жахон иқтисодиётнинг тармоқ таркиби

PPT 27 pages 1.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
кириш жахон иқтисодиётнинг тармоқ таркиби режа: 1. халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши 2. жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот бирлашган миллатлар ташкилоти тизими 3. иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти. ҳудудий иқтисодий ташкилотлар 4. жстнинг жаҳон хўжалигидаги ривожланиш йўналишлари ва уни мамлакатлар иқтисодиётидага аҳамияти ҳозирги замон тез ўзгариб бораётган жамиятида мамлакат тараққиёти халқаро алоқаларга кўп жиҳатдан боғлиқдир. халқаро ташкилотлар мамлакат ривожида энг самарали воситадир. нима учун халкаро иктисодий ташкилотлар ҳақида чуқурроқ билишимиз керак? чунки дунё ҳамжиҳатлигига, иқтисодий ҳамкорлик ривожини таъминлашга, интеграцион жараёнларга бир томондан давлатлараро муносабатлар билан чиқилса, иккинчи томондан, айнан шу ташкилотлар фаолиятида қатнашиш орқали эришилади. ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримов олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатнинг қўшма мажлисида қилган маърузасида шундай деган эди: «биз интеграция жараёнлари ва бозор ислоҳотларини ривожлантиришга, марказий осиё минтақасида умумий бозорни шакллантиришга алоҳида аҳамият берамиз». бунинг учун очиқ, демократик жамият қуриш йўлига ўтишгина етарли эмас. халқаро ташкилотлар билан алоқаларни такомиллаштириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг имкониятларини топиш ва амалга ошириш …
2 / 27
янги давр даражасига кўтариш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиёти интеграциясига жадал кириб боришда халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни ва уларнинг ресурсларидан фойдаланишни тақозо этади. ривожланган мамлакатлар тажрибасидан кўришимиз мумкинки, иқтисодий тараққиётни таъминлаш учун мавжуд ички ресурслардан ташқари, халқаро молиявий ташкилотлар ресурсларидан фойдаланиш ҳам асосий омиллардан бири ҳисобланади. шу билан бирга, бугунги кунда ривожланган мамлакатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар ўз инвестицияларини ривожланаётган ва хом ашё ҳамда меҳнат ресурслари кўп бўлган мамлакатларга жойлаштириш истагини билдирмоқдалар. бинобарин, президентимиз и.а. каримов ҳам 2005 йил январ ойида бўлиб ўтган олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида «халқаро валюта фонди, жаҳон банки ва осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа йирик, нуфузли халқаро молия ва иқтисодиёт тузилмалари, ташкилотлари билан ҳамкорлик келгусида ҳам ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бўлиб қолаверади. юртимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ушбу ташкилотларнинг роли ва ўрни бениҳоя катта», эканини таъкидлаб ўтди. республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, асосан …
3 / 27
ташкилотлар ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилди. келажакда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожини ташқи дунёсиз тасаввур қилиб бўлмайди. биз миллий иқтисодиёт билан жаҳон иқтисодиёти уйғунлашиб, товарлар ва хизматлар бозорида рақобат муҳити халқаро миқёсга кўтарилаётган даврда яшаяпмиз. мамлакатнинг ривожланиш даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг халқаро иқтисодий муносабатларда эгаллаган ўрнига боғлиқ бўлиб қолмоқда. бунинг учун мамлакатимиздаги ҳар бир ишлаб чиқарувчи субьект ўз фаолиятини дунё миқёсида рақобат қиладиган даражада ташкил қилиши керак бўлади. халқаро ташкилотлар классификацияси ва тузилиш тартиби халқаро тоифадаги муаммоларни ҳал қилишда миллий дипломатиянинг кучи етарсиз ҳолга келгач, давлатлар ушбу йўналишдаги муаммоларни ҳал қилишнинг муносиб услубларини излай бошладилар. 2- жаҳон уришидан сўнг халқаро иқтисодий ташкилотлар ўсиб боришини яққол кузатиш мумкин. бу ҳолат глобал муаммоларни фақат глобал муҳитда ечиш кераклигини яна бир бор исботлади. халқаро иқтисодий ташкилотларнинг шаклланишида муҳим ўрин тутган қуйидаги омилларни келтиришимиз мумкин: 1. инсонлар ҳаётининг бир бирига боғликлигининг янада ўсиши; 2. саноат революцияси ва илмий ютуқлар инсонларни бир- биридан ажратиб турган масофаларни қисқартириши ва …
4 / 27
дий ташкилотлар минтақавий халқаро иқтисодий ташкилотлар тараққиёт банклари ва халқаро фондлар. бирлашган миллатлар ташкилотига кирувчи ташкилотлар қуйидагилардан иборат: - жаҳон банки гуруҳи - халқаро валюта фонди - жаҳон савдо ташкилоти - бирлашган миллатлар саноат ривожланиш ташкилоти - бирлашган миллатлар озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - жаҳон озиқ овқат дастури - қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди - жаҳон интелектуал мулк ташкилоти умумжаҳон миқиёсида фаолият юритувчи иқтисодий ташкилотлар: иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти халқаро савдо палатаси қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти минтақавий ташкилотлар: европа иттифоқи мустақил давлатлар ҳамдўстлиги америка давлатлари ташкилоти жанубий шарқий осиё давлатлари ассоциацияси африка бирлиги ташкилоти асосий тараққиёт банклари ва халқаро фондлар: халқаро тикланиш ва тараққиёт банки америкааро тараққиёт банки тинч океани ороллари тараққиёт дастури араб иқтисодий ривожланиш қувайт фонди африка тараққиёт банкиосиё тараққиёт банки кариб тараққиёт банки абу - даби тараққиёт фонди иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт араб фонди африка тараққиёт …
5 / 27
andi. ushbu banklarning faoliyati ba'zi bir jihatlari bilan o’zaro boliqdir. xalqaro valyuta fondi xalqaro savdo sohasidagi turli chеklanishlarni bartaraf etib moliyaviy yordam ko’rsatadi. 80-90- yillarda xvf yirik moliyaviy markazga aylandi. uning faoliyatida asosiy o’rinni xo’jalik tarmoqlarining iqtisodiy rivojlanishi va qayta qurilishiga krеditlar bеrishdir. valyuta fondi o’z krеditlarini asosan iqtisodiy rivojlanish dasturlariga ajratadi. iqtisodiy rivojlanishni moliyaviy ta'minlash fondi esa uni xalqaro poonaga ko’tardi, natijada valyuta fondi sifatida rivojlanayotgan mamlakatlarga yordamini ko’rsata boshladi. rivojlangan kapitalistik davlatlar esa xvfdan foydalanmaydilar. бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт) тизими 1945 йил 24 октябрда бмт ташкил этиш бўйича бмт низоми ратификация қилинди. ратификациядан 1945 йил 26 июн сан-францискодаги халқаро ташкилот тузиш масаласи бўйича таъсис этувчи конферецияда низом 51 та мамлакат (хавфсизлик кенгашига доимий 5 та аъзо мамлакати ҳам) томонидан тасдиқланиши кутилаётган эди. бмт штаб-квартираси нью-йоркда жойлашган бўлиб, унинг таркибида 192та аъзо-мамлакат мавжуд. бмт низомининг 1-моддасида ташкилот фаолиятининг асосий мақсадлари ичида, «иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар ҳарактердаги халқаро муаммоларни …

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жахон иқтисодиётнинг тармоқ таркиби"

кириш жахон иқтисодиётнинг тармоқ таркиби режа: 1. халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши 2. жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот бирлашган миллатлар ташкилоти тизими 3. иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти. ҳудудий иқтисодий ташкилотлар 4. жстнинг жаҳон хўжалигидаги ривожланиш йўналишлари ва уни мамлакатлар иқтисодиётидага аҳамияти ҳозирги замон тез ўзгариб бораётган жамиятида мамлакат тараққиёти халқаро алоқаларга кўп жиҳатдан боғлиқдир. халқаро ташкилотлар мамлакат ривожида энг самарали воситадир. нима учун халкаро иктисодий ташкилотлар ҳақида чуқурроқ билишимиз керак? чунки дунё ҳамжиҳатлигига, иқтисодий ҳамкорлик ривожини таъминлашга, интеграцион жараёнларга бир томондан давлатлараро муносабатлар билан чиқилса, иккинчи томондан, айнан шу ташкилотлар фаолиятида қатнашиш ор...

This file contains 27 pages in PPT format (1.5 MB). To download "жахон иқтисодиётнинг тармоқ таркиби", click the Telegram button on the left.