тасдиқлайман

DOCX 16 sahifa 36,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
«тасдиқлайман» тарбиявий ва мафкуравий ишлар цикли бошлиғи подполковник с.хошимов «____»___________ 2019 йил талабалар билан тарбиявий ва мафкуравий ишлар услубиёти фанидан машғулот ўтказиш учун маъруза режаси мавзу № 12/1“жанговар тайёргарлик дала ўқув машғулотлари жараёнида тарбиявий ишларни ўзига хос хусусиятлари”. машғулотнинг ўқув ва тарбиявий мақсадлари: 1. талабаларга. ахлоқий- руҳий таъминот тизими объекти ва субъекти .бўйича маьлумот бериш. 2.жанговар ҳаракатларнинг ҳар хил турларида ахлоқий-руҳий таъминотни мазмун-моҳияти, ташкиллаштириш ўрганиш. 3.талабаларда танлаган касбга меҳр уйғотиш. вақт: 2 соат. машғулот ўтиш жойи: ўқув синфи. машғулот шакли: маъруза. адабиётлар: 1. ўзбекистон республикаси конституцияси.т. 1992. 2. ўзбекистон республикаси мудофаа вазирининг 12.03.2019 йилдаги 202-сонли буйруғи ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги қўшинларида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи фаолиятини ташкиллаштириш бўйича қўлланмани тасдиқлаш тўғрисида. 3. мудофаа вазирининг 2014 йил 19 мартдаги 184-сонли буйруғи билан амалга киритилган «қўшинларнинг хизмат ва жанговар фаолиятини ахлоқий-руҳий таъминлаш бўйича вақтинча қўлланма»си. 4. ўзбекистон республикаси мудофаа вазирининг 21.11.2012 йилдаги 720-сонли “ўр мв қўшинларида салбий ахборот хуружларига қарши кураш …
2 / 16
саволларининг қисқача мазмуни ва раҳбарнинг ҳаракатлари. тингловчилар-нинг ҳаракатлари 10 дақиқа. кириш қисми. 1. талабаларнинг машғулотга тайёрлиги тўғрисида гуруҳ командирининг билдиргиси қабул қиламан. 2. давомат текшираман. 3. тезкор ахборот 4. машғулот мавзуси, ўқув саволларини ва мақсадларини эълон қиламан. 1. жанговар тайёргарлик ва дала ўқув машғулотлари жараёнида тарбиявий ишларнинг аҳамияти. - 35 дақиқа. ўқув саволини баён қиламан, слайдда кўрсатаман, ва саволни ёритишга киришаман. жанговар тайёргарлик ва дала ўқув машғулотлари жараёнида тарбиявий ишлар: ўзбекистон республикаси мудофаа вазирининг 12.03.2019 йилдаги 202-сонли буйруғи ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги қўшинларида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи фаолиятини ташкиллаштириш бўйича қўлланмани тасдиқлаш тўғрисида , 2014 йил 19 мартдаги 184-сонли буйруғи билан амалга киритилган «қўшинларнинг хизмат ва жанговар фаолиятини ахлоқий-руҳий таъминлаш бўйича вақтинча қўлланма»си асосида олиб борилади ва ташкиллаштирилади. бугунги кунда қуролли кучларнинг жанговар қобилиятини ошириш, армиянинг ташкилий тузилишини тубдан ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш, барча қўшин турлари, ҳудудий округлар, қисм ва бўлинмаларнинг хатти-ҳаракатларини яхлит тузилма сифатида уйғунлаштириш мақсадида иш олиб …
3 / 16
атларни тарбиялаш самарадорлигини оширади ва уларни маънавий-руҳий томондан юксалтиришга хизмат қилади. жанговар тайёргарликнинг мақсади – ҳар бир ҳарбий хизматчини ҳозирги замон жангининг мураккаб вазиятларида ўзининг жанговар вазифасини муваффақият билан бажаришга ўргатиш ва унда юксак ахлоқий-жанговарлик сифатларини шакллантиришдир. жанговар тайёргарликн иташкил этиш талабларига кўра: ҳар бир командир ва бошлиқ шахсий таркибига ҳар куни машғулотлар жадвалига мос вазифалар қўяди; бўлинмалар шахсий таркиби ўртасида жанговар тайёргарлик вазифалари ва меъёрларини бажариш бўйича мусобақа ташкиллаштиради. мусабақа жанговар тайёргарликнинг ўқув-жанговар вазифалари бажариладиган, ўқув меъёрлари синаладиган ҳар бир машғулотида ташкиллаштирилади ва машғулот якунида мусобақа натижалари чиқарилади ва эълон қилинади; барча тоифадаги командир ва бошлиқлар ҳар куни ўқув-моддий базасини такомиллаштириш чораларини кўради; гуруҳ, секция, экипаж ва расчет командирлари ҳар куни жанговар тайёргарлик якунларини таҳлил қилади. амалда кўлланилган илғор тажрибани ўрганади, умумлаштиради. мана шу жараёнларнинг амалда бажарилиши натижасида жанговар тайёргарлик жараёнида тарбиявий ишларни ташкил этиш орқали, ушбу машғулотларни маънавий-руҳий жиҳатдан таъминлашнинг асосий вазифалари ҳал этилади. бўлинмалар командирлари жанговар тайёргарлик …
4 / 16
рни, дунёқарашни шакллантириш. барча бўғиндаги командирлар жанговар тайёргарлик жараёнида тарбиявий ишларни ташкиллаштирар экан, тарбиявий ишнинг оммавий шаклларидан фақатгина бирон-бир зарурий вазифани ҳал этишда фойдаланиши, асосий эътиборни эса ҳар бир ҳарбий хизматчининг шахсий тайёргарлиги ҳақида ахборот тўплаши, ҳар бир ҳарбий хизматчига уларнинг профессионаллигини юксалтириш бўйича шахсий таъсир кўрсатишга қаратиши, яъни якка тартибдаги тарбиявий иш юритиши мақсадга мувофиқдир. жанговар тайёргарлик бўйича ўқиш турли жабҳаларни ўз ичига олади ва бу командирлардан ҳар бир соҳага (жисмоний тайёргарлик, жанговар машиналарни бошқариш, жанговар ўқ отиш машқлари, тактик дала машғулотларига) ўзига хос тарбиявий таъсир қўллашни талаб қилади. жанговар ва ўқув отишмалари, жанговар машиналарни бошқариш, тактик дала машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида тарбиявий иш олиб бориш. бўлинмалар командирлари томонидан унга бўйсинувчи ҳарбий хизматчилар жанговар ва ўқув отишмалари, жанговар машиналарни бошқариш, тактик дала машғулотларига тайёргарлик кўраётганда ва бундай машғулотларда иштирок этаётганларида тарбиявий ишларни 3-даврга бўлиб ташкил этиши ва ўтказиши тавсия қилинади. биринчи давр – машғулотлар (дала машқлари)га тайёргарлик …
5 / 16
. машғулот (дала машқлари)ни маънавий-руҳий таъминлаш бўйича қуйидаги тарбиявий ишлар ташкил этилади ва ўтказилади: бўлинмалар шахсий таркибининг умумий йиғилишини ўтказиш ва унда кутилаётган машғулот (дала машқлари) мазмунини тушунтириш, жангчиларни машғулот (дала машқлари)га маънавий-руҳий жиҳатдан сафарбар этиш ва тайёрлаш; шахсий таркибнинг низомлар, йўриқномалар, отиш (жанговар машиналарни бошқариш) курсларини ўрганишларини ташкил этиш; хавфсизлик қоидаларини этказиш ва чораларини ўргатиш; машғулот (дала машқлари) вазифалари ва меъёрлари бўйича мусобақа ташкиллаштириш; машғулот (дала машқлари)га тайёргарликка бағишланган деворий рўзнома ва жанговар варақа чиқариш; илғор ҳарбий хизматчилар ва мутахассислар тажрибасини ўргатиш ва тарғиб қилиш; олдин бўлиб ўтган шу турдаги машғулот (дала машқлари)да юз берган камчилик ва нуқсонларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий ишларни ташкил этиш; машғулот (дала машқлари)га биринчи маротаба чиқаётган ҳарбий хизматчилар, айниқса ёш аскарлар, тажрибасиз кичик мутахассисларга якка тартибдаги ёрдамни ташкиллаштириш; машғулот (дала машқлари) ўтказиш жараёнида хавфсизлик шароитларини таъминлаш бўйича тадбирлар ўтказиш; шахсий таркибга белгиланган барча турдаги моддий ва тиббий таъминот билан таъминланиши борасида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тасдиқлайман" haqida

«тасдиқлайман» тарбиявий ва мафкуравий ишлар цикли бошлиғи подполковник с.хошимов «____»___________ 2019 йил талабалар билан тарбиявий ва мафкуравий ишлар услубиёти фанидан машғулот ўтказиш учун маъруза режаси мавзу № 12/1“жанговар тайёргарлик дала ўқув машғулотлари жараёнида тарбиявий ишларни ўзига хос хусусиятлари”. машғулотнинг ўқув ва тарбиявий мақсадлари: 1. талабаларга. ахлоқий- руҳий таъминот тизими объекти ва субъекти .бўйича маьлумот бериш. 2.жанговар ҳаракатларнинг ҳар хил турларида ахлоқий-руҳий таъминотни мазмун-моҳияти, ташкиллаштириш ўрганиш. 3.талабаларда танлаган касбга меҳр уйғотиш. вақт: 2 соат. машғулот ўтиш жойи: ўқув синфи. машғулот шакли: маъруза. адабиётлар: 1. ўзбекистон республикаси конституцияси.т. 1992. 2. ўзбекистон республикаси мудофаа вазирининг 12.03.2019 йил...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (36,3 KB). "тасдиқлайман"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тасдиқлайман DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram