ta'limni tashkil qilish shakllari va turlari. ta'lim mazmuni

PPTX 20 sahifa 1001,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
таълимни ташкил қилиш шакллари ва турлари таълимни ташкил қилиш шакллари ва турлари. таълим мазмуни. режа: 1. таълимда синф-дарс тизимининг вужудга келиши. 2. таълимни ташкил этиш шакллари. 3. таълим мазмунини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар. 4. ўқув адабиётларининг шакллари ва турлари хvii асрда ян амос коменский томонидан “буюк дидактика” асарида синф-дарс тизимини назарий жиҳатдан асослаб берилган. олим педагогикага ўқув йили, ўқув куни, дарс, машғулотлар орасидаги танаффус, ўқув таътиллари каби тушунчаларни киритди. синф-дарс тизими гарчи 350 йил аввал асосланган бўлсада, бугунги кунда ҳам кенг кўламда қўлланилиб келинмоқда. бир хил ёшдаги ва тахминан бир хилдаги тайёргарлик даражасига эга бўлган ўқувчилар синфни ташкил этади. бу синф мактабда ўқишнинг умумий даврига асосан доимий тартибини сақлаб қолади; синф фаолияти ягона йиллик режа ва дастур асосида, доимий дарс жадвали бўйича ташкил этилади, бунинг натижасида болалар мактабга йилнинг бир вақти ва олдиндан белгиланган кун соатларида келишлари керак бўлади.; машгъулотларнинг асосий бирлиги дарс ҳисобланади; дарс одатда бир фан ёки мавзуга багъишланган …
2 / 20
лим нима? таълим жараёни? ўйланг ва мухокама қилинг. дарс – бевосита ўқитувчи раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли; таълим - ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён; таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён. дарснинг кандай турларини биласиз? дарснинг қандай турларини биласиз? дарснинг турлари: аралаш дарслар; янги маълумотлар, аниқ ҳодисалар билан танишиш бўйича ёки умумлаштиришларни англаб этиш ва ўзлаштириш мақсадига эга дарслар; билимларини мустаҳкамлаш ва такрорлаш дарслари; ўрганилганларни умумлаштириш ва тизимлаштириш асосий мақсадига эга дарслар; малака ва кўникмаларни ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш дарслари; билимларни текшириш ва текшириш ишларини ўрганиш дарси; ўз тузилиши бўйича оддий бўлган, яъни битта асосий дидактик мақсадга эга бўлган дарс турлари (ўрта ва катта синфларда қўллаш учун мос келади). таълим мазмуни – бу жамиятнинг шахсни маънавий ривожланиши даражасига қўйилган талаблар, …
3 / 20
лим стандарти: таълим олиш шаклидан қатъий назар битирувчилар эришишлари керак бўлган таълим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат; ўқув фани бўйича якуний таълимнинг якуний натижаларини белгиловчи асосий ҳужжат; таълим дастурлари мазмунининг минимуми, уқувчилар томонидан бажариладиган уқув ишларининг максимал ҳажми, шунингдек, битирувчиларнинг тайёргарлик даражаларига қўйилувчи талабларни белгилайди. ўқув режаси – меъёрий ҳужжат ҳисобланиб (таълим муассасаси сертификати) қуйидагиларни белгилайди: ўқув йили, чорак (семестр)лар ва таътилларнинг давомийлиги; ушбу таълим муассасасида ўрганиладиган ўқув фанлари тартиби; ўқиш йиллари бўйича фанларни тақсимлаш; ҳар бир фан бўйича яхлит таълим даври ва ҳар бир синф (курс)да фанларни ўрганишга ажратилган соатлар ҳажми; ҳар бир фанни ўрганишга ажратилган ҳафталик соатлар ҳажми; практикумлар, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётлар ҳамда шу кабиларнинг давомийлиги. ўқув дастурлари намунавий, ишчи ва муаллифлик бўлиши мумкин. намунавий ўқув дастури у ёки бу таълим соҳасига нисбатан давлат таълим стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилади. намунавий ўқув дастурлари халқ таълими ҳамда олий таълим вазирликлари томонидан тасдиқланади, тавсиянома хусусиятига эга бўлади. намунавий дастур …
4 / 20
и томонидан тасдиқланади. муаллифлик ўқув дастурлари ўқувчиларнинг эркин танлови бўйича (мажбурий ва факултатив) курслар ташкил этишда кенг фойдаланилади. ўқув адабиётларининг турлари дарслик – давлат таълим стандарти, ўқув дастури услубияти ва дидактик талаблари асосида белгиланган, миллий истиқлол ғояси сингдирилган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фан асосларини мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган ҳамда турдош таълим йўналишларида фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган нашр. ўқув қўлланма – дасрликни қисман тўлдирувчи, муайян фан дастури бўйича тузилган ва асосларининг чуқур ўзлаштирилишини таъминловчи, айрим боб ва бўлимларни кенг тарзда ёритишга ёки амалий машқ ва машғулотлар ечимига мўлжалланган нашр. луғат – аниқ бир тартибда жойлашган сўзлар (ёки сўз бирикмаси ва ҳоказо) тўплами, уларнинг мазмуни, ишлатилиши, келиб чиқиши, бошқа тилдаги таржимаси тўғрисида маълумот берувчи ёки сўзнинг тушунчаси, у билан белгиланувчи предметлар ҳақида ахборот берувчи нашр. изоҳли луғат – сўзларнинг мазмунини изоҳлайдиган, ҳар бир сўзнинг грамматик, этимологик ва стилистик тавсифи берилган, уларни қўллашга оид мисоллар ва бошқа маълумотлар келтирилган, қўшимча адабиёт …
5 / 20
р учун мўлжалланган бўлиб, унда бир дарснинг мақсади, дарс ўтиш воситалари ва улардан фойдланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар, ва бошқалар ҳақида тавсиялар баён қилинадиган, таълим муассасаларининг илмий (педагогик) кенгаши тавсияси асосида чоп этиладиган нашр. шарҳ – жамият тарақиёти учун муҳим аҳамият касб этадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, баҳсга лойиқ асарларни, ғояларни, фикрларни ва таърифларни изоҳловчи, муайян масалалар ечимини кўрсатувчи, кенг оммага мўлжалланган қўшимча адабиёт сифатида фойдаланилаиган нашр. дайжест – илмий, илмий-услубий, ўқув, даврий, адабиётлар, ҳукумат ва турли ташкилотлар фаолиятига тегишли қонунлар қарорлар, низомлар мазмунининг қисқача баёни ва шарҳи келтирилган, соҳаларга оид маълумотлар тўплами сифатида фойдаланиладиган доимий нашр. ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар давлат таълим стандартлари (давлат талаблари) асосида тайёрланиши; таълим-тарбия жараёнига ҳамкорлик педагогикаси ва ўқитишнинг интерактив услубларини тадбиқ қилишда кўмак бериши; тегишли ўқув фанининг назарий амалий ривожланишида, узоқ ва яқин ўтмишдаги бой интеллектуал меросимизнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиши; интеллектуал инсонпарварлик ғояларининг акс эттирилиши, инсоннинг табиат ва ижтимоий ҳаётда ўта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'limni tashkil qilish shakllari va turlari. ta'lim mazmuni" haqida

таълимни ташкил қилиш шакллари ва турлари таълимни ташкил қилиш шакллари ва турлари. таълим мазмуни. режа: 1. таълимда синф-дарс тизимининг вужудга келиши. 2. таълимни ташкил этиш шакллари. 3. таълим мазмунини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар. 4. ўқув адабиётларининг шакллари ва турлари хvii асрда ян амос коменский томонидан “буюк дидактика” асарида синф-дарс тизимини назарий жиҳатдан асослаб берилган. олим педагогикага ўқув йили, ўқув куни, дарс, машғулотлар орасидаги танаффус, ўқув таътиллари каби тушунчаларни киритди. синф-дарс тизими гарчи 350 йил аввал асосланган бўлсада, бугунги кунда ҳам кенг кўламда қўлланилиб келинмоқда. бир хил ёшдаги ва тахминан бир хилдаги тайёргарлик даражасига эга бўлган ўқувчилар синфни ташкил этади. бу синф мактабда ўқишнинг умумий даврига асосан доимий тартиби...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (1001,6 KB). "ta'limni tashkil qilish shakllari va turlari. ta'lim mazmuni"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'limni tashkil qilish shaklla… PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram