mantiq ilmi

PPTX 24 pages 5.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
презентация powerpoint 6–мавзу: мантиқ. кат. ўқ. мамадиева нилуфар халиловна “фалсафа ва миллий ғоя” кафедраси 2023-2024 режа: мантиқ илмининг предмети. мантиқнинг асосий қонунлари. исбот ва раддия, уларнинг асосий қоидалари. софизм ва паралогизм. гипотеза ва назария. таянч тушунчалар : мантиқ, логика, формал логика, математик логика, тафаккур шакллари, мантиқ қонунлари, айният қонуни, нозидлик қонуни, истисно қонуни, етарли асос қонуни, тушунча ҳукм, хулоса, аргументлаш, далиллаш, исбот, раддия, парадокс, демонстрация, асос, тезис, антитезис, софизм, паралогизм, муаммо, савол, фараз, гипотеза, назария. мантиқ атамаси араб тилидан кириб келган сўз бўлиб, логика атамасига эквивалент ҳисобланади логика термини грекча logos сўзидан олинган бўлиб, ”сўз”, “ақл”, “фикр”, “қонуният” маъноларини ифодалайди. мантиқ фани тафаккур шакллари ва қонунлари ҳақидаги фандир. логика фанининг асосчиси юнон файласуфи аристотелдир. аристотель биринчи бўлиб, мантиқ илми ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. аристотелнинг «категориялар», «талқин ҳақида», «биринчи аналитика», «иккинчи аналитика», «софистик раддиялар ҳақида», «топика» номли асарлари бевосита мантиқ масалаларига бағишланган. аристотель мантиқни маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи, чин …
2 / 24
тафаккур шаклидир. хулоса чиқариш икки ва ундан ортиқ мантиқий боғланган ҳукмлардан янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат мантиқий амалдир. ҳукм (мулоҳаза) бирон белги, хосса, хусусиятнинг нарса ва ҳодисага тегишли эканлигини тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикрдир мантиқ илмини ўрганиш зарурати: мантиқ илми қадимги фанлардан бири бўлиб, асрлар давомида ғарб ва шарқнинг таълим тизимида ўрганилиши зарур бўлган фанлардан бири бўлиб келган. меҳнатда, турмушда, ўқишда, илмий ишларда, ҳамиша ҳамма ерда тўғри, аниқ фикр юритиш лозим. агар бирор киши ноаниқ, чалкаш фикр юритса “унинг гапида мантиқ йўқ” деймиз. бизни тўғри фикрлашга ўргатадиган фан мантиқдир. мантиқ илмини ўрганиш инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофдаги одамлар билан мулоқотни тўғри ташкил қилиш учун хизмат қилади. мантиқ илми фикрлаш маданиятини ўстиради, фикрни тўғри қуриш малакасини ривожлантиради, суҳбатдошнинг мулоҳазаларидаги хатоларни очиб ташлашга ёрдам беради. мантиқ илми ҳамма вақт умуман барча билимларни, шу жумладан фалсафий билимларни ўрганишнинг ҳам зарурий шарти ҳисобланган. буюк файласуф абу наср форобийнинг мантиқ ҳақидаги фикрлари: “фалсафани …
3 / 24
ва ўзининг муҳолифлари билан дунёвий ва оҳират ишлари ҳақида баҳс-мунозара юритганлиги сабабли ўз сўзларида “мезонга” муҳтож бўлди. гап ўз зоти билан ростни ҳам, ёлғонни ҳам ўз ичига олиш эҳтимоли борлигидан мезон ёрдамида уни изчил текшириш ва шу йўсинда унинг шубҳали ерини тузатиш керак бўлган. зероки, бу билан мубоҳасаларда сўзлардан тузилган силлогизмларнинг кишини адаштирувчи ёлғони ҳам, ҳақиқатни очувчи рости ҳам аён қилинган. инсон шу мезонни топди. уни мантиқ дейилади.” мантиқ илмининг турли ривожланиш босқичларида унинг вазифалари ҳақидаги тасаввурлар ўзгариб борган. масалан, антик даврда мантиққа “органон” яъни билимларни асослаш қуроли деб қаралган. ўрта асрлар яқин ва ўрта шарқ мантиқшунослари эса уни “чин фикрни ёлғондан ажратиб кўрсатувчи торозу” деб билганлар. абу ҳомид ғаззолийнинг мантиққа бағишланган асарини “ал-қустас ал-мустақим” яъни “тўғри тарозу” деб номланиши фикримизни тасдиқлайди. ўрта асрлар европа мантиқшунослари уни “кашфиётлар қилиш усули” сифатида талқин қилганлар. немис файласуфи и.кант эса мантиқни “канон”, яъни фанларни ўрганиш қонунларини берувчи фан деб таърифлаган. мантиқ илмининг фанлар …
4 / 24
а таҳлил қилади. диалектик мантиқ формал мантиқдан фарқли ўлароқ, тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида, ҳамда тараққиётида олиб ўрганади. формал мантиқ қонунлари – фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий алоқадорликни ифодалайди. формал мантиқ қонунлари фақат тафаккурдагина амал қилади. формал мантиқ қонунлари (ёки тафаккур қонунлари) дейилганда фикрлашга хос муҳим, зурурий боғланишлар тушунилади. тафаккур қонунлари объектив воқеликнинг инсон миясида узоқ вақт давомида акс этиши натижасида вужудга келган ва шаклланган. бу қонунлар фикрлашнинг тўғри амалга ошишини таъминлаб туради. улар тафаккур шакллари бўлган тушунчалар, ҳукмлар ҳамда хулоса чиқаришнинг шаклланиши ва ўзаро алоқаларини ифодалайди. мантиқнинг асосий қонунлари айният қонуни бу қонунга кўра бир муҳокама доирасида ишлатиладиган ҳар бир тушунча, термин бир маънода, яъни ўз маъносида ишлатилиши шарт. агар фикрлар бир ҳил хажмга эга бўлса, айтилган фикрлар хажм жиҳатдан ўзгармай қолса, айнан фикрлардир. айният қонуни “а – а дир” (а=а) формуласига асосланади. масалан, “фалсафий қонунлар” ва “табиат, жамият ва инсон тафаккурининг энг умумий қонунлари” тушунчалари бир-бирига …
5 / 24
дори ширин” ва “бу дори аччиқ” ҳукмларининг эса иккаласи бир вақтда, бир хил нисбатда хато бўлиши мумкин. чунки дори ширин ҳам, аччиқ ҳам бўлмаслиги, балки бемаза ёки нордон бўлиши мумкин. мантиқнинг асосий қонунлари истисно қонуни учинчи истисно қонуни зидддият қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. бу қонун “а в ёки в эмасдир” формуласи орқали ифодаланади. учинчиси истисно қонуни тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. агарда зид муносабатлар тушунчанинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда учинчиси истисно қонуни амал қилмайди. масалан: талаба имтиҳонда “аъло” баҳо олди. талаба имтиҳонда “икки” баҳо олди. бу ҳукмлар муносабатида зиддият қонуни амал қилади. чунки бу ҳукмларнинг ҳар иккиси ҳам хато бўлиши ва талаба имтиҳонда “ўрта” ёки “яхши” баҳо олган бўлиши мумкин. агар, “талаба имтиҳонда “аъло” баҳо олди” ва “талаба имтиҳонда “аъло” баҳо …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mantiq ilmi"

презентация powerpoint 6–мавзу: мантиқ. кат. ўқ. мамадиева нилуфар халиловна “фалсафа ва миллий ғоя” кафедраси 2023-2024 режа: мантиқ илмининг предмети. мантиқнинг асосий қонунлари. исбот ва раддия, уларнинг асосий қоидалари. софизм ва паралогизм. гипотеза ва назария. таянч тушунчалар : мантиқ, логика, формал логика, математик логика, тафаккур шакллари, мантиқ қонунлари, айният қонуни, нозидлик қонуни, истисно қонуни, етарли асос қонуни, тушунча ҳукм, хулоса, аргументлаш, далиллаш, исбот, раддия, парадокс, демонстрация, асос, тезис, антитезис, софизм, паралогизм, муаммо, савол, фараз, гипотеза, назария. мантиқ атамаси араб тилидан кириб келган сўз бўлиб, логика атамасига эквивалент ҳисобланади логика термини грекча logos сўзидан олинган бўлиб, ”сўз”, “ақл”, “фикр”, “қонуният” маъноларини и...

This file contains 24 pages in PPTX format (5.4 MB). To download "mantiq ilmi", click the Telegram button on the left.

Tags: mantiq ilmi PPTX 24 pages Free download Telegram