энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқариш

DOC 68,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1483897585_67298.doc энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқариш режа: 1. бактериал препаратлар ва унга қўйилган талаблар; 2. замбуруғли препаратлар олиш; 3. вирусли препаратлар бактериал энтомопатоген препаратлар ҳозирги вақтда ўсимлик зараркунанда ҳашаротларига қарши кўплаб микроорганизмлар мажмуаси ажратиб ўрганилган ва булар асосида микроб биопрепаратлари тайёрлашнинг илмий асоси яратилган. саноат асосида кўплаб препаратлар ишлаб чиқарилмоқда ва амалиётда кенг қўлланилмоқда. шундай препаратларни тайёрлаш учун бактериялар, замбуруғлар ва вируслардан фойдаланилади. препаратларни ишлаб чиқариш технологияси ҳам хилма хилдир. уларни ишлаб чиқаришда микроорганизмларнинг физиологияси ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда препарат нима мақсадда қўлланилиши эътиборга олинади. микроб препаратларини ишлаб-чиқаришда қуйидаги бир неча талаблар қўйилади: · уларнинг спецификлиги, фақат маълум турдаги заракунандаларга таъсир қилиб фойдали хашоратларга безиёнлиги; · юқори самарали таъсир кучига эга бўлиши; · ишлаб чиқариш ва қўллашнинг қулайлиги; · одам ва ҳайвонларга нисбатан хавфсиз бўлиши; · препаратнинг фойдали хусусиятларининг узоқ сақланиши; · унинг яхши намланиши ва эритмасининг барқарорлиги; · ўсимлик баргига ва бошқа органларига ёпишқоқлиги ва у ерда узоқ вақт сақланиши …
2
ксин эканлиги аниқланган. 1911 йил берлинер бу бактерия ҳақида тўлиқ маълумот берди ва уни bacillus thuringiensis berliner деб тюрингин (германияда) вилоятининг номи билан атади, чунки у тегирмон капалагидан (ephistia kuchniella) ажратиб олинган эди. кейинчалик бу бактериянинг намунавий штаммларидан айрим хусусиятлари билан фарқ қиладиган кўплаб штаммлар ажратилди. бу бацилла бошқа бир қанча энтомопатоген бактериялар қатори bacillaceae оиласига киради. bacillus туркуми таёқчасимон, спора ҳосил қилувчи, граммусбат турларни бирлаштиради, кўпчилиги ҳаракатчан (хивчинлари мавжуд) факультатив ва облигат (ҳақиқий) аэроблардир. кўпчилиги тупроқда тарқалган. bacillus thuringiensis ўзининг кўпчилик хоссаси жиҳатидан bac.cereus га яқиндир. шунинг учун улар бир гуруҳга бирлаштирилади. сунъий яратилган муҳитда ва хашорат ичида яхши ривожланади. bacillus thuringiensis га қизиқиш йилдан йилга ортмоқда, чунки бактерия жуда кўп муҳим хусусиятларга эга: тез кўпаяди; жуда кўплаб озиқа муҳитларида спора ҳосил қилади; вегетатив ўсиши тугагандан сўнг, фақат спора ҳосил қилибгина қолмасдан, зараркунанда хашоратларни нобуд қиладиган асосий қурол-кристалл ҳолдаги эндотоксин ҳам синтез қилади. бу бактериянинг айрим штаммлари кристалл ҳолдаги …
3
эга бўлишида с-фосфалипаза ферменти алоҳида ўрин тутиши аниқланган. bac.thuringiensis бактериясининг махсус с фосфалипаза билан патогенлик хусусияти орасидаги боғлиқлиги ўрганилган ва с-фосфолипаза bac.thuringiensis бактерияларининг энтомоцид таъсирида асосий фактор ҳисобланади деган хулосага келинган. бу ҳақда болгариялик олимлар а.иванов ва бошқалар (1990) ўз тадқиқотларида bac. thuringiensis бактерияларининг с-фосфолипаза ажратиши, унинг специфик хусусияти ва n-нитрофенил-фосфорилхолинни гидролизлаши ва энтомопатоген хусусияти тўғрисида маълумот беришган. υ-экзотоксин- бу токсиннинг табиати ҳозиргача тўлиқ аниқланмаган. бу токсин entomocidus культурасида учрайди (bac.thuringiensis vi серотип). кристалл оқсилли δ-эндотоксин - ёки жуфт спорали кристалли эндотоксин бактериянинг спора ҳосил қилиш жараёнида ҳужайранинг бир қисмида спора шакллангандан сўнг ҳосил бўлади, ҳосил бўлган кристалл тўғри саккиз қиррали кўринишга эга бўлади. кристалларни синтез қилиш культуранинг стационар фазасида тахминан уч соат давомида кечади. ҳужайрада турли кўринишдаги бир нечта кристаллар ҳосил бўлиши мумкин (тўғри бипирамидал, ромбсимон, кубсимондан овалсимонгача). уларнинг ўлчамлари 0,51,3 дан 13,5 мкм гача ва ҳаттоки субмикроскопик кўринишигача кичрайиши мумкин. улар органик эритмаларда эримайди, бироқ спорадан ажралиши мумкин, …
4
барлигида bac.thuringiensis ни маҳаллий штаммлари асосида биопрепарат ишлаб чиқариш технологиясининг илмий асоси яратилди. россияда эса, бу препаратнинг 10 дан ошиқ хиллари ишлаб чиқарилмоқда ва амалиётда кенг қўлланилмоқда. мисол тариқасида “энтобактерин” номи билан bac.thuringiensis var.galleriae бактерияси асосида саноатда биринчи марта кукун кўринишида препарат тайёрланган. препарат таркибида 30 млрд/г спора, шунча миқдорда кристалл ҳолидаги эндотоксин ва ёпиштирувчи қўшилмалар (каолин) мавжуд. тангача қанотли ҳашоратларнинг кўпгина турларига қарши курашда самарали фойда беради: карам ва шолғом оқ капалаги, карам куяси, ботқоқ капалаги, мева куяси ва бошқалар. ичакда таъсир қилувчи препарат озиқа билан хашоратнинг организмига кириб, уни заҳарлайди, хашоратда экзотоксин таъсирида вужудга келадиган фалажлик уйғотади, ичак тизимининг бир бутунлиги бўзилади, кейин споралар гемолимфаларга киради у ерда ўсади, ҳужайра кўпая бошлайди ва сепсис бошланади, натижада хашорат нобуд бўлади. энтобактерин одам ва иссиққонли ҳайвонларга, балиқ, асалариларга ва энтомофагларга таъсир қилмайди, лекин ипак қуртига хавфлидир. препарат эритмаси ўсимликга сепиш йўли билан қўлланилади, 2-5 кг/га миқдорда 300-1500 л/га махсус пуркагич …
5
ларидан фарқ қилади. замбуруғлар асосида олинадиган энтомопатоген препаратлар замбуруғли энтомопатоген препаратлар зарарли хашаротларда микоз касаллигини туғдириш орқали уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. энтомопатоген бактериялар ва вирусларга нисбатан замбуруғлар қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга : · нобуд бўлиш овқат ҳазм қилиш йўллари орқали эмас, балки бевосита кутикула орқали руй беради; · хашаротлар ўзининг куколка ва имаго ривожланиши фазасида нобуд бўладики, бу бошқа микроорганизмлар билан бўладиган ўзаро муносабатларда кузатилмайди; · замбуруғлар нисбатан тез ўсиши ва жуда катта репродуктив қобилиятига эгалиги билан характерланади, энтомопатоген фаоллигини пасайтмасдан спора ҳолатида узоқ вақтгача табиатда сақланиши мумкин; · айрим хашаротлар турларин нобуд қилишда юқори даражада специфик бўлиб, бинобарин уларнинг вирулентлиги сезиларли даражада ишлатиладиган замбуруғларни штаммига боғлиқ бўлади. замбуруғли препаратнинг хашоратга таъсири спораларнинг тана бўшлиғига тери орқали киришидан бошланади. хашарот танасига тушган замбуруғ спораси ўсиб гифага айланади, кейин мицелийга, қайсики улардан гифали таначалар энтомопатоген замбуруғларнинг инфекцияли бирлигини ташкил қилувчи копидиялар ажралиб чиқади. копидиялар ўсиб чиққандан кейин то хашаротлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқариш"

1483897585_67298.doc энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқариш режа: 1. бактериал препаратлар ва унга қўйилган талаблар; 2. замбуруғли препаратлар олиш; 3. вирусли препаратлар бактериал энтомопатоген препаратлар ҳозирги вақтда ўсимлик зараркунанда ҳашаротларига қарши кўплаб микроорганизмлар мажмуаси ажратиб ўрганилган ва булар асосида микроб биопрепаратлари тайёрлашнинг илмий асоси яратилган. саноат асосида кўплаб препаратлар ишлаб чиқарилмоқда ва амалиётда кенг қўлланилмоқда. шундай препаратларни тайёрлаш учун бактериялар, замбуруғлар ва вируслардан фойдаланилади. препаратларни ишлаб чиқариш технологияси ҳам хилма хилдир. уларни ишлаб чиқаришда микроорганизмларнинг физиологияси ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда препарат нима мақсадда қўлланилиши эътиборга олинади. микроб препаратларини ишлаб...

Формат DOC, 68,0 КБ. Чтобы скачать "энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: энтомопатоген препаратлар ишлаб… DOC Бесплатная загрузка Telegram