геоинформацион тизимлари(гит)

PPTX 22 pages 1.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
14-мавзу. геоахборот тизимлари(гит). 6-мавзу. геоинформацион тизимлари(гит). режа: геоинформацион тизимлар тушунчаси. геоинформацион тизимларни яратиш босқичлари. геоинформацион тизимларнинг ахборот манбаалари. геоинформацион тизимларга мисоллар. географик ахборот тизимлари хақида асосий тушунчалар. географик ахборот тизими (гат) геофазовий маълумотларни тўплаш, бошқариш ва тасвирлашга мўлжалланган компьютер тизими бўлиб, унда мазкур маълумотларни воқеа, ҳодиса, фаолият ёки ундаги тафсилотлар билан бирга уларнинг қаерда мавжуд эканлигини тасвирлар, жадваллар орқали акс эттириш мумкин. геоинформацион тизимининг бошқача кўриниши бўлган геоинформатика деганда геоинформацион тизимининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган илмий-техник ва амалий фанлар мажмуаси тушунилади. бу мажмуа география, информатика ва информацион технологиялар назарияси, картография ва ҳисоблаш техникасига янгича ёндашишлар ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиқади. ҳозирги кунда ахборот тизимининг ушбу бўлими жадал суръатлар билан ўсиб бориши натижасида у нафақат техник соҳаларда, балки ҳаётимизнинг турли ижтимоий соҳаларида ҳам қўлланилиб келмоқда. гатнинг қўлланилиш соҳалари кенг бўлиб, у турли ҳолатларда, жумладан соғлиқни сақлашда янги клиника ва шифохоналарни географик жиҳатдан мос ва аҳолига қулай қилиб жойлаштириш жараёнида, юк ташиш билан …
2 / 22
иш ва қарор қабул қилишга ёрдам беради. геоинформацион тизимларнинг техник таъминоти камера, компьютер, сканер, электрон хотира, тармоқ, дрон, сунъий йўлдош ва бошқа махсус қурилмалардан иборат бўлиши мумкин. геоинформацион тизимларнинг ахборот таъминоти эса расмлар, видеолар, ўлчаш натижалари, кузатув натижалари каби қўплаб маълумотлардан ташкил топади. геоинформацион тизимларда тасвирлар асосан қатламларга бўлиб сақланади. ушбу қатламлардан алоҳида-алоҳида ёки бир-бирининг устига жойлаштирилган ҳолда фойдаланилади (худди «photoshop» дастуридаги қатламлар сингари). геоинформацион тизимлар қуйидаги имкониятларни беради: объектларнинг жойлашиш схемасини кўриш (фазовий таҳлил); объектларнинг пайдо бўлиши ёки йўқолиши динамикасини кўриш (вақт бўйича таҳлил); объектлар тўғрисида маълумотлар олиш; аҳоли сони, зичлиги каби маълумотларни олиш; мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш; энергия ресурсларини прогноз қилиш; объектларни оптимал жойлаштириш; илмий муаммоларни таҳлил қилиш ва хокозо. геоинформацион тизимлар асосан қуйидаги соҳаларда қўлланилади: eр ресурсларинини бошқаришда: кадастр, классификацион хариталар, улар ўртасидаги худудлар чегаралари ва майдонлари ва бошқаларни тузиш; ишлаб чиқариш инфраструктурасини инвентаризация қилиш, ҳисобга олиш, жойлаштириш ва бошқаришда: нефть, газ, энергия ресурслари компанияларини, заправкаларни, магазинларни …
3 / 22
рик юзасига туширилган проекциясининг қоғоздаги кичрайтирилган тасвиридир. карта маълум картографик проекция ёки зонал тизимдаги тўғри бурчакли координатада тузилади. номенклатура деб топографик карталарни варақларга бўлиш ҳамда бу варақларни белгилаш, яъни уларга ном бериш тизимига айтилади. рақамли карта (numerical, digital map) – карталарни проекциялашда, координата ва баландлик системасини аниқлашда қабул қилинган картографик генерализациялаш қонунлари асосида ташкил этилган юзанинг рақамли модели, бошқача айтганда, рақамли картографик маълумот. рақамли карта картографиялаш, карта аниқлиги, генерализация, шартли белгилар тизимининг барча меъёрлари ва қоидалари асосида яратилади. рақамли карта оддий қоғозли, компьютер ва электрон карта яратишда асос бўлиб хизмат қилади ва картографик маълумотлар базаси таркибига киради. шу билан бирга, у гат ахборот таъминотининг муҳим элементларидан ҳисобланиб, бир вақтнинг ўзида гат жараёнларининг натижаси ҳам бўлиши мумкин. геоинформацион тизимида қўлланиладиган дастурий таъминотлар: gps navigator; google earth; lineyka mosmap-gis. spatial manager. activemap gs. gis 6 web edition. gismapserver. gm tool kit. indorcadg’river. mapinfo mapx. indorcadg’topo. mapinfo mapxtreme. prоgeо. argо. geоdezicheskaya infоrmatsiоnnaya sistema. …
4 / 22
оий соҳа, демографик ва сиёсий изланиш, саноат, ишлаб чиқариш ва экология, транспорт ва нефть-газ саноати, ердан фойдаланиш ва кадастр ҳамда бошқа соҳалардир. arcview дастури қуйидаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган: карталарни яратиш ва таҳрир қилиш; карталарни визуаллаштириш ва лойиҳалаш; мавзули карталар яратиш; географик ва семантик маълумотларни фазовий ҳамда статистик таҳлил қилиш; геокодлаш; маълумотлар базаси билан ишлаш; карта ҳисоботи ва хулосаларини принтер, плоттер ёки график файлларга ўтказиш. arcview дастуридан фазовий маълумотлар билан ишлашда фойдаланиш мумкин windows учун мўлжалланган atlasgis дастури. windows учун мўлжалланган atlasgis dasturi strategic mapping inc. (santa clara, usa) компаниясига тегишли бўлиб, интерактив географик ахборот тизими кўринишида бўлади ва desktop gis синфи дастурлари қаторига киради. atlasgis – бу ишчи дастурлар ёрдамида тез ва осон универсал картографиянинг таҳлилий ва тасвирий имкониятларини ўз ичига олган кўп функцияли ахборот картографик тизимдир унинг имкониятлари жумласига қуйидагилар киради: карталарни киритиш, таҳрир қилиш ва босмага чиқариш; тасвирлаш воситаларини ривожлантириш: штрих ва ранглардан тўлалигича фойдаланиш, символларни яратиш …
5 / 22
иришда қўлланиладиган барча дигитайзерлар билан бирга ишлаш имконияти; rastr ва vektor tasvirlar билан ишлаш имконияти; бир қисми растр ва бир қисми вектордан ташкил топган ва сони 250 тагача бўлган қатламлар билан ишлаш имкониятлари. 1.7-rасм. геоинформацион тизимининг қўлланилиш соҳалари. image2.jpeg image3.jpeg image4.jpeg image5.jpeg image6.gif image7.jpeg image8.gif image9.png /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "геоинформацион тизимлари(гит)"

14-мавзу. геоахборот тизимлари(гит). 6-мавзу. геоинформацион тизимлари(гит). режа: геоинформацион тизимлар тушунчаси. геоинформацион тизимларни яратиш босқичлари. геоинформацион тизимларнинг ахборот манбаалари. геоинформацион тизимларга мисоллар. географик ахборот тизимлари хақида асосий тушунчалар. географик ахборот тизими (гат) геофазовий маълумотларни тўплаш, бошқариш ва тасвирлашга мўлжалланган компьютер тизими бўлиб, унда мазкур маълумотларни воқеа, ҳодиса, фаолият ёки ундаги тафсилотлар билан бирга уларнинг қаерда мавжуд эканлигини тасвирлар, жадваллар орқали акс эттириш мумкин. геоинформацион тизимининг бошқача кўриниши бўлган геоинформатика деганда геоинформацион тизимининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган илмий-техник ва амалий фанлар мажмуаси тушунилади. бу мажмуа география, инфор...

This file contains 22 pages in PPTX format (1.5 MB). To download "геоинформацион тизимлари(гит)", click the Telegram button on the left.

Tags: геоинформацион тизимлари(гит) PPTX 22 pages Free download Telegram