tibbiyot masalalarini echishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari

PDF 23 pages 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
тиббиёт масаларини ечишда ахборот-коммуникация технологиялари. амалий дастурий таъминот. режа 1. тиббиёт масаларини ечишда ахборот-коммуникация технологиялари. 2. модел тушунчаси. тиббиёт тизимларини моделлаштириш 3. амалий дастурий таъминот. модель ва моделнинг объекти ҳақида тушунча. моделларнинг классификацияси, турлари ва уларга қўйилган талаблар. модель яратишда аниқ қонуниятларни ўрганиш, тасаввурларни аниқ қонуниятлар билан асослаш. моделлаштиришнинг асосий босқичлари: масаланинг қўйилиши, моделнинг ишлаб чиқиш, компьютер тажрибаси, моделлаштиришнинг натижасини анализ қилиш. компьютерда моделлаштириш асослари, дастурий таъминотлар. 2d ва 3d моделлар яратишда қўлланиладиган дастурий таъминотлар билан танишиш. дастурий таъминот вазифаси, ускуналар панели, яратилган файлнинг формати ва унинг бошқа дастурлар билан интеграцияси ҳақида тушунча ҳосил қилиш. ахборотни сақлаш алгоритми. ахборотни сақлашда аппарат ва дастурий воситалар. рақамли ахборотнинг афзалликлари ва камчиликлари. шахсий компьютер файл тизими турлари ва уларда файллар хавфсизлигини таъминлаш асослари. шахсий компьютернинг дастурий таъминоти. дастурий таъминот турлари: амалий, тизимли, ускунали. компьютер ускунавий дастурий таъминотининг вазифаси, таркиби ва структураси. ускунавий дастурий воситалар пакети. компьютер тизимли дастурий таъминотининг вазифаси, таркиби ва структураси. …
2 / 23
ва структураси. windows операцион тизим қобиғида бошқа амалий дастурий таъминотлардан фойдаланиш. windows операцион тизимида файлар, папкалар устида амаллар бажариш. windows операцион тизимни компьютер аппарат таъминотига қўйиладиган талаблар. windows операцион тизимига қўшимча хизматчи дастурлар ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш. инсон доимо оламнинг тузилиши, ундаги нарса ва ҳодисаларининг намоён бўлиши ва ривожланиш қонуниятларини билишга уриниб келган. бу оламнинг ривожланиш қонуниятларини билиш билан бир қаторда, уларни онгли бошқариш ва турли фаолиятларнинг ўрганилган қонуниятларига мос юритиш мақсадида илмий ва амалий фаолиятга йуналтиради. ушбу мақсадларни амалга ошириш инсоннинг билиш субъекти сифатида билишнинг ҳар хил воситаларини ишлаб чиқиши билан бевосита боғлиқдир. шу билан бирга мақсадга етишишда шунга мос, адекват воситани танлай билиш ҳам мақсадга мувофиқдир. бизнинг фикримизча, мақсад ва воситанинг бирлиги, инсоннинг мақсади бўлмиш илмий билишнинг адекватлилик даражасини белгиловчи мезондир. ҳозирги замон илмий билишида мазкур мақсадларга эришиш воситаси хизматини бажариб келган ва бажараётган усулларнинг бири-моделлаштиришдир. мазкур усул замонавий фаннинг ҳамма соҳаларида, яъни математика, физика, биология, иқтисод, …
3 / 23
ганиш учун улар суъний шаклда қайта ишлаб чиқилади. мазкур жараён моделлаштириш жараёни ҳисобланиб, табиатдаги турли объектларнинг моделларини тузиш ва ўрганиш билан боғлиқдир. моделларни таснифлаш масаласи ҳозирги замон илмий билишида гносеологик жиҳатдан фалсафий таҳлил қилиш предмети сифатида долзарб аҳамият касб этади. моделларни таснифлашнинг фалсафий таҳлил ва тафаккур этиш предмети сифатида кам ўрганилган бўлиб, фақат анъанавий методологик тамойиллар, кўрсатмалар нуқтаи назардан ёритилиб берилган. демак, мазкур масала илмий билишда янги тадқиқот масаласи бўлмаса ҳам ҳозирги кунгача ҳам назарий, ҳам методологик жиҳатдан мураккаб ва кўп компонентли ҳисобланиб, бизнинг фикримизча, уни тадқиқ қилишда ёлғиз методологик тамойил ёрдамида ўрганиш кутилган натижани бермайди. сабаби, янги фанларнинг, янги объектларнинг юзага келиши, ва моделларда акс эттирилган объект структурасининг мураккаблиги, белгиларнинг хилма-хиллиги, моделларни таснифлаш масаласини янада чуқурроқ тадқиқ этиш имкониятини яратади ва мазкур муаммони адекватли ёритишда янгича методологик ёндашувни, янгича мезонларни ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқаради. мазкур бобда моделларни таснифлашнинг янгича мезонлари ишлаб чиқилган. яъни моделларни таснифлашда чизиқли ва ночизиқли …
4 / 23
ҳисобланган моделлаштириш воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билишда кенг қўлланиладиган усуллардан биридир. моделлаштириш методи воқеликни билвосита ўрганишга мосланган илмий усулдир. моделлаштириш дейилганида, моддий ва маънавий реал мавжуд тизимларни билишда, мазкур тизимларнинг ташкилланиши ва функционаллашуви тамойилларини қайта ишлаб чиқиш орқали яратилган, муайян конструкцияланган аналоги (модели) тушинилади. бунда ўрганилаётган объект - оригинал ёки прототип дейилади, қайта ишлаб чиқилган объект - модель ҳисобланади. яъни, бирор объектнинг (оригиналнинг) бошқа объект (модель) ёрдамида хосса ва хусусиятларини тадқиқ этиш жараёни моделлаштириш жараёни билан боғлиқдир. ҳозирги замон илмий билишида моделларга турлича таърифлар бериш тенденцияларининг кучайиши, замонавий билимнинг тараққиёти билан боғлиқ бўлган табиий ва қонуний жараёндир. модель ҳақида ягона фикрнинг бўлмаганлиги, шунингдек фан ва техникада мазкур тушунчанинг турлича ишлатилиши билан ҳам боғлиқ. маълум бир фан соҳасидаги тадқиқотлар учун зарур бўлган моделни аниқлашда турлича ёндашишлар мазкур тушунчага ҳар хил маъно юклайди. моделга таъриф беришда, турли хил фикрлар мавжуд. масалан, «модель – ўзининг хусусиятлари билан оригиналга ўхшаш бўлиб, инсон томонидан …
5 / 23
нисаретский), тизим, ёки прототипга аналогия сифатида (г. клаус), прототип ҳолатининг тузилиши ва қонуниятларининг тасвири, илмий гипотеза, прототипнинг нусхаси сифатида (в.м. глушков), прототипнинг онгда ҳиссий образлар, тушунчалар ва мулоҳазалар шаклидаги акси сифатида (а.а. зиновьев), реал объект, идеализация сифатида (ю.а. жданов), тизим, фаолият тузилиши ёки дастури, бошқа тизимни у ёки бу даражада акс эттирилиши (н.м. амосов), прототип билан баъзи - бир объектив мослик ўрнатилган тизим (и.б. новик), прототипни алмаштириш ҳисобланиб, у ҳақида янги билим бериш имконияти, ёки идеал образ, назария сифатида (а.н. кочергин) ва ҳоказо таърифларни келтириш мумкин. тадқиқот объектлари моделларини қуриш кўп вариантлилик тамойилига асосланишни тақозо этади. масалан, фан тараққиёти унинг ўрганиш объектлари моделларини қуришнинг кўпвариантлилиги билан боғлиқ. бу, ўз навбатида, янги билимларни талқин қилиш йўлини туғдиради. бошқа тадқиқотларнинг таҳлили фан тараққиётининг иккита моделини (к. поппер, т. кун) ажратиб кўрсатади . шунингдек, таълим соҳасини замонавийлаштиришнинг маъмурий ва либерал моделлари , аҳоли сонининг ўсиши модели ва ҳ.к. моделлар мавжуд. баъзи муаллифлар, масалан, …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tibbiyot masalalarini echishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari"

тиббиёт масаларини ечишда ахборот-коммуникация технологиялари. амалий дастурий таъминот. режа 1. тиббиёт масаларини ечишда ахборот-коммуникация технологиялари. 2. модел тушунчаси. тиббиёт тизимларини моделлаштириш 3. амалий дастурий таъминот. модель ва моделнинг объекти ҳақида тушунча. моделларнинг классификацияси, турлари ва уларга қўйилган талаблар. модель яратишда аниқ қонуниятларни ўрганиш, тасаввурларни аниқ қонуниятлар билан асослаш. моделлаштиришнинг асосий босқичлари: масаланинг қўйилиши, моделнинг ишлаб чиқиш, компьютер тажрибаси, моделлаштиришнинг натижасини анализ қилиш. компьютерда моделлаштириш асослари, дастурий таъминотлар. 2d ва 3d моделлар яратишда қўлланиладиган дастурий таъминотлар билан танишиш. дастурий таъминот вазифаси, ускуналар панели, яратилган файлнинг формати ва...

This file contains 23 pages in PDF format (1.1 MB). To download "tibbiyot masalalarini echishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: tibbiyot masalalarini echishda … PDF 23 pages Free download Telegram