umumiy psixologiya

PPTX 24 стр. 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 24
презентация powerpoint умумий психология предмети ва фан категориялари режа: 1. онгнинг характеристикаси 2. предметнинг асосий тамойиллари 3. тадқиқот методлари ва методологияси умумий психология нимани ўрганади? умумий психология- умумий психологик қонуниятлар, механизмлар, мураккаб ички боғланишлар, назарий ва методологик принциплар, илмий тадкиқот методлар, психиканинг фило ва онтогенетик ўзгаришларини, илмий тушунчалар ва категориялар, билиш жараѐнларини амалий ва назарий жиҳатдан тадқиқот қиладиган соҳа ҳисобланади. онг –бу нима? фақат инсонгагина психиканинг энг олий даражаси – онг мансубдир. онг мақсадга йўналган иш фаолиятида намоён бўлади, бу фаолият атрофни қайта ўзгартиришга, бунда хатти-ҳаракатлар ҳақида фикрлаш, режалаштириш йўллари ва усуллари, якуний натижасини олдиндан кўра олиш натижасида юзага келади. онгнинг тизими ва зарур психологик характеристикаси нимадан иборат? онгнинг биринчи характеристикаси – бу билимлар мажмуасига эга бўлишдир. онгнинг тизимига зарур билиш жараёнлари кириб, улар орқали инсон ўз билимларини бойитади. онгнинг иккинчи характеристикаси – бу объект ва субъект орасидаги, яъни «мен» ва «мен эмас»ни (ўз-ўзини англаш, сўнг ўз-ўзига баҳо бериш) орасида …
2 / 24
боисдан психика, онгнинг объектив борлик ва нерв системаси билан белгиланиши илмий психологиянинг буюк ютуги ҳисобланади. шунинг учун детерминизм психиканинг турмуш тарзи билан белгиланишини ва турмуш тарзи ўзгаришига мутаносиб равишда у хам ўзгаришини англатади. 2.онг билан фаолият бирлиги принципини психология фанида кабул килиниши шундай маънони англатади: а) онг билан фаолият бир-бирига карама-карши вокелик эмас; б) онг билан фаолият айнан бирор-бирига ўхшаш хам эмас; в) онг билан фаолиятнинг бирлиги уларнинг хукм суриши механизмидир (э.ғ.). фаолият ўзининг тузилиши бўйича ички ва ташки таркибларига эга булса-да, вокелик ташки ифодаси билан ажралиб туради.онг булса фаолиятнинг ички режасини, унинг дастурий жабхасини акс эттиради. реал вактларнинг ўзгарувчан (ривожланишини англатувчи) модели онгда юзага келади, одам атроф муҳит билан муносабатга киришганда ундан мўлжал олади, натижада нуксонларга йўл кўймайди. тамойиллар 3.психиканинг тараккиётини диалектика нуктаи назаридан тушуниш психик тараккиёт инсоннинг мехнат фаолиятига, таълимга, ўйин фаолиятига боглик эканлигини аниклашдан далолат беради. ижтимоий тажрибани узгартирнш жараёнининг юз бериши шахс учун психик тараккиётнинг шакли …
3 / 24
килий методлар. уларга ҳиссий метод (турли гуруҳларни ёши, фаолиятига қараб солиштириш ва ҳ.к.), лонгитюд методи (узоқ вақт давомида якка текширилувчи ва гуруҳлар билан тадқиқ қилинувчиларни қайта-қайта тадқиқ қилишдир), комплекс методи (тадқиқотда турли фан намоёндаси бор объектни ўрганишда иштирок этишади, масалан, шахснинг фаоллиги, психологик ва ижтимоий ривожланишидаги боғлиқликни аниқлаш). 2 гуруҳ – эмпирик методлар: кузатув ва ўз-ўзини кузатув; экспериментал методлар; психодиагностик методлар (тестлар, анкеталар, сўровномалар, социометрия, интервью, суҳбат), фаолият натижаларини таҳлили, биографик методлар. 3 гуруҳ – натижаларни қайта ишлаш методларини ўзига киритган миқдор (статистик) ва сифат (материалларни гуруҳлар бўйича дифференциаллаш, таҳлил қилиш) методлардан ташкил топади. 4 гуруҳ – натижаларни таҳлил қилиш методлари; интерприетацион методлари (ривожланиш режасигакўра алоҳида танқидий моментлар. босқич даврларни ажратган ҳолда тадқиқот материалларини таҳлил этиш) ва тизимли боғлиқликни ўрнатиш методларидан иборат. методология (юнонча – methodos – билиш, тадқиқ қилиш, изланиш йўли, logos – тушунча, таълимот) амалиёт фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни принциплари ва усуллари тизими, ҳамда ушбу тизим …
4 / 24
зиб бориш шахс тўлалигича ўрганилганда, танланган эса – психик фаолиятни алоҳида кўринишлари кузатилганда олиб борилади. психология кузатишнинг қуйидаги классификацияси қабул қилинган. у икки гуруҳга ажратилади: 1. бевосита (кузатувчи кузатилувчи орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд бўлса), билвосита (тадқиқотчи билан вазифа асосида тингловчилар томонидан кузатувни олиб бориш), очиқ (англанилган, кузатувчи ва кузатилувчи учун маълум), ёпиқ (яширин телекамера, яширин овоз ёзиш, яширин фотокамера орқали маълумотлар олиш). 2. узлуксиз (боши, ривожланиши, якуни кузатилади), дискрет (алоҳида ҳолатлар кузатилади, махсус режа асосида босқичли кузатиш олиб борилади), монографик (бир-бирига боғлиқ психологик ҳолатларни қамраб олади), махсус (махсус чегараланган ҳодисани кузатиш). 3. ўз-ўзини кузатиш – кузатувнинг бир тури бўлиб, унинг объекти субъектнинг психик ҳолатлари бўлиб ҳисобланади. эксперимент методи психологиянинг асосий методи эксперимент (тажриба) методидир. эксперимент замонавий психология методларидан бири бўлиб, у мустақил бўлган ўзгарувчиларни мустақил бўлмаган ўзгарувчиларга таъсирини аниқ ҳисобга олишга асосланади. экспериментнинг афзаллиги нимада? улар қуйидагилар: - тадқиқотчи уни қизиқтирувчи психик жараёнлар ҳақида тасодифий эмас, балки ўзи яратган шароитлар …
5 / 24
нидан қўлланилган. табиий эксперимент шундай тажриба турики, у ўз ичига тажриба иштирокчиларига билдирилмаган ҳолда ўйин, меҳнат, ўқув фаолиятини қамраб олиши мумкин. экспериментда таъсир воситалари билан тажрибадан олинган натижа белгиланган ва ҳисобга олиб туриладиган тартибда кузатилади. бунда тадқиқотчи фаол тарзда ўрганилаётган ҳодисаларга таъсир эта олиши, уларни ўзгартириши ва уларни бошқариш имкониятига эга. экспериментнинг туб моҳияти тадқиқот фаразидан ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўрганилаётган жараёнга маълум ўзгартиришларни киритишдир. методлар анкета – олдиндан тайёрланган саволлар тизимига маълум жавобларни олишга мўлжалланган сўров варағи. анкеталар очиқ ва ёпиқ турда бўлади. очиқ анкеталарга жавоб беришда ҳеч қандай чегаралар қилинмайди. ёпиқ анкеталарга жавоб бериш учун танлаш имконияти берилади («ҳа», «йўқ», «баъзан»). суҳбат – психологиянинг методларидан бири бўлиб, у орқали тўғридан-тўғри ёки бевосита маълумот олиш мумкин. суҳбат натижаси олдиндан режалаштирилган ва режа-савол бўйича тўғридан-тўғри ёзиб борилади ёки олдиндан тайёрланган карта жадвалларда акс эттирилади. биографик метод – шахсни унинг мавжуд ҳужжатлари асосида ўрганилади. бу хотиралар асосида ёзилган бадиий адабиёт …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 24 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "umumiy psixologiya"

презентация powerpoint умумий психология предмети ва фан категориялари режа: 1. онгнинг характеристикаси 2. предметнинг асосий тамойиллари 3. тадқиқот методлари ва методологияси умумий психология нимани ўрганади? умумий психология- умумий психологик қонуниятлар, механизмлар, мураккаб ички боғланишлар, назарий ва методологик принциплар, илмий тадкиқот методлар, психиканинг фило ва онтогенетик ўзгаришларини, илмий тушунчалар ва категориялар, билиш жараѐнларини амалий ва назарий жиҳатдан тадқиқот қиладиган соҳа ҳисобланади. онг –бу нима? фақат инсонгагина психиканинг энг олий даражаси – онг мансубдир. онг мақсадга йўналган иш фаолиятида намоён бўлади, бу фаолият атрофни қайта ўзгартиришга, бунда хатти-ҳаракатлар ҳақида фикрлаш, режалаштириш йўллари ва усуллари, якуний натижасини олдиндан кўра...

Этот файл содержит 24 стр. в формате PPTX (1,1 МБ). Чтобы скачать "umumiy psixologiya", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: umumiy psixologiya PPTX 24 стр. Бесплатная загрузка Telegram