гидросфера экологияси

DOC 557,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663177175.doc балиқ хўжалиги 1,5% суғориш 90,2% саноат 2,2% хўжалик- ичимлик 6,2% 38-расм. ўзбекистонда ишлатиладиган сувларнинг тақсимланиши суғориладган ерлар 78% комунал хўжалик 4% саноат 18% 39-расм. ўзбекистонда сувларни ифлословчи асосий тармоқлар гидросфера экологияси режа: 1. гидросфера хақида тушунча 2. биосферада сувнинг аҳамияти. сувдан фойдаланиш муаммолари ер юзидаги барча мавжуд сувлар гидросферани ташкил қилади. гидросфера деганда океан, денгиз, кўл , дарё, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олган ернинг сув қобиғи тушунилади. сайёрамизда ҳаёт дастлаб сув муҳитида пайдо бўлган ва тирик организмлар учун сувнинг аҳамияти беқиёсдир. расм. сув-ҳаёт манбаи. ер юзида сув суюқ, қаттиқ ва газсимон ҳолатда мавжуд бўлиб, модда ва энергия айланма ҳаракатида катта рол уйнайди. айниқса атмосферадаги сув буғлари ва тупроқ намлигининг аҳамияти катта. дунё океани сувлари тугамайдиган ресурсларга киради ва айланма ҳаракат натижасида сув захиралари доим тикланиб туради. инсон бевосита ишлатиши мумкин бўлган сув захиралари тугайдиган ва тикланадиган ресурс ҳисобланади. гидросферадаги барча сувларнинг 97,2 фоизи дунё океанининг шўр …
2
атларда ўсиб бораётган ҳозирги вақтда 2 млрд. дан ортиқ киши сифатли ичимлик суви билан етарлича таъминланган эмас. биосферада сувнинг аҳамияти. сувдан фойдаланиш муаммолари биосферадаги жараёнлар ва инсонлар ҳаётида сувнинг аҳамияти жуда каттадир. сув биосферадаги деярли барча жараёнларда иштирок этади. сувнинг уч хил агрегат ҳолатда (суюқ, газсимон, қаттиқ) бўлиши турли жойларнинг об-ҳаво ва иқлим шароитининг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. биосферада фотосинтез жараёни сув иштирокида амалга ошади. сув тирик организмлар учун бирламчи ҳаёт муҳити ҳисобланади. инсон организмининг 65% дан ортиғи, ўсимликларнинг 85-90%, ҳайвонлар массасининг 75% сувдан иборатдир. инсоннинг хўжалик фаолиятида сув манбалари арзон транспорт ва энергия воситаси, суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришнинг асоси, саноат корхоналарини тўғри жойлаштиришни белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. кишиларнинг кундалик ҳаётини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. сув бўлмаса инсон уч кундан ортиқ яшай олмайди. инсонларнинг сувга бўлган эҳтиёжи тобора ўсиб бормоқда. 1 тонна пўлат ишлаб чиқариш учун 250 м3, мис ишлаб чиқариш учун- 500м3 , никел ишлаб чиқариш учун-4000м3 сув сарфланади. йирик …
3
азилма бойликларни ишлаб чиқаришдаги оқовалар; нефтни қайта ишлаш корхоналарида ишлатилган чиқинди сувлар; транспортнинг ташланма сувлари; шаҳарлардан, ҳамда кимёвий воситалар ишлатилган далалардан оқиб чиққан сувлар; касалхоналар ва чорвачилик комплексларидан оқиб чиқадиган тозаланмаган сувлар ва бошқалар киради. нефть ва нефть маҳсулотлари, сунъий ювиш воситалари, феноллар, пестицидлар, рангли металлар, мураккаб кимёвий воситалар сувни ифлословчи асосий бирикмалар ҳисобланади. оқова сувларга тушадиган минерал, органик, бактериал ва биологик ифлословчи бирик​малар ажратилади. минерал ифлословчилар одатда қум, лой, турли минерал тузлар кислота ва ишқорлар эритмасидан иборат. органик ифлословчилар ўсимлик ва ҳайвонларнинг қолдиқлари, инсон ва ҳайвонларнинг физиологик чиқиндиларидан иборат. бактериал ва биологик ифлословчилар асосан маиший оқова сувларда мавжуддир. сайёрамизда сувларнинг ифлосланиши натижасида ҳар йили 500 миллиондан ортиқ киши турли оғир хасталикларга чалинади. ер юзида сувларнинг радиоактив ифлосланиши ҳам катта хавф туғдирмоқда. қирғизистон ҳудудида, майлисувда жойлаштирилган радиоактив чиқиндилар ҳозирда сирдарё сувларини ифлосланишига хавф солмоқда. сувларнинг етишмовчилиги шароитида улардан оқилона фойдаланиш ва оқова сувларни тозалаб, қайта ишлатишни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. …
4
ув хавзаларига ёки канализация тармоғига ташланишдан олдин ўтказилади. биологик тозалаш услуби қўлланилганда, органик ифлословчилар, бактериялар ва микроорганизмлар ёрдамида минерализация қилинади. биологик тозалаш суғориш майдонлари, биологик ҳовуз ва аэротенкларда амалга оширилади. шундан сўнг сув хлор ёрдамида дезинфекция қилинади ва ундаги ҳамма бактериялар нобуд бўлади. аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. ичимлик суви махсус давлат стандартлари талабига жавоб бериши керак ва доимий соғлиқни сақлаш муассасаларининг диққат марказида бўлади. давлат стандарти сув манбалари ва бош сув олиш иншоотларининг санитария муҳофаза минтақаларини уюштиришни талаб қилади. ер юзи аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашда ер ости сувларинииг аҳамияти каттадир. турли мамлакатларда, шу жумладан ўзбекистонда ер ости сувлари, артезиан сувлари ва минерал сувлар катта миқдорда ичимлик учун ишлатилади. минерал сувлар чиққан жойларда махсус шифохоналар қурилади. ҳозирги кунда ер ости сувларининг тартибсиз ишлатилиши, турли манбалар таъсирида ифлосланиши ошиб бормоқда. ичимлик сувларнинг бебаҳо манбаи бўлган ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш …
5
га эга бўлган экологик муаммога айланди. денгиз ва океанлар асосан нефть ва нефть маҳсулотлари, саноат ва маиший оқовалар, оғир металлар, радиоактив бирикмалар ва бошқалар билан ифлосланади. ўрта денгиз ер юзидаги энг ифлосланган денгиз ҳисобланади.океан юзасининг нефть билан қопланиши "океан- 37-расм. океан атмосфера" тизимида ўзаро алоқадорликнинг бузилишига ва ер юзида кислороднинг асосий манбаларидан бири бўлган яшил ўсимликлар - фитопланктоннинг нобуд бўлишига олиб келади. бу ўз навбатида океандаги биологик махсулдорликнинг камайишига сабаб бўлади. дунё океани узоқ йиллардан бери ўта захарли ва радиоактив моддалар гўристонига айлантирилган. дунё океанининг ифлосланиши нафақат глобал экологик, балки ижтимоий оқибатларига ҳам олиб келиши муқаррардир. ер юзида ҳаёт бешиги бўлган дунё океанини муҳофаза қилиш ва океан ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш фақатгина турли давлатларнинг ҳамкорлиги натижасидагина муваффақиятли амалга оширилиши мумкин. 9.3 ўрта осиё ва ўзбекистонда сувдан фойдаланиш ўрта осиё дунё океани билан боғланмаган берк хавза бўлиб, ер юзида сув етишмайдиган қурғоқчил зона ҳисобланади. ўрта осиёнинг текислик қисмида буғланиш йиллик ёғин …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гидросфера экологияси"

1663177175.doc балиқ хўжалиги 1,5% суғориш 90,2% саноат 2,2% хўжалик- ичимлик 6,2% 38-расм. ўзбекистонда ишлатиладиган сувларнинг тақсимланиши суғориладган ерлар 78% комунал хўжалик 4% саноат 18% 39-расм. ўзбекистонда сувларни ифлословчи асосий тармоқлар гидросфера экологияси режа: 1. гидросфера хақида тушунча 2. биосферада сувнинг аҳамияти. сувдан фойдаланиш муаммолари ер юзидаги барча мавжуд сувлар гидросферани ташкил қилади. гидросфера деганда океан, денгиз, кўл , дарё, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олган ернинг сув қобиғи тушунилади. сайёрамизда ҳаёт дастлаб сув муҳитида пайдо бўлган ва тирик организмлар учун сувнинг аҳамияти беқиёсдир. расм. сув-ҳаёт манбаи. ер юзида сув суюқ, қаттиқ ва газсимон ҳолатда мавжуд бўлиб, модда ва энергия айланма ҳаракатида катта рол уйнайди. айн...

Формат DOC, 557,5 КБ. Чтобы скачать "гидросфера экологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гидросфера экологияси DOC Бесплатная загрузка Telegram