mikrobiologiya, virologiya, va immunologiya

PPT 37 sahifa 8,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 37
лекция №1 маъруза №1 микробиология, вирусология ва иммунология фани,унинг максади ва вазифалари. микроорганизмларнинг морфологияси. микроорганизмлар морфологияси микроорганизмларни 1923 йилда берги классификацияси бўйича: бактериялар, вируслар, спирохеталар, риккетсиялар, хламидиялар, микроплазмалар, актиномицетлар, замбуруғлар, содда ҳайвонлар. микробиология фанини ўрганиш ҳар бир соҳадаги шифокор учун зарурдир. юқумли касалликларни келтириб чиқаришда микроорганизмларнинг роли каттадир. буларни микробиологик усулларда текшириб, тўғри диагноз қўйиб даволашда даволовчи шифокорлар учун аҳамияти каттадир. бактериялар - (юнонча сўз бўлиб, bacterion-таёқча демакдир) бир ҳужайрали, хлорофилсиз микроорганизмлар бўлиб, асосан бўлиниб кўпайиш хусусиятига эга. бактериялар бир-бирларидан шаклига, суртмада жойланишига, катта-кичиклигига қараб фарқланади. шаклига қараб бактериялар: 1.шарсимон, 2.таёқчасимон (цилиндрсимон), 3. эгри, бурама бактерияларга бўлинади. биологик ашёдан суртма тайёрланганда: 1.микрококклар 2.диплококклар 3.тетракокклар 4.стафилакокклар 5.стрептококклар 6.сарциналарга бўлинади. катта-кичиклигига қараб (размер) бактериялар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а)жуда майда- 0,1 - 1,0 мкм (кўкйўтал қўзғатувчиси) б)майда- 1,2 мкм (бруцуллёз, туляремия қўзғатувчиси) в)ўртача- 10 мкм (ичак таёқчаси ва бошқалар) г)катта, йирик-10 мкм, ундан юқори (куйдирги касаллигини қўзғатувчиси) таёқчасимон бактериялар суртмада: суртмада жойлашишига қараб: …
2 / 37
ни морфологик белгисини ўрганиб, шу касалликка диагноз қўйишда хизмат қилади. шуни эсда сақлаш керакки. баьзи холларда ташқи муҳит таъсирлари натижасида бактериялар ўз шаклини ўзгартиради, бу ҳодисани полиморфизм ҳодисаси деб аталади. бактерияларнинг бу хусусияти микробиология фанининг амалий машғулотида катта аҳамиятга эгадир. микроорганизмлар асосан макроорганизмга нисбатан улар бўлинади: сапрофитларга шартли патогенларга патогенларга ижобий уларнинг роли салбий бактерияларнинг структураси, кимёвий таркиби, ўлчамлари, микробиологик амалиётдаги аҳамияти. бактерия ҳужайрасининг тузилиши электрон микроскоп ва кимёвий текширишлар ёрдамида аниқланади. прокариотлар гаплоид организмлар бўлиб, уларда митохондрия ва гольжи аппарати йўқ. улар хужайра девори, цитопл мембрана, таркибида турли хил киритмалар бўлган цитоплазма, органеллалар (мезосома, рибосома, полисома) нуклеоид ва бошқа элементлардан ташкил топган мураккаб тузилишга эга бўлган спора, капсула, харакатланиш органеллаларидан иборат. бактерия қобиғи бу цитоплазматик мембрана, ҳужайра девори ва капсула кавати, айрим бактерияларда ҳақиқий капсуладан ташкил топган. ҳужайра девори қалинлиги 10-35 нм, таркиби асосан пептидогликан, муреин, мукопептиддан иборат. девор микроб ҳужайрасини атроф муҳитдан ажратиб туради ва унинг шаклини сақлайди. …
3 / 37
оддаларнинг ҳужайра ичига ўтиб алмашинув маҳсулотларининг ташқарига чиқиб туришини таъминлайди. молекулалари унча катта бўлмаган сув, глюкоза, аминокислоталар, ёғ кислоталар ҳужайра девори орқали осон ўтади. цитоплазмада асосан хужайра органеллалари жойлашади. кўпгина бактериялар цитоплазмаси коллоид ҳолатда бўлиб, сув, оқсиллар, углеводлар, липоидлар, минерал тузлар аралашмасидан иборат. тиниқ сувсимон, сал ёпишқоқ цитоплазматик мембрана билан ўралган бўлади. мезосомалар хужайра деворининг цитоплазмага ботиб кириши натижасида хосил бўлиб -митохондриялар вазифасини ўтайди. бактериялар ҳужайрасининг асосий қисми бўлиб, улар ҳужайранинг бўлиниши ҳамда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади. рибосомалар цитоплазмада диаметри 100-200 а га тенг бўлган рибонуклеопротеид доначалари мавжуд. рибосомалар рнк ва оқсилдан иборат бўлиб бактериялар цитоплазмасида эркин холда ётади. рибосомалар сони ҳар бир ҳужайрада 100 тагача ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. бактериялар протоплазмасида рибосомал рнк (ррнк) дан ташкари информацион рнк (ирнк) ҳам бўлади. нуклеоид прокариотларда ядро вазифасини бажаради, аммо тузилиши ва кимёвий таркибига кўра эукариотлар ядросидан фарқ қилади. нуклеоидда ядро мембранаси ва хромосома бўлмайди. унинг таркибида асосий оқсил – …
