моддалар сарфини ўлчашнинг замонавий усуллари ва воситалари

DOCX 11 стр. 498,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
4.9 - § моддалар сарфини ўлчашнинг замонавий усуллари ва воситалари тузилмавий шакллари ва ҳаракат режимларининг хилма – хиллиги билан фарқланувчи, мураккаб ва таркиби бўйича ўзгарувчи газли, суюқ (сув, нефть, конденсат) ва қаттиқ (қум ва бошқа механик қоришмалар) фазалар аралашмасидан иборат модданинг сарфланиши ўлчанаётганда бундай оқим сарфини олдиндан сеперациясиз ўлчаш мураккаб илмий – техник муаммо ҳисобланади. ҳатто сеперацион воситалари ҳам кам самарали бўлган ҳолларда ҳам юқори газ омилига эга юқори тезликли оқимларни ўлчашда алоҳида қийинчиликлар вужудга келади. сарфларни ўлчаш (расходаметрия) соҳасида ўтказилган кўп йиллик тадқиқотлар мазкур муаммони ҳал этиш йўлини таклиф этишга имкон беради. ўлчашнинг ишлаб чиқилган ва патент олган янги спектрометрик услуби асос бўлиб хизмат қилди. у юқори газли омилли юқори тезликли оқимлар шароитида самаралидир. бу услуб махсулотни йиғишнинг трубопровод тизимида флуктуацион жараённинг (босим флуктуацияси) спектрал фазаларнинг оқимда сарфланиши тўғрисидаги ахборот манбаи сифатида фойдаланишга асосланади.4.17 – расм. оқим ўлчаш ўзгарткичи спектрометрик услубнинг асосий ғояси шундан иборатки, бунда фазалар сарфини кўп …
2 / 11
частотавий спектрга эга бўлиб (4.18 – расм), унда турли фазалар сарфининг таъсир соҳалари ажратилиши мумкин. хусусан спектрал ташкил этувчиларнинг қуввати асосан, суюқлик (с) ва аралашма сарфига боғлиқ бўлган соҳани ажратиш мумкин. худди шунга ўхшаш ҳолда газ (г) таъсир кўрсатадиган ва қаттиқ киришмалар (к) нинг таъсири кўпроқ бўлган соҳаларни ажратиш мумкин. бундай частота соҳаларида спектрал ишлаб чиқилган ахборот моделлари асосида тегишли фазалар сарфини ҳисоблаб чиқиш мумкин. ахборот – ўлчаш тизимининг умумлаштирилган схемаси. спектрометрик услубни амалга оширувчи ахборот – ўлчаш тизими (аўт) нинг умумий тузилмаси схемаси 4.19 – расмда келтирилган. унга ўлчаш модули (ўм), ҳарорат датчиги (тд), босим датчиги (бд), алоқа линияси (ал) ва ахборот – ўлчаш қурилмаси (аўқ) киради. ўм суюқлик оқимининг флуктуацион параметрларининг чиқувчи электр сигналга айлантириш учун мўлжалланган. аўқ эса им дан ва босим ҳамда ҳарорат датчикларидан келаётган сигналларни қабул қилиб олишни, уларга берилган алгоритм бўйича ишлов беришни, олинган натижаларни сақлашни ва ташқи қурилмалар билан ахборот алмашишни таъминлайди. 4.19 …
3 / 11
призманинг материалидаги ультратовушнинг тезлиги: αп – вертикал билан трубопровоб деворига ультратовуш тебранишлари суви йўналишлари орасидаги бурчак, у эп призма бурчагига тенг. реал шароитларди ҳажмий сочилиш сигналларининг шаклланишида фозода тасодифан жойлашган турли хил табиатга эга сочувчиларнинг тўплами иштирок этади. бу ҳолда “доплер силжиши” тушунчаси қабул қилинган энергиянинг тақсимланишини сочгичларнинг реал тезликлари функцияси сифатида акс эттирувчи “доплер спектри” концепцияси билан алмашади. реал ҳисоб – китобларда (4.34) муносабатдан фойдаланиш мумкин бўлиши учун δw нинг спектри оғирлик марказини тушуниш етарли. датчиклар уланган увр – 011 ултратовуш вақт импульсли сарф ўлчагич. 4.21 – расмда датчиклар уланган увр – 011 ультратовуш вақт импульсли сарф ўлчагичнинг тузилиши схемаси келтирилган. 4.21 – расм. датчиклар уланган увр – 011 ультратовуш вақт импульсли сарф ўлчагичнинг тузилиши схемаси сарф ўлчагич трубопроводнинг ташқи томонидан мантаж қилинадиган иккита электроакустик ўзгарткични ва микропроцессор негизида ишлаб тайёрланган электрон блокни ўз ичига олади. микроэҳм амалга оширадиган ўлчашлар цикли ультратовуш импульси нурланиш йўналишларидан бирини (масалан, оқим бўйича) …
