biznes - rejalaştirish

PDF 136 sahifa 1,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 136
ызбекистон республикаси олий ва ырта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети маҳмудов э.х. исоқов м.ю. бизнес - режалаштириш ўқув қўлланма тошкент – 2006 3 махмудов э.х., исаков м.ю. бизнес - режалаштириш. ўқув қўлланма – т.: тдиу, 2006. - 174 б. ҳозирги кунда бизнес-режа туза олиш қобилияти тадбиркорликда муваффақиятга эришишнинг гарови ҳисобланади. таклиф қилинаётган ўқув қўлланмада бизнес-режа корхонанинг ишлаб чиқариш соҳасидаги стратегияси, унинг моддий-техник ва молиявий (инвестиция) таъминоти ҳамда молиявий натижалари акс эттирилувчи асосий ҳужжат сифатида кўриб чиқилади. бизнес- режа мазмуни жиҳатидан рақобатбардошликни таъминлашга йўналтирилган корхона фаолиятининг турли томонларини комплекс тадқиқ қилишни кўзда тутади. шунга кўра бизнес-режалаштиришнинг долзарблиги, айниқса бозор иқтисодиёти шароитида шубҳа уйғотмайди. қўлланмада бизнес-режанинг асосий бўлимларини тузиш ва кўрсаткичларини ҳисоблаш услубияти, корхонанинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, таваккалчиликни камайтириш ва бизнесда муваффақиятга эришишда унинг аҳамияти кўриб чиқилади. ўқув қўлланма иқтисодий мутахассисликлар бўйича таълим олаётган талабалар, аспирантлар ва ўқитувчилар, шунингдек, бизнес-режа масалалари билан қизиқувчи барча шахслар …
2 / 136
т университети «агробизнес» кафедраси доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди а. хакимов. 4 кириш фанни ўрганишнинг долзарблиги. бозор иқтисодиёти шароитларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир корхона кўп сонли ва турли муаммоларга дуч келиб, улардан бири хўжалик юритиш тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллаш ҳисобланади. бу вазифани корхона (фирма) ўз олдига аниқ ва равшан ишлаб чиқариш ғоясини: нимани, қачон ва қанча ишлаб чиқаришни белгилаб қўйган ҳолдагина муваффақиятли ҳал қилиш мумкин. ушбу саволларга берилган ижобий жавоб корхонанинг қайси тармоққа мансублиги, мулкчилик шакли, куч-қуввати ва бошқа белгиларидан қатъи назар, унинг яратилиши ва келгусида муваффақиятли фаолият кўрсатишига асос бўла олади. ғояни реал воқеликка айлантириш учун у корхона маҳсулотлари ёки хизматларига буюртмалар олиш тизими билан кучайтирилиши лозим. белгиланган ишлаб чиқариш фаолияти барча турдаги - моддий, меҳнат, молиявий ресурслар, шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланиши зарур. бунда маҳсулотни ишлаб чиқаришгина эмас, балки унинг сотилишини таъминлаш, яъни сотув каналларини излаб топиш ҳам муҳим аҳамият касб этади, корхонанинг маркетинг …
3 / 136
ет ва иқтисодий самарадорлигига доир тушунча берувчи бир қатор кўрсаткичлар ҳақидаги йириклаштирилган маълумотлардан иборат бўлади. кўрсаткичлар ҳисоб- китоби мамлакатимиз ва хорижий инвестициялаш талабларига мослаштирилади. бизнес-режа интелектуал мулк объекти бўлиб, тижорат сири ҳисобланади ва мос равишда ҳимоя қилинади. мазкур қўлланма тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан тасдиқланган «бизнес - режалаштириш» ўқув фани дастури ва ўқув режасига мос равишда тайёрланган. у асосан иқтисодий йўналишда таълим олувчи талабалар, шунингдек, бизнесни режалаштириш билан қизиқувчи барча шахслар учун мўлжалланган. мазкур ўқув қўлланмани тайёрлашда кўплаб хорижий ўқув адабиётларини таҳлил қилиб чиқилди, миллий ва хорижий 5 амалиёт материалларидан, шуниндек тошкент давлат иқтисодиёт университетида тайёрланган «бизнес - режалаштириш» фани бўйича маърузалар матнидан ва матбуотда нашр қилинган бошқа материаллардан фойдаланилган. қўлланмада келтирилган материаллар муаллифларнинг мазкур фан муаммолари бўйича нуқтаи-назарини акс эттириб, ушбу йўналишда ягона ва узил-кесил хулоса чиқаришга даъвогарлик қилмайди. бундан ташқари, ўқув қўлланма таълим жараёнида, айниқса, фанни чуқурлашган тарзда ўрганишда бошқа маълумотлар билан тўлдирилиши ва бойитилиши мумкин. давр таълим …
4 / 136
қилади. фан бўйича ўқув адабиётларининг қиёсий таҳлили. қуйида мутахассис ва талабалар учун ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан энг қизиқарли ҳамда «бизнес-режалаштириш» фани бўйича миллий ўқув режалари дастурларига мос келувчи адабиётлар тўғрисида маълумот беришни лозим топдик. и.ю.бринк ва н.а.савельевалар муаллифлигида тайёрланган ва 2003 йили ростовда чоп этилган «корхонанинг бизнес-режаси. назария ва амалиёт» («бизнес-план предприятия. теория и практика.») деб номланган ўқув-амалий қўлланма корхона менежерлари ва иқтисодчилари, олий ўқув юртлари талабалари, коллеж ўқувчилари ҳамда бизнес мактаблари тингловчиларига мўлжалланган. қўлланмада бизнес-режани ишлаб чиқишнинг зарурати ва асослари ҳамда унинг асосий бўлимларини ёритишнинг мазмуни кенг баён қилинган. ҳар бир бўлимни ишлаб чиқишда бўлимнинг тўла режаси, зарурий маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашга пухта ёндашиш ва уни акс эттиришнинг мақсадга мувофиқ шаклини танлашга ёрдам берадиган, муаммонинг назарий жиҳатларини ўз ичига олувчи шарҳлар, аниқ мисоллар келтирилган. қўлланмада материал кўплаб жадваллар орқали ёритилади, бу эса ахборотни осон қабул қилишни, матнни содда ва лўнда ифодаланишини таъминлайди. ушбу қўлланма ўз ичига самарали …
5 / 136
нинг услубияти ва услублари лўнда ва ҳаммага осон тушуниладиган шаклда ёритилган. саноат ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, қурилиш ва тадбиркорликнинг турли соҳаларида хизмат кўрсатиш, банк иши, медицина хизмати, савдо ва мултимедиа соҳалари бўйича 75 та реал бизнес-режа наъмуналари келтирилган. в.м.попов тахрири остида 2001 йили москвада чоп этилган «бизнес- режалар тўплами шарҳ ва тавсиялар билан» (сборник бизнес-планов с комментариями и рекомендациями) номли қўлланмада фирмада бизнес- режалаштириш жараёни қисқа ва лўнда баён этилган ҳамда бизнес-режани ишлаб чиқиш ва мониторинги бўйича дастурий воситалар таҳлил қилинади. бизнес-режаларнинг реал наъмуналари келтирилган бўлиб, уларни амалга ошириш юқори тижорат самарасини бериши мумкин. қўлланмада бизнес- режани амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этишнинг мазмуни ва тартиби кўрсатиб берилади. бундан ташқари ҳалқаро бизнес талабларига жавоб берувчи наъмунавий хужжатлар келтирилади, бизнес-режани ишлаб чиқувчилар томонидан йўл қўйиладиган анъанавий хатолар таҳлил қилинади. к. барроу, п. барроу, р. броунлар муаллифлигида 2003 йилда москвада чоп этилган «бизнес-режалаштириш: тўла қўлланма» (бизнес- планирование: полное руководство) номли инглиз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 136 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biznes - rejalaştirish" haqida

ызбекистон республикаси олий ва ырта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети маҳмудов э.х. исоқов м.ю. бизнес - режалаштириш ўқув қўлланма тошкент – 2006 3 махмудов э.х., исаков м.ю. бизнес - режалаштириш. ўқув қўлланма – т.: тдиу, 2006. - 174 б. ҳозирги кунда бизнес-режа туза олиш қобилияти тадбиркорликда муваффақиятга эришишнинг гарови ҳисобланади. таклиф қилинаётган ўқув қўлланмада бизнес-режа корхонанинг ишлаб чиқариш соҳасидаги стратегияси, унинг моддий-техник ва молиявий (инвестиция) таъминоти ҳамда молиявий натижалари акс эттирилувчи асосий ҳужжат сифатида кўриб чиқилади. бизнес- режа мазмуни жиҳатидан рақобатбардошликни таъминлашга йўналтирилган корхона фаолиятининг турли томонларини комплекс тадқиқ қилишни кўзда тутади. ш...

Bu fayl PDF formatida 136 sahifadan iborat (1,6 MB). "biznes - rejalaştirish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biznes - rejalaştirish PDF 136 sahifa Bepul yuklash Telegram