магнолиягуллилар қабиласи магнолиалес

DOC 575,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1526025312_71498.doc магнолиягуллилар қабиласи магнолиалес режа: 1. магнолиядошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. 2. лаврдошлар ва қалампирдошлар оилалари вакилларининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 3. нилуфаргулдошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. қабилага мансуб ўсимликлар — доимий яшил ёки баргини тўкадиган дарахт, бута ва айрим ҳолларда лиана ўсимликлардир. уларнинг гули оддий, гултожисимон гулқўрғонидан ёки гул қўрғони, гултож ва гул косача баргларига дифференциаллашган, аксарият қисми тўғри (актиноморф) гулли, спираль, гемитсиклик ёки тсиклик тузилишли, чангчиси кўп сонли. мева барглари кўп сонли ёки битта. гинетсейи апекал. гули икки жинсли, энтомофил — ҳашаротлар ёрдамида чангланади. барглари оддий. ён барглари бир-бири билан туташ. поя ва барг паренхимаси махсус эфир мойлари билан тўла, ҳужайраларида идеобластлар мавжуд. дарахтсимон магнолия гуллилар жанубий ҳудудларда маданийлаштирилган ўсимликлар сифатида учрайди. уларнинг айримлари манзарали ўсимликлар сифатида ўстирилади. қабила таркибида уч оила мавжуд бўлиб, биз қуйида фақат магнолиядошлар оиласи ҳақида фикр юритамиз. магнолиядошлар оиласи — магнолиаcэаэ оиланинг 12 туркумга мансуб 230 га яқин тури, асосан жануби-шарқий …
2
ини (таркибида эфир мойи бўлганлиги сабабли) тарқатади. магнолия кавказда, қримда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. оиланинг яна бир тури лола дарахти (лилиодендрон тулипифера). бу дарахтнинг баландлиги 60 метрга қадар, барглари тўрт қиррали, гули лола гулига ўхшаш, тўқ сариқ (зарғалдок) рангли. мамлакатимизда бу ўсимлик ҳам жанубий ҳудудларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. ёввойи ҳолда лола дарахти жанубий америкада тарқалган. лавргуллилар қабиласи — лауралес. магнолиягуллиларга яқин энг катта қабилалардан бири, унинг 11 оилага мансуб 2700 га яқин тури маълум. аксарият вакиллари дарахт ёки бута шаклидаги ўсимлик. айрим ҳолларда лиана ва баргсиз паразит ўтсимон турлари ҳам учрайди. барглари навбатлашиб (супротив), қарама-қарши ёки, айрим ҳолларда ҳалқа шаклида жойлашган. гул қўрғони тсиклик ёки спираль шаклда, гул коса ва гултож барглари дифференциаллашмаган, деярли эркин. чангчилари чексиз, уруғчиси апокарп, уруғи эндоспермли. лаврдошлар оиласи — лаураcэаэ оиланинг 2000 дан ортиқ тури жанубий америка, жанубий-шарқий осиё ва австралиянинг тропик ва субтропик ўрмонларида тарқалган. лекин ёввойи ҳолда ўсадиган турлар орасида ҳар иккала …
3
п3+3а3+3+3г(3)-, тугунчаси остки, бир хонали, меваси — данак ёки реза-вор мева, уруғи эндоспермсиз (16-расм). палеоботаник маълумотларга кўра лаврдошлар бўр даври қазилмаларида учрайди. уларнинг аксарият турлари доимий яшил ўсимликлар. лавр ўсимлиги қимматбаҳо озиқ-овқат, зиравор, доривор, техник, манзарали ўсимлик сифатида инсоннинг хўжалик фаолиятида муҳим рол ўйнайди. шунинг учун ҳам лаврдошларнинг қатор навлари субтропик ўлкаларда — кавказ ва қримда маданийлаштирилган. бу оиланинг яна бир характерли тури — авакадо (персеа гратиссима) доимий яшил дарахт, нок шаклидаги резавор мевасининг оғирлиги 600 граммга қадар. меванинг таркибида 30% гача ёғ, 4% оқсил моддаси бор. қимматли мева дарахти сифатида қора денгизнинг жанубий соҳили ва кавказда ўстирилади. бир дарахтидан 50 кг га қадар ҳосил олиш мумкин. ватани тропик америка. қалампиргуллилар қабиласи — пипералес ўтсимон ёки бута ва айрим вакиллари дарахт шаклидаги ўсимлик. барглари навбатлашиб жойлашган, ён баргчалари барг банди билан туташ ёки ён барглари йўқ. гуллари майда кўримсиз, қўш жинсли ёки айрим жинсли, гулқўрғонсиз, тўп-тўп гул тўпламларида жойлашган. андроцейи …
4
они оддий, қўш жинсли, шамол ёрдамида чангланади, уруғи қорамтир данак. зиравор ўсимлик сифатида, эфир мойи туфайли ишлатилади. ватани жануби-шарқий осиё. тропик ва субтропик ўлкаларда маданийлаштирилган. нилуфаргуллилар қабиласи — нймпҳаэалес. кўп йиллик сувда ўсувчи, кўпинча илдиз пояли ўсимлик. пояси, одатда редукцияга учраган. барглари бутун, навбатлашиб ёки, айрим ҳолларда ҳалқа шаклида жойлашган. гули якка-якка, катта, қўш жинсли, тўғри (актиноморф), ҳашаротлар ёрдамида чангланади. чангчилари чексиз, уруғчиси кўп сонли мевабарглардан шаклланган. меваси ёнғоқча ёки резавор мева. уруғи перисперм ёки эндоспермли. нилуфаргулдошлар оиласи — нймпҳаэаcэаэ ёпиқ уруғли ўсимликларнинг энг қадимий оилаларидан бири. унинг 100 га яқин тури 8 туркумга мансуб. аксарият қисми иссиқ иқлимли ва субтропик ўлкаларда тарқалган. ҳамдўстлик мамлакатларида 5 туркумга мансуб 8 тури борлиги аниқланган. ўрта осиёда 2 туркумга мансуб 4 тури учрайди. уларнинг аксарият қисми сувда, ботқоқликларда ўсадиган кўп йиллик илдиз пояли ўсимликлар. гуллари катта, актиноморф, қўш жинсли. гул формуласи: cа3+5 cо∞ а∞ г∞, тугунча ўртада уруғчиси кўп сонли мева баргидан шаклланган …
5
ли, (кўпинча 13 та), сариқ рангли тож барглари чангчилари чексиз бўлиб, уруғчиси битта, тугунчаси устки. меваси қаттиқ резавор. зайсан (иртиш дарёси соҳили) ва балхаш кўлларининг чучук сувларида тарқалган. фойдаланилган адабиётлар: 1. буригин в. а., жонгуразов ф. х. ботаника. тошкент, “ўқитувчи”, 1977. 2. курсанов а. ва бошқалар. ботаника. тошкент ўрта ва олий мактаб давлат нашриёти. 1963. 3. мустафаев с. м. ботаника. тошкент, “ўзбекистон”, 2002. 4. саҳобиддинов с. с. ўсимликлар систематикаси. тошкент, “ўқитувчи”, 1976. 5. худойқулов с. м., назаренко л. н. ўсимликлар систематикасидан амалий машғулот. “ўқитувчи”, тошкент, 1984. 15-расм. йирик гулли магнолия (magnolia grandiflora). а – гулли новда; b – мева ва мева банди; d – гул диаграммаси. a b d 16-расм. олижаноб лавр (layrus nobilis). л-гулли новда; £-мевали новда; в-гул кесими; г-чангчи; д-очилаёт-ган чангдон ва чанг. 17-расм. оq нилуфар (nimphaea alba). а – барги ва гули; b – гулининг узунасига кесими; d – гулининг энига кесими.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "магнолиягуллилар қабиласи магнолиалес"

1526025312_71498.doc магнолиягуллилар қабиласи магнолиалес режа: 1. магнолиядошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. 2. лаврдошлар ва қалампирдошлар оилалари вакилларининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 3. нилуфаргулдошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. қабилага мансуб ўсимликлар — доимий яшил ёки баргини тўкадиган дарахт, бута ва айрим ҳолларда лиана ўсимликлардир. уларнинг гули оддий, гултожисимон гулқўрғонидан ёки гул қўрғони, гултож ва гул косача баргларига дифференциаллашган, аксарият қисми тўғри (актиноморф) гулли, спираль, гемитсиклик ёки тсиклик тузилишли, чангчиси кўп сонли. мева барглари кўп сонли ёки битта. гинетсейи апекал. гули икки жинсли, энтомофил — ҳашаротлар ёрдамида чангланади. барглари оддий. ён барглари бир-бири билан туташ. поя ва барг паренх...

Формат DOC, 575,5 КБ. Чтобы скачать "магнолиягуллилар қабиласи магнолиалес", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: магнолиягуллилар қабиласи магно… DOC Бесплатная загрузка Telegram