qurilish sohasining milliy iqtisodiyotdagi o‘rni va ahamiyati

DOCX 20 sahifa 31,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида режа: 1. қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти 2. миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари 3. қурилишнинг ташкилий шакллари, моддий-техника базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари 1 қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти ўзбекистон республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари қаторида қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи участкаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда турли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий соҳадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эгадир (демографик тузилма ва унинг ўзгарувчанлиги, қишлоқ аҳолисининг юқори даражадалиги ҳамда уй-жой ва ижтимоий-маданий-маиший объектлар билан кам таъминланганлиги, ички инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишларининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва бошқалар). мамлакат миллий иқтисодиёти моддий ишлаб чиқариш тармоқлари ва бозор хизмат кўрсатиш соҳаларидан таркиб топади. қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоқлари қаторида (саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин) учинчи ўринда туради. қурилиш тармоғи маҳсулоти бўлиб, мамлакатнинг хўжалик мажмуаси асосий фондларини ташкил қилувчи …
2 / 20
қариш фондлари мазмунига кўра техник, энергетик ва бошқа ускуналар билан жиҳозланган бино ва иншоотлардан иборатдир. шундай қилиб, капитал қурилиш ишлаб чиқариш воситаларининг фаолият юргизиши учун моддий шарт-шароит имкониятларини ҳам яратади. қурилиш тармоғи умум ва махсус қурилиш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотларини, қурилиш бирлашмаларига кирувчи қурилиш саноати корхоналарини, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари(қми)ни бажарувчи барча ташкилотлар фаолиятини бирлаштиради. қурилиш ташкилотларига рўйхатдан ўтказилган ва қурилиши фаолияти учун лицензияга эга бўлган, шунингдек буюртмачилар билан шартнома асосида ишларни бажарувчи барча мулк шаклларидаги юридик шахслар киради. капитал қурилиш соҳасига, ўз маблағлари, қарз ҳамда давлат бюджети маблағлари манбалари асосидаги капитал қўйилмаларга эгалик қилувчи буюртмачилар фаолияти ҳам киради. қурилишнинг ривожланиши ва унинг самарадорлигини ошириш индустриализация асосида амалга оширилади. унинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: қуриладиган бино ва иншоотларнинг йиғмалилигини ошириш мақсадида технологик жараёнларнинг бир қисмини қурилиш майдонларидан заводларга кўчириш; бино ва иншоотларнинг технологик лойиҳа ечимларини яхшилаш, уларни кейинчалик уларни бир шаклга келтириш ва унификациялаштириш; механизациялаштирилган тарзда заводларда ёки қурилиш ташкилотининг …
3 / 20
ифат жиҳатдан янгилаш капитал қурилишнинг асосий вазифалари ҳисобланади. мамлакатимизда қурилиш корҳоналари таркибига турли мулк шаклларидаги пудрат ташкилотлари, қурилиш материаллари саноати корхоналари, механизация, транспорт, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари, лизинг фирмалари, ўқув муассасалари ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлар киради. қурилиш тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли 2019 йилнинг 1 январ ҳолатига иқтисодиёт тармоқлари кесимида олиб қаралганда қурилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг сони 2201 мингтани ташкил қилган. бу эса ўз навбатида 2018 йилги нисбатан 3,7% га ўсганини билдиради. ушбу ташкилотлар томонидан яратилаётган маҳсулотлар ҳажмининг миллий иқтисодиёт ялпи даромадидаги улуши доимий равишда ортиб бормоқда. шуни қайд этиш керакки, қурилиш тармоғи барча тадбиркорлик тузилмасининг кўпчилик қисми тўғри келадиган хусусий корхоналар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. 2 миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари қурилиш миллий иқтисодиётнинг мустақил алоҳида тармоғи бўлиб, янги асосий фондларни яратиш ҳамда фаолият юргизаётган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини қайта қуриш, кенгайтириш, таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш учун мўлжалланган. қурилиш …
4 / 20
оширилади: · қурилиш объектининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан техник-иқтисодий тадқиқотларни олиб бориш, · объектни лойиҳалаштириш ва қурилишга мухандислик-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш. техник-иқтисодий тадқиқотлар жараёнида барпо этилаётган объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва уни қуришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги баҳоланади. лойиҳалаштириш босқичида объектнинг конструктив-жойлаштириш ечими, уни қуришни ташкил этиш усуллари ва ишларни бажариш технологияси ишлаб чиқилади ҳамда қурилишнинг смета қиймати аниқланади. ундан кейин қурилишга мухандислик-техник тайёргарлик кўриш амалга оширилади (таянч геодезик ва қурилиш тўр(сет)ларини ишлаб чиқиш; қурилиш майдони ҳудуди ва транспорт коммуникациялари йўлакчаларини тайёрлаш бўйича ишларни олиб бориш). қурилиш майдонида бевосита қурилиш жараёнининг ўзи амалга оширилишида барча технологик элементларнинг бирлашиши содир бўлади, бунинг натижасида эса қурилиш маҳсулоти яратилади ҳамда қурилиш жараёнининг амалдаги жами харажатлари, бино ва иншоотларнинг моддий-ашёвий элементлари, уларнинг архитектуравий-қурилиш ифодаси ва сифати шаклланади. объектлар қурилишининг тугалланиши, уларни тайёр ҳолда эксплуатацияга ҳамда буюртмачиларга асосий фондлар сифатида топширишдан иборатдир. қурилиш ишлаб чиқариши жараёнига капитал қўйилмалар доиравий айланишининг қуйидаги учта босқичлари тўғри келади: 1) ишлаб …
5 / 20
лаб чиқариш-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харжатлари бир вақтнинг ўзида содир бўладиган ва жорий харажатларга бўлинади. бир вақтнинг ўзида содир бўладиган харажатларга қурилиш ташкилотларининг асосий фондларни яратиш ёки сотиб олиш харажатлари ҳамда тугалланмаган қурилиш айланма маблағларидаги моддий захиралар қиймати киради. жорий харажатлар, бу қурилиш корхонасининг объектларни яратиш билан боғлиқ бевосита ва билвосита барча харажатлари ҳисобланади: иш ҳақи, қурилиш материаллари, амортизацион ажратмалар ва бошқа харажатлар. жорий харажатларнинг умумий йиғиндиси қурилиш-монтаж ишларининг таннархини ташкил қилади. қурилиш тармоғининг турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқ ва соҳалари билан иқтисодий алоқалари тармоқлараро алоқалар ҳисобланади. қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида бошқа тармоқлардан фарқли равишда қатор ўзига хос хусусиятларга эга. тармоқ хусусиятлари, унинг пировард маҳсулоти, меҳнат шароитининг ўзига хослиги, қўлланилаётган техника ва технология, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш ва моддий-техника таъминотлар характери билан изоҳланади. кўрсатилган хусусиятлар умумий ва махсус турларга бўлинади. қурилишнинг умумий хусусиятлари қуйидагича: 1) қурилиш ишлаб чиқариши ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qurilish sohasining milliy iqtisodiyotdagi o‘rni va ahamiyati" haqida

қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида режа: 1. қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти 2. миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари 3. қурилишнинг ташкилий шакллари, моддий-техника базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари 1 қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти ўзбекистон республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари қаторида қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи участкаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда турли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий соҳадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эгадир (демографик тузилма ва унинг ўзгарувчанлиги, қишлоқ аҳолисининг юқори даражадалиги ҳа...

Bu fayl DOCX formatida 20 sahifadan iborat (31,8 KB). "qurilish sohasining milliy iqtisodiyotdagi o‘rni va ahamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qurilish sohasining milliy iqti… DOCX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram