биомеханика фани ва унинг ривожланиши

DOCX 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1541866528_72896.docx биомеханика фани ва унинг ривожланиши режа: 1. фаннинг таркиби ва унинг бошқа фанлар билан узвий алоқаси. 2. асосий тушунчалар, катталиклар, биомеханикада қўлланиладиган ҳисоб тизимлари биомеханика фани ва унинг ривожланиши биомеханика – турли ташқи таъсирлар остида содир бўлувчи одам ва ҳайвонларнинг механик ҳаракатини ўрганувчи фандир. биомеханика назариялари механика қонунлари ва биологик қонуниятларни бир-бирига узвий боғланишидан яратилган. маълумки, тирик табиатда содир бўлаётган барча жараёнлар, умуман, физик қонунларга, хусусан, механика қонунларига бўйсунади. бундай ҳолат қадимданоқ олимлар томонидан эътироф этилган. биологик жараёнларнинг механика нуқтаи – назаридан ўрганиш, яъни биомеханиканинг бошланиши леонардо да винчи, г. галилей ва ҳатто, аристотел замонларига боғлиқ бўлган бўлса, кейинчалик декарт, бойлp, гук, эйлер, гелpмголpц, ван-дер-полp ва бошқаларнинг сезиларли даражада қўшган ҳиссалари билан биомеханика шакллана бошлаган. хх аср даврида биомеханика фани сезиларли даражада ривожланди, бунда таниқли олимлар н.а. бернштейн, и.в. кнетс,с.а.регирер, г.в.коренов, б.а. пуриня, г.бранковларни хизматлари эътиборга лойиқдир. йигирманчи асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб биомеханика алоҳида фан сифатида ўрганила бошланди ва …
2
да турлича юкланадиган ва ташқи таъсирлар остида бўладиган ўта мураккаб объект ўрганилади. бу мураккаб объект-тирик организм бўлиб, одам ёки ҳайвон танасидир. шунинг учун барча турдаги тадқиқотлар натижаларини тартибга солиш ёки системалаштириш мураккабдир. баъзи физиологлар, умуман, механика усулларини тирик организмлар учун қўллаш нотўғри деб ҳисоблашган, сабабини механика усуллари ноорганик жисмлар учун яратилган органик (тирик) жисмлар учун аниқ натижа бермайди, - деб тушунтиришган. сўнгги вақтларда биомеханика фанига бир қатор математиклар, физиклар, механик-инженерлар, приборсозлик ва ҳисоблаш техникаси намоёндаларининг катта эътибор берганликлари оқибатида юқорида айтилган жараён жадаллашди. жадаллашишнинг объектив сабаби, илмий асосланган биомеханик маълумотларга, хусусан, одам биомеханикаси маълумотларига бўлган социал талабнинг ортиб боришидир. илмий-техник тараққиётнинг жадаллашиши одам-оператор ва машина орасидаги ўзаро алоқа мунтазам ўзгариб боряпти. «одам – машина» системасини оптималлаштириш учун одам танасининг биомеханик катталикларини аниқ қийматларини талаб қилади ва бу талабни қондирмаслик системани самарадорлигини пасайтиради ва ҳатто, айрим ҳолларда одам аъзоларини «мустаҳкам» лигини йўқотишига сабаб бўлади. одам танасини жароҳатланиш хавфи нафақат ишлаб чиқаришда, …
3
маълумотларни тўплаш учун турли назарий ва экспериментал усуллар, катта амалий тажрибалар яратилган. аммо, биомеханикада эришилган бундай илмий-услубий тажрибаларни амалда қўллаш секин давом этмоқда. сабаби ўрганиладиган объектнинг алоҳида томони, яъни тирик организмлигидир. тажриба усулларини танлаш ва уни амалда қўллашнинг бошланишидаёқ маълум қийинчиликларга дуч келинади. яъни геометрик ва масса-инерционал характеристикаларини аниқлашда одам танасининг мураккаб кинематикаси, деформацияга ўта мойиллиги ва бошқа томонлари тегишли биомеханик маълумотларни олишни қийинлаштиради. тажриба учун ажратилган намунани механик таъсирларга синалганда олинган натижаларни ҳақиқий тирик организм катталикларига қанчалик мос келиши, яъни адекватлиги тўғрисидаги масала очиқлигича қолмоқда. сабаби, механик синовлар учун намуна, асосан, мурдалардан олинади ва улар вақт давомида ўз хусусиятларини ўзгартириши мумкин. шундай қилиб, биомеханик масалани ўзига хос томони энг оддий ҳолларда ҳам мураккаб экспериментал усуллар (гамма- ва рентгеноскопия) ва динамикани тескари ҳисоб усулларини қўллашни тақозо этади. замонавий приборсозлик ютуқлари, яъни ўлчов воси-таларини миниатюрлаштирилган кичик турларини яратилиши билан баъзи муаммолар ҳал қилинади. биотўқималарнинг анизатроплилиги, катта дефор-мацияларга учраши, механик хоссаларининг чизиқсизлиги, …
4
ишларига кенг миқиёсда моделлаштириш усулини қўллашга олиб келди. биомеханикада биообъектлар модели сифатида математик, статистик, физик ва бошқа кўринишдаги моделлар қўлланилади. биомеханика фани турли ташқи таъсирлар остида содир бўлувчи одам ва ҳайвонларнинг механик ҳаракатини ўрганади. у механиканинг тирик организмларга тадбиқ этиши билан характерланади. тирик организмлар физик ва механика қонунларига бўйсунади. аммо, шуни таъкидлаш лозимки, тирик организмлар кимё ва биология принципларига ҳам бўйсунади ва шу билан биргаликда психологик таъсирларни мавжудлигини унутмаслик лозим. биомеханика, бутун организм фаолиятини механика масалаларини ўрганиш давомида одамни меҳнат, жамият ва атроф-муҳит таъсири шароитида ягона функционал объект сифатида қарайди. фанни ўрганишдан мақсад: биологик объектлар ва тизимлар моделларини яратишда, уларга тегишли катталиклар қийматларини сифат ва миқдор жиҳатидан баҳолашда механика қонунларидан фойдалана олиш қобилиятига эга бўлиш. фаннинг таркиби ва унинг бошқа фанлар билан узвий алоқаси. биомеханика нисбатан янги фан бўлиб, биофизика ва биохимия фанлари каби биология ва механика фанлари чегарасидаги фандир. у тирик организмларга механика принципларини қўллаш усуллари билан характерланади. биомеханика …
5
текшира бориб, организмнинг атроф-муҳит, меҳнат жараёни ва жамиятдаги, шароитда бир бутун функционал фаолият деб қарайди. физика, кимё ва механика фанлари тирик организмларни регенерация ва мослашувчанлик қобилиятларини тушунтиришга ожизлик қилмоқда. бундан келиб чиқадики, биомеханика воқелик ва жараёнларга фақат механик нуқтаи-назардан қарамасдан, балки бошқа фанлар иштрокида турли маълумотлар билан бойийди . бошқа фанлар иштироки бўйича айрим маълумотларни олиш қадимдан бошланган. масалан, бу соҳада биринчилардан бўлиб италpян олими леонардо да винчи (1452-1519 й.й.) одам танаси ҳаракати механикасини ифодалаб ёзган. механика фанининг асосчиси г.галилей (1564-1642 й.й.) аввал тиббиётни, сўнгра физикани ўрганган. у юрак уришини ўлчаган. машҳур француз философи ва математиги р.декарт физиологияга қизиққан ва одам билан автоматни ўхшашлигини таъкидлаган. шунингдек, у кўз ҳаракатини текширган ва муҳим хулосаларни чиқарган. машҳур математик ва астроном борелли (1608-1679 й.й.) ҳайвонлар, қушлар ва бошқалар ҳаракати давомида скелет ва мускуллар тизими функциясини ўрганди. олинган натижалар асосида нерв системаси фаолиятини тушунтириб берди. англиянинг таниқли олими р.гук (1635-1703 й.й.) идеал-эластик жисмларда деформация …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биомеханика фани ва унинг ривожланиши"

1541866528_72896.docx биомеханика фани ва унинг ривожланиши режа: 1. фаннинг таркиби ва унинг бошқа фанлар билан узвий алоқаси. 2. асосий тушунчалар, катталиклар, биомеханикада қўлланиладиган ҳисоб тизимлари биомеханика фани ва унинг ривожланиши биомеханика – турли ташқи таъсирлар остида содир бўлувчи одам ва ҳайвонларнинг механик ҳаракатини ўрганувчи фандир. биомеханика назариялари механика қонунлари ва биологик қонуниятларни бир-бирига узвий боғланишидан яратилган. маълумки, тирик табиатда содир бўлаётган барча жараёнлар, умуман, физик қонунларга, хусусан, механика қонунларига бўйсунади. бундай ҳолат қадимданоқ олимлар томонидан эътироф этилган. биологик жараёнларнинг механика нуқтаи – назаридан ўрганиш, яъни биомеханиканинг бошланиши леонардо да винчи, г. галилей ва ҳатто, аристотел зам...

DOCX format, 82.5 KB. To download "биомеханика фани ва унинг ривожланиши", click the Telegram button on the left.