to’g’rilagichli asboblar. to’g’rilagichli asboblar to’g’risida umumiy malumotlar

DOCX 365,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669067656.docx to’g’rilagichli asboblar. to’g’rilagichli asboblar to’g’risida umumiy malumotlar режа: 1. электрон тўғрилагичлар ва стабилизаторлар ҳақида умумий тушунча 2. тўғрилаш схемалари 3. бошқариладиган тўғрилагичлар 1. электрон тўғрилагичлар ва стабилизаторлар ҳақида умумий тушунча кўпчилик замонавий қурилмалар учун ўзгармас ток энергияси зарур. гальваник элементлар, аккумуляторлар, ўзгармас ток генераторлари, термоэлектрогенераторлар ва тўғрилагичлар ўзгармас ток манбаи бўлиб ҳисобланади. ўзгарувчан ток энергиясини ўзгармас ток энергиясига айлантириб берувчи қурилма тўғрилагич деб аталади. тўғрилагичлар бошқа ўзгармас ток манбалари билан солиштирилганда жиддий устунликка эга: тузилиши содда ва ишончли, фик юқори, узоқ муддатгача ишлайди. тўғрилагичнинг тузилиш схемаси 3.1-расмда келтирилган. 1-расм. тўғрилагичнинг тузилиш схемаси трансформатор-1 талаб этилган қийматдаги ўзгарувчан ток кучланишини ҳосил қилиш учун ишлатилади. тўғрилагич 2 ёрдамида ўзгарувчан ток кучланишини пульсацияланувчи ток кучланишига айлантирилади. фильтр 3 тўғрилагичдан чиққан пульсацияланган ток кучланишини силлиқлаш учун мўлжалланган. айрим ҳолларда тузилиш схемасида келтирилган баъзи қисмлар учрамаслиги мумкин, асосий элементлар бундан мустасно. масалан, тўғрилагич ток тармоғига трансформаторсиз уланиши ёки тўғрилагич фильтрсиз ишлатилиши мумкин. кўпинча тўғрилагич …
2
ғрилагичлардан фойдаланилади. замонавий тўғрилагичларда вентиль сифатида яримўтказгичли диодлар ишлатилади. электрон қурилмаларда бирор қийматли ўзгармас ток кучланишини бошқа қийматли ўзгармас ток кучланишига ёки бирор қийматли ўзгармас ток кучланишини бошқа қийматли ўзгарувчан ток қийматига айлантиришда кучланиш ўзгартиргичлардан фойдаланилади. 2. тўғрилаш схемалари бир ярим даврли тўғрилагичлар. актив юкламали бир ярим даврли тўғрилаш схемаси (3.2.а-расм) маълум бўлган тўғрилаш схемаларидан энг соддаси ҳисобланади. таҳлилни соддалаштириш мақсадида диод ва трансформаторни идеал деб ҳисоблаймиз, яъни диоднинг тўғри йўналишдаги қаршилиги нольга тенг, тескари йўналишдагиси эса чексиз, трансформатор чўлғамларининг актив ва реактив қаршиликларини нольга тенг деб ҳисоблаймиз. кучланишнинг биринчи ярим даври давомида трансформаторнинг иккиламчи чўлғамининг юқори қисми мусбат паст қисми эса манфий ишорага эга бўлсин. шунда диод vd нинг анодига мусбат, котодига манфий потенциаллар тушуви ҳосил бўлиб, диод очиқ ҳолатда бўлади ҳамда унинг қаршилиги нольга тенгдир. 2-расм. а) ярим даврли т¢ђирлагич схемаси. б) vd занжиридаги ток ва кучланишнинг график к¢риниши. трансформаторнинг иккиламчи чўлғамида ҳосил бўлган кучланиш u2 тўлиқлигича юклама …
3
нишдан 2,22 марта юқори бўлади. тўғриланган токни ўзгармас ташкил этувчиси i0 нинг қиймати қуйидаги формула билан аниқланади: (5) одатда u0 ва i0 ларнинг қийматлари асосида ҳисоблаш ишлари олиб борилади. агар тармоқ кучланиши u1 маълум бўлса, керак бўлган u0 кучланишни олиш учун трансформаторни транформация коэффициенти қуйидаги формула билан аниқланади: (6) схемадан кўринадики, кейинги ярим даврда диоднинг анодига манфий потенциал берилиши жараёнида диоднинг қаршилик қиймати чексиз бўлади ва занжирдан ток оқиб ўтмайди. бундай кучланишни тескари кучланиш дейилади ва унинг қиймати қуйидагига тенг: uтес =u2m = 3,14u0 (7) формуладан кўринадики, диодга тушаётган тескари кучланишнинг қиймати юкламадаги кучланишдан 3 марта катта бўлар экан. бир ярим даврли тўғрилагичларни ҳисоблашда диод турини танлаш муҳим аҳамиятга эгадир. диодни танлашда 2 та мақсад кўзда тутилади: биринчидан, тескари кучланиш таъсирига электрик чидамли бўлиши шарт яъни шундай турдаги диодни танлаш керакки, унинг тескари кучланишга чидамлилиги қуйидаги қийматда бўлиши керак: uтестах ≥uтес (8) унда, uтес ,max - диоднинг рухсат этилган тескари …
4
ташкил этувчиларнинг йиғиндисидан иборат бўлади. бу ташкил этувчиларнинг биринчи гармоникаси энг катта амплитудага эга бўлади. демак, бир ярим даврли тўғрилагич схемасида биринчи гармониканинг амплитуда қиймати қуйидаги тенгликка тенг бўлади: u1rm =1,57u0 (10) биринчи гармониканинг частотаси fr тармоқ частотаси fт га тенг бўлади. юкламадаги кучланишнинг пульсацияланиши пульсация коэффициенти билан характерланади: (11) бир ярим даврли тўғрилагич схемасининг пульсация коэффициенти 3.10 ва (3.11) формулаларга асосан қуйидаги тенгликка тенг бўлади: (12) формуладан кўринадики, тўғриланган кучланишга нисбатан биринчи гармониканинг амплитуда қиймати 1,57 марта катта бўлар экан. схемада трансформаторнинг иккиламчи чўлғамидан юкламанинг ўзгармас ташкил этувчи токи i0 оқиб ўтади. натижада, бу ток трансформатор ўзагини магнитлаб салт токини оширади. бу эса трансформаторнинг энергия исрофини ошишига ҳамда фик ини камайишига сабаб бўлади. трансформаторнинг салт токи ва энергия исрофини камайтириш учун трансформатор ўзагининг кўндаланг кесим юзасини орттириш керак. бу эса ўз навбатида тўғрилагичнинг ўлчамлари ва массасини ортишига олиб келади. трансформаторнинг бирламчи чўлғамидаги i1 токнинг амплитудаси ва шаклини аниқлаш учун …
5
иш керак. бундай қувватлар электротехникада ҳажмий қувват деб юритилиб ток ва кучланишларнинг эффектив қийматлари орқали аниқланади: s1 =u2i2 ; s1 =u1i1; sтр =0,5(s1 + s2) (15) бунда s2-иккиламчи чўлғамнинг ҳажмий қуввати, s1-бирламчи чўлғамнинг ҳажмий қуввати, sтр-трансформаторнинг ҳажмий қуввати. бир ярим даврли тўғрилагичларда иккиламчи чўлғамида ўзгармас ташкил этувчиси бўлганлиги сабабли бирламчи чўлғам қувватидан катта бўлади. шу сабабли трансформаторнинг ҳажмий қуввати ортади. бундай ҳол бир ярим даврли тўғрилагич схемаларининг камчилигидир. кўпинча, трансформаторлардан фойдаланиш коэффициенти катталиги ишлатилиб, у қуйидаги формула билан аниқланади: (16) бир ярим даврли схема учун s1=2,69р0, s2=3,49 р0, sтр=3,09 р0, kтр=0,324 га тенг бўлади. бу қийматдан кўринадики, трансформаторлардан фойдаланиш коэффициенти кичик. бир ярим даврли тўғрилагич схемаларида пульсация коэффициенти катта, трансформатор ўлчамлари ва массаси катта диодга тушаётган тескари кучланиш катта ҳамда трансформаторлардан фойдаланиш коэффициенти кичик бўлганлиги сабабли унинг тузилишининг содда бўлишига қарамай бу схема жуда кам ишлатилади. икки ярим даврли тўғрилагичлар. икки ярим даврли тўғрилагич схемаси 2 турли бўлади:  трансформатор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"to’g’rilagichli asboblar. to’g’rilagichli asboblar to’g’risida umumiy malumotlar" haqida

1669067656.docx to’g’rilagichli asboblar. to’g’rilagichli asboblar to’g’risida umumiy malumotlar режа: 1. электрон тўғрилагичлар ва стабилизаторлар ҳақида умумий тушунча 2. тўғрилаш схемалари 3. бошқариладиган тўғрилагичлар 1. электрон тўғрилагичлар ва стабилизаторлар ҳақида умумий тушунча кўпчилик замонавий қурилмалар учун ўзгармас ток энергияси зарур. гальваник элементлар, аккумуляторлар, ўзгармас ток генераторлари, термоэлектрогенераторлар ва тўғрилагичлар ўзгармас ток манбаи бўлиб ҳисобланади. ўзгарувчан ток энергиясини ўзгармас ток энергиясига айлантириб берувчи қурилма тўғрилагич деб аталади. тўғрилагичлар бошқа ўзгармас ток манбалари билан солиштирилганда жиддий устунликка эга: тузилиши содда ва ишончли, фик юқори, узоқ муддатгача ишлайди. тўғрилагичнинг тузилиш схемаси 3.1-расмда к...

DOCX format, 365,3 KB. "to’g’rilagichli asboblar. to’g’rilagichli asboblar to’g’risida umumiy malumotlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: to’g’rilagichli asboblar. to’g’… DOCX Bepul yuklash Telegram