4 / 37
, 2 чи гуруҳ тадқиқотчиларининг фикрича кўп сув тўпланганда хосил бўладиган тузилмалардир. бактерияларнинг капсула хосил қилиши айрим бактериялар турли омиллар таъсирида кўплаб шилимшиқ модда ишлаб чиқариб ҳужайрани қоплайди. баъзи микроблар фақат одам ёки ҳайвон организмига тушганда капсула хосил қилади. булар пневмококклар, куйдирги, қорасон қўзғатувчиларидир. бошқалари (капсулали бактериялар гуруҳи вакиллари) доимо озиқ муҳитда ҳам капсула хосил қилади. капсула микроб ҳужайрасини ҳимоялайди, уларга фагоцит ҳужайралар, антителолар сезиларли даражада таъсир қилмайди. айрим бактериялар (стафилококк, стрептококк, буғма қўзғатувчиси ва бошқалар) микрокапсула хосил қилади, буни фақат электрон микроскоп ёрдамида аниқлаш мумкин. углеводи мўл бўлган озиқ муҳитларда кўпгина бактериялар микрокапсула, сапрофит бактериялар эса бир неча бактерия ҳужайра учун умумий бўлган капсула хосил қилади. бундай бактериялар зооглеялар дейилади. споралар. спора хосил қилиш таёқчасимон бактерия бацилла ва клостридийларга хос бўлиб, бу ҳодиса ташки муҳитнинг ноқулай шароитига тушганда (масалан, ҳароратнинг ўзгариши, озиқ муҳит етишмаслиги, культуранинг қариши, турли кимёвий моддалар таъсир этиши) рўй беради. споралар турли омиллар таъсирига чидамли бўлиб, …
5 / 37
йиб қолишига боғлиқ. споралар атроф муҳитда, анабиоз тарзда йиллаб яшаши мумкин. шароит яхшиланса, яъни озиқ муҳит, иссиқлик, намлик етарли бўлса, 4-5 соат давомида спора вегетатив шаклга ўтиб, микроб яна фаолиятини давом эттираверади. споралар бактериялар танасида жойлашишига қараб 3 гуруҳга бўлинади: 1-марказий; 2-субтерминал – таёқчанинг бир учига яқин жойлашган; 3-терминал - таёқчанинг энг учида жойлашган споралар. спора хосил қилувчи патоген бактериялар (куйдирги, қоқшол, газли гангрена қўзғатувчилари) одам ва ҳайвон организмида спора хосил қилмайди. бу жараён фақат организмдан ташқарида кислород етарли миқдорда бўлган муҳитда руй беради. чунки бу микроблар облигат ва факультатив анаэроблар ҳисобланади. капсула баъзи бир микроорганизмлар ташқи муҳит кучларининг таъсиридан ҳимояланиш мақсадида ҳужайра деворини ўраб турувчи кучли шилимшиқ модда хосил қилишади. капсула асосан полисахарид мукополисахарид ёки полипептидлардан ташкил топган. асосан бактерия капсуласини компонентлари полисахарид ва сувдан иборатдир. шунинг учун ҳам бактерия капсуласини аниқлашда ишлатиладиган бўёқларни капсула яхши қабул қилмайди, яъни бўялмайди бактерия капсуласини қалинлиги ҳар хил бўлиб микрометр бўлакчаларидан то …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 37 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mikrobiologiya, virologiya, va immunologiya" haqida

лекция №1 маъруза №1 микробиология, вирусология ва иммунология фани,унинг максади ва вазифалари. микроорганизмларнинг морфологияси. микроорганизмлар морфологияси микроорганизмларни 1923 йилда берги классификацияси бўйича: бактериялар, вируслар, спирохеталар, риккетсиялар, хламидиялар, микроплазмалар, актиномицетлар, замбуруғлар, содда ҳайвонлар. микробиология фанини ўрганиш ҳар бир соҳадаги шифокор учун зарурдир. юқумли касалликларни келтириб чиқаришда микроорганизмларнинг роли каттадир. буларни микробиологик усулларда текшириб, тўғри диагноз қўйиб даволашда даволовчи шифокорлар учун аҳамияти каттадир. бактериялар - (юнонча сўз бўлиб, bacterion-таёқча демакдир) бир ҳужайрали, хлорофилсиз микроорганизмлар бўлиб, асосан бўлиниб кўпайиш хусусиятига эга. бактериялар бир-бирларидан шаклига, сур...

Bu fayl PPT formatida 37 sahifadan iborat (8,0 MB). "mikrobiologiya, virologiya, va immunologiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mikrobiologiya, virologiya, va … PPT 37 sahifa Bepul yuklash Telegram