ta'lim metodlari va vositalari bo'yicha taqdimot

DOCX 16 sahifa 85,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
15-мавзу: ўқитиш методлари ва воситалари. ўқитишда инновацион методлар асосий саволлар: 1.таълим методлари ва усуллари тушунчалари. 2.замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндашувлар. 3. таълим методларининг моҳияти. 4.таълим методларини танлаб олиш шартлари. 5.таълим воситалари ва уларнинг функциялари. таянч тушунча ва иборалар: таълим методи, тадқиқот, усул, тарбиявий метод, ҳикоя, суҳбат, тушунтириш, маъруза, экскурсия, машқ, графикавий ишлар, лаборатория ишлари, дидактик ўйинлар, ташхислаш, назорат, баҳолаш, динамика, баҳо, ҳолислик, тизимлилик. 1-савол баёни. «метод» сўзининг юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади. филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда «мақсадга эришиш усуллари» дея шарҳланган. айни вақтда педагогик манбаларда «таълим методи» тушунчасига берилган таърифларнинг хилма-хил эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. шунингдек, таълим методларининг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликдаги тартибли фаолиятлари усуллари эканлиги тўғрисидаги фикрлар ҳам мавжуд. «таълим методлари дастлаб педагог онгида муайян йўналишдаги фаолиятнинг умумлашма лойиҳаси тарзида намоён бўлади. мазкур лойиҳа амалиётга ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ўзаро туташуви, ўқитиш ва ўқишга қаратилган аниқ ҳаракатлар, амаллар ёки …
2 / 16
им методлари таълим мақсадини ёритишга хизмат қилади, у ёрдамида таълим мазмунини ўзлаштириш йўллари ифода этилади, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳаракати, хусусияти акс эттирилади. метод, бир томондан, таълим мақсадига эришиш воситаси сифатида намоён бўлса, бошқа томондан, бошқарилувчан ўқиш фаолиятини амалга ошириш шарти ҳисобланади. таълим методлари доимо у ёки бу ўқиш воситалари ёрдамида жорий этилади, шу боис уларнинг ўзаро шартланганлигини таъкидлаш жоиз. чизмадан англаниб турибдики, таълим методи тузилмасида қуйидагилар ажралиб туради: мақсадли таркиб; фаолиятли таркиб; таълим воситалари. табиийки, умумий ҳолда эришилган натижа ҳар доим ҳам ўқитувчининг дарс бошида белгилаган мақсадига мос келавермайди. таълим мақсади ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти асосида, шунингдек, таълим воситалари ёрдамида натижаланади, ушбу жараёнда аниқ мақсадга йўналтирилган механизм ишга тушади. таълим тизимлари мақсадга эришиш жараёнида бош халқа айнан қандай ва қайси механизм асосида ҳамда мавжуд таркибий унсурларни қандай ишга солиш мумкинлигини ифодалашга хизмат қилади. бу функциялар таълим методини қўллаш жараёнида бир-биридан ажратилган ҳолда ёки кетма-кет жорий этилмайди, аксинча бир-бирига ўзаро …
3 / 16
н ёки уларнинг мажмуасидан фойдаланиш мумкин. назоат саволлар: 1. таълим методи нима? 2. таълим жараёнида суҳбат методини қўллашда нималарга эътибор қаратиш зарур? 2-савол баёни. дидактик жараён тузилмасига кўра таълим методлари қуйидаги уч гуруҳга ажратилади: ( гуруҳлар ўқиш ва меҳнатга рағбатлантирувчи ҳамда мотивлаштириш методлари таълим методлари гуруҳлари ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари ўқув-билиш фаолиятини бошқариш методлари ) юқорида кўрсатилган методлар қуйидаги тарзда ҳам номланади: 1. ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва бажариш методлари. 1. ўқув-билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивлаш методлари. 1. назорат ва ўз-ўзини назорат методлари. ўқувчига билимларни етказиш шаклига кўра таълим методлари: 1. оғзаки баён қилиш методлари. 2. кўргазмали методлар. 3. амалий методлар каби турларга ҳам ажратилади. таълим методлари тизимида муҳим ўрин тутадиган оғзаки баён қилиш методларининг ўзи ҳам қуйидаги турларга ажратилади: ( тур лари ҳ икоя су ҳ бат тушунтириш маъруза о ғ заки баён қ илиш методларининг турлари ) оғзаки баён қилиш методлари ўқувчиларнинг умумий маданияти, …
4 / 16
нчаларга алоҳида урғу беришга эътиборни қаратади. ҳикоя қисқа бўлиши ҳамда ўқувчиларда ҳис-ҳаяжон ва мавзуга нисбатан қизиқишни уйғотиши керак. ( суҳбат савол ва жавоб шаклидаги диалогик таълим методи ) суҳбат методи фанга қадимдан маълум, хатто ундан ўз фаолиятида суқрот ҳам моҳирона фойдаланган. суҳбат таълим жараёнида кўп функциялар (ақлий фикрлаш, ҳозиржавоблик, мулоқот маданияти ва бошқа сифатларни шакллантиради) бажаради, аммо асосийси ўқувчида фаолликни юзага келтиради. суҳбат ўқитувчи фикрига мос ҳаракат қилиш, натижада янги билимларни босқичма-босқич эгаллашга имкон беради. суҳбат – фаолиятини эндигина бошлаган ўқитувчи учун мураккаб таълим методи ҳисобланади, бинобарин, саволларни тайёрлаш, уларнинг кетма-кетлигини таъминлаш кўп вақт талаб этади, уни ташкил этиш да эса барча ўқувчиларнинг диққатини жалб этиш талаб қилинади. ўқитувчи оддий саволлар бериши, ўқувчиларга улар юзасидан батафсил ўйлаш учун вақт ажратиши, ўқувчиларнинг жавобларини эса диққат билан тинглаши, зарур ўринларда уларни шарҳлаши лозим. шу боис суҳбатда билиш дедуктив ёки индуктив йўл билан амалга ошади. дедуктив суҳбат ўқувчиларга олдиндан маълум бўлган қоидалар, тушунчалар, …
5 / 16
баёнли) суҳбат – ўқувчиларнинг бошланғич билим даражаси ва уларнинг янги мавзуни ўзлаштиришга тайёргарлигини аниқлаш учун дарс аввалида ёки сўнггида қўлланилади. евристик суҳбат янги билимларни муаммоли тарзда эгаллашга йўналтирилади. саволлар шундай кетма-кетликда берилиши зарурки, улар ўқувчиларни мустақил фикрлаш, уларда фаолликнинг юзага келишини таъминлаш, уларни таҳлил қилишга ундаш, далилларни илгари суришга рағбатлантирсин. тушунтириш ўқув материали мазмунини исбот, таҳлил, умумлашма, таққослаш асосида баён қилишдир. бу метод ҳикояга нисбатан бирмунча кенг қўлланилади. ундан одатда назарий материаллар ҳамда мураккаб масалаларни ўрганишда фойдаланилади. тушунтириш жараёнида ўқув материалининг бир қадар қийин ўринларига алоҳида урғу берилиб, мазмуни очиб берилади. тушунтириш самараси кўп ҳолларда ўқитувчининг кўргазмали воситалардан оқилона фойдаланишига боғлиқ бўлади. ( маъруза йирик ҳажмдаги ўқув материалини оғзаки баён қилиш методи саналиб , у қатъий мантиқий кетма - кетлик , узатилаётган ахборотларнинг кўплиги , билимлар баёнининг тизимлилиги каби ўзига хос хусусиятларини намоён этади ) маъруза мазмуни муракаб тизимлар, ҳодисалар, объектлар, жараёнлар, уларнинг сабабли-оқибатли боғланишлари, қонун ва қоидалардан ташкил топади …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'lim metodlari va vositalari bo'yicha taqdimot" haqida

15-мавзу: ўқитиш методлари ва воситалари. ўқитишда инновацион методлар асосий саволлар: 1.таълим методлари ва усуллари тушунчалари. 2.замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндашувлар. 3. таълим методларининг моҳияти. 4.таълим методларини танлаб олиш шартлари. 5.таълим воситалари ва уларнинг функциялари. таянч тушунча ва иборалар: таълим методи, тадқиқот, усул, тарбиявий метод, ҳикоя, суҳбат, тушунтириш, маъруза, экскурсия, машқ, графикавий ишлар, лаборатория ишлари, дидактик ўйинлар, ташхислаш, назорат, баҳолаш, динамика, баҳо, ҳолислик, тизимлилик. 1-савол баёни. «метод» сўзининг юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади. филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда «мақсадга эришиш усуллари» дея шарҳланган. айни вақтда педагогик...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (85,9 KB). "ta'lim metodlari va vositalari bo'yicha taqdimot"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'lim metodlari va vositalari … DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram