тўқима ўсишининг патофизиологияси

PPT 58 pages 874.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 58
лекция лекция 6 тўқима ўсишининг патофизиологияси доц. шарипова п.а. режа: 1. тўқималар ўсишининг ўзгариш турлари. 2. ўсмалар ва уларга хос хусусиятлар ва ўсмаларни экспериментда ўрганиш йўллари. 3. ўсмалар этиологияси. 4. ўсмаларни патогенези. а) хужайраларни нормада бўлиниш механизмлари. б) ўсмалар ривожланишини босқичлар. в) канцерогенез ҳақидаги назариялар. 5. ўсмалар атипизми. адабиётлар: 1.gary d.hammer, stephen j.mcphee. pathophisiology of disease. 7-th edition. mcgrow hill education, lange. new work, 2014 2.stefan silbernagl, florian lang. color atlas of pathophysiology. 2000. thieme 3.vinay kumar, abul k.abbas, jon c.aster. robbins basic pathology (9th edition), 2013. 4. barbara l. bullock. pathophysioloqy. adaptation and alteration. lippincott. philadelphia. new york. 1996. 5. н.х.абдуллаев, х.я.каримов. "патофизиология ". тошкент,1998. 6. n.н.abdullaev, н.ya.karimov, b.u.iriskulov. «patofisiologiya». toshkent, 2010. 2/// bet. 7. r.k.azimov. patofisiologiya. toshkent, 2010. 267 вet. 8. р.к. азимов. патофизиология. тошкент, 2008, 2010, 297 бет. тўқима ўсишининг бузилиши гипобиотик (атрофия) гипербиотик (гипертрофия, гиперплазия, регенерация ва ўсма) жараёнлар гиперплазия бу тўқима структура элементларини янгидан ортиқча …
2 / 58
жайралар ичидаги киритмалар катталашади. б) нейрогуморал, гормонал гипертрофия. унинг турлари: физиологик (хомиладорларда сут безлари) ва патологик (акромегалия, гигантизм, простата безини гипертрофияси). регенерация бу хаёт давомида организм структу-расини янгиланиши ва патологик жараёнлар оқибатида йўқотилган структурасини тикланишидир. уни физиологик ва репаратив турлари бор. регенерацияни организмдаги тўрлари: 1. кўмикда, тери ва шиллиқ пардаларда ва суякда: - физиологик регенерация - бу хужайра таркибини доимо янгиланишидир; - репаратив регенерация - бу деффектни бутунлай тикланишидир. 2. жигар, буйрак, эндокрин безлари, ўпка ва б.к. - физиологик регенерация секин боради, - репаратив регенерация (шикастланишда) хужайраларни бўлиниши ва сақланиб қолган хужайраларни гипертрофияси хисобига. 3. марказий нерв системаси, миокард хужайралари митотик бўлинмайди. шикастланганда тикланиш сақланиб қолган хужайраларни органелларини катталаниши хисобига бўлади (яни хужайра ичи регенерацияси). ўсма бу тўқималарни махаллий ўсиб кетиши бўлиб атипик паренхима ва оддий стромадан иборат бўлиб бир куртакдан ўсадиган ва тарқаладиган патологик жараёндир (р. петров). ўсма бу ўсиши (+), шаклланиши (-) бўлган жараёндир. xx аср давомида ўсмаларни …
3 / 58
та кўкрак бези ўсмасини қисқичбақага ўхшагани учун рак деб аталган. 1775 йилда лондондаги мўри тозаловчи-ларни ярғоғи терисида рак ривожланиши ёзилган. 1. индукция йўли билан ўсмаларни хосил қилиш. а) химиявий моддаларни юбориш билан. 1915 йиода япониялик ишикава ва ямагивалар қуёнлар терисига 6 ой давомида кўмир смола­сини суриб терида ракни хосил қилганлар. б) вируслар билан ўсмаларни хосил қилиш. 1908 йилда эллерман ва банглар товуқлар лейкозини биридан иккинчисига хужайрасиз фильтратларини юбориб (вируслар оркали) лей­козлар ўтишини кўсатдилар. 1910 йилда роуз товуқлар саркомасини касаллардан, соғларига хужайрасиз фильтратлар оркали ўтказиш мум­кинлигини, шоуп эса қуёнлар папилломасини шундай йўл билан ўтка­зиш мумкинлигини кўрсатдилар. биттнер эса юқори ракли сичқонлар сутида рак чақирувчи фактор борлигини исботлади (биттнернинг сут омили). 2. эксплантация усули - бу ўсмаларни тўқималар культурасида ўстириш усули билан ўсмаларни ўстириш. 3. физик омиллар - ионловчи радиация: ультрафиолет нурлар, радиация нурлари, рентген нурлари билан ўсмаларни чақириш. ўсмалар этиологияси канцероген омиллар: 1. кимёвий канцероген омиллар. 5-6 млн кимёвий бирикмалар бор. …
4 / 58
р (онковируслар). а) афлотоксинлар - aspergilus flavus замбуруғи ҳосил қилувчи моддалар ва у баъзи озиқ маҳсулотларида ҳам бўлади (айниқса, ерёнғоқда); б) онковирус - (юноча onkos - ўсма ва лот. virus - заҳар) ўсма ҳосил қиладиган вирус. онковируслар маркази ва ундан четроқда жойлашган нуклеотидлардан ҳамда оқсил кобиғидан ташкил топган. онковируслар таркибидаги нуклеин кислота турига кўра икки турга бўлинади: 1. ўзида рнк тутган онковируслар - лейкоз-саркоматоз мажмуи вирусларидир, улар қушлар ва сут эмизувчиларда саркома ва лейкозларни ҳосил қилади. 2. ўзида днк тутган онковируслар: - папова гуруҳи вируслари, люкке вируси, эпштейн-барр вируси; в) айрим гормонлар - андроген ва эстерогенлар кўп бўлса. уларни кимёвий тузилиши канцерогенларга ўхшайди. 3. физик канцероген омиллар: а) қуёш ва ультрабинафша нурлар радиацияси. ер юзида тарқалишига кўра қуёш радиацияси энг биринчи ўринда турадиган "канцероген" ҳисобланади; б) ионловчи радиация. канцероген омилларнинг хоссалари - хужайра геномига тўғри ёки билвосита таъсир қилаолади. кимёвий моддалар таъсир қиладиган жойи гуаниндир; - ички ва ташқи тўсиқлардан …
5 / 58
репликаза таъсирида 1 мол днк дан 2 мол днк хосил бўлади. 2. транскрипция - яъни днк тузилишини рнк га ўтказиш ва мрнк хосил бўлиши. бу днк га боғлик рнк полимераза таъсирида бўлади. хужайра бўлинишини бошланиши хужайрани бўлиниш инициатори (хби) пайдо бўлишидан бошланади. ўсмалар патогенезини асосий звеноси бу ўсма хужайраларида экспрессия бўладиган онкогенларнинг таъсири билан боғлиқдир. хозирги кунда 50 дан ортиқ онкогенлар топилган. кўпчилик онкогенлар нормал хужайралар протоонкогени кўринишини ўзгарган гомологидир. хужайра пролиферациясини идора этилиши нор­мада пролиферация учун хужайра рецепторларига ўстирувчи факторлар (ўф) таъсир қилиши керак. кўпгина ўфлар хужайра протоонкогенларини чекланган физиологик экспрессиясининг махсулоти деб хисобланадилар. м.: тромбоцитлардаги ўстирувчи фактор - тўф протоонкоген с-sis ни махсулоти бўлиб уни гомологи v-sis маймунлар саркомаси вирусини онкогенидир. v-sis - кодловчи трансформация қилувчи онкооқсил тўф га жуда ўхшайди. лекин тўф v-sis ни онкооқсилидан фарқи шундаки у таъсир қилаётган хужайраларини қўшимча факторлар бўлмаса трансформация кила олмайди. бу холат кўпгина физиологик махсулотларни с-протоонкогенлар (протоонкооқсилар) ва хужай-раларни ўсмага …

Want to read more?

Download all 58 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тўқима ўсишининг патофизиологияси"

лекция лекция 6 тўқима ўсишининг патофизиологияси доц. шарипова п.а. режа: 1. тўқималар ўсишининг ўзгариш турлари. 2. ўсмалар ва уларга хос хусусиятлар ва ўсмаларни экспериментда ўрганиш йўллари. 3. ўсмалар этиологияси. 4. ўсмаларни патогенези. а) хужайраларни нормада бўлиниш механизмлари. б) ўсмалар ривожланишини босқичлар. в) канцерогенез ҳақидаги назариялар. 5. ўсмалар атипизми. адабиётлар: 1.gary d.hammer, stephen j.mcphee. pathophisiology of disease. 7-th edition. mcgrow hill education, lange. new work, 2014 2.stefan silbernagl, florian lang. color atlas of pathophysiology. 2000. thieme 3.vinay kumar, abul k.abbas, jon c.aster. robbins basic pathology (9th edition), 2013. 4. barbara l. bullock. pathophysioloqy. adaptation and alteration. lippincott. philadelphia. new york. 1996. 5. н....

This file contains 58 pages in PPT format (874.5 KB). To download "тўқима ўсишининг патофизиологияси", click the Telegram button on the left.