recepturaning uash tayyorlashdagi ahamiyati

PPTX 25 pages 479.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
презентация powerpoint рецептуранинг уаш тайёрлашдаги аҳамияти. рецепт ва унинг тузилиши. эритма, дамлама, қайнатма, аралашмаларга рецепт ёзиш. умумий рецептура – бу доришуносликни бир бўлими бўлиб, дори воситаларини тайёрлаш ва рецепт ёзиш қонун қоидаларини ўргатадиган бўлимдир. бу бўлимда асосий дори шакллари, тайёрлаш усуллари ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар берилади. дори шакли ёки дори воситаси дейилганда, қўллаш учун қулай бўлган дори шаклига айтилади. дори воситалари кимёвий синтез йўли билан ёки шифобахш ўсимликлардан махсус ишлов бериш йўли билан олинади ва турли хил касалликларни даволаш ёки профилактикаси учун қўлланилади. рецептларни ёзиш қонун-қоидалари рецепт - бу шифокорнинг дорихонага қилган ёзма мурожати бўлиб, беморга аниқ бир дозадаги дори воситасини бериш, уни қандай ишлатиш тўғрисида беморга тушунтириб бериши лозим бўлган хужжат. «rp» белгиси лотинча «recipe» феълининг қисқартирилгани бўлиб, «ол» деган маънони билдиради. дори моддаларининг номи лотин тилида қаратқич келишигида бирма-бир санаб ўтилади ва оғирлик миқдорлари грамм, дециграмм, сантиграмм ўлчов бирликларида агарда концентрацияда бўлса, фоиз, нисбат, оғирлик миқдорларида ёзилади. …
2 / 25
унтириш (signatura); 6) рецепт ёзган шифокор имзоси; 7) даволаш муассасасининг муҳри. рецепт бланкаси беморга дорини тез тайёрлаш керак бўлганда шифокор рецепт юқорисида кўриниб турадиган жойга «cito» (тез) ёки «statum» (дарҳол) деб ёзиб қўяди. беморга ёзиб берилган дорини такрорлаш зарурати туғилганда шифокор буни рецептнинг кўриниб турадиган жойида кўрсатиб қўйиши лозим, масалан: repetatur — такрорлансин, bis repetatur — икки марта такрорлансин. 0,1- 1 дециграмм 0,01-1 сантиграмм 0,001-1 милиграмм 0,0001-1 децимиллиграмм 0,00001-сантимилиграмм 0,000001-микрограмм суюқ дори шакллари миллилитрларда (ml),грам ва томчиларда ўлчанади. таъсир белгилари билан миқдорланадиган (тб) дори воситаларини ёзишда таъсир бирликларининг сони кўрсатилади (масалан, пенициллин 500000 тб). суюқ дори шакллари тиббиётда, айниқса болалар амалиётида жуда кенг қўлланилади, улар ичиш учун ҳамда сиртга қўлланади. суюқ дори шакллари дорихоналар рецептурасида алоҳида ўринни олади, улар ҳамма рецептларнинг 65% ини ташкил эатади. суюқ дори шаклларига эритма, қайнатма, дамлама, экстракт, настойка, эмульсия, суспензиялар киради. эритмалар (solutio) битта ёки бир нечта қаттиқ дори модда эритувчида батамом эриганда ёки суюқ …
3 / 25
us aethilicus) ўзига хос мазаси ва ҳиди бўлган тиниқ рангсиз суюқлик, сувда эримайдиган кўп моддаларни эритади. спиртли эритмалар сувли эритмалардан фарқ қилади. спиртнинг миқроорга-низмларга қарши таъсири бўлгани учун узоқ вақтгача бузилмайди. эритувчилар сифатида шафтоли мойи (oleum persicorum), бодом мойи (oleum amigdalarum), кунгабоқар мойи (oleum hhelianti) ишлатилади. агар рецептда эритувчи кўрсатилмаган бўлса, эритма дистилланган сувда тайёрланади. ичишга тавсия этиладиган эритмалар асосан сувда тайёрланади. уларни ёзиб бериш учун доривор модданинг миқдорини (ўрта терапевтик миқдорини) 6 ёки 12 марта қабул қилиш учун ёзиб берилади. эритувчи — дистилланган сув микдорини олиш учун ўлчов сифатида ишлатиладиган (ош қошиқ, десерт ва чой қошиқлари) ҳажмини 6 ёки 12 марта қабул қилиш учун ёзилади. ош қошиқнинг ўртача ҳажми 15 мл, десерт — 10мл, чой қошиқники — 5мл. эритмаларни рецептда 3 хил турда ёзиш мумкин. 1. кенгайтирилган — рецептнинг барча таркибий қисмлари, дори модда ва эритувчи модданинг номи, уларнинг микдори, оғирлик ва ҳажм белгиларида кўрсатилади. 2. қисқартирилган - рецепт …
4 / 25
7,2 — 180 ml d.s. по 1 столовой ложке 3 раза в день. # rp.:sol. natrii salicylatis 4% — 180 ml d.s. по 1 столовой ложке 3 раза в день. расчет концентрации раствора в процентах: 7,2 - 180 х -100,0 =4 эритманинг бошқа бирор эритувчида тайёрлаш керак бўлса, буни рецептда кўрсатилади: rp.: acidi salicylici 5,0 spiritus aethylici 70° ad 100 ml m.d.s. сиртга ишлатиш учун. # rp.: acidi salicylici spirituosae 5% — 100ml d.s. сиртга ишлатиш учун. официнал спиртли ва мойли эритмалар тайёрлаш усуллари давлат фармакопеясида келтирилган. бундай эритмаларни ёзиб беришда эритувчи кўрсатилмайди, аммо «спиртли эритма» ёки «мойли эритма» деб белгиланади. rp.: sol. jodi spirituosae 5% — 10ml d.s. наносить на раневую поверхность. дамлама — infusum ва қайнатма — decoctum ўсимлик хом ашёсининг сувдаги ажратмалари, ичиш учун мўлжалланган. дамламалар ўсимликларнинг юмшоқ қисмларидан: гулидан, баргидан, утидан, қайнатмалар ўсимликнинг дағалроқ қисмлари: пўстлоғи, илдизи, илдиз поясидан тайёрланади. дамлама ва қайнатмалар тез бузилади, шунинг …
5 / 25
ишдан олдин чайқатилади, тез парчалангани учун салқин жойда сақланади. ичишга ишлатиладиган дамлама ва қайнатмалар қошиқ- ларда миқдорланади. сиртга, чайиш, пуркаш учун қайнатмалар 150—200 мл миқдорда ёзиб берилади. рецепт ёзилишида дори шаклининг номи, ўсимлик ҳамда унинг дори тайёрланадиган қисмининг номи, микдори, дамлама ҳамда қайнатманинг умумий микдори кўрсатилади: rp.: infusi herbae adonis vernalis 6,0 — 180 ml d.s. по 1 столовой ложке 3 раза в день. # rp.: decocti corticis quercus 20,0 – 200 ml d.s. для полоскания горла. микстуры — mixturae —бир неча дори моддаларни ёки дори шаклларидан тузилган аралашма, кўпинча ичишга, баъзан сиртга ва парентерал йўл билан қабул қилинади. ичишга тавсия қилинадиган микстура икки турда ёзилади. 1. таркибидаги моддалар эритма ҳолида бўлади. 2. доривор моддалар аралашмаси. микстура таркибини таъсир этувчи ҳамда ёрдамчи моддалар ташкил этади, буларга шарбат, хушбўй сув, шиллиқсимон модда киради. айниқса, болаларга микстура мазасини ширинроқ қилиб бериш керак. микстура қошиқлаб ичишга тавсия қилинади. рецепт ёзишда дори моддалар ва …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "recepturaning uash tayyorlashdagi ahamiyati"

презентация powerpoint рецептуранинг уаш тайёрлашдаги аҳамияти. рецепт ва унинг тузилиши. эритма, дамлама, қайнатма, аралашмаларга рецепт ёзиш. умумий рецептура – бу доришуносликни бир бўлими бўлиб, дори воситаларини тайёрлаш ва рецепт ёзиш қонун қоидаларини ўргатадиган бўлимдир. бу бўлимда асосий дори шакллари, тайёрлаш усуллари ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар берилади. дори шакли ёки дори воситаси дейилганда, қўллаш учун қулай бўлган дори шаклига айтилади. дори воситалари кимёвий синтез йўли билан ёки шифобахш ўсимликлардан махсус ишлов бериш йўли билан олинади ва турли хил касалликларни даволаш ёки профилактикаси учун қўлланилади. рецептларни ёзиш қонун-қоидалари рецепт - бу шифокорнинг дорихонага қилган ёзма мурожати бўлиб, беморга аниқ бир дозадаги дори воситасини бериш, уни ...

This file contains 25 pages in PPTX format (479.9 KB). To download "recepturaning uash tayyorlashdagi ahamiyati", click the Telegram button on the left.

Tags: recepturaning uash tayyorlashda… PPTX 25 pages Free download Telegram