универсал-прогрессив модел

PPTX 14 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
универсал-прогрессив модел. унинг эски моделдан фарқи ва асосий янгиланишлари универсал-прогрессив модел. унинг эски моделдан фарқи ва асосий янгиланишлари ҳомиладорлар, чилла давридаги аёллар ва илк ёшдаги болаларга патронаж хизматини кўрсатишнинг 3та асосий модели мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга: 1. универсал (умумий) модель – бу барча илк ёшдаги болаларни, ҳомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёшда ҳамда ҳолатларда зарурий ташрифларини амалга оширади. 2. прогрессив (мақсадли) модель – алоҳида эҳтиёжларга муҳтож бўлган тиббий ёки руҳий-ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатуви билан қамраб олади. 3. патронажнинг универсал-прогрессив (аралаш) модели – «хонадонга ташрифлар»ни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, у универсал ва мақсадли моделларнинг афзалликларини бирлаштиради, чекловларни енгиб ўтиб, самарасини оширади. универсал-прогрессив (аралаш) модели амалиётга татбиқ этишга асос илк болалик даврида заиф томонларни бартараф этишга ва имкониятларни ривожлантиришга қаратилган чоралар боланинг ҳаёти давомида энг юқори натижаларга эришишига олиб келади. бу даврда боланинг саломатлиги ва …
2 / 14
лки руҳий-ҳиссий, ижтимоий ривожланиши, хавфсизлиги ва фаровонлигига эътибор қаратилади; бола саломатлиги оила ва атроф-муҳитдан ажратилган ҳолда эмас, балки оила (масалан, ота ёки онада руҳий тушкунлик ҳолатлари мавжудлигида, бепарволик ёки шафқатсиз муносабатда) ва маҳалла аралашувида кўриб чиқилади; боланинг ота-онаси ва оила аъзолари билан тенг ҳуқуқли ҳамкор алоқаларни ўрнатиш, уларга патронаж ҳамширалари кўрсатмаларига сўзсиз риоя қилишга мажбур бўйсўнувчилар сифатида қарамаслик; патронаж ҳамшираси якка ҳолда ишламайди, у шифокор, бош ҳамшира, муассаса раҳбари, ижтимоий ходим, психолог, педиатр ва бошқа мутахассислардан иборат гуруҳ аъзоси ҳисобланади. ушбу ишчи гуруҳ маҳсули бошқа бўлимлар ва бўлим ичидаги самарали ўзаро алоқалар орқали ривожланади; патронаж ҳамшираси мавжуд хизматлар ва боланинг эҳтиёжларини боғловчи оиланинг асосий ишончли вакилига айланади. оила назарида «шифокордан кейинги иккиламчи шахс» ролига чек қўйилади. патронажнинг янги моделини амалиётга муваффақиятли амалга ошириш учун қуйидаги тамойилларга риоя қилиш керак: 1. энг муҳтожлар билан алоқа ўрнатиш ва уларга кўпроқ эътибор бериш керак. одатда, энг муҳтож оилалар мавжуд хизматлар билан кам таъминланадилар. …
3 / 14
ёллар ва болаларнинг руҳий аҳволига кўра мурожаат учун туман кўп тармоқли поликлиникаларида руҳшунос мутахассиснинг бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. болалардаги хавфларни бирламчи баҳолашга ва оилани ўқитишга ўртача 40–60 дақиқа вақт керак бўлса, индивидуал режа бўйича қайта ташрифлар учун бажариладиган иш ҳажмига қараб 15–30 дақиқа вақт сарфланади. шундай қилиб, патронаж ҳамшираси ўзининг 3 соатли ташрифлари учун ажратилган иш соатида 2–3 та хонадонга ташрифни сифатли бажара олади. универсал-прогрессив моделини амалиётга тадбиқ этиш (2) патронаж ҳамширалари зарур бўлган хизматларни кўрсатиши учун етарли билим, кўникмаларга ва яхши тайёргарликка эга бўлишлари лозим. патронаж ҳамшираларнинг фаолиятини ташкиллаштиришда ишининг самарасини ошириш учун уларни керакли материаллар тўплами билан таъминлаш зарур (қўл тарозиси, сантиметрли лента, 2 турдаги ҳарорат ўлчагич, яъни термометрлар – тана ва хона ҳароратини ўлчаш, тонометр, қўлни дезинфекцияловчи восита, биринчи ёрдам кўрсатиш учун дорилар тўплами). ҳар бир патронаж ҳамшираси керакли маълумот манбалари (ушбу амалий қўлланма, патронаж ҳамширалари учун услубий кўрсатмалар, брошюралар, эслатмалар ва бошқалар) билан таъминланиши лозим патронаж …
4 / 14
аги аёллар учун ҳам 3 марта – туғуруқхонадан чиққандан сўнг биринчи 3 кунида, туғуруқдан кейин 15-кунда ва туғуруқдан кейинги 1 ойда ташрифларни амалга оширади 9 болалар мавжуд бўлган оилаларга ташрифни амалга оширишда патронаж ҳамшираси ҳар доим ўз ишини умумий хавф белгиларини текширишдан бошлаши керак ва бирор-бир умумий хавф белгиси ёки касаллик белгилари аниқланса, тез ёрдам хизматини чақириши ёки зудлик билан шифокор қабулига юбориши лозим. касаллик ва умумий хавф белгилари аниқланмаса, патронаж ҳамшираси ўз ишини универсал модел режасига кўра давом эттиради. ҳомиладор ва туққан аёлларга ташриф ҳам шу кетма-кетликда олиб борилади, касаллик белгилари бўлган аёллар шифокор қабулига жўнатилади, касаллик аломатлари йўқ бўлса, универсал модел бўйича хизмат кўрсатилади (2-расм). 10 ҳомиладор аёлларда хавф омилларини аниқлаш учун қуйидаги 7 та йўриқнома ишлаб чиқилган: 1. ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф солувчи белгилар борлигини аниқлаш. 2. ҳомиладорлик даврида нотўғри овқатланиш омилларини аниқлаш. 3. ҳомиладорлик даврида депрессияни аниқлаш. 4. ҳомиладорликкача бўлган хавфли омилларни аниқлаш. 5. ҳомиладор аёлда …
5 / 14
инг олдини олиш. 10. болага нисбатан эътиборсизлик, қўполлик ва зўравонлик муносабатларини аниқлаш. 11. болада нутқ ривожланишининг кечикишини аниқлаш. 12. 5 ёшгача бўлган болаларда йирик ва майда моторика ривожланишининг муаммоларини аниқлаш. 13. болаларнинг ижтимоий-руҳий ривожланиш муаммоларини аниқлаш. 14. болаларда ижтимоий хавфни аниқлаш. патронаж ҳамшираси 1 соат давомида 14 та хавф омилини баҳолашга улгурмаслиги мумкин, бундай ҳолатларда у хонадонга эртаси куни қайта ташриф буюриши ва баҳолашни тугатиши лозим. 12 агар бирорта ҳам хавф омили аниқланмаса, патронаж ҳамшираси услубий кўрсатмани келтириган мавзулардан биттасини танлаши ёки унинг фикрича муҳим бўлган ва ота-оналарни қизиқтирган мавзу асосида маслаҳат ўтказиши лозим. ҳар қандай хавф аниқланиши заҳоти патронаж ҳамшираси прогрессив моделга ўтиши ва катта ҳамшира, уаш ёки акушер-гинеколог, зарурат бўлса, бўлим бошлиғи билан биргаликда мазкур болани ёки туққан аёлни олиб бориш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқиши керак. видеолавҳа 1. анимацион фильм image1.png image2.png image3.png image4.png image5.png image6.png image7.png

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "универсал-прогрессив модел"

универсал-прогрессив модел. унинг эски моделдан фарқи ва асосий янгиланишлари универсал-прогрессив модел. унинг эски моделдан фарқи ва асосий янгиланишлари ҳомиладорлар, чилла давридаги аёллар ва илк ёшдаги болаларга патронаж хизматини кўрсатишнинг 3та асосий модели мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга: 1. универсал (умумий) модель – бу барча илк ёшдаги болаларни, ҳомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёшда ҳамда ҳолатларда зарурий ташрифларини амалга оширади. 2. прогрессив (мақсадли) модель – алоҳида эҳтиёжларга муҳтож бўлган тиббий ёки руҳий-ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатуви билан қамраб олади. 3. патронажнинг универсал-прогрессив (аралаш) модели – «хонадонга ташрифлар»ни ўз ичига олувчи арала...

This file contains 14 pages in PPTX format (1.7 MB). To download "универсал-прогрессив модел", click the Telegram button on the left.

Tags: универсал-прогрессив модел PPTX 14 pages Free download Telegram