4 / 11
оқимга қарши такрорланади. шу билан ўлчаш цикли тугалланади, микроэҳм эса м3/соат (4.35) ифодага мувофиқ суюқлик сарфининг жорий қийматини ҳисоблайди. бу ерда sg – тезликларнинг профилига боғлиқ бўлган гидродинамик коэффициентига тескари пропорционал бўлган хатолик. датчиклар уланган удр – 011 ультратовушли доплер сарфлагичи асбоб трубопровод (қувур) нинг ташқи томонида жойлашган иккита эп (4.21 – расм) ни ва кварц генеротори, қувват кучайтиргичи, квадратур қабул қилгич (приёмник), фазовий детектор (фд), қабул қилинган сигнал спектрининг оғирлик марказини баҳолаш схемаси билан ҳосил қилинган электрон блокни, шунингдек, микропроцессор негизида ишланган микроэҳм ни ўз ичига олади. мазкур асбобда қабул қилинган сигналнинг квадратур демодуляцияси принципи амалга оширилган бўлиб, у суюқлик ҳаракатининг йўналишини аниқлашга имкон беради. қувват кучайтиргичининг чиқишидан келаётган, w0 частотали узлуксиз тебранишлар билан уйғотиладиган эп1 трубопровод ўқига бурчак остида назорат қилинаётган муҳитга нурланувчи ультратовушли тўлқинни вужудга келтиради. қабул қилинган тебранишлар қабул қилгич (приёмник) ка узатилади. унинг чиқишида доплер частотали квадратур сигнал ажралиб чиқиб, у бир томондан фд га …
5 / 11
билан 0.4 – 43000 2 2.3 – 43000 1.5 датчикларнинг ишчи температуралари диапазони, 0с +20 ÷ +100 +20 ÷ +100 электрон блок ишчи температуралари диапазони, 0с +5 ...40 +5 ...40 электрон блокнинг габаритлари, мм 340×40×250 340×40×250 электрон блокнинг массаси, кг кўпи билан 2.5 2.5 таъминот кучланиши, в ёки 12 в ёки 12 в истеъмол қилинадиган қувват, вт кўпи билан 12 10 датчиклар ва электрон блок орасидаги масофани, кўпи билан 70 70 микропроцессорли оммавий сарф ўлчагич нефть махсулотларининг массасини уларни қабул қилиб олиш ва сотиш операцияларида ҳисобга олишнинг мавжуд усуллари одатда, билвосита ўлчашларга асосланган. бу ҳол ўлчаш аниқлигини оширишга имкрн бермайди. массани бевосита ўлчашнинг қўлланилаётган усуллари техналогик эмас, чунки у махсус қўшимча операцияларни киритишни талаб қилиб, у баъзан махсулотни жўнатиш учун кетадиган вақтга ўлчовдош вақт киритилишини талаб этади. бевосита тўкиш ёки қуйиш техналогик жараёнлар вақтида амалга ошириладиган суюқ нефть махсулотларининг сарфини аниқ оғирлик ҳисоби тизими жуда катта унумдорлик билан ишлатилмоқда. тизим …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "моддалар сарфини ўлчашнинг замонавий усуллари ва воситалари"

4.9 - § моддалар сарфини ўлчашнинг замонавий усуллари ва воситалари тузилмавий шакллари ва ҳаракат режимларининг хилма – хиллиги билан фарқланувчи, мураккаб ва таркиби бўйича ўзгарувчи газли, суюқ (сув, нефть, конденсат) ва қаттиқ (қум ва бошқа механик қоришмалар) фазалар аралашмасидан иборат модданинг сарфланиши ўлчанаётганда бундай оқим сарфини олдиндан сеперациясиз ўлчаш мураккаб илмий – техник муаммо ҳисобланади. ҳатто сеперацион воситалари ҳам кам самарали бўлган ҳолларда ҳам юқори газ омилига эга юқори тезликли оқимларни ўлчашда алоҳида қийинчиликлар вужудга келади. сарфларни ўлчаш (расходаметрия) соҳасида ўтказилган кўп йиллик тадқиқотлар мазкур муаммони ҳал этиш йўлини таклиф этишга имкон беради. ўлчашнинг ишлаб чиқилган ва патент олган янги спектрометрик услуби асос бўлиб хизмат қ...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (498,8 КБ). Чтобы скачать "моддалар сарфини ўлчашнинг замонавий усуллари ва воситалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: моддалар сарфини ўлчашнинг замо… DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram