни ўз ичига олади. психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидаи бири ҳисобланиб, у инсоний ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. хаёл тўғрисида умумий тушунча бизнинг онгимизда ўзимиз илгари идрок қилган объектлар тў...

Bu fayl PPTX formatida 26 sahifadan iborat (10,3 MB). "hayol"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hayol PPTX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram