технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг математик таъминоти

DOCX 5 стр. 24,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
16.6-§. технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг математик таъминоти тжабт ни жорий этиш бошқариш-ҳисоблаш машиналарини ишлатишни назарда тутиб, уларнинг конкрет русумларига қараб машина алгоритмлари, дастурлар ва уларнинг ифодалари яратилади. тжабт ни лойиҳалашнинг муҳим босқичларидан бири технологик жараёнларни алгоритмлаш, яъни тизимнинг математик ифодасини бир неча босқичда яратишдир. бу қуйидагилардан иборат: 1) технологик жараён ва унинг боришини таъминловчи факторларни ўрганиш; 2) технологик жараённинг автоматлаштирилган бошқариш масаласини қўйиш; 3) технологик жараённинг математик модели, бошқариш алгоритмини ва маълум бҳм га татбиқан яратиш. тжабт нинг математик таъминотини ифодаловчи қуйидаги ўзаро боғланган техник ҳужжатларнинг комплектини олиш лозим: 1) бошқарув объектининг математик модели; 2) бошқарув алгоритмининг блок-схемаси; 3) масаланинг ечимига қаратилган математик ва мантиқий амаллар кетма-кетлигини ифодаловчи алгоритмнинг умумий кўриниши; 4) конкрет бҳм нинг хусусиятларини эътиборга олувчи маши-нанинг алгоритми; 5) алгоритм тилида, автокода ёки шартли адресдаги дастурлар; 6) реал адресли машина кодида ишчи дастурлар ва дастурларнинг баёни. тжабт ларни математик таъминотини ишлаб чиқиш иқтисодий маълумотни қайта ишловчи дастурлар …
2 / 5
арнинг хусусиятларига боғлиқ эмас. тизимнинг ташқи математик таъминоти ўзаро боғланган алгоритм ва дастурлар тўпламидан иборат бўлиб, тжабт нинг конкрет вазифаси ва масалаларини ҳал этади. тизимнинг баъзи бир вазифаларини махсус қурилмалар ёрдамида аппаратли ҳал этиш мумкин, бу ҳолда уларни ҳисоблаш машинасидаги дастурга киритишнинг эҳтиёжи йўқолади. тизимнинг математик таъминоти маълум ривожланиш характерига эга бўлиб, ўз таркибига қуйидагиларни киритади: маълум даражада универсал бўлган дастурлар; бҳм кутубхонасига кирувчи стандарт дастурлар, шунингдеқ, конкрет тжабт учун дастурлар. шу билан бирга универсал дастурлар ва уларга қуйиладиган талабларга биноан тизимнинг математик таъминоти олдида масалалар синфини аниқлаш муаммоси туради. муаммоларнинг бошқа бир синфи стандарт дастурлар таъминотига кирувчи алгоритмик тиллар тўпламини аниқлашдир. конкрет тжабт нинг ташқи математик таъминоти яратилгунча тизим ҳал қилувчи масалаларнинг математик таърифи аниқланган, технологик жараёнларнинг математик баёни тузилган ва унинг мослиги баҳоланган бўлиши, шунингдек, кириш маълумотларининг аниқланиши баҳолари олинган бўлиши лозим. технологик жараёнларни алгоритмлаш дастлабки ва охирги бўлади. дастлабки алгоритмлаш масалалари қуйидагилар: жараёнинг алгаритмик таркибини ўрганиш; бошланғич …
3 / 5
тмлаш босқичларида қўшимча маълумотларни олиш натижасида моделларнинг таркиби ва мураккаблигида ўзгаришлар бўлиши мумкин. объектнинг дастлабки математик баёни яратилишида жараённинг статик ва динамик характеристикалари тадқиқ этилади, оптимал режимлар аниқланади, турғунлик вазифалари ўрганилади, дастлабки моделни соддалаштиришнинг турли вариантлари кўриб чиқилади. озиқ-овқат саноатида тжабт ларни яратиш деганда тизим параметрларининг ўзаро боғланиши ва ўзгариш қонуниятини кўрсатувчи тизимнинг математик баёнини яратиш, маълумот оқимининг тахлили ва бошқариш масалаларини ечиш усулларини ишлаб чиқиш тушунилади. тжабт ларни тадбиқ этишга оид масалаларни ҳал этишда озиқ-овқат саноатидаги технологик жараёнлар хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган математик аппаратлар зарурдир. иерархия босқичидаги қуйи ёрдамчи тизимлар учун озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг айрим технологик жараёнларини математик моделлаш ёрдамида озиқ-овқат саноатининг технологик жара ёнларини тадқиқ этиш - математик моделлар алгоритмларининг ҳисобларини ишлаб чиқиш ва оптимал бошқариш параметрларини ажратиш, шунингдек, турли тузилишдаги аппаратлар самарадорлигини баҳолайдиган стандарт дастурлар кутубхонасини яратиш демакдир. юқори босқичдаги ёрдамчи тизимлар учун технологик тизимни тўла ўрганиш ва тадқиқ этиш лозим; айрим жараёнларнинг характеристикаларини аниқлаш эса мураккаб технологик …
4 / 5
хнологик тизимнинг таркибий таҳлилини фақат айрим аппаратларнинг математик моделлари асосида бажариб бўлмайди. жараён параметрларининг ташқи ва ички функционал алоқасини технологик аппаратлар комплексини бир бутун деб қаралгандагина очиш мумкин. озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи технологик комплексларнинг оптимал ишлаши бошқаришнинг юқори сифатли бўлишини талаб этади. кимё ва озиқ-овқат корхоналарида аппаратларнинг ишчи параметрлари критик нуқтага яқин бўлиши кам учрайдиган ҳол эмас, энг яхши иш шароити эса кам турғунлик заҳирасига эга бўлган жараённинг стационар ҳолатига яқин. шуни қайд қилиш керакки, айрим аппаратларнинг математик моделларидан мураккаб технологик тизимларнинг моделларига ўтилганда янги муаммолар келиб чиқади. хусусан, улар иерархиянинг иккинчи босқичидаги масалаларнинг ўлчамларини камайтириш билан боғлиқ. шунинг учун, исботланган ва декомпозициянинг самарали усулларини яратиш масалалари муҳим аҳамият касб этади. 16.7-§. технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг ишончлилиги технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимлари объектларни бевосита бошқариши лозим. бу шароитда бошқариш тизимидаги ҳар қандай бузилиш ёки четга чиқиш жараённинг нормал боришини йуқотади, бу эса катта қийматдаги иқтисодий йуқотишларга олиб келади. тжабт фаолиятининг …
5 / 5
бошқариш тизимининг ишончлигини белгилайди. тизимдаги бирор элементнинг сифатсиз ишлаши ишончлилик кўрсаткичини пасайтирб юбориши мумкин. комплектдаги маҳсулотларнинг ишоннчлилигига қаратилган ҳамма ишлар иқтисодий томондан асосланган бўлиши лозим. тизимнинг сифатини лойиҳалаш босқичидаёқ дублёрлаш йўли билан ошириш мумкин. ҳозирги пайтда муҳим контурларда автоматикнинг локал тизимларини сақлаб қолишга амал қилинаяпти. мавжуд ростлагичлар бошқарув ҳисоблаш машиналари ишдан чиққан тақдирда ҳам технологиқ режимни ушлаб турадилар. бундай ҳолда ростлаш тизимидаги ростловчи органлар ўз ҳолатини ўзгартирмаслиги лозим. дублёрлаш йўли бошқа бир муаммони келтириб чиқаради, яъни у тизим нархини ошириб юборади. тизимнинг ишончлилигини минимал юкланиш принципини қўллаш орқал ошириш мумкин, бунда тизим кутилгандан кенгроқ ўзгарувчи шароитига мослаб лойиҳалаштирилади. шундай бўлса ҳам тизимнинг таннархини ва элементлар сонининг оширишини назардан четда қолдирмаслик керак. тжабт фаолиятининг юқори даражада самарали ишлаши комплектдаги қурилмаларнинг ишончлилигига боғлиқ. 16-бобга тегишли таянч сўз ва иборалар термаси 1. технологик жараёнларни автоматлаштириш тизимлари 2. локал тжабт лар 3. комплекс тжабт лар 4. интегралланган тжабт лар назорат саволлари 1. тжабтларнинг умумий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг математик таъминоти"

16.6-§. технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг математик таъминоти тжабт ни жорий этиш бошқариш-ҳисоблаш машиналарини ишлатишни назарда тутиб, уларнинг конкрет русумларига қараб машина алгоритмлари, дастурлар ва уларнинг ифодалари яратилади. тжабт ни лойиҳалашнинг муҳим босқичларидан бири технологик жараёнларни алгоритмлаш, яъни тизимнинг математик ифодасини бир неча босқичда яратишдир. бу қуйидагилардан иборат: 1) технологик жараён ва унинг боришини таъминловчи факторларни ўрганиш; 2) технологик жараённинг автоматлаштирилган бошқариш масаласини қўйиш; 3) технологик жараённинг математик модели, бошқариш алгоритмини ва маълум бҳм га татбиқан яратиш. тжабт нинг математик таъминотини ифодаловчи қуйидаги ўзаро боғланган техник ҳужжатларнинг комплектини олиш лозим: 1...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (24,9 КБ). Чтобы скачать "технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг математик таъминоти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: технологик жараёнларнинг автома… DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram