ota-onalar tarkibiy modul

PPTX 31 стр. 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 31
powerpoint presentation ота-оналарнинг кенг тарқалган хавотирлари мазкур модулни якунлагач, сиз қуйидагиларга қодир бўласиз: 2 болалар тарбиясидаги баъзи бир кенг тарқалган муаммоларни таърифлаш ҳамда улар билан бола улғайишининг турли хил босқичлари ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиш; ота-оналарни болалар ва оилалар манфаати йўлида сиз билан ҳамкорлик қилаётган шериклар сифатида қабул қилиш. кичик ёшдаги болаларга ўз хис-туйғулари ва феълларини мустақил равишда назорат қилишни ўрганишга ёрдам бераётган ота-оналарни қўллаб-қувватлаш. ота-оналар билан айнан ота-оналар орасида кенг тарқалган муаммоларни ечишда ёрдам берувчи маълумотлар ва услубларни баҳам кўриш. бундайларга боланининг ривожланиш даражаси ва муайян ҳаётий вазиятга мос келувчи услублардан фойдаланган ҳолда уни ухлаш/дам олишдан олдин қандай тинчлантириш, ҳожатхонадан фойдаланишга қандай ўргатиш кабилар мисол бўлши мумкин. ота-оналарни кичик ёшдаги болаларнинг феълларини қандай бошқаришга оид маълумотлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг энг оптимал кўринишдаги ижтимоий-эмоционал ривожланишига кўмаклашиш ва бунда ижобий феъл-атворни тақдирлаш ва салбий феъл-атворнинг юзага келишини тўхтатиш. асосий ғоялар 3 тадқиқотларда аниқланишича, ота-оналарнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш болалар ва улар тааллуқли …
2 / 31
енгсиз даражада муҳим аҳамиятга эга. ота-оналар ва бола тарбиясида иштирок этувчи бошқа инсонлар – кичкинтойнинг ҳаётидаги энг муҳим инсонлардир. улар боланинг мурғак онгида қадриятлар, ўзаро муносабатлар тизими ҳамда билим эгаллашга бўлган қизиқишни шакллантирадилар. аксарият инсонлар яхши ота-она бўлишни истайдилар ва шу сабабдан айнан фарзандлари учун керак бўлган тарзда иш тутишга ҳаракат қиладилар. аммо, афсуски, жуда кўп ҳолларда улар бу йўлдаги қийинчиликларга хали тайёр эмас бўлиб чиқадилар. чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар ўз ота-оналаридан катта эътибор, вақт ва туганмас сабр талаб қиладилар. гоҳо болани ухлатишнинг ўзи ўта мушкул бўлади. уни овқат ейишга, йиғи ёки шовқин солиб инжиқлик қилишни тўхтатишга кўндиришни айтмайсизми? натижада эса, кичкинтойлар билан уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатлар бузилиши мумкин. патронаж хизмат ходими сифатида сизнинг вазифангиз оналар ва оталарни қунт билан тинглаш, уларнинг фарзандлари ва ўзаро муносабатларини кузатиш, уларга ўзларини болаларга “созлаш”да ёрдамлашиш ҳамда уларнинг яхши “оила жамоасини” қуришдаги сайъ-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат. асосий ғоялар 4 патронаж хизмат ходими сифатида, сиз …
3 / 31
ёшдаги болакайлар эса, борлиқни ўрганишга киришар эканлар турли хил нохушликларга дуч келадилар. болалар феъл-атворидаги ушбу хусусиятларнинг аксарияти вақт ўтиши билан йўқолиши мумкин, ваҳолангки гоҳо улар ҳеч қачон тугамайдиганга ўхшасалар ҳам. сиз ота-оналарга келажакда уларни нималар кутаётганлигини айтиб беришингизнинг ўзи ҳам улардаги ҳотиржамлик ва ўзига бўлган ишончни оширишга кўмаклашади. «мия ҳужуми» 5 тингловчиларга бериладиган саволлар: болаларни парвариш қилишнинг энг кенг тарқалган муаммолари қайсилар? ушбу муаммолардан энг кўп учрайдиганлари қайсилар? бир ушбу муаммоларни ечишда ота-оналарга қандай ёрдам кўрсата оламиз? видеолавҳа № 19.«ота-оналар томонидан кўп бериладиган саволлар». 6 ижобий тарбиянинг бешта устуни: 7 ҳавфсиз, ҳимояланган ва меҳрга тўла муҳит таълим олиш учун мос шароитлар ўзига ёрдам бериш кўникмалари ижобий интизом ҳаётий орзулар янги туғилган чақалоқлар орасида кенг тарқалган муаммолар йиғи патронаж хизмат ходимининг вазифаси она ва отага қуйидагиларни тушунишларида кўмаклашишдан иборат: йиғи – янги туғилган чақалоқнинг мулоқот воситаси бўлиб, унинг ёрдамида чақалоқ оч қолганлиги, сиқилганлиги ёки эътибор истаётганлигини билдиради. чақалоқ олти ҳафталик бўлганида …
4 / 31
оқ бошқара оладиган бўладилар (“нолдан учгача”) 8 бола йиғлаётганида нима қилиш керак: 9 1. қадам: сабабини аниқланг: бола касалми? тишлари чиқяптими? чарчаганми? очми? хафами? нимадандир норозими? бола куннинг бирон қисмида кўпроқ инжиқлик қиладими? болани йиғисига сабаб бўладиган ўзига хос вазиятларни сезганмисиз, масалан, болани безовта қиладиган бир талай омиллар унга таъсир қилувчи гавжум, шовқинли жойлар (масалан, дўконлар)га бориш? боланинг оч қолганида, чарчаганида, зерикканида, асабийлашганида ва ҳаяжонланиб кетганидаги йиғлашлари ўртасида фарқ борми? масалан, чақалоқларнинг кўпчилиги агар улар ҳаддан зиёд ҳаяжонланиб кетган бўлсалар ва мавжуд стрессли вазиятдан дам олишга муҳтож бўлсалар, ўгирилиб, белларини букчайтириб оладилар (бу безовталик ва йиғидан ташқари). яқин ўртада боланинг атрофида у ўзини олдингидан кўра камроқ ҳимояланган ҳис этишига сабаб бўлувчи бирон бир ўзгаришлар рўй бердими? балки уни яқин орада болалар кроватидан катталар кроватига ўтказишгандир ёки унинг бобоси ва бувиси узоқ муддат меҳмон бўлгач, қайтиб кетишгандир? аксарият ҳолларда тез аччиғланиш (овқатланишдан кейин ва уйқуга ётқизилганида янада кучаяди), белни букчайтириш, оёқларни …
5 / 31
шлиғидаги санчиқлар мутлақо соғлом болада ҳам назорат қилиб бўлмайдиган йиғига сабаб бўлади. агар бола ҳали 5 ойга тўлмаган бўлса ва у уч ҳафтадан кўпроқ вақтдан буён ҳафтасига уч ёки ундан кўпроқ кун ичида кунига уч соатдан кўпроқ вақт мобайнида йиғлаётган бўлса, у санчиқлардан азият чекаётган ҳисобланади. баъзан қаттиқ йиғи газлар тўпланганлиги ёки овқатга бўлган аллергия билан боғлиқ бўлади. газлар санчиқларни келтириб чиқармасада, боланинг организмида одатдагинга қараганда кўпроқ газ йиғилиши мумкин, чунки бола йиғи давомида кўп ҳаво ютган бўлади. янги туғилган чақалоқлар орасида кенг тарқалган муаммолар уйқу 12 ўз-ўзини баҳолаш: саккиз ҳафталик қизалоқнинг ота-онаси у ҳали ҳам керакли вақтда ухлашни ўрганолмаётганидан ҳавотир- далар. чақалоқнинг бувиси ота-онага боланинг йиғи- сига эътибор бермаслик ва “йиғлаб олишига” имкон беришни маслаҳат берди. у ўғли ва келинига агар ҳар сафар бола йиғлаганида уни қўлга кўтарадиган бўлсалар, бола эрка бўлиб ўсишини уқтирди. у бола ўзи тинчланишни ва ўз вақтида ухлашни ўрганиши лозимлигини айтди. ота-она сиздан маслаҳат сўрашмоқда. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 31 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ota-onalar tarkibiy modul"

powerpoint presentation ота-оналарнинг кенг тарқалган хавотирлари мазкур модулни якунлагач, сиз қуйидагиларга қодир бўласиз: 2 болалар тарбиясидаги баъзи бир кенг тарқалган муаммоларни таърифлаш ҳамда улар билан бола улғайишининг турли хил босқичлари ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиш; ота-оналарни болалар ва оилалар манфаати йўлида сиз билан ҳамкорлик қилаётган шериклар сифатида қабул қилиш. кичик ёшдаги болаларга ўз хис-туйғулари ва феълларини мустақил равишда назорат қилишни ўрганишга ёрдам бераётган ота-оналарни қўллаб-қувватлаш. ота-оналар билан айнан ота-оналар орасида кенг тарқалган муаммоларни ечишда ёрдам берувчи маълумотлар ва услубларни баҳам кўриш. бундайларга боланининг ривожланиш даражаси ва муайян ҳаётий вазиятга мос келувчи услублардан фойдаланган ҳолда уни ухлаш/дам олишдан о...

Этот файл содержит 31 стр. в формате PPTX (1,1 МБ). Чтобы скачать "ota-onalar tarkibiy modul", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ota-onalar tarkibiy modul PPTX 31 стр. Бесплатная загрузка Telegram