harbiy epidemiologiya

PPTX 78 sahifa 44,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 78
тема лекции: содержание и задачи военной эпидемиологии. теоретические и методические основы военной эпидемиологии. mavzu: harbiy epidemiologiyaning takibi va vazifalari toshkent davlat stomatologiya instituti tibbiy pedagogika, davolash ishi, xalq tabobati fakulteti davolash ishi yo’nalishi 403-b guruh talabasi saidaxmatov alisherxonning mustaqil ishi маърузада кўриб чиқиладиган саволлар: 1. ҳарбий эпидемиология тушунчаси таърифи, мақсади ва вазифалари. 2. ҳарбий эпидемиологиянинг таркиби. 3. ҳарбий шахсий таркиб орасида эпидемик жараённинг ривожла-ниш қонуниятлари. 4. юқумли касалликлар таркиби ва унинг оммавий қирғин қурол-лар қўлланилгандаги хусусиятлари. 5. ҳарбийларни эпидемияга қарши таъминланишининг ташкилий асослари. 6. ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган профилактик ва эпидемия-га карши чора-тадбирлар тизими. 7. эпидемияга қарши тўсиқлар (барьерлар) ва уларнинг юқумли касалликларни ҳарбий жамоаларга ташқаридан олиб киритилиши ва тарқатиб юборилишидан мухофаза қилишдаги аҳамияти. 8. санитар-эпидемиологик ва бактериологик қидирув (разведка). 9. биологик (бактериологик) қурол, таърифи, характеристикаси, қўллаш усуллари ва ҳарбийларни бактериологик қуролга қарши мухофазаси. ҳарбий эпидемиология - эпидемик жараён ҳақидаги фан бўлиб, унинг ҳарбий жамоа шарои-тида ривожланиши ва намоён бўлиши шакиллари …
2 / 78
я - эпидемиологиянинг бир қисми ва ҳарбий тиббиётнинг тармоғи сифатида тинчлик пайтида ҳамда уруш даврида ҳарбийларга эпидемияга қарши хизматни ташкил қилишнинг назарий ва амалий жиҳатларини ишлаб чиқади. ҳарбийларга эпидемияга қарши хизмат кўрсатиш қуйидаги мақсадларни кўзда тутади: 1. ҳарбий қисмга четдан касаллик қўзғатувчи-ларини олиб кирилишини олдини олиш ва қисм ичидаги касаллик манбаларидан касаллик тарқа-лишига йўл қўймаслик; 2. шахсий таркиб орасида касалликлар келиб чиққан ҳолларда бу касалликлар эпидемик ўчоқ-ни дарҳол бартараф қилиш, ҳамда касаллик қўзғатувчиларининг қисмдан ташқарига олиб чиқиб кетилиши ва тарқатиб юборилишига йўл қўймаслик. ҳарбий эпидемиологиянинг назарий асоси бўлиб, тинчлик пайтида ва уруш даврида шахсий таркиб орасида эпидемик жараённинг келиб чиқиши ва ривожданиши тўғрисидаги умумий таълимот хизмат қилади. ҳарбий эпидемиология ҳарбий жамоа ўртасида юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқа-лиш қонуниятларини ўрганади ҳамда эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширади. профилактик ва эпидемияга қарши ўтказилади-ган ишлар ҳарбий врачларнинг доимий иш фао-лиятига киради. бу фаолият ҳарбий билимлар билан бир қаторда …
3 / 78
г услублари асосида ҳарбий хизматчи-лар орасида ва улар жойлашган худуддаги эпидемиологик (ёки бактериологик) ҳолатни динамик равишда баҳолаб бориш ва олинган натижаларни ҳарбий эпидемиологиянинг назарий билим-лари асосида таҳлил қилиш. 2. маълум пайтдаги эпидемиологик (ёки бактериологик) ҳолатга мос равишда тегишли эпидемияга қарши (ёки бактериологик қурол-га қарши) чора-тадбирларни уларнинг самарадорлик даражаси қараб танлаб олиш. 3. маълум шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳарбий эпидемиология-нинг ташкилий принциплари асосида эпидемияга (ёки бактериоло-гик қуролга) қарши чора-тадбирларни ўтказиш. 4. ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлик даражасига дина-мик равишда баҳо бериш, эпидемияга қарши иш олиб борувчи тизимига кирувчи бошқарувчи ва бажарувчи шахсларнинг ишлари-га баҳо бериш ҳамда шулар асосида келажакда эпидемияга (ёки бактериологик қуролга) қарши ўтказиладиган чора-тадбирларга тузатиш киритиш. ҳарбий эпидемиологиянинг таркиби: 1. ҳарбий эпидемиологиянинг назарий асоси. 2. ҳарбий эпидемиологиянинг услубий асоси. 3. ҳарбий эпидемиологиянинг ташкилий асоси. 4. ҳарбий хизматчиларни эпидемиядан ва бактериоло-гик қуролдан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг мазмуни ва уларни ташкил қлиниши асоси. 5. ҳарбийларни эпидемиядан ва бактериологик қурол таъсиридан ҳимоя қилишни бошқариш …
4 / 78
бораётган худудлардаги эпидемик, эпизоотик ҳолатларга боғлиқ бўлган ташқи омиллар ҳам таъсир қилади. юқорида кўрсатилган ички ва ташқи омиллар йиғинди-си ҳарбий хизматчилар орасида юқумли касалликлар-нинг тарқалишини ва уларнинг қайси турда эканлигини белгилайди. тинчлик даврида ҳарбий хизматчиларнинг юқумли касал-ликлар билан касалланишлари бир қанча йўллар орқали вужудга келиши мумкин. шулардан асосийлари қуйидагилар: 1. ҳарбий хизматчиларнинг фукаролар билан мулокатда бўлишлари. 2. ҳарбий қисмнинг эпидемик ҳолати бўйича ёмон ҳисобланган худудлар-дан чақирилган янги хизматчилар билан тўлдирилиши. 3. дам олишдан, командировкадан, хўжалик ишларидан қайтган ҳарбий хизматчилар ҳам юқумли касалликлар тарқалишига сабаб бўлишлари мумкин. 4. ҳарбий қисм жойлашган худудда касалликнинг табиий ўчоқлари мавжуд бўлса, харбий хизматчилар орасида табиий ўчок касалликлари (ўлат, туляримия, лейшманиоз, ку-иситмаси, канали энцефалит, қутуриш ва ҳ. к.) тарқалиб кетиши мумкин. 5. баъзи бир касалликларда (дизентерия, тпк, вабо, дифтерия, менингит ва бошқалар) бактерия ташувчилик шакилланиши мумкин. бу айниқса ҳарбий жамоа шароитида (казармада яқин мулоқатда бўлиши, овқатланиш, сув истеъмол қилиш жойларининг умумий бўлиши) катта ҳавф туғдириши мумкин. …
5 / 78
ади; баъзи тадбирларни ўтказишда қисм врачлари командирлар ёрдамига таянадилар; бир қатор тадбирлар шахсий таркиб ва фронт ортидаги хизматлар билан биргаликда амалга оширилади; малакали ва ихтисослаштирилган чора-тадбирлар армия санитария ва эпидемиология муассасалари томонидан баъзи ҳолларда эса фукаро санитария-эпидемиология муассасалари билан биргаликда амалга оширилади. ҳарбийлар орасида тарқалган юқумли касалликлар таркиби ва оммавий қиргин қуроллари ишлатилганда уларнинг тарқалиш хусусиятлари ҳозирги даврда ҳарбийларнинг юқумли касалликлар билан каслланишлари (тинчлик даврида) бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. 1. кўпчилик давлатларнинг қуролли кучлари орасида биринчи ўринда грипп ва бошка респиратор касалликлар билан касалланиш туради. ушбу касаллик билан касалланиш маълум йилларда турли армияларда ҳар хил бўлиб, 70-80 дан 200 % оралиғида тебраниб туради. 2. иккинчи ўринни - стрептококк инфекциялари билан касалланиш эгаллаган бўлиб, бундай касалликларнинг баъзи турлари билан (ангина, ревматизм, нефрит) касалланиш айрим армияларда 15-30% дан 50-60% гача кузатилади. 3. учинчи ўринда - стафилококк ва бошқа йирингли-септик касалликлар билан касалланиш кўрсаткичлари умумий касалланишнинг 15-20% ини ташкил этади. 4. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 78 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"harbiy epidemiologiya" haqida

тема лекции: содержание и задачи военной эпидемиологии. теоретические и методические основы военной эпидемиологии. mavzu: harbiy epidemiologiyaning takibi va vazifalari toshkent davlat stomatologiya instituti tibbiy pedagogika, davolash ishi, xalq tabobati fakulteti davolash ishi yo’nalishi 403-b guruh talabasi saidaxmatov alisherxonning mustaqil ishi маърузада кўриб чиқиладиган саволлар: 1. ҳарбий эпидемиология тушунчаси таърифи, мақсади ва вазифалари. 2. ҳарбий эпидемиологиянинг таркиби. 3. ҳарбий шахсий таркиб орасида эпидемик жараённинг ривожла-ниш қонуниятлари. 4. юқумли касалликлар таркиби ва унинг оммавий қирғин қурол-лар қўлланилгандаги хусусиятлари. 5. ҳарбийларни эпидемияга қарши таъминланишининг ташкилий асослари. 6. ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган профилактик ва эпидемия-га ка...

Bu fayl PPTX formatida 78 sahifadan iborat (44,6 MB). "harbiy epidemiologiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: harbiy epidemiologiya PPTX 78 sahifa Bepul yuklash Telegram