драматург калидаса

DOC 155,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662752527.doc драматург калидаса драматург калидаса режа: 1. «шакунтала» асари вужудга келиш тарихи 2. драматург калидаса 3. шоир бҳаратрихари ижоди 1789 йили инглиз судьяси вильям джонс ост-индия компаниясида хизмат қилаётганида санскрит тилини ҳам ўрганади ва калидасанинг «шакунтала» номли асарини инглиз тилига таржима қилади. ушбу инглиз тилидаги асарни 1791 йили немис сайёҳи, олими ва инқилобчиси георг форстер немис тилига ўгиради. ўз таржимасининг бир нусхасини у гётега юборади ва гёте бу асарга юқори баҳо беради. 1792-1793 йилларда рус ёзувчиси н.м. карамзин журналда «шакунтала» асарининг тўрт қисмининг таржи​масини нашр эттиради ва унга каттагина кириш сўзи ёзади. у шундай деб ёзган эди: «ижодий руҳ фақат европани эмас балки бутун дунёни кезади. у бутун жаҳон гражданидир. инсон ҳамма ерда ҳам инсондир. унинг юраги ҳамма ерда ҳам бир хилда ҳис этади. ўз юрак кўзгусига бутун еру ( осмонни сиғдира олади. асарнинг деярли ҳар бир саҳифасида шеъриятнинг гўзал тимсолини, юракнинг нозик ҳис қилиш қудратини, май ойининг майин шамолидек …
2
са яшаган давр эса унинг асарларининг тили ва воқеалари асосида аниқланган. унга кўра калидаса гупталар империяси даврида яшаган деб тахмин қилинади. гупталар империяси эса, маълумки, шимолий ҳиндистонда эрамизнинг v-vi асрларида ҳукмронлик қилган сулола. европалик мутахассислар ҳам калидаса яшаган давр масаласида ҳинд мутахассислари фикрига қўшиладилар. ушбу фикрни калидаса ижоди билан яқин​дан танишган ҳинд адабиётшунос олими бхагаватшаран упадхяй ҳам илмий тадқиқотлар асосида тасдиқлаб берган. гупталар империяси даври ҳиндистонда «олтин давр» номини олган. гупталар империяси ҳукмронлик қилган даврда ҳиндистонда ҳар бир соҳа ўзининг ривожланиш чўққисига етган. чунки гупталар илм-фан, архитектура ва маданиятнинг ривожланишига барча шарт-шароитларни яратган. бу даврда, асосан, математика, астрономия, тиббиёт (медицина) фанлари, грамматика бўйича қонун-қоидалар китоби, санъат ва адабиёт ҳамда архитектура ривожланган. буюк грамматика мутахассиси патанжали, алгебра асосчиси арьябхатта, астроном брахмагупталар айнан шу даврда яшаб ижод этган. ҳозирги ҳиндистон​нинг кўпгина архитектура ёдгорликлари айнан гупталар даврида бунёдга келган ва бугунги кунда ҳинд маданияти ва архитектурасининг ўлмас ёдгорликлари сифатида тан олинади. улар ( …
3
сарларидан олинган маълумотлардир. ривоятларга кўра у камбағал оиладан чиққан саводсиз, лекин жуда эътиқоди кучли чўпон бўлган. унинг асл исми ҳам номаълум, калидаса унинг тахаллуси. ривоятларда айтилишича, бир кун у «кали ман» ( «қора она» (яъни, парвати маъбудасининг бир тажассуми) ибодат​хонасида ухлаб қолади ва кечаси кали ман маъбудаси унинг миясига барча билимларни киритиб қўяди. эрталаб турганида у ўзининг билимдонлигидан ҳайратда қолиб ўзини «кали ман қули» деб ҳисоблаб калидас исмини олади. бошқа ривоятларга кўра у элчилик ҳам қилган. калидаса ҳиндистон жуғрофияси ва табиатини шунчалик яхши билганки, уни қаерда туғилиб, қаерда ўсганини аниқлаб бўлмаган. чунки у асарларида ҳиндис​тоннинг ҳар бир бурчагини шунчалик усталик билан тасвирлагнки, уни ўқиган китобхонга, беҳосдан, калидаса шу ерда ўсиб ( улғайган деган фикр келади. айниқса, унинг «мегхадута» («хабарчи булут») ва «ритусамҳара» («йил фасллари») номли асарларида ҳиндистоннинг ҳар бир қишлоқ ва шаҳарлари барча икир-чикирларигача аниқ тасвирлаган. ҳинд драматургияси саҳнасига кўптиллиликни олиб кирган драматург ҳам калидасадир. чунки унинг драмаларида ҳар бир …
4
кўп асарлар топилган, лекин мутахассислар калидаса қаламига мансуб жами еттита асарни тан оладилар. бу қуйидаги лиро-эпик пьесалар: 1. шакунтала ( шакунтала. 2. ритусамҳара ( йил фасллари 3. мегхадута ( хабарчи булут 4. малявика агнимитра ( малявика ва агнимитра 5. кумарасамбхава ( ўғилнинг туғилиши 6. викрамурваши ( қаҳрамонлик билан қўлга киритилган урваши 7. рагхуванша ( рагху авлоди. калидаса ўз ижодида қадимий ҳинд адабиётига энг кўп таянган адиб. у аввал қадимий давр адабий меросини ўрганиб чиққан ва улардан таъсирланган ҳолда ўзининг шоҳ асарларини яратган. айниқса ҳинд эпослари унда катта қизиқиш уйғотганини асарлари сюжетида кузатишимиз мумкин. унинг шундай асарларидан бири бу «шакунтала» драмасидир. «шакунтала» («shakuntala») калидасанинг шоҳ асар бўлиб у жаҳон миқёсида донг таратган асар. «шакунтала» драмасининг сюжети «махабҳарата» эпосидан олган. драма бҳарат шоҳининг дунёга келиши билан боғлиқ афсонавий ҳақиқат асосида яратилган. драма санскрит тилида яратилган, кейинчалик у жуда кўп маҳаллий ҳинд тилларига таржима қилинган ва унинг санскритча варианти деярли йўқолиб кетган. драманинг …
5
канвани сўраб келади. душянта ҳақида уй-хаёлларга берилиб кетган шакунтала авлиёнинг кирганини ҳам сезмай қолади. бундан ғазабланган авлиё ундан норози бўлиб «ким ҳақида ўйлаб уйга келган меҳмонни сезмаган бўлсанг, у ҳам сени шундай унутиб юборсин» ( деб дуоибад қилади. дуоибадга учраган шакунтала душянтани олти йил кўтади. дарҳақиқат авлиёнинг қарғиши таъсирида душянта ҳам уни унутиб юборган эди. ўғли олти ёшга тўлганида шакунтала отасидан оқ фотиҳа олиб ўз севгилиси юртига равона бўлади. у шаҳарга бориб дарҳол саройга йўл олади. сарой қўриқчиларига ўзини шоҳнинг аёли деб таништиради. бундан ғазабланган соқчилар бу хабарни шоҳга етказадилар. шоҳ жуда ҳайронлик билан «қайси қўрқмас аёл бундай ботирлик билан ўзини менинг аёлим деб айта олибди» ( деб ўйлаб аёлни кўришга қарор қилади. шакунтала шоҳ мени ва ўғлини кўриб жуда қувонса керак деган ҳаёл билан саройга йўл олади, лекин шоҳ на аёлни ва на ўз ўғлини таний олади. шоҳ ўзича: «уларни очлик ёлғон гапиришга мажбур қилган бўлса кераклар, ( деган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "драматург калидаса"

1662752527.doc драматург калидаса драматург калидаса режа: 1. «шакунтала» асари вужудга келиш тарихи 2. драматург калидаса 3. шоир бҳаратрихари ижоди 1789 йили инглиз судьяси вильям джонс ост-индия компаниясида хизмат қилаётганида санскрит тилини ҳам ўрганади ва калидасанинг «шакунтала» номли асарини инглиз тилига таржима қилади. ушбу инглиз тилидаги асарни 1791 йили немис сайёҳи, олими ва инқилобчиси георг форстер немис тилига ўгиради. ўз таржимасининг бир нусхасини у гётега юборади ва гёте бу асарга юқори баҳо беради. 1792-1793 йилларда рус ёзувчиси н.м. карамзин журналда «шакунтала» асарининг тўрт қисмининг таржи​масини нашр эттиради ва унга каттагина кириш сўзи ёзади. у шундай деб ёзган эди: «ижодий руҳ фақат европани эмас балки бутун дунёни кезади. у бутун жаҳон гражданидир. инсон ҳам...

Формат DOC, 155,0 КБ. Чтобы скачать "драматург калидаса", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: драматург калидаса DOC Бесплатная загрузка Telegram