компьютер саводхонлиги

DOCX 136 sahifa 4,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 136
компьютер саводхонлиги 100 1. компьютер билан танишув. 1.1. техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена талаблари. 1.1.1. электр токидан фойдаланиш қоидалари. табиатдаги барча нарсаларда, хусусан, инсон организмида ҳам электр зарядлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро мувозанатда туради ва ҳаёт учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. бундан ташқари, инсон танаси аъзоларининг фаолияти ўта кучсиз электр сигналлари ёрдамида амалга оширилади ва бошқарилади. лекин инсон организмидан электр токи оқиб ўта бошлаганда, бу мувозанат ва зарядларнинг жойлашиш тартиби ўзгаради ва жуда қисқа вақтда инсоннинг юрак, мия каби ўта муҳим аъзоларининг тиклаб бўлмайдиган даражада ишдан чиқишига, яъни инсон ўлимига олиб келади. инсон ҳаёти учун бутун тана бўйлаб, масалан, бир қўлдан иккинчиси томон ёки қўлдан оёққа қараб ўтадиган электр токи энг хавфли ҳисобланади. одатда, ток урганда электр токи инсон танаси орқали ерга ўтиб кетади. шу сабабли информатика хонасини бетон полли хоналарга ёки бинонинг ертўлаларига жойлаштириш қатъиян таъқиқланади ва синф хонасининг поли электр токини ўтказмайдиган қилиб (масалан, тахтадан) ясалиши ва барча …
2 / 136
м инсон танаси қаршилигини 2- 50 марта камайтириб, ток уриш хавфини шунча марта ошириб юбориши мумкин. шу сабабли информатика фанидан дарсларни жисмоний тарбия ва меҳнат таълими каби фанлардан кейин дарс жадвалига қўйиш мумкин эмас. ўқувчиларни информатика хонасига киритишда уларни бирма-бир кўздан кечириб чиқиш, соғлиғи ёмон ва бармоқларида муаммолар бўлган ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратиш керак. компьютернинг ва унга уланадиган барча қурилмаларнинг корпуслари ток ўтказмайдиган материаллардан ясалади ва металл ишлатилганда ҳам, улар ток ўтказмайдиган бўёқлар билан қопланади. бундан фақат компьютернинг орқа томонидаги мурватлар ва турли симлар уланадиган уялар истиснодир. компьютернинг корпусида юқори кучланишли электр токи бўлмаса-да, улар ерга уланмаган ёки яхши уланмаган ва узоқ вақт, масалан, кун бўйи ишлаётган бўлса, корпусда ҳаёт учун хавфли миқдордаги электр зарядлари йиғилиб қолган бўлиши мумкин. шу сабабли синфда компьютерларни девор бўйлаб ёки хонанинг ўртасига икки қатор қилиб жойлаштирилиши керак. айниқса, синфга қараб, девор ёнида ўтирадиган ўқитувчининг компьютерини ўрнатишга жиддий эътибор бериб, унинг орқа томонига ўқувчиларнинг ўта …
3 / 136
хавфни янада оширади. тўғри, компьютер ускуналарининг қизиб кетиши кўпроқ уларнинг ишдан чиқишига олиб келса-да, куйган ускуналар электр таъминоти тизимида қисқа туташувга ва ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. компьютер қизиб кетишининг олдини олиш учун уларнинг корпусидаги вентиляцион тешиклар беркилиб қолишига йўл қўймаслик керак. уларга ҳаво оқимларининг бемалол бора олиши учун компьютерни деворга тақаб қўйиш, уларни сақлаш учун мўлжалланган темир қутиларда турган ҳолида ишлатиш, компьютер ва монитор устига қоғоз варақлари, дафтар ва китобларни қўйиш, компьютер техникасини уларни чангдан сақлаш учун махсус тикилган ғилофларни йиғиштирмай ишлатиш тақиқланади. компьютер техникасининг ашаддий душмани ҳаводаги чанг бўлиб, у ҳавони компьютер ичига ҳайдайдиган вентиляторлар туфайли компьютер ичида йиғилиб қолади, вентиляторларнинг ўзи тўхтаб қолишига олиб келади, электрон ускуналар устини қоплаб, уларнинг ташқи муҳитга иссиқлик узатиш имкониятларини камайтириб, уларнинг куйишига олиб келади. ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш учун хонанинг деворлари, поли ва шифти, эшик ва деразаларни бўяшда фақат мойли бўёқлар ишлатилиши керак ва сувли бўёқлардан бу мақсадда фойдаланиб бўлмайди. 1.1.3. электромагнит …
4 / 136
жбурий равишда вентиляторлар орқали кириши кўзда тутилган бўлиши керак. компьютер техникаси таркибида лазер нуридан фойдаланадиган қурилмалар ҳам бўлиб, улар сирасига компакт дискларни ўқиш ва ёзиш қурилмалари ва лазерли чоп этиш қурилмалари киради. бу қурилмалар 1-синф лазерли қурилмалар бўлиб, улардаги лазер нури соғлиқ учун хавфли эмас ва қурилмадан ташқарига таралмайди. лекин уларни таъмирлаш вақтида лазер нурига унинг йўналишида ва лупа орқали қараш кўз қорачиғига зарар етказиши мумкин ва уларни фақат махсус тайёргарлик кўрган мутахассислар таъмирлаши талаб этилади. 1.1.4. заҳарли моддалар. лазерли принтернинг кукуни таркибига заҳарли моддалар киради. улар қоғозга туширилаётган пайтда куйдирилади ва бутунлай зарарсизлантирилади. принтерга тиқилиб қолган қоғоз суғуриб олинганда ундаги кукуннинг бир қисми куйдирилмаган бўлади ва ҳавога чанг тарзида тарқалиши, кийим ва терига юқиб, инсон организмига кириб бориши мумкин. бундай чала куйдирилган қоғозларни қаровсиз қолдириш, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва ахлат қутиларига ташлаш мумкин эмас. уларни дарҳол аввалдан тайёрлаб қўйилган юпқа целлофан ёки қоғоз пакетларга жойлаш ва ташқарига олиб …
5 / 136
ажасида бўлиши керак. сичқон учун клавиатуранинг иккала томонидан етарлича жой қолдирилиши ва улар бир хил баландликда бўлишлари керак. 3) компьютерларни ҳатто махсус ишланган стенд ва шкаф кўринишидаги мебелларга жойлаш тақиқланади. компьютер столининг тортмалари бўлса, улар ўқувчиларнинг ўтирган ҳолда оёқларини охиригача узатишларига халақит бермаслиги керак. 4) компьютерда муттасил ишлаш вақти ўқувчилар учун 30 минутдан ошмаслиги лозим. 5) компьютер хонасининг квадрат метрлардаги сатҳи унга жойланган компьютерлар сонидан камида 6 марта кўп бўлиши керак. 6) компьютер хоналари етарли қувватга эга вентиляция тизимига эга бўлиши лозим. 7) компьютер клавиатурасида ифлос қўллар ва ўстирилган тирноқлар билан ишлашга рухсат берилмайди. 8) юқумли касалликлар хуружи пайтида ўқувчилар компьютерда ишлашдан олдин ва кейин қўлларини совун билан ювишлари керак. 9) клавиатуранинг компьютер ишламаётган пайтда узоқ муддатга очиқ ҳолда қолиши ва унда чанг йиғилиб қолишининг олдини олиш лозим. матнларнинг чап томонига (ҳар бир ёки бир нечта абзацга) қуйидаги белгилардан мосини қўйиб матнни қайта ўқинг. “√” “+” “-” “?” бу ҳақида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 136 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"компьютер саводхонлиги" haqida

компьютер саводхонлиги 100 1. компьютер билан танишув. 1.1. техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена талаблари. 1.1.1. электр токидан фойдаланиш қоидалари. табиатдаги барча нарсаларда, хусусан, инсон организмида ҳам электр зарядлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро мувозанатда туради ва ҳаёт учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. бундан ташқари, инсон танаси аъзоларининг фаолияти ўта кучсиз электр сигналлари ёрдамида амалга оширилади ва бошқарилади. лекин инсон организмидан электр токи оқиб ўта бошлаганда, бу мувозанат ва зарядларнинг жойлашиш тартиби ўзгаради ва жуда қисқа вақтда инсоннинг юрак, мия каби ўта муҳим аъзоларининг тиклаб бўлмайдиган даражада ишдан чиқишига, яъни инсон ўлимига олиб келади. инсон ҳаёти учун бутун тана бўйлаб, масалан, бир қўлдан иккинчиси томон ёки қўлдан оёққа қа...

Bu fayl DOCX formatida 136 sahifadan iborat (4,0 MB). "компьютер саводхонлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: компьютер саводхонлиги DOCX 136 sahifa Bepul yuklash Telegram