ўзбекистон транспорт тизимини таҳлил қилиш асосида унинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш (диссертация)

DOCX 4 sahifa 20,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
диссертация ишида бир қатор камчиликлар ҳам кўзга ташланади. булар қуйидагилар: 1. диссертант 7 банддан иборат илмий янгиликлар тақдим этган бўлиб, уларнинг аксарият қисмини илмий янгилик сифатида эътироф этиш мунозарали. хусусан, биринчи илмий янгиликда «транспорт инфратузилмаси билан таъминланганлик даражаси ва фойдаланиш имкониятини баҳолашнинг замонавий методикаси ишлаб чиқилган» дейилган. ушбу янгилик моҳияти 1.2-расмда очиб беришга ҳаракат қилинган. унда “рейтинг ўрни кўрсаткич асосда баҳолаш учун x1j-…x22j – ҳудудга тегишли субиндикаторлардан фойдаланилиши” уқтирилган. лекин, бу индикаторлар ишда берилмаган. (4.13,- 4.14,- 4.15, -4.16, -4.17. -4.18 jadvallarda keltirilgan ) 48-бетда “aвтомобил транспортидан фойдаланишни рейтинг баҳолаш индикатори таркибига кирувчи субиндикаторлари орқали қорақалпоғистон республикаси мисолида ўртача интеграл кўрсаткичини ҳисоб-китоб жараёнларида қўллаш жараёнини кўриб чиқамиз” дейилган. биринчидан, аввал айтилганидек, бу кўрсаткичлар ишда тақдим этилмаган. иккинчидан ва энг муҳими бу нарса тадқиқот ишининг мақсади амалга ошмаганлигини кўрсатади. бинобарин, 7-бетда “мазкур ишнинг асосий мақсади ўзбекистон транспорт тизимини таҳлил қилиш асосида унинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш...” дейилган. биргина қорақалпоғистон мисолида бажарилган ҳисоб-китоб …
2 / 4
а талқин қилинган. ушбу илмий янгиликнинг иккинчи қисми ниҳоятда мунозарали. аввало, янги илмий терминларни муомалага киритиш бўйича тавсияларни асослашда, одатда, дунё эътироф этган олимларнинг қарашларига мурожаат қилинади. бу ерда эса тадқиқотчи ўз мақоласидан иқтибос келтирган. муаллиф ушбу тушунчага таъриф берар экан, “... “геопара давлатлари” деб икки мамлакат ўртасидаги … алоқаларнинг чуқур интеграциялашганлиги, айниқса аҳоли ва меҳнат ресурслари миграцияси, қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари ҳамда хизматларнинг экспорти ва импортида бири бирини тўлдира олиш қобилияти юқори бўлган трансчегаравий мамлакатлар гуруҳига айтилади» - дейди. агар ўзбек мигрантларининг қозоғистон ҳудудида эркин ҳаракатланиши учун қатор тўсиқлар мавжудлигини эътиборга олсак, буни чуқур интеграциялашган дейиш қийин. ўзбекистоннинг экспорт-импорт шериклари бўйича ҳам қозоғистон россия ва хитойдан орқада. қолаверса, бу масалада хақиқатда чуқур интеграциялашган, шенген визаси амал қиладиган европа иттифоқи давлатлари ҳам ўзларини геопара давлатлари деб атамайдилар. tabiiy geografiyada geopara tushunchasini birinchi boʻlib professor l. alibekov qoʻllagan. tabiiy geografiyada geoparalarda asosiy eʼtibor ulardagi modda va energiya almashinuviga qaratiladi. geopara -qoʻshaloq …
3 / 4
самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилган»лиги учинчи илмий янгилик сифатида тақдим этилган. муаллифнинг фикрича, ушбу янгилик моҳияти 181-бетдаги учта таклифда очиб берилган. биринчи таклифда “электробуслар паркини шакллантириш” ғояси илгари сурилган. ҳозирги пайтда мамлакатимизда электробуслар парки шундоғам шакллантириляпти. жумладан, 2023 йилда тошкентга 500 га яқин электробуслар келтирилган ва бу ҳақда электрон оавида тегишли хабарлар эълон қилинган. иккинчи таклифда “автобуслар оралиқ вақт интервалини қатъий назорат қилиш, диспетчерлик пунктларини замонавий ахборот коммуникацион технологиялар билан таъминлаш, транспорт тугун ва марказларда жамоат транспорти интервалини 15 дақиқадан оширмаслик” зарурлиги қайд этилган. бизнинг фикримизча, ушбу таклифлар dsc илмий даражасини олишга талабгор учун ниҳоятда примитив. бу таклифнинг кейинги бандида “шаҳар жойларда тирбандликни олдини олиш мақсадида “дамас” маршрутларини йўналишдан олиб ташлаш мақсадга мувофиқ” дейилган. дархақиқат, ҳозирги пайтда тирбандлик миллий муаммога айланди, десак муболаға бўлмайди. бу муаммони оавда ва ижтимоий тармоқларда транспорт соҳаси мутахассисларидан кўра, айрим блогерлар кўтариб чиқмоқдалар. ва айнан улар салмоқли, илмий асосланган фикрларни баён қилмоқдалар. биз диссертация иши доирасида …
4 / 4
бга олиш” кўрсатилган. бироқ, ушбу таклиф ҳам чуқур тадқиқотлар маҳсули эканлиги кўринмайди. таклифни илмий янгилик даражасига етказиш учун биронта отм мисолида бошқа шаҳардан келган талабаларнинг яшаш ва ўқиш жойи орасидаги масофа, узоқдан қатнайдиган талабалар сони, шаҳар четидан ер ажратилган тақдирда талабалар турар жойларини қуриш билан боғлиқ (дхш ёки бюджет) масалалар ўрганилиши, агар бюджетдан қўшимча харажатлар қилиш зарурати бўлса улар асосланиши керак (шу жойига ишга молиявий манбани каердан топиш бўйича таклиф киритсам бўладими?). илгари сурилган таклифлар уларни амалга ошириш механизмлари билан уйғун ҳолда берилиши керак. (буни инобатга оламиз) 4. еттинчи илмий янгилик сифатида “транспортни шаҳар агломерацияларига таъсир хусусиятлари аниқланган, минтақалар транспорт географиясининг асосий муаммолари белгиланган ва унинг истиқболда такомиллаштириш ва ривожланишининг йўналишлари кўрсатилган”лиги қайд этилган. илмий янгилик баён этилаётган жумлада муаллиф назарда тутаётган хусусиятлар, муаммолар, такомиллаштириш йўналишлари умумий тарзда бўлса ҳам баён қилиниши керак. муаллифнинг таъкидлашича, ушбу янгилик мазмуни 78-79 бетларда очиб берилган. тўғри, бу ерда андижон шаҳрининг атроф аҳоли пунктлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон транспорт тизимини таҳлил қилиш асосида унинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш (диссертация)" haqida

диссертация ишида бир қатор камчиликлар ҳам кўзга ташланади. булар қуйидагилар: 1. диссертант 7 банддан иборат илмий янгиликлар тақдим этган бўлиб, уларнинг аксарият қисмини илмий янгилик сифатида эътироф этиш мунозарали. хусусан, биринчи илмий янгиликда «транспорт инфратузилмаси билан таъминланганлик даражаси ва фойдаланиш имкониятини баҳолашнинг замонавий методикаси ишлаб чиқилган» дейилган. ушбу янгилик моҳияти 1.2-расмда очиб беришга ҳаракат қилинган. унда “рейтинг ўрни кўрсаткич асосда баҳолаш учун x1j-…x22j – ҳудудга тегишли субиндикаторлардан фойдаланилиши” уқтирилган. лекин, бу индикаторлар ишда берилмаган. (4.13,- 4.14,- 4.15, -4.16, -4.17. -4.18 jadvallarda keltirilgan ) 48-бетда “aвтомобил транспортидан фойдаланишни рейтинг баҳолаш индикатори таркибига кирувчи субиндикаторлари о...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (20,6 KB). "ўзбекистон транспорт тизимини таҳлил қилиш асосида унинг транспортдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш (диссертация)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.