микробиология тадқиқодларинининг асосий методлари

DOC 159,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1521187318_70256.doc 2 1 a a d + = l a d 2 l = микробиология тадқиқодларинининг асосий методлари режа: 1) микроорганизмлар билан ишлашда риоя қилинадиган асептика қоидалари 2) мбр-и микроскопининг тузилиши 3) фиксирланган бўялган препарат тайёрлаш 4)микроорганизмлар учун озуқа муҳити. 5) соф ва электив культуралар. 1) микроорганизмлар билан ишлашда риоя қилинадиган асептика қоидалари тирик микроорганизмлар популяциясига бактерия культураси дейилади. лабораторияда микроорганизм культуралари турли шаклда ўстирилади (суюқ озиқа мухитларида, агарли "қийшиқ агар” (“косяк")ларда (стерилланган агарли озиқа муҳит маълум бурчак остида қийшайтирилиб қотирилади), петри ликопчаларидаги қаттик озиқа мухитларида). микроорганизмлар культураси фақат бир турдан иборат бўлса у соф культура дейилади. микробиологлар деярли ҳамма вақт соф бактерия культуралари билан иш олиб борадилар. агар культура биттадан ортиқ микроорганизмлар турини тутса, у культура аралаш ёки ифлос культура дейилади. шунинг учун соф культураларнинг тозалигини сақлаш микробиологларнинг асосий вазифаларига киради. акс ҳолда тадқиқодларда олинган натижалар нотўғри бўлади. микроорганизмларнинг атроф муҳитда кенг таркалганлиги туфайли уларнинг соф культураларга тушмаслигини таъминлаш …
2
тайёрланган тиқинлардан фойдаланилади ва улар фақат экиш вактида олиб турилади, лекин ҳеч қачон стол ёки бошқа буюмларга қўйилмайди; в) стерилланган идишларни ички ва улардаги стерил озиқли муҳитларга ҳамда соф культураларга тегиши мумкин бўлган барча воситалар аввалдан стерилланади, масалан, бактериологик илмок; г) экиш ва кайта экиш вақтида ишлатиладиган пробирка ва колбаларни оғзи ишдан олдин фламбирланади ва иложи борича кам вакт давомида очиқ ҳолда қолдирилади: д) иш жойини микроорганизмлар билан ифлосланишдан сақланади, бактериал илмоқлар ишлатилгандан сўнг ҳам стерилланади, пипеткалар эса дезинфекция қиладиган суюқликларга солиниб кўйилади. лаборатория шароитида пробиркадаги суюқ муҳитдан бошқа пробиркадаги муҳитга экиш ёки петри ликопчасидаги агарли қаттиқ муҳитга экиш каби ишлар тез-тез амалга оширилиб туради. талабалар бундай машғулотларни бажариб, асептика техникаси қоидаларини амалда кўллашни ўрганишлари лозим. пробиркадан пробиркага экишда қуйидаги ишлар бажарилади: 1. мум қалам ёрдамида экиладиган пробиркаларга талабанинг исми, гурухини рақам сони ёзилади. 2. илмоқ аланганинг юқори қисмида чўғ ҳолатигача фламбирланади ва 10 дақиқа давомида совутилади, лекин столга қўйилмайди. …
3
ан тиқин фламбирланади, пробирка ёпилади ва штативга қўйилади. 10. илмоқ чўғ ҳолатигача қиздирилади. пробикадан петри ликопчасига экишда қўйидаги ишлар амалга оширилади: 1. петри ликопчасининг устига мум қалам ёрдамида талабанинг исми, гуруҳининг рақам сони, сана ёзилади. 2. юқорида айтилгандай, пробиркадан илмок билан культура солинади. 3. бўш қўл билан петри ликопчасининг қопқоғи очилади, лекин столга қўйилмайди ва ликопча устида ушлаб турилади. 4. петри ликопчасидаги озиқли муҳитга илмоқдаги культура "штрих" усулида экилади. бунда агарни ўймасдан эхтиёт қилиб экиш лозим. 10-расм 5. петри ликопчаси ёпилади. 6. илмоқ фламбирланади ва жойига қўйилади.экмалар 28 градус0с да кейинги дарсгача ўстирилади. 1). ёруғлик ва электрон микроскоплпрнинг бактериаларнинг тадқиқ қилишдаги роли. 2). прокариотларнинг микроскоп остида кузатиш: а) фиксирланган, буялган препорат таёрлаш. б) эзилган томчи усулида бактерия препаратларни таёрлаш. в) бактериаларни бойитилган ва соф култураларини таёрлаш. г) стерилизация усуллари. 2) мбр-и микроскопининг тузилиши микроскопнинг механик ва оптик қисмлардан тузилган. механик қисмига: буюм столчаси ва тубус маҳкамланаган штатив (тутқич) киради (1-расм). …
4
нденсор линзалар тизимидан ташкил топган бўлиб, ёруғлик манбаидан келувчи ва кўзгуда қайтарилган параллель нурларни тўплаб бериш вазифасини бажаради. ёруғлик ўтиши жадаллиги ирис диафрагма орқали бошқарилиши мумкин. диафрагма остида ёруғлик нури фильтрлари учун гардиш жойлашган. конденсорни тик йўналишда махсус мурват ёрдамида ҳаракатга келтириш мумкин. конденсор билан ишланганда кўзгунинг фақат текис томонлигидан фойдаланилади. объектив металл гардишда жойлаштирилган линзалар тизимидан тузилган бўлиб, уларнинг энг асосийси ташқи (фронтал) линзадир. объективни катталаштириши уни фокус масофаси ва эгрилигига боғликдир. мбр-1 микроскопида 8, 40 (қуруқ) ва 90 (иммерсия ёки мой) марта катталаштирувчи объективлар бор. қуруқ объективларнинг фронтал линзаси билан объект орасида ҳаво бўлади, мой (иммерсия) объективларда эса махсус мой бўлиб, унинг нур синдириши буюм ойнаникига тенг бўлади (1,5). натижада, ёруғлик нурлари объектдан ва мойдан ўтиб тарқалиб кетмайди (2-расм). микроорганизмларни кузатганда кўпинча иммерсия объективи ишлатилади. окулярлар икки линзадан ташкил топади: юқори – кўз, қуйи – тўплагич линзалар. улар орасида умумий гардишда диафрагма жойлашади. катталаштириш имконига кўра окулярлар ҳар …
5
урчаги; н - объектив ва препарат орасидаги муҳитнинг нур синдириш кўрсаткичи. агар, у 90 0, н эса 1,5 (иммерсион мойнинг нур синдириш кўрсаткичи) бўлса, унда а 1,5. ёруғлик нурининг узунлиги 600 нм (0,6 мкм) бўлса, унда д 0,2 мкм бўлади. ёруғлик нури ўрнига ультрабинафша нур ишлатса бу ко`рсаткични кучайтириш мумкин ва ҳоказо. агарда д нинг абсолют қиймати қанча кичик бўлса, шунча микроскопнинг кўрсатиш имконияти катта бўлади ва шунча кичик объектни кўриш мумкин. микроорганизмларни микроскоп орқали кузатиш учун, аввало, препарат тайёрланади. тайёрланган препаратлар "эзилган томчи", "осилган томчи", "нусҳа олиш усули", фиксирланган бўялган ва ҳоказо усулларда тайёрланган бўлиши мумкин. 3) фиксирланган бўялган препарат тайёрлаш препарат суюқ ёки агарли озиқа муҳитида ўстирилган маълум ёшдаги бактерия культурасидан тайёрланади. озика муҳитлари тайёрлашнинг кўпдан-кўп рецептлари ишлаб чиқилган бўлиб, улардан ишлашга энг қулай ва тайёрлашга осони “пептон озиқа мухити” деб шартли номланган озиқа муҳитидир: 1грам литр водопровод сувида, пептон - 10, сахароза ёки глюкоза - 2, k2nрo4 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"микробиология тадқиқодларинининг асосий методлари" haqida

1521187318_70256.doc 2 1 a a d + = l a d 2 l = микробиология тадқиқодларинининг асосий методлари режа: 1) микроорганизмлар билан ишлашда риоя қилинадиган асептика қоидалари 2) мбр-и микроскопининг тузилиши 3) фиксирланган бўялган препарат тайёрлаш 4)микроорганизмлар учун озуқа муҳити. 5) соф ва электив культуралар. 1) микроорганизмлар билан ишлашда риоя қилинадиган асептика қоидалари тирик микроорганизмлар популяциясига бактерия культураси дейилади. лабораторияда микроорганизм культуралари турли шаклда ўстирилади (суюқ озиқа мухитларида, агарли "қийшиқ агар” (“косяк")ларда (стерилланган агарли озиқа муҳит маълум бурчак остида қийшайтирилиб қотирилади), петри ликопчаларидаги қаттик озиқа мухитларида). микроорганизмлар культураси фақат бир турдан иборат бўлса у соф культура дейилади. микроби...

DOC format, 159,5 KB. "микробиология тадқиқодларинининг асосий методлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.