merkantilizm iqtisodiy ta'limotining mohiyati va ahamiyati

PPTX 14 sahifa 659,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
презентация powerpoint 5-мавзу. меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти ва аҳамияти режа. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари. меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти. меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий тақдири. 4. меркантилизм ва ҳозирги замон. 1 1. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари таянч иборалар: натурал хўжалик — ўз эҳтиёжларини ўзи яратган маҳсулот ва хизматлар билан қондирадиган хўжалик. н. х. қўл меҳнатига асосланади, меҳнат унумдорлиги паст бўлган кўҳна меҳнат қуроллари ишлатилади. бозор муносабатлари – сотувчилар билан ҳаридорлар ўртасидаги товар айирбошлаш муносабатлари меркантилизм (франц. mercantilisme, итал. mercante - савдогар)-1) иқтисодий тафаккур тарихида муҳим йўналишлардан бири, ҳукмрон ҳокимият ва савдогарлар мафкурасини назарий асослашга хизмат қилган; 2) капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврида давлатнинг хўжалик ҳаётига фаол аралашувини ёқловчи иқтисодий сиёсат. м. нинг вужудга келиши ва ривожланиши буюк географик кашфиётлар ва мустамлакачилик тизимининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. 2. илк меркантилизм таълимоти намоёндалари илк меркантилизм даврида чақалар атайлаб ишдан чиқарилган, чунки бу пуллар билан фақат ички савдо оборотини олиб бориш мумкин (ташқи савдода …
2 / 14
си назарияси xvi асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди ва xvii асрнинг ўрталарида асосан англияда авж олди. унинг асосий мафкурачиси томас манн (1571-1641) эди. унинг фикрича, пул ташқи савдо оборотида бошланғич масканни ташкил этади, яъни п-т-п. т.манннинг фикрича ҳар бир савдо капиталисти ўз пулини маълум фойда олиш учун оборотга қўяди. шундай йўл билан, яъни савдо йўли билан бойиш керак. товар чиқариш миқдори (экспорт), уни киритиш (импорт) дан ортиқ бўлиши зарур. ишлаб чиқаришни ривожлантириш савдони кенгайтириш воситаси сифатида қаралади. товар, пул, фойда ва капитал орасидаги алоқадорликнинг сабабини топишга ҳаракат қилинган. у македония подшоси филипп македонскийнинг «куч натижа бермаган жойда пулни ишга солиш керак», деган иборасини яхши кўрган. капиталистлар экспорт импорт товар “англиянинг ташқи савдодан келган хазинаси” деб номланган китобида, man англия хазинаси халқаро савдодан бойишини таъкидлаган. у оддий меркантилист эди, чунки у ҳам халқнинг бойлигини давлатда мавжуд бўлган қимматбаҳо тошлар билан тенглаштирди, шунинг учун олтин ва кумушнинг оқиб келишини таъминлаш мақсдида ижобий …
3 / 14
германиядаги камералистлар ҳам мавжуд ҳокимиятни қўллаш, аҳолини эса уларга сўзсиз буйсундиришга ҳаракат қилдилар. меркантилизм билан бирга сиёсий иқтисод тушунчаси ҳам кириб келди. бу тушунча франциялик антуан монкретьен сьер де ваттевиль томонидан киритилди (1565-1621). у 1615 йилда «сиёсий иқтисод трактати» китобини ёзди. бундаги асосий ғоя - «кўп сотишу, кам сотиб олиш». олим ўз ғоялари буйича фаол меркантилист эди. таянч иборалар феодализм буржуазия мануфактура абсолютизм камерализм тракт 7 4. меркантилизм ва ҳозирги замон xviii асрнинг охирида меркантилизм иқтисодий таълимот йўналиши сифатида тарих саҳнасидан тушди. саноат инқилоби (тўнтариши) шароитида бу таълимот ва унга асосланган сиёсат ҳаёт талабига жавоб бермай қўйди. хўш, бу таълимот нега тарих синовидан ўта олмади, унинг «бўш жойлари» нималардан иборат? бу таълимотнинг хатоларини классик мактаб вакиллари, хатто айрим меркантилистлар ҳам тан олган. а.смитнинг фикрича, бу «бизнинг савдогар ва саноатчилар томонидан сотқин парламентга ўтказилган протекционистик англашилмовчиликнинг қоришмасидан иборат ва бойлик бу пулга эгалик билан боғлиқ энг оддий тушунчадан иборат. агар ўз …
4 / 14
у «меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар» ва «бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936й.) номли асарларида меркантилизмнинг айрим ғояларини қўллайди, унда «амалий донолик» куртаклари борлиги таъкидланади. экспортнинг импортдан кўплиги, олтинларнинг оқиб келиши эса пулга таклифни кучайтириб, фоиз ставкаларини пасайтиради ва шу билан инвестиция ва бандликни рағбатлантиради. кейнс шуларни «меркантилизм доктринасидаги илмий хақиқат уруғлари» деб атайди. умуман, ж.м.кейнс мавжуд шароитларда классик мактаб ақидалари иш бермаслигини таъкидлайди, ҳозирги тил билан айтганда бозор муносабатлари автоматик равишда барча зиддиятларни ҳал эта олмайди, шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга фаол иштирок этиши таклиф этилади (булар ҳақида тўла маълумот кейнс берилади). доктрина классик мактаб таянч иборалар назорат ва мулоҳаза учун саволлар меркантилизм таълимотининг мазмуни ва унинг босқичлари, умумийлик ва фарқлари нимадан иборат? бу таълимот вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари. меркантилизм бўйича бойликнинг асоси нима? бу таълимотнинг айрим мамлакатлардаги миллий кўринишлари ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни айтиб беринг. мамлакатда қимматбаҳо металлар миқдорини кўпайтириш учун қандай чоралар курилган? «актив савдо», «савдо сальдоси» иборалари нимани …
5 / 14
merkantilizm iqtisodiy ta'limotining mohiyati va ahamiyati - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"merkantilizm iqtisodiy ta'limotining mohiyati va ahamiyati" haqida

презентация powerpoint 5-мавзу. меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти ва аҳамияти режа. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари. меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти. меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий тақдири. 4. меркантилизм ва ҳозирги замон. 1 1. меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари таянч иборалар: натурал хўжалик — ўз эҳтиёжларини ўзи яратган маҳсулот ва хизматлар билан қондирадиган хўжалик. н. х. қўл меҳнатига асосланади, меҳнат унумдорлиги паст бўлган кўҳна меҳнат қуроллари ишлатилади. бозор муносабатлари – сотувчилар билан ҳаридорлар ўртасидаги товар айирбошлаш муносабатлари меркантилизм (франц. mercantilisme, итал. mercante - савдогар)-1) иқтисодий тафаккур тарихида муҳим йўналишлардан бири, ҳукмрон ҳокимият ва сав...

Bu fayl PPTX formatida 14 sahifadan iborat (659,2 KB). "merkantilizm iqtisodiy ta'limotining mohiyati va ahamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: merkantilizm iqtisodiy ta'limot… PPTX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram