ta'lim sohasidagi islohatlar mavzusidagi talabalar konferentsiyasi

PPTX 10 sahifa 4,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
презентация powerpoint ўзбекистон таълим соаҳасидаги ислоҳатлар мавзусидаги талабалар конферинциясини ташкил этиш ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. эртанги кунимиз, ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ. шавкат мирзиёев бугунги кунда таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш давр талабига айланган. ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда, таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар қабул қилинмоқда. жумладан, ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни 2020 йил 23 сентябрь куни қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. мазкур қонунга асосан таълим соҳасидаги асосий принциплар, таълим тизими, турлари ва шакллари аниқ белгилаб қўйилди, унда белгиланган масофавий таълим ҳақидаги қоидалар ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга қаратилган. шунингдек, қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим …
2 / 10
идалар киритилиб, унга биноан, инклюзив таълим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган. жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этади. замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди, инсоният фан ўқи атрофида айланаётгандек гўё. жаҳоннинг етакчи давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. негаки, мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир. бугунги кунда университетларнинг таълим бериш фаолияти янада такомиллаштирилиб, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм сари интилиш фазилати яна бир бор намоён бўлмоқда. ёшларимиз соғлом ҳамда гўзал турмуш кечириш, эгаллаган касби бўйича доимий иш ўрнига эга бўлиш, масъулиятни ўз зиммасига олиш, инсоний қадр-қимматини камситишга йўл қўймаслик, қисқача айтганда, комилликка эришиш учун ҳаракат қиляпти ва бу жараёнда таълим олишни энг асосий шарт сифатида кўрмоқда. мамлакатимизда …
3 / 10
, халқаро эътирофга эришиш ҳамда бошқа кўплаб аниқ йўналишлар белгилаб берилган. буларнинг барчаси таълим жараёнини янги сифат босқичига кўтариш учун хизмат қилади. давлат эҳтиёжларига мос ҳолда таълимнинг асосий вазифаларини, мавжуд илмий салоҳият ва алоҳида шахсларнинг истеъдодини давлатнинг, унинг тузилмалари ҳамда иқтисодиёти тармоқларининг амалдаги эҳтиёжларига мослаштириш жуда муҳим. агар шундай қилинмаса, бир кун келиб, тамаддундан йироқлашиш, мамлакат учун кераксиз, ортиқча дахмазага айланиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас. йиллар давомида биз ривожланмадик, кузатувчи бўлиб қолавердик, дейиш, албатта, нотўғри бўларди. фанлар академиясидаги учрашув эса ўзбекистоннинг энг янги тарихида биз илмий ҳамжамиятда қандай ўринни эгаллаяпмиз, халқаро таълим жараёнида қатнашяпмизми, ўзгаришлар ва инновацияларни мақсад қилганмизми — ана шу каби саволларни кўндаланг қўйди. билим ва кўникмалар — пойдевор сифатида ўзбекистоннинг агросаноат комплексини ривожлантириш стратегиясини тузишда инновациялар билан қуролланган янги авлоднинг билим ва кўникмаларига таянувчи иқтисодиётни шакллантиришдан бошқа йўл йўқ. илмий-таълимий соҳанинг юқори салоҳияти қишлоқ хўжалиги ҳамда ирригация секторида инновациялар жорий этилишини таъминлар экан, ушбу ижтимоий-иқтисодий тузилма …
4 / 10
нинг макроиқтисодий интеграцияси — у институт атрофида кластер тузилмалари билан тўлдириладиган, ихтисослаштирилган илмий-техник ва иқтисодий майдончани шакллантиришга олиб келади; – қулай таълим жараёнини ташкил этиш — бунда илмий тадқиқотлар, таълим ҳамда фаннинг инновацион фаоллигини оширишга хизмат қилувчи шароитлар, яъни ўқитувчилар, докторантлар, магистрант ва талабаларни илмий ишланмаларга жалб этиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш учун шарт-шароитлар яратилади; – илмий-техник ҳамда иқтисодиётнинг инновацион соҳасида ишлашга қодир бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш чора-тадбирлари. юқорида келтирилган, институтнинг замонавий илмий-таълимий фаолиятига тегишли кўрсаткичларнинг аксарияти ушбу соҳадаги интилишларимиз ва салоҳиятимиздан дарак бериб турибди. улар босиб ўтилган ривожланиш босқичига холис баҳо бериш билан бирга, келгусида тадқиқотлар университетига айланиш учун йўл очиб беради. жаҳон тенденциялари сари ахир биз шундай жаҳон тенденцияларидан четда қолишимиз мумкинми? албатта, йўқ. бугунги кунда институтимиз минтақавий ва халқаро даражадаги аниқ лойиҳалар устида ишлаяпти, янги рақамли таълим платформасини яратиш, инфратузилмада замонавий бўлинмалар ташкил этиш бўйича инновацион ечимлар қабул қилмоқда. шунингдек, кўплаб …
5 / 10
нститутимизда “тempus”, “erasmus” ҳамда “erasmus+” халқаро лойиҳа ва танловлари, евроиттифоқнинг “susadisa” ҳамда “giz” лойиҳалари, ўзбекистон — россия таълим форумининг лойиҳалари тўлақонли амалга оширилмоқда. 2022 йилда нишонланадиган бир асрлик юбилей арафасида биз институт тарихидаги янги юз йилликка инновацион ютуқлар билан, янги вазифаларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан, янги платформада ривожланиш ва муваффақиятлар билан қадам қўймоқчимиз. 31-модда. таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолият таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият ўзбекистон республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий ҳамда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда таълим тизимини модернизация қилиш ва ривожлантиришни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. экспериментал фаолият янги таълим технологиялари, таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва жорий этишга қаратилган бўлиб, тажриба шаклида амалга оширилади, уни ўтказиш тартиби ва шартлари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ёки таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади. таълим соҳасидаги давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида инновацион таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'lim sohasidagi islohatlar mavzusidagi talabalar konferentsiyasi" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон таълим соаҳасидаги ислоҳатлар мавзусидаги талабалар конферинциясини ташкил этиш ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. эртанги кунимиз, ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ. шавкат мирзиёев бугунги кунда таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш давр талабига айланган. ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда, таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар қабул қилинмоқда. жумладан, ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни 2020 йил 23 сентябрь куни қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. мазкур қонунга а...

Bu fayl PPTX formatida 10 sahifadan iborat (4,1 MB). "ta'lim sohasidagi islohatlar mavzusidagi talabalar konferentsiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'lim sohasidagi islohatlar ma… PPTX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram