shanxay hamkorlik tashkilotining samarkand sammiti

PPT 19 pages 2.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
презентация powerpoint шанхай ҳамкорлик ташкилотининг самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик шавкат мирзиёев, ўзбекистон республикаси президенти тошкент – 2022 йил республика маънавият ва маърифат маркази ўзбекистоннинг шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда. “тарихий эврилиш” палласи бугунги кун ҳақиқати халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётгани бугунги кун ҳақиқатидир. дунёнинг турли нуқталарида давом этаётган қуролли можаролар савдо ва инвестиция оқимларини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммоларини янада кескинлаштирмоқда. бу эса ўз навбатида геосиёсий қарама-қаршиликларга рағбат бериб, “блокларга мансублик” стереотипларининг қайта туғилиш хавфини юзага келтирмоқда. глобал муаммолар шу билан бир қаторда, глобал иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурслари танқислигининг ортиши, биохилма-хилликка путур етиши ҳамда хавфли юқумли касалликлар тарқалиши жамиятларимизнинг заиф томонларини янада яққолроқ кўрсатиб бермоқда. бу муаммолар …
2 / 19
амлакатга раҳна соладиган таҳдид ва хатарларга қарши умумий саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш ва сафарбар этиш барчамиз учун бирдек манфаатлидир. дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омилидир. айнан шундай ёндашув замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, янги хавф-хатар ва ижтимоий ларзалардан ҳимояланиш учун энг аниқ, мақбул ва самарали йўл ҳисобланади. муваффақиятли минтақавий ҳамкорлик модели энг муҳим восита барчанинг ва ҳар бир томоннинг манфаатларига жавоб берадиган халқаро ҳамкорликни кўп томонлама институтларсиз амалга ошириб бўлмайди. ушбу институтлар фаолиятидаги муайян камчиликларга қарамасдан, улар минтақавий ва глобал миқёсда давлатлараро ҳамкорликнинг энг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилишда давом этмоқда. шҳт – энг ёш сиёсий институт кўп томонлама фаолиятга асосланган энг ёш институтлардан бири – шанхай ҳамкорлик ташкилоти айнан мана шундай мақсад ва вазифаларни кўзлайди. тарихан қисқа даврда шҳт катта йўлни босиб ўтиб, глобал сиёсий ва иқтисодий тизимнинг ажралмас қисмига айланди, деб қатъий ишонч билан айтиш мумкин. шҳт фаолияти тамойиллари шҳтнинг халқаро ташкилот сифатидаги жозибадорлиги …
3 / 19
одий аҳамияти шҳт маконидаги давлатларнинг юксак инсоний, интеллектуал ва технологик салоҳиятга, жадал ривожланаётган иқтисодиётларга ва ҳали тўлақонли фойдаланилмаган табиий захираларга эга экани ташкилотнинг иқтисодий аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади. бугунги кунда шҳтга аъзо давлатлар ялпи ички маҳсулотининг умумий ҳажми жаҳон кўрсаткичининг қарийб чорак қисмини ташкил қилмоқда. бу эса эндигина 20 ёшга тўлган ушбу минтақавий ташкилот томонидан дунёнинг барқарор ривожланишига қўшилаётган ҳиссасининг салмоғи юксак эканидан далолат беради. ўзбекистоннинг шҳтдаги раислиги: биргаликда ривожланиш орқали умумий муваффақият сари ҳамкорликнинг янги уфқлари ўзбекистон республикаси шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишдек масъулиятли вазифани ўз зиммасига олгач, асосий эътиборни ҳамкорликнинг янги уфқларини очиш ва ҳар бир иштирокчи мамлакатнинг фойдаланилмаган резервларини ишга солиш орқали ташкилотни жадал ривожлантириш стратегиясига қаратди. бизнинг асосий шиоримиз “ҳар биримиз кучли бўлсаккина шҳт кучли бўлади”. уни амалда рўёбга чиқариш йўлида ташкилотни янада кучли ва халқаро ҳамкорларимиз учун янада жозибадор бўлишига эришиш учун жиддий ҳаракат қилдик. шҳт учун янги кун тартиби йил давомида ўтказилган саксондан …
4 / 19
янги тарихий босқичида турган шҳт учун катта истиқболга эга бу йўналишлар ўзбекистоннинг раислиги даврида тайёрланган ўттиздан ортиқ концептуал дастур, келишув ва қарорларда ўз аксини топди. шҳт маконининг ажралмас қисми бугун шҳт доирасида шаклланган мана шундай ижобий ва муваффақиятли тажрибадан афғонистонни ривожлантириш масаласида ҳам фойдаланиш ўта муҳим ва долзарбдир. шак-шубҳасиз, афғонистон шҳт маконининг ажралмас қисми саналади. бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож. шҳтнинг маънавий бурчи янги тинчлик миссияси асрлар давомида глобал миқёсдаги давлатлар ва минтақавий куч марказлари ўртасидаги қарама-қаршиликларда буфер ролини ўтаб келган афғонистон эндиликда марказий ва жанубий осиёни боғловчи кўприк вазифасини бажаришдек янги тинчлик миссиясида ўзини намоён этмоғи лозим. афғонистонга биргаликда ёрдам қўлини чўзишимиз, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, минтақавий ва глобал тараққиёт жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашишимиз ва шу орқали ушбу давлатнинг кўп йиллик инқироздан чиқиши учун қулай шароит яратиб бериш бизнинг маънавий бурчимиздир. намунавий ҳамкорлик рамзи бундай ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликнинг намунавий рамзи сифатида трансафғон коридорининг …
5 / 19
амкорлик ташкилоти тарихида муваффақиятнинг яна бир саҳифасини очишига шубҳа йўқ. самарқанднинг шонли тарихий мероси бунга хизмат қилади. кўп асрлар мобайнида бу шаҳар европадан хитойгача бўлган мамлакатларни мустаҳкам ришталар билан боғлаб, шимол ва жанубни, шарқ ва ғарбни ягона чорраҳада туташтирган. ўзига хос намуна шҳтнинг самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўла олади. энг қулай ва мақбул майдон бугун замонавий ва жадал ривожланаётган инфратузилмаларга эга бўлган самарқанднинг бундай ноёб жиҳатлари уни минтақавий ва глобал хатарларни биргаликда муҳокама қилиш, бу борада зарур ечимларни излаб топиш учун энг қулай ва мақбул майдонга айлантирмоқда. бахтнинг бир бўлаги азал-азалдан самарқанд турли ғоя ва билимлар “қайнаган” макон бўлиб, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари мужассам бўлган. бу табаррук заминда яшайдиган ҳар бир одам, яхши қўшни – бу …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "shanxay hamkorlik tashkilotining samarkand sammiti"

презентация powerpoint шанхай ҳамкорлик ташкилотининг самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик шавкат мирзиёев, ўзбекистон республикаси президенти тошкент – 2022 йил республика маънавият ва маърифат маркази ўзбекистоннинг шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда. “тарихий эврилиш” палласи бугунги кун ҳақиқати халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётгани бугунги кун ҳақиқатидир. дунёнинг турли нуқталарида давом этаётган қуролли можаролар савдо ва инвестиция оқимларини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш б...

This file contains 19 pages in PPT format (2.6 MB). To download "shanxay hamkorlik tashkilotining samarkand sammiti", click the Telegram button on the left.

Tags: shanxay hamkorlik tashkilotinin… PPT 19 pages Free download Telegram