ҳуқуқий тартибга солиш механизми

PPTX 23 sahifa 190,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
слайд 1 ҳуқуқий тартибга солиш механизми ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқий таъсир этиш ҳуқуқий воситалар: тушунчаси, белгилари, турлари ҳуқуқий тартиблар: соҳалар ва соҳалараро, моддий ва процессуал, шартномавий ва қонуний, муддатли ва доимий. ҳуқуқий рағбатлантириш: тушунчаси, хусусияти, функцияси ва турлари ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлиги, белгилари ва уни таъминланиш асослари ҳуқуқий имтиёзлар: тушунчаси, хусусияти, функциялари ва турлари режа ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқий муносабат, индивидуал ҳужжатлар ва ҳуқуқий онг ўртасидаги муносабат. ўзбекистонда демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнида ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш йўллари 1.ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари ҳуқуқий тартибга солиш механизми – жамиятдаги турли хил ижтимоий муносабатларни маълум кетма-кетликда ҳуқуқий тартибга солишга ёрдамлашувчи ҳуқуқий (юридик) воситалар тизими. ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг элементлари: ҳуқуқ нормалари ҳуқуқий муносабатлар юридик фактлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий тадбиқ этиш ва ҳуқуқни қўллаш актлари индивидуал ҳуқуқий актлар ҳуқуқий хулқ ҳуқуқий онг ҳуқуқий воситалар бу муайян …
2 / 23
воситалар ҳуқуқнинг ахборот – энергетик сифати ва ресурсларини ўзида намоён қилади. улар ўз навбатида, ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг манфаатларини амалга ошириш йўлида турган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган бўлади. ҳуқуқий воситалар ҳуқуқнинг таъсир этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш механизми ҳамда ҳуқуқий режимларнинг асосий фаолият юритувчи қисми бўлиб ҳисобланади. ҳуқуқий воситалар юридик оқибатларга, муайян натижаларга ва у ёки бу даражада ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигига ёки бузилишига олиб келади. давлат томонидан таъминланади. ҳуқуқий тартибга солиш – ҳуқуқий воситалар тизими (юридик нормалар, ҳуқуқий муносабатлар, якка тартибдаги кўрсатмалар ва бошқалар) ёрдамида амалга ошири­ладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, уларни ривожлантириш мақсадида ушбу ижтимоий муносабатларга самарали, норматив-ташкилий таъсир кўрсатиш жараёнидир. - ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларининг яратилиши - яратилган ҳуқуқ нормаси доирасида субъектларда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиши - юридик нормада назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганда субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг амалга оширилиши - ҳуқуқни қўллаш ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқ …
3 / 23
видео ҳуқуқий рағбатлантириш тушунчаси ҳуқуқий рағбатлантириш – ҳурматга сазовор ихтиёрий хулқ-атворни юридик маъқул­лаш шакли ва чорасидир. мазкур чоранинг кўрилиши натижасида субъект тақдирланади, унинг учун ижобий оқибатлар рўй берган саналади. рағбатлантиришнинг белгилари қуйидагилардан иборат: хатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлади. бунда рағбатлантириш, шахсга тартибга солувчи таъсир кўрсатар экан, ижтимоий фойдали хулқ-атворнинг муайян турини қатъий белгиламайди, балки рағбатлантириш тўғрисидаги нормада кўрса­тилган оқибатлар мақбул ва фойдали эканлигига ишора қилади. рағбатлантириш чоралари ижобий хулқ-атворни юридик жиҳатдан маъқуллайди, тақдирга лойиқ ихтиёрий хулқ-атворни жа­мият ва давлат томонидан тақдирлаш шакли сифатида амал қилади. рағбатлантириш жамият учун ҳам, рағбатлантирилаётган субъект учун ҳам фойдали бўлиб, уларни ижобий оқибатлар билан қаноатлантирган ҳолда, турли манфаат­ларни уйғунлаштиради. рағбатлантириш, одатда, анча таъсирчан юридик омил ҳисобланади. ҳуқуқий имтиёз тушунчаси ҳуқуқий имтиёз деганда, субъектга ўз манфаатларини тўлароқ қон­дириш имконини берувчи ва қўшимча, алоҳида ҳуқуқлар (афзал­ликлар) беришда ёки мажбуриятлардан озод қилишда ифодаланувчи субъект ҳолатини қонуний равишда енгиллаштириш тушунилади. ҳуқуқий имтиёзлар учун қуйидаги белгилар муҳим ҳисобланади: ҳуқуқий имтиёзлар субъектларнинг …
4 / 23
иш, таҳлил қилиш асосида аниқландики, ҳозирги кунга қадар республика олий таълим муассасаларига ўқишга киришда 60 дан ортиқ президент ва ҳукумат ҳужжатлари билан абитуриентларга 44 та имтиёз жорий этилган. мазкур имтиёзлар ўз мазмун-моҳияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, қуйидагича фарқланади: имтиҳонсиз, қўшимча давлат гранти асосида ўқишга кириш учун асос бўлувчи (15 та); имтиҳонсиз, контракт асосида ўқишга кириш учун асос бўлувчи (4 та); фақат битта фан имтиҳонидан озод этишга асос бўлувчи (5 та); тўпланган балга балл қўшиб берувчи (2 та); қўшимча квота доирасида имтиҳонда иштирок этишга асос бўлувчи имтиёзлар (13 та); 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб кучга кирадиган имтиёзлар (5 та)дан иборат ўзбекистон республикаси конституциясининг 18-моддаси «ўзбекистон республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилиши ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши» белгиланган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 19-моддаси «ўзбекистон республикасида …
5 / 23
д этган бўлсалар, респондентларнинг 15 фоизи имтиёзлар фақат энг иқтидорли ёшларга берилиши керак, деб ҳисоблайдилар. шунингдек, сўровномада иштирок этганларнинг деярли 80 фоизи имтиҳонсиз, қўшимча давлат гранти асосида ўқишга кириш учун асос бўлувчи (зулфия номидаги давлат мукофоти ғолиблари, ҳарбий қисм қўмондонлиги ва ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ва ҳоказога бериладиган) ва имтиҳонсиз, контракт асосида ўқишга кириш учун асос бўлувчи имтиёзлар (президент мактаблари битирувчилари, «заковат» интеллектуал ўйини ғолиблари, профилактика инспекторларига бериладиган)ни бекор қилиш керак деб ҳисоблайди. бундан ташқари, 72 фоиз респондент тўпланган балга балл қўшиб берувчи («темурбеклар мактаблари»нинг битирувчилари ва ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчилари) ва қўшимча квота доирасида имтиҳонда иштирок этишга асос бўлувчи имтиёзлар (олис чўл ҳудудлари аҳолисига, ногиронлиги бўлган шахслар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва ҳ.к.)ни сақлаб қолиш керак деб ҳисоблайдилар. сўровномада иштирок этганларнинг 75 фоизи имтиёзлар олий таълим муассасаларига киргандан сўнг берилиши керак деган фикр билдирган. умуман олганда, ақшда олий таълим …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқий тартибга солиш механизми" haqida

слайд 1 ҳуқуқий тартибга солиш механизми ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқий таъсир этиш ҳуқуқий воситалар: тушунчаси, белгилари, турлари ҳуқуқий тартиблар: соҳалар ва соҳалараро, моддий ва процессуал, шартномавий ва қонуний, муддатли ва доимий. ҳуқуқий рағбатлантириш: тушунчаси, хусусияти, функцияси ва турлари ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлиги, белгилари ва уни таъминланиш асослари ҳуқуқий имтиёзлар: тушунчаси, хусусияти, функциялари ва турлари режа ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқий муносабат, индивидуал ҳужжатлар ва ҳуқуқий онг ўртасидаги муносабат. ўзбекистонда демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнида ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш йўллари 1.ҳуқуқий тартибга с...

Bu fayl PPTX formatida 23 sahifadan iborat (190,2 KB). "ҳуқуқий тартибга солиш механизми"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳуқуқий тартибга солиш механизми PPTX